Семинары и конференции 2017
Предельные фиксированные цены на лек. средс.
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
02.02.2015

РИБОМУНИЛ. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

"Euromedex" Представительство

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Информация о рецептурных препаратах  »  "Euromedex" Представительство (Франция). Рецептурный отдел
Информация на русском языке: Русский:  

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИБОМУНИЛ

RIBOMUNIL

Ушбу дори воситасини қўллашдан олдин қўллаш бўйича йўриқнома билан эътибор билан танишиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот бор.

  • Йўриқномани сақлаб қўйинг. У билан яна бир марта танишиб чиқинг зарурати пайдо бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда саволлар туғилган бўлса, ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Ушбу препарат Сиз учун ёзиб берилган ва уни бошқа пациентларга тавсия қилиш мумкин эмас. Агар уларнинг симптомлари Сизникига ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга зарар келтириш мумкин.
  • Агар Сиз ҳар қандай жиддий ножўя самараларни пайдо бўлганини сезсангиз ёки ушбу йўриқномада санаб ўтилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, илтимос ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ушбу йўриқномада:

  • Рибомунил ўзи нима ва уни нима учун ишлатилади
  • Рибомунилни ишлатишни бошлашдан аввал пациентлар учун зурур бўлган маълумот
  • Рибомунил қандай қўлланади
  • Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
  • Рибомунилни қандай сақлаш лозим
  • Чиқарилиш шакли ва бошқа қўшимча маълумот

1. Рибомунил ўзи нима ва уни нима учун ишлатилади.

Рибомунил 2 ёшдан катта болаларда (гранулалар кўринишида) 6 ёшдан катта болаларда (таблеткалар кўринишида) инфекцияларни, юқори нафас йўлларининг (қулоқ, бурун, томоқ) қайталанувчи инфекцияларини олдини олувчи восита сифатида қўлланади.

2. Рибомунилни ишлатишни бошлашдан аввал пациентлар учун зарур бўлган маълумот

Рибомунилни қуйидагиларда қабул қилманг:

  • Агар Сиз ушбу дори воситасининг фаол компонентига ёки бошқа компонентига аллергияли (ўта юқори сезувчан) бўлсангиз (6 бўлимга қаранг).
  • Агар Сизда ҳар қандай аутоиммун касалликлар мавжуд бўлса.
  • Таблетка сорбитол сақлаганлиги сабабли, агар Сизда фруктозани ўзлаштираолмаслик бўлса, Сиз препаратни қабул қилмаслигингиз керак.

Махсус кўрсатмалар ва огоҳлантиришлар:

Рибомунилни қабул қилишдан аввал, ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Рибомунилни қўллаш бўйича махсус кўрсатмалар.

  • Агар Сизда Ушбу дори воситасини қўллаш даврида иситма пайдо бўлса, даволашни тўхтатинг ва дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.
  • Агар Сизда ушбу дори воситасига аллергия пайдо бўлса, дарҳол даволашни тўхтатинг.
  • Агар Сизда астма бўлса. Таркибида иммун тизимини рағбатлантириш учун бактериал компонентларни сақловчи дори воситаларини қўллаш оқибатида астма хуружларини келиб чиқиши таърифланган Агар Сизда астма хуружи пайдо бўлса, препаратни қўллашни тўхтатинг ва қўллашни қайтадан бошламанг.
  • Агар Сизда ўткир ичак инфекцияси бўлса, Сиз ушбу дори воситасини қўллашингиз мумкин эмас.
  • Ушбу дори воситасини 2 ёшдан кичик (гранулалар) ва 6 ёшдан кичик (таблеткалар) болаларда қўлламанг.

Бошқа препаратлар ва Рибомунил:

Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида Ўзингизнинг даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Препаратнинг ўзаро таъсир ҳолатлари таърифланмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш:

Сиз ушбу дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашдан сақлашингиз лозим, чунки ҳеч қандай тадқиқотлар ўтказилмаган.

Ҳар қандай препаратларни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Рибомунил гранулалар учун поливидон ва Д- маннитол, таблетка учун магний стеарати ва сорбитол сақлайди.

3. Рибомунил қандай қўлланади

Ушбу дори воситасини доимо шифокорингиз ёки фармацевт Сиз учун буюрганидек қабул қилинг.

Ушбу дори воситаси перорал қабул қилиш учун. Таблеткани оз миқдордаги сув билан ичиш керак. Саше ичидагисини ярим стакан сувда эритиш лозим. Тайёрлангандан сўнг эритмани дарҳол ичиш лозим.

Тавсия этилган дозалаш: кунига 1 таблетка/саше, эрталаб оч қоринга буюрилади.

Биринчи ойда ҳафтада 4 кун, кетма-кет 3 ҳафта давомида, сўнгра 1 ойда 4 кун кетма-кет 5 ой давомида қабул қилинади.

Агар Сиз Рибомунилни катта миқдорда қабул қилган бўлсангиз.

Сиз ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.

Препаратнинг билан дозаси ошириб юборилганда одамлар учун аҳамиятли бўлган ножўя реакцияларни келиб чиқиши ҳақида хабар берилмаган.

Агар Сиз Рибомунилни қабул қилишни унутган бўлсангиз.

Таблетка/сашенинг икки баробар дозасини қабул қилманг.

Агар Сиз Рибомунилни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз.

Агар Сизда препаратни қўллаш бўйича саволлар пайдо бўлса, ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Бошқа ҳар қандай дори воситаси каби, ушбу препарат ҳам ножўя таъсирлар келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин, бироқ улар хаммада ҳам пайдо бўлмаслиги мумкин.

Агар Сизда Рибомунилни қўллаш даврида қуйидаги жиддий ножўя таъсирларнинг бирортаси ривожланса, Рибомунилни қабул қилишни тўхтатинг ва ўзингизнинг шифокорингизга хабар беринг:

  • Иситмани пайдо бўлиши (≥39оС) – ушбу ножўя таъсир кам учрайди (100 кишидан 1 тасида келиб чиқиши мумкин).

Ўрганилмаган (мавжуд маълумотлар бўйича частотасини баҳолаб бўлмайди).

Аллергик реакциялар (тошма, хотиржам нафас олаолмаслик) юз бериши мумкин.

  • Юз ва ҳиқилдоқни шишига олиб келувчи, жиддий аллергик реакциялар.
  • Астма.
  • Қон қуйилиши оқибатидаги терида кичик майда тўқ - қизил доғлар ва тери остида тугунлар.

Бошқа ножўя таъсирлар ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:

Тез-тез юз берадиган (10 кишидан 1 нафарида юз бериши мумкин):

  • Ринофарингит, қулоқ инфекциялари ва тонзилитни юз бериши.

Кам юз берадиган (100 кишидан 1 нафарида юз бериши мумкин):

  • Синусит, бронхит ва алохида йўтални юз бериши
  • Даволашни бошида гиперсаливация
  • Лимфатик тугунларни ўзгариши
  • Кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қоринда оғриқ, меъда–ичак йўлларида гастроэнтерит каби бузилиш ҳоллари.

Ўрганилмаган (мавжуд маълумотлар бўйича частотасини баҳолаб бўлмайди):

  • Ларингитни пайдо бўлиши,
  • Терини қизариши, экзема, эшакеми.

Агар Сизда ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлса, ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга марожаат қилинг. Бу, ушбу йўриқнома рўйҳатида кўрсатилмаган ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларни ўз ичига олади.

5. Рибомулинни қандай сақлаш лозим.

Ушбу дори воситасини болалар кўрмайдиган, олаолмайдиган жойда сақланг.

Картон қутида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ушбу дори воситасини ишлатманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Таблеткалар учун: 30оС дан бўлган ҳароратда сақлансин.

Гранулалар учун: Ҳеч қандай махсус сақлаш шароити йўқ. Ўрамида сақлансин.

Дори воситасини оқава сувга ёки уй чиқиндилари билан бирга ташламанг. Агар Сиз уни бошқа қўлламаётган бўлсангиз, ўзингизнинг фармацевтингиздан дори воситасини қандай йўқотишни сўранг. Ушбу ишлар атроф-муҳитни сақлашга ёрдам беради.

6. Чиқарилиш шакли ва бошқа қўшимча маълумотлар.

Рибомунил нима сақлайди.

  • Фаол модда – Klebsiella pneumoniae (3.5 частей), Streptococcus pneumonia (3.0 части), Streptococcus pyogenes Group A (3.0 части), Heamophilus influenzae (0.5 частей) и мембранные фракции Klebsiella pneumoniae  (15 частей).Бошқа ингредиентлари – бу коллоидли кремний диоксиди, магний стеарати ва сорбитол таблеткалар учун, повидон ва D–маннитол гранулалар учун.

АТХ коди: R07AX

Яроқлилик муддати: 3 йил.

Рибомунил қандай кўринишга эга ва ўрамининг ичидагиси.

Рибомунил 4 таблеткани сақловчи ўрамларда чиқарилади.

Ушбу дори воситаси ҳақидаги қўшимча маълумотлар учун қайд қилиш гувоҳноманинг фирма – эгасининг маҳаллий вакилларига мурожаат қилинг.

Ишлаб чиқарувчи

Пьер Фабр Медикамент Продакшн

45 пл. Абель Ганс

92100 Булонь

Франция

"Euromedex" Представительство (Франция)


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы




Все новости компании:
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ОСТЕОГЕНОН  (информация для врачей)

ОСТЕОГЕНОН эффективный препарат, физиологически ремоделирующий кость (информация для врачей)

Остеогенон. Инструкция по применению  (информация для врачей)

ТАРДИФЕРОН® ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА... 

Тардиферон для лечения и профилактики железодефицитной анемии.... 

ТАРДИФЕРОН® ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ... 

Современные подходы к лечению остеоартроза. СТРУКТУМ (информация для врачей)

CТРУКТУМ. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА... 

СТРУКТУМ. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

РИБОМУНИЛ. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА... 

РИБОМУНИЛ В ЛЕЧЕНИИ ИНФЕКЦИЙ ДЫХАТЕЛЬНЫХ ПУТЕЙ (информация для врачей)

РИБОМУНИЛ. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ... 

Колпотрофин (информация для врачей)

Просмотров: 1249
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma Hamkor". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "GISinfo".
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «GISinfo»; 2013. Все права защищены.