Семинары и конференции 2017
Предельные фиксированные цены на лек. средс.
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
03.12.2015

Алопекси 2% ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

"Euromedex" Представительство

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

 "Euromedex" Представительство (Франция)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Алопекси 2%

Миноксидил

Сиртга қўллаш учун эритма

Препаратни ишлатишни бошлашдан олдин ушбу йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.

У сизни даволашга тааллуқли муҳим маълумотни сақлайди.

Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. У сизга яна керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда саволлар туғилса, маслаҳат олиш учун фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Агар Сиздаги касаллик симптомлари ёмонлашса ёки яхшиланиш кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
  • Агар Сиз ҳар қандай жиддий ножўя самарани пайдо бўлганини ёки ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя самарани пайдо бўлганини сезсангиз, илтимос, бу ҳақида ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ушбу йўриқномада:

  1. Алопекси 2% тери эритмаси нима ва у нима учун ишлатилади.
  2. Алопекси 2% тери эритмасини ишлатишдан олдин пациентлар учун зарур бўлган маълумот.
  3. Алопекси 2% тери эритмасини қандай ишлатиш керак.
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар.
  5. Алопекси 2% тери эритмаси қандай сақланади.
  6. Қўшимча маълумот.

Алопекси 2% тери эритмаси 

Фаол компонент: Миноксидил  ……………………………2 г 100 мл да

Бошқа ингредиентлар: 96% этанол, пропилен гликоль, дистилланган сув.

1. АЛОПЕКСИ 2% ТЕРИ ЭРИТМАСИ НИМА ВА ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРДА ҚЎЛЛАНАДИ?

АЛОПЕКСИ 2% тери эритмаси хам эркак, хам аёлларда ўртача андрогенетик алопецияни даволаш учун тавсия қилинган. У соч тўкилишини тўхтатади ва сочни ўсишини рағбатлантиради.

2. АЛОПЕКСИ 2% ТЕРИ ЭРИТМАСИНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН.

Алопекси 2% тери эритмасини ишлатманг, агар:

  • Агарда миноксидилга ёки препаратнинг компонентларидан бирига аллергия бўлса ишлатилмасин (таркибига қаранг)

ШУБҲА ТУҒИЛГАНИДА МАСЛАҲАТ ОЛИШ УЧУН ШИФОКОР ЁКИ ФАРМАЦЕВТГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.

АЛОПЕКСИ 2% тери эритмасини қўллаш бўйича махсус кўрсатмалар:  

Юрак томонидан қандайдир патологиялар бўлган ҳолларда, агар улар хатто илгари бўлган бўлса хам, шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Миноксидилни қуйидагиларда ишлатманг:

  • Агар Сизда сочни тўсатдан тўкилиши, сочни ёки касаллик ёки дорилар билан даволаш оқибатида тўкилиши кузатилса, ПРЕПАРАТНИ ИШЛАТМАНГ ВА ЎЗИНГИЗНИНГ ШИФОКОРИНГИЗ БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ. Миноксидил бундай ҳолларда самарасиздир (8 бандга қаранг).
  • Танани ҳар қандай бошқа қисмига ишлатманг.
  • Агар бош терисини қизариши, узоқ муддатли таъсирланиши бўлса, даволашни тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.
  • Тавсия қилинган дозага ва қўллаш усулига амал қилиш муҳимдир: 
  • Эритманинг ҳар бир қўйилаётган дозасини оширманг ва аппликациялар сонини хам оширманг.
  • Миноксидилни фақат бошнинг соғлом териси учун ишлатиш керак. Бошнинг таъсирланган, кизарган, яллиғланган ёки оғриқли терисига суртманг.
  • Миноксидилни ретиной кислотаси ёки антралин (баъзида тери учун ишлатиладиган препаратлар) билан ёки тери учун бошқа таъсирловчи препаратлар билан бир вақтда суртманг

Агар Сиз тавсия қилинган дозага ва қўллаш усулига амал қилмасангиз, миноксидилни марказий қон оқимига тушиши кўпайиши мумкин ва кўкракда оғриқ, артериал босимни пасайиши, тахикардия (юрак қисқаришларини тезлашиши), ҳолсизлик ёки бош айланиши ҳисси, тўсатдан тана вазнини тушунтириб бўлмайдиган ошиши, қўл ва оёқларни шиши каби ножўя таъсирларни намоён бўлишига олиб келиши мумкин.

Санаб ўтилган симптомлардан биронтаси пайдо бўлганида даволашни тўхтатинг ва ўзингизнинг шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

ДОРИ ВОСИТАСИНИ БОЛАЛАР ОЛАОЛМАЙДИГАН ЖОЙДА САҚЛАНГ.

Ютилмасин.

Ҳидламанг.

Қўллаш вақтидаги эҳтиёткорлик чоралари

Кўзга, жароҳатга, шиллиқ қаватига тушганида, эритма этил спиртини сақлагани туфайли, таъсирланиш, ачишиш ҳиссини чақириши мумкин: яхшилаб сув оқими остида ювиш керак.

Ишлов берилган бош терисини қуёш нурларидан ҳимоя қилиш керак (шляпа кийиб юриш тавсия қилинади).

Ушбу дори воситаси пропиленгликоль сақлайди ва у терини таъсирланишига сабаб бўлиши мумкин.

Бошқа дори воситаларини ишлатилиши:

Дори воситаларнинг ўзаро таъсирларига йўл қўймаслик учун, агар Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтни огоҳлантиринг.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангин ёки эмизсангиз:

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида миноксидилни қўллашдан сақланган афзал.

Эмизиш

Шунингдек, эмизиш даврида ҳам миноксидилни қўллашдан сақланиш керак.

Специфик самарага эга бўлган ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль.

3. АЛОПЕКСИ 2% ТЕРИ ЭРИТМАСИ ҚАНДАЙ ИШЛАТИЛАДИ 

Дозалаш:

Одатий дозалаш: 1 мл эритмани шикастланган соҳанинг марказидан бошлаб, бош терисига кунига 2 марта суртиб ишқаланади.

Ишлов бериладиган соҳанинг майдонидан қатъий назар, суткалик доза 2 мл дан ошмаслиги керак.

Препаратни бармоғингизнинг юмшоқ қисми билан бутун шикастланган соҳа бўйлаб тақсимланг.

Эритмани қўллашдан олдин ва кейин қўлларингизни яхшилаб ювинг.

Препаратни суртишдан олдин бош териси мутлақо қуруқлигига ишонч ҳосил қилинг.

Суртиш усули:

Комплектга мувофиқ: ўлчов пипеткаси ёки аппликатор.

Ўлчов пипеткаси:

Ўлчов пипеткаси 1 мл эритмани шикастланган соҳанинг бутун юзаси бўйлаб аниқ тақсимлашга имкон беради.

Спрейли аппликатор:

Ушбу усул эритмани унча катта бўлмаган соҳаларга ёки соч остига қўйишга тўғри келади.

 

1. Аппликаторни помпага кийдиринг: аппликаторнинг тепа қисмини босганда помпанинг асосини қаттиқ ушлаб туринг.

 

 

2. Флаконнинг қопқогини бураб ечинг ва олиб ташланг: оқ ҳимоя халқаси флаконда қолиши лозим

 

 

3. Аппликаторли помпани флаконга кийгизинг ва яхшилаб бураб ёпинг.

 

 

4. Помпани мустаҳкамланг: аппликатор фойдаланишга тайёр.

 

 

5. Эритмани суртиш: спрейни ишлов бериладиган соҳанинг марказига ёки сочнинг остига йўналтиринг, бир марта босинг ва эритмани бармоқларингиз ёрдамида тарқатинг

1 мл эритмани суртиш учун муолажани 6 марта такрорланг.

 

 

Даволашга бўлган пациентнинг жавобини кўринишлари ва яққоллиги индивидуалдир.

Натижа ўша заҳоти намоён бўлмайди: сочларни тўкилишини тўхташи ва/ёки сочларни ўсишини бошланиши даволашдан кейин бирмунча вақтдан (3-4 ойдан) сўнг намоён бўлиши мумкин.

Эритмани беҳосдан ютиб юбориш, миноксидилнинг кардиоваскуляр таъсири билан боғлиқ ножўя таъсирларни чақириши мумкин..

ШИФОКОР БИЛАН ИЛОЖИ БОРИЧА ТЕЗРОҚ МАСЛАҲАТЛАШИНГ.

Агар Сиз Алопекси 2% тери эритмасини керагидан ортиқ ишлатган бўлсангиз 

Артериал босимни пасайиши ва юрак қисқаришлари сонини ошиши қайд этилиши мумкин. Агар Сиз Алопекси 2% тери эритмасини кўпроқ ишлатиб қўйсангиз, ёки Сиз ёки Сизнинг фарзандингиз беҳосдан уни ичиб юборсангиз, маҳаллий токсикологик марказ ёки Сизнинг даволовчи шифокор билан дарҳол боғланинг.

Агар Сиз Алопекси 2% тери эритмасини ишлатишни унутган бўлсангиз

Кейинчалик дозани оширманг.

Одатдаги қўллашни қайтадан бошланг: 1 аппликация эрталаб ва 1 эса, кечқурун.

4. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАР

Бошқа дори препаратлари каби, АЛОПЕКСИ 2%, тери эритмаси хам ножўя самараларни чақириши мумкин.

  • Терини қипиқланиши терини қичишиши, қизариши, терини қуриши (бу муҳим, чунки препарат спирт сақлайди) билан кечувчи маҳаллий таъсирланиш, гипертрихоз (эритма суртилган жойдан анча узоқ жойларда сочларни патологик пайдо бўлиши), ачишиш ҳисси бўлиши мумкин.
  • Камроқ рўй берадиган кўринишлар - аллергик реакциялар (ринит, терида локал ёки ёйилган тошма, ёйилган қизариш, юзни шиши), бош айланиши, ачишиш ҳисси, бош оғриғи, ҳолсизлик, шиш, таъмни ўзгариши, қулоқ инфекцияси, кўришни бузилиши, кўзни таъсирланиши, невритлар (нервни яллиғланиши);
  • Артериал босимни пасайишини жуда кам ҳоллари, пульс тезлигини ошиши, сочларни тўкилиши (даволашни бошида сезиларли) кўкрак қафасида оғриқ ва жигар фаолияти кўрсаткичларини ўзгариши кузатилиши мумкин;
  • Ушбу препарат пропиленгликоль сақлаганлиги туфайли, экземани рўй бериш хавфи бор. 

Юқорида келтирилган ҳолатлардан биронтаси кузатилса, даволашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

ЎЗИНГИЗНИНГ ДАВОЛОВЧИ ШИФОКОРИНГИЗГА ЁКИ ФАРМАЦЕВТГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ ВА УШБУ ЙЎРИҚНОМАДА КЎРСАТИЛМАГАН ҲАР ҚАНДАЙ НОҲУШ САМАРАНИ ДАВОЛОВЧИ ШИФОКОРИНГИЗГА ЁКИ ФАРМАЦЕВТГА ТАЪРИФЛАБ БЕРИНГ.

5. АЛОПЕКСИ 2% ТЕРИ ЭРИТМАСИНИ САҚЛАШ ШАРОИТЛАРИ

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Ушбу препарат учун аниқ бир сақлаш шароитлари талаб этилмайди.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.

Препаратни оқава сувларга тшкиш ва уй чиқиндилари билан бирга ташлаш мумкин эмас. Қўллашга яроқсиз бўлган препаратдан қандай қутилишни фармацевтдан аниқланг. Ушбу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

6. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

Алопекси 2% тери эритмаси нима сақлайди

Фаол модда:

100 мл тери эритмасида Миноксидил 2 г

Ёрдамчи моддалар:

γ-Циклодекстрин, пропиленгликоль, этанол 96%, тозаланган сув.

Алопекси 2% тери эритмасини кўриниши ва унинг чиқарилиш шакли

Ушбу препарат терига суртиш учун қўлланадиган эритмадир; флакон 15 мл, 30 мл ёки 60 мл суюқлик сақлайди.

Лицензиянинг эгаси:

PIERRE FABRE MEDICAMENT PRODUCTION 

Юридик манзили: 42, плас  Абель Ганс  92100 Булонь, Франция

Ишлаб чиқарувчи: PIERRE FABRE MEDICAMENT PRODUCTION

Юридик манзили: 42, плас  Абель Ганс  92100 Булонь, Франция

 "Euromedex" Представительство (Франция)


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы




Все новости компании:
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ОСТЕОГЕНОН  (информация для врачей)

ОСТЕОГЕНОН эффективный препарат, физиологически ремоделирующий кость (информация для врачей)

Остеогенон. Инструкция по применению  (информация для врачей)

ТАРДИФЕРОН® ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА... 

Тардиферон для лечения и профилактики железодефицитной анемии.... 

ТАРДИФЕРОН® ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ... 

Современные подходы к лечению остеоартроза. СТРУКТУМ (информация для врачей)

CТРУКТУМ. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА... 

СТРУКТУМ. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

РИБОМУНИЛ. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА... 

РИБОМУНИЛ В ЛЕЧЕНИИ ИНФЕКЦИЙ ДЫХАТЕЛЬНЫХ ПУТЕЙ (информация для врачей)

РИБОМУНИЛ. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ... 

Колпотрофин (информация для врачей)

Просмотров: 2502
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma Hamkor". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "GISinfo".
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «GISinfo»; 2013. Все права защищены.