Семинары и конференции 2017
Предельные фиксированные цены на лек. средс.
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
03.12.2014

АЛВИТАЛ ПЛЮС - қўллаш бўйича йўриқнома

"Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

 

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛВИТАЛ ПЛЮС

 

Препаратнинг савдо номи: Алвитал плюс

Таъсир этувчи моддалар: Ретинол ацетати, Колекальциферол, Аскорбин кислотаси, α-токоферола ацетати, Тиамин мононитрати, Рибофлавин, Пиридоксин гидрохлориди, Цианокобаламин, Никотинамид, Фолат кислотаси, Кальций карбонати, Магний оксиди, Темир фумарати, Калий йодиди.

Чиқарилиш шакли: капсулалар; 30, 50 ёки 100 капсула қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

Таркиби: хар бир капсулада сақланади:

Ретинол ацетати (А витамини)                              5000 ХБ

Колекальциферол (D3 витамин)                            400 ХБ

Аскорбин кислотаси (С витамини)                       60 мг

α-токоферола ацетати (Е витамини)                     30 мг

Тиамин мононитрати (В1 витамини)                    1,5 мг

Рибофлавин (В2 витамини)                                               1,7 мг

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)          2,0 мг

Цианокобаламин (В12 витамини)                          6,0 мкг

Никотинамид (РР витамини)                                20 мг

Фолат кислотаси (В9 витамни)                              0,4 мг

Калций карбонати                                                  125 мг

Магний оксиди                                                       100 мг

Темир фумарати                                                      18 мг

Калий йодиди                                                          150 мкг

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар ва минераллар

 

Фармакологик хусусиятлари.

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи витаминлар ва минералларниннг самаралари билан ифодаланади.

А витамини кўриш пигментларининг шаклланишида иштирок этади, кўриш тўқималарининг бутунлигини таъминлайди, суякларнинг ўсишини бошқаради.

D3 витамини организмда фосфор ва калцийнинг алмашинувини бошқаради.

С витамини. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқарилишида муҳим роль ўйнайди, коллагеннинг синтезини таъминлайди; фолат кислотаси ва темирнинг метаболизмида, шунингдек стеорид гормонлар ва катехоламинларнинг синтезида иштирок этади. С витамини инфекцияларга нисбатан организмнинг чидамлилигини оширади, яллиғланиш реакцияларини пасайтиради.

Е витамини табиий антиоксидант ҳисобанади. Қоннинг юқори ивучанлигини бартараф қилади, периферик қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади. Оқсиллар ва гемоглобиннинг синтезида, хужайраларнинг ўсиш жараёнида, скелет мушаклари, юрак ва томирлар, жинсий безларнинг фаолиятида иштирок этади.

В1 витамини кофермент сифатида карбонсувлар алмашинуви ва нерв тизимининг фаолиятида иштирок этади.

В2 витамини хужайра нафаси ва кўришининг катализатори ҳисобланади, ДНК нинг шиклланишида муҳим роль ўйнайди, тўқималарнинг регенерацияси (шу жумладан тери хужайраларининг) жараёнларига ёрдам беради.

В6 витамини кофермент сифатида аминокислоталар ва оқсилларнинг метеболизмида, нейромедиаторларнинг синтезида иштирок этади.

В12 витамини фолат кислотаси билан бирга нуклеотидларнинг синтезида иштирок этади, эритроцитларнинг ва организмнинг ўсиши учун зарур бўлган нерв хўжайраларининг қобиқларини шаклланишида иштирок этади.

Никотинамид тўқима нафаси, ёғлар ва карбонсувларнинг алмашиниш жараёнларида иштирок этади.

Фолат кислотаси аминокислоталар, нуклеин кислоталарнинг синтезида иштирок этади, нормал эритропоэз учун зарур.

Кальций суяк тўқимасининг шаклланишида, тишларни минералланишида, қоннинг ивишида, нерв ўтказувчанлиги ва мушакларнинг қисқарувчанлиги жараёнларини бошқарилишида, юрак фаолиятининг турғунлигини тутиб туришда иштирок этади.

Магний карбонсувлар, оқсиллар, ёғлар ва нуклеин кислоталарнинг катаболизми ва анаболизмида, энергетик жараёнларда, нерв қўзғалишини ўтказишда иштирок этади, миокарднинг қисқаришига ёрдам беради, нерв-мушак ўтказилишини сусайтиради, спазмолитик хусусиятларни намоён қилади, стрессга нисбатан чидамлиликни оширади.

Темир эритролизда иштирок этади, гемоглобиннинг таркибида тўқималарга кислороднинг ташилишини таъминлайди, анемиянинг ривожланишини олдини олади.

Калий йодиди организмда йод танқислигини тўлдиради. Калий йодиди физиологик миқдорларда организмга тушганида йод танқислиги сабабли қалқонсимон бези гормонларининг бузилган синтезини нормаллаштиради.

 

Фармакокинетикаси.

Препаратнинг таъсири унинг компонентларини таъсирини йигиндиси бўлиб, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказишнинг иложи йўқ; барча компонентларини бирга маркерлар ёки биотекширувлар ёрдамида кузатиб бўлмайди.

 

Қўлланилиши.

Авитаминоз ва гиповитанозларни олдини олиш ва даволаш, жадал ақлий ва жисмоний юқламалар даври, мувозанатланмаган овқатланиш, витаминларга бўлган юқори талаб билан кесувчи холатлар.

 

Қўллаш усули ва дозалари.

Катталарга: ичга кунига 1 капсуладан овқат вақтида қабул қилинади. Зарурати бўлганида доза шифокор томонидан шахсий танланади. Даволаш курси 1 ойдан 1,5 ойгачани ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

А гипервитаминози, организмда темирни ортиқча тўпланиши, гиперкальциемия, гиперкальциурия, сийдик-тош касаллиги, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 15 ёшгача бўлган болалар.

 

Ҳомиладорлик ва лактация.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин. Қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири.

Препаратнинг таркибига кирувчи аскорбин кислотаси сульфаниламид гуруҳи микробларга қарши воситаларнинг ножўя самараларини ва фармакологик таъсирини кучайтиради. Препарат темир ва кальций сақлайди, шунинг учун тетрациклин гуруҳи антибиотиклари ва микробларга қарши воситалар – фторхинолон ҳосилалари билан бирга қўлланганида, МИЙ орқали охиргиларнинг сўрилишини секинлашиши юз беради. Таркибига алюминий, кальций, магний, шунингдек колестирамин кирувчи антацид препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, препаратнинг таркибига кирувчи темирнинг сўрилишини камайиши юз беради. Препарат тиазид диуретиклари билан бир вақтда қўлланганида гиперкальциемия ривожланишини хавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар.

Таркибига А ва D витаминлари хамда темир кирувчи препаратлар билан бир вақтда Алвитал плюс препаратини қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки бунда кўрсатилган моддаларнинг дозасини ошириб юборилишининг хавфи ошади.

 

Дозани ошириб юборилиши.

Доза ошириб юборилганида кўнгил айниши, қусиш, тери қопламларини рангсизлиги, уйқучанлик, тормозланиш бўлиши мумкин. Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш; зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Сақлаш шароити.

30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналарда бериш тартиби.

Шифокор рецептисиз.

 

Ишлаб чиқарувчи: Darou Pakhsh Pharmaceutical Mfg. Co.

Darou Pakhsh St, 18th km of Karaj Freeway, P.O.Box: 11365-4388, Tehran – Эрон

“Фарм Абиди Инт”, Ўзбекистон буюртмаси асосида.

 "Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли

 


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы




Все новости компании:
Прегнагон. Инструкция по применению (информация для врачей)

Лораксим 500 и Лораксим 1000. Инструкция по применению (информация для врачей)

Амписул 1,5 и Амписул 3. Инструкция по применению (информация для врачей)

Имипенил. Инструкция по применению (информация для врачей)

СИЛАДЕФ.ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

Силадеф. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

АМИКАЦИН. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

АМИКАЦИН. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

Кодацет®10. Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

АМИТРИПТИЛИН (AMITRIPTILINUM)... 

АМИТРИПТИЛИН (Amitriptyline)... 

Коризан Детский. (информация для врачей)

БЕТАКОРТАЛ (Betacortal)- "Pharm Abidi Int"... 

БЕТАКОРТАЛ (Betacortal)- "Pharm Abidi Int" (информация для врачей)

Меразол (Омепразол) (информация для врачей)

Меразол. (Омепразол) (информация для врачей)

Метилпреднизолон. Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома... 

Метилпреднизолон. Инструкция по медицинскому применению (информация для врачей)

Ферирон. Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

Ферирон®. (информация для врачей)

АМИТРИПТИЛИН (Amitriptyline) - Инструкция по применению лекарственного препарата (информация для врачей)

Беплекс - "Pharm Abidi Int" ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

Беплекс - "Pharm Abidi Int" (информация для врачей)

Просмотров: 1465
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma Hamkor". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "GISinfo".
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; Моб:(99890)3288941; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «GISinfo»; 2013. Все права защищены.