13 июня, 2019 г. 19:28

Диареянинг давосига мажмуавий ёндашув

Диареянинг давосига мажмуавий ёндашув

Диарея касаллик эмас. Диарея бу инсонорганизми дава ошқозон-ичак тизимидаги бузилишлардан дарак берувчи касалликнинг белгиси ҳисобланади. Шунинг учун, бу ҳолатга олиб келган  сабабларни билмасдан туриб, диареяни даволаш мумкин эмас.Диареянинг асосан икки тури мавжуд:

Инфекцион диарея. Диареяни чақириши мумкин бўлган кўплаб бактериал ва вирусли инфекциялар мавжуд.

Инфекцион келиб чиқишга эга бўлмаган диареяга кундалик ҳаётда учровчи турли омиллар сабаб бўлгани учун диареянинг энг кўп тарқалган шакли ҳисобланади.

Инфекцион келиб чиқишга эга бўлмаган диареянинг асосий сабаблари:

•       блюдами “оғир” овқатларнинг яхши ҳазм бўлмаслиги;

•       овқатан енгил заҳарланиш;

•       турли озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аллергик реакциялар, ва ферментатив етишмовчиликлар;

•       турли дори воситаларни қўллаш (ични юмшатувчи, антацид дори воситалар, аритмияга қарши дори воситалари, антикоагулянтлар,синтетик шакар ўрнини босувчилар);

•       стресс ҳолатлари (ҳаяжон, қўрқув, чўчиб кетишҳолатларидадиареягагормонларнингажралишисабаббўлади);

•       саёҳатчилар диареяси (иқлим ва одатий овқатланишнинг бузилиши билан боғлиқ).

Диареяни қандай даволаш зарур?

  1. Ошқозон-ичак тизимини аёвчи парҳез. Банан, қайнатилган гуруч, олма пюреси, қотирилган нон (сухари).
  2. Кўп миқдорда суюқлик ичиш: суюқлик миқдорини тўлдирувчи (регидратловчи) эритмаларни қабул қилиш, улар бўлмаганда физиологик эритма, туз аралаштирилган сув, мойчечакли чой тавися этилади. Суюқ ич келиши такрорланганидан бошлаб сувсизланишни олдини олишни бошлаган маъқул.
  3. Сорбентлар ичак бўшлиғидан захарли моддаларни, вирусларни, бактерияларни ва газларни ўзига шимиб ташқарига чиқаради.Ичак инфекцияларида, овқатдан захарланиш ҳолларида сорбентлардан фойдаланиш тавсия этилади. Аммо бу дори воситаларини бошқа ичга қабул қилинадиган дори воситаларидан айро қабил қилиш зарур (2 соат оралиқ бўлиши тавсия қилинади). Замонавий ва самарали сорбент сифатида Нкасорбдан фойдалинишни тавсия қилиш мумкин. Никасорбнинг шимувчи юзаси, бошқа кўпчилик сорбентларникига нисбатан каттароқ, бу эса ўз навбатида ананавий энетеросорбентлардан кўра кўпроқ захарли моддаларни ва токсинларни ичак бўшлиғидан чиқаришга ёрдам беради.

Никасорб: Кремний диоксиди (аэросил) - 210 мг;

Қўллаш учун кўрсатмалар:

  • ўткир ичак инфекциялари,
  • озиқ-овқат махсулотларидан захарланиш,
  • аллергик реакциялар,
  • эндогенные и экзогенные захарланиш,
  • кучли таъсир қилувчи ва захарли моддалар билан захарланиш;
  • алкоголлиабстинент синдром;

Қўллаш усули ва дозалари: ичга сув билан бирга қабул қилинади.

3-7 ёш оралиғидаги болаларга:

Боланинг ёши

Боланинг ўртача вазни

Ўртача бир марталик дозаси

Ўртача кунлик дозаси

3-4 ёш

14-16 кг

2 та таблетка

6 та таблетка

5-6 ёш

18-20 кг

3 та таблетка

9 та таблетка

7 ёш ва ундан катта бўлган болаларга ва катталар учун – 3-4 та таблеткадан кунига 3-4 маҳал овқатланишдан 1 соат олдин.

    4. Ферментлар.Ичакдан зарур озиқ моддаларнинг сўрилиши қўшимча рағбатлантиришга муҳтож бўлади. Бунинг учун ферментатив дори воситалардан фойдаланилади (Тризим). Тризим“оғир” овқатлардан кейин юзага келган диареяда овқатни ҳазм қилишни енгиллаштиради.

      Тризимнинг қўллаш усули ва дозалари:ичга, овқатдан олдин ёки овқат вақтида, чайнамасдан, кўп миқдордаги, ишқорий бўлмаган суюқлик билан (сув, мева шарбатлари) қабул қилинади.

      Катталар учун: ҳар овқат қабул қилганда 1-3 та таблеткадан ичилади. Даво муддати бир неча кундан бир неча ой ва йилларгача (доимий ўрин босувчи даво зарур бўлганда) давом қилиши мумкин.

      Болаларга 1 килограмм тана вазнига ҳар овқатланишга липазанинг 500-1000 ТБмиқдорида, врач тависясига биноан кейин қўлланилади.

      5. Диареяга қарши ичак моторикасини сусайтирувчи дори воситалари. Бу турдаги дори воситалари қаторига лоперамид таркибли ич кетишни 1 соат ичида тўхтата олувчи Лопракс® ҳам киради. Лопракс®инсон организмида яхши ўзлаштирилиб ичакларнинг табий маромдаги перистальтикасини ва овқат ҳазм қилишни қайта тиклашга ёрдам беради. Бу ўз навбатида беморнинг умумий аҳволини нормаллаштириб, одатий ҳаёт тарзига қайтаради.

        Қўллаш усули ва дозалари: Ичга, чайнамасдан, сув билан бирга қабул қилинади.

        Катталарга ўткир диареяда дастлаб 2 капсула (4 мг) Лопракс® буюрилади, сўнгра суюқ ич келиши давом қилган ҳолда 1 капсуладан (2 мг) ҳар ич келишидан кейин ичилади. Кундалик максимал доза – 8 капсула (16 мг).

        6 ёшдан ошган болаларга ўткир диареяда бошланғич доза 2 мг, сўнгра суюқ ич келиши давом қилган ҳолда 2 мг дан ҳар ич келишидан кейин ичилади. Максимал суткалик доза – 4 капсула (8 мг).

          6. Анализлар натижаларига қараб, диареянинг қўзғатувчилари аниқлангандан сўнг врач антибиотикларни тавсия қилади. Одатда, ўткир ичак инфекцияларида таъсир доираси кенг бўлган антибактериал дори воситалари тавсия қилинади.

            Энтеробактериялар (Echerichiacoli, Salmonellaspp., Shigellaspp., Yersiniaspp., Citrobacterspp., Klebsiellaspp., Enterobacterspp., Proteusmirabilis, Proteusvulgaris и др.) чақирган диареяларда Ципрофлоксацин-NIKAPHARM дори воситасини қўллаш мумкин.  Ципрофлоксацин-NIKAPHARMни беморларга 18 ёшданбошлаб250-500 мгдан кунига 2 маҳал 7-10 кун давомида қўллаш тавсия қилинади.

              7. Ичак антисептиклари – буқонгасўрилмасданфақатичакбўшлиғидатаъсирқилиувчиантибиотиклардир. Улар стафилококклар, стрептококклар, сальмонелалар, ичак таёқчаси, шигеллалар ва бошқа инфекцияларни ўлдиради ва фойдали микроорганизмларни сақлаб қолади.

                 8. Пробиотиклар. Бу дори воситалари диареянинг келиб чиқишидан қатий назар жуда муҳим ҳисобланади. Чунки, диареяда ичак нормал микрофлорасининг табий мувозанати кескин бузилади ва пробиотиклар бу мувозанатни тиклашга ёрдам беради.

                  Агар диарея 3 кун ва ундан ортиқ муддат давом қилаётган бўлса, ёки қуйидаги белгилардан биронтаси учраса, зудлик билан врачга мурожаат қилиш зарур:

                  — нажасда шиллиқ ёки ипсимон қон излари кўринса;

                  — қора, ва тим қора нажас кузатился;

                  — қоринда кучли оғриқ ҳолати;

                  — тана ҳарорати кўтарилса (38оС ва ундан юқори);

                  — овқатдан захарланиш эҳтимоллиги кузатилганда.

                   Азиз ва севимли юртимиз - Ўзбекистонга ёзнинг иссиқ палласи кириб келмоқда. Бозор ва дастурхонларимизда мева ва сабзавотларнинг ҳилма-ҳиллиги кундан кунга ортади. Шахсий гигиена, озиқ-овқат махсулотларга тўгри ишлов бериш ва сақаш қоидаларига риоя қилинмаган ҳолларда аҳолини ичак инфекциялари билан зарарланиш эҳтимоллиги ортади. Диареяни олдини олиш учун оддий шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш муҳим. Сиз ва яқинларингиз диареяга чалинган тақдирда давони ўз вақтида бошлаш, Сизга тез ва ҳавфсиз даво берувчи самарали дори воситалар мажмуасини танлашга имкон беради.



                  Оставить отзыв
                  Оценка:
                                
                  Текст отзыва

                  Ваше имя
                  Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором