Семинары и конференции 2017
Предельные фиксированные цены на лек. средс.
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
15.09.2014

ГЕМАТОНИК® ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

"Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕМАТОНИК®

HEMATONIC®

 

Препарат савдо номи: Гематоник®

Таъсир қилувчи модда: Темир фумарати, аскорбин кислотаси (С витамини), фолат кислотаси, цианокобаламин (В12 витамини).

Чиқарилиш шакли: капсулалар; 10 капсула блистерда; 3 ёки 10 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Таркиби

Ҳар бир капсула сақлайди:

Темир фумарати                                          350 мг*

Аскорбин кислотаси (С витамини)              150 мг

Фолат кислотаси                                         1 мг

Цианокобаламин (В12 витамини)              0,015 мг

* 115 мг га тенг элементар темир

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эритропоэзни рағбатлантирувчи восита.

Фармакологик хусусиятлари

Темир фумарати – организмда гемоглобин ва бошқа глобин ферментларининг синтези учун зарур бўлган темир танқислигини тўлдиради. Темир танқислиги анемияларида 350 мг суткада бир марта қабул қилиш темирнинг минимал самарали дозасини таъминлайди. Бунда қон зардобида гемоглобиннинг (ва темирнинг) даражаси ошади, эритроцитларнинг сони ошади; анемиянинг барча гематологик ва клиник симптомлари 3-4 ҳафта даволашдан кейин орқага қайтади.

Аскорбин кислотаси – темирнинг сўрилишини яхшилашга ёрдам беради.

Фолат кислотаси – В гуруҳ витамини. Организмда фолат кислотаси турли метаболик жараёнларда иштирок этувчи, кофермент ҳисобланган тетрагидрофолат кислотагача тикланади. У мегалобластларнинг нормал етилиши ва нормабластларнинг ҳосил бўлиши учун зарур. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (метионин, серин ва бошқ.), нуклеин кислоталари, пурин ва пиримидинларнинг синтезида, холиннинг алмашинувида иштирок этади. Ҳомиладорлик даврида тератоген омиллар таъсирига нисбатан маълум даражада ҳимоя фаолиятини бажаради.

Цианокобаламин – сувда эрувчи витаминлар гуруҳига киради. Юқори биологик фаолликка эга. Нормал қон яратиш учун зарур (эритроцитларнинг етилишига ёрдам беради). Лабил метил гуруҳларининг синтезида ва метионин, нуклеин кислоталари, холин, креатин ҳосил бўлишида иштирок этади. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларини сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради. Жигар ва нерв тизимининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Қоннинг ивиш тизимини фаоллаштиради, катта дозаларда тромбопластин ва протромбиннинг фаоллигини оширади.

Фармакокинетикаси

Темир фумарати – ичга қабул қилинганида юқори сўрилиш ва биокираолишликка эга. Асосан ўникки бармоқ ичакда ва йўғон ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Сmax 4 соатдан кейин эришилади. Оқсиллар билан боғланиши 90% ва ундан кўпроқни (асосан гемоглобин билан) ташкил қилади. Гепатоцитлар ва ретикулоэндотелиал тизимда ферритин ва гемосидерин кўринишида, мушакларда аҳамиятсиз миқдорда миоглобин кўринишида тўпланади. Т1/2 – тахминан 12 соат. Темирнинг чиқарилишини қандайдир физиологик тизими мавжуд эмас ва у организмда токсик хавфли даражагача тўпланиши мумкин. Бироқ, темирнинг кўп бўлмаган миқдори ҳар куни терининг қипиқланиши, сочлар ва тирноқларни тушиши, аҳлат билан, тер ажралиши, кўкрак сути ва сийдик билан йўқотилади.

Аскорбин кислотаси – ичга қабул қилинганидан кейин аскорбин кислотаси МИЙ да тўлиқ сўрилади. Организмнинг тўқималарига кенг тақсимланади. Плазмада аскорбин кислотанинг концентрацияси нормада тахминан 10-20 мкг/мл ни ташкил қилади. Лейкоцитлар ва тромбоцитларда аскорбин кислотасининг концентрацияси эритроцитлар ва плазмадагига қараганда юқори. Танқислик ҳолатларида лейкоцитлардаги концентрацияси кечроқ ва секинроқ пасаяди ва плазмадаги концентрацияга қараганда танқисликни баҳолашни яхши мезони сифатида қаралади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 25% ни ташкил қилади. Аскорбин кислотаси дегидроаскорбин кислотасини ҳосил қилиб қайта оксидланади, бир қисми фаол бўлмаган аскорбат-2-сульфатини ва сийдик билан чиқариладиган шовул кислотани ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.

Фолат кислотаси – фолат кислотаси МИЙда, асосан ўникки бармоқ ичакнинг юқори қисмида тез сўрилади, организмнинг барча тўқималарига тақсимланади, жигарда метаболизмга учрайди. Чиқарилиши: 24 соат давомида одатда тўлиқ чиқарилади.

Цианокобаламин – оч ичакнинг қуйи қисмида сўрилади. Биотўпланиши – 25%. Дастлаб жигарда тўпланади. Энтерогепатик циркуляция ўт-сафро ва бошқа ичак ажралмаларидан В12 витаминини қайта циркуляцияланишида муҳим роль ўйнайди. Агарда плазма билан боғланган протеинлар сатурацияга учраса, у ҳолда эркин В12 витаминининг ортиқчаси буйраклар орқали чиқарилади. Протеинлар билан боғланиши – юқори. Яримпарчаланиши – тахминан 6 кун.

Қўлланилиши

Темир танқислиги анемияси, мегалобласт анемия, ҳомиладорлик, туғруқдан кейинги давр, В12 витаминининг танқислиги, фолат кислотасининг танқислиги оқибатидаги кам сўрилиш синдроми.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга суткада 1 капсуладан ичга, овқатдан 30-40 минут олдин, сув билан бирга қабул қилинади. Зарурати бўлганида дозани суткада 2 капсулагача ошириш мумкин. Болаларга шифокор дозани шахсий белгилайди. Гематоникни 6 ойдан кўп қабул қилишдан сақланиш керак (қон кетиши, меноррагия давом этаётган беморлар, такрорий ҳомиладор бўлган беморлар бундан мустасно).

Ножўя таъсирлари

Ўткинчи диарея, кўнгил айниши, эпигастрал оғриқ, қабзият, умумий лохаслик ва аллергик реакциялар. Темир сақловчи препаратлар қабул қилинганида аҳлат одатда қора рангга бўялади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган гемохроматоз, гемосидероз, гемолитик (наслий ва орттрилган ва бошқ.) анемиялар, жигар циррози, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири.

Антацидлар, хлорамфеникол ва Гематоник® ни бир вақтда қабул қилиш охиргисининг самарасини пасайишига олиб келади. Тетрациклинлар билан бир вақтда қабул қилинганида – овқат ҳазм қилиш йўлларида сўрилишини ўзаро пасайиши кузатилади. Бундай ҳолда тетрациклинларни Гематоник® қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 3 соат кейин қабул қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Самарасининг бўлмаслиги ичакда темирнинг сўрилиш жараёнини бузилиши, гемапоэзни сусайиши, баъзи дори воситаларни юбориш (антиметаболик), шунингдек бошқа витаминларнинг танқислиги билан чиқарилиши мумкин. Темир танқислиги анемияси, яширин қон кетиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, унинг сабабини даволашни бошлашдан олдин аниқлаш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Ўткир интоксикация, темирнинг юқори дозалари қабул қилинганида кўнгил айнишидан бошлаб, комагача бўлган қатор симптомлар билан намоён бўлади. Ушбу препаратнинг бошқа компонентлари заҳарли эмас. Меъдани натрий бикарбонати билан ювиш ва бошқа тутиб турувчи ва даволаш чораларини қўллаш тавсия қилинади. Темир тузларини узоқ вақт қўллаш гемахроматоз ривожланишига олиб келиши мумкин.

Сақлаш шароити

Ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан ҳимоялансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби.

Шифокор рецептисиз.

Ишлаб чиқарувчи. Zahravi Pharmaceutical Company,

19th km Tabriz-Tehran Road, P.O. Box: 51575-5367, Эрон

“Фарм Абиди Инт”, Ўзбекистон буюртмаси бўйича.


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы




Все новости компании:
Прегнагон. Инструкция по применению (информация для врачей)

Лораксим 500 и Лораксим 1000. Инструкция по применению (информация для врачей)

Амписул 1,5 и Амписул 3. Инструкция по применению (информация для врачей)

Имипенил. Инструкция по применению (информация для врачей)

СИЛАДЕФ.ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

Силадеф. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

АМИКАЦИН. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

АМИКАЦИН. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

Кодацет®10. Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

АМИТРИПТИЛИН (AMITRIPTILINUM)... 

АМИТРИПТИЛИН (Amitriptyline)... 

Коризан Детский. (информация для врачей)

БЕТАКОРТАЛ (Betacortal)- "Pharm Abidi Int"... 

БЕТАКОРТАЛ (Betacortal)- "Pharm Abidi Int" (информация для врачей)

Меразол (Омепразол) (информация для врачей)

Меразол. (Омепразол) (информация для врачей)

Метилпреднизолон. Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома... 

Метилпреднизолон. Инструкция по медицинскому применению (информация для врачей)

Ферирон. Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

Ферирон®. (информация для врачей)

АМИТРИПТИЛИН (Amitriptyline) - Инструкция по применению лекарственного препарата (информация для врачей)

Беплекс - "Pharm Abidi Int" ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

Беплекс - "Pharm Abidi Int" (информация для врачей)

Просмотров: 2584
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот:
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma Hamkor". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "GISinfo".
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «GISinfo»; 2013. Все права защищены.