Семинары и конференции 2017
Предельные фиксированные цены на лек. средс.
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
28.09.2016

КАЛЬЦИЙ С ВИТАМИНОМ D3

"Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  
 КАЛЬЦИЙ С ВИТАМИНОМ D3

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

 "Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли

Препаратнинг савдо номи:  

Кальций с витамином D3

Дори шакли:  

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Фаол компонентлари:

Кальций карбонати 500 мг кальцийга эквивалент.

Витамин D3               200 ХБ

Ёрдамчи моддалар – маккажўхори крахмали, поливинилпирролидон, магний стеарати, гидроксипропилен целлюлоза, титан диоксиди, тозаланган тальк, полиэтиленгликоль, темир (II, III) оксиди, карнауб муми.

Таърифи: Хира-пушти плёнка қобиқ билан қопланган капсуласимон таблеткалар. Кесимда пушти рангли юпқа қобиқ билан ўралган бир хил оқ масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Метаболик жараёнларга таъсир қилувчи воситалар (кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчиси).

Фармакологик таъсири

Организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат. Кальций етишмовчилигини тœлдириб суяк тўқимасининг резорбциясини (сўрилиб кетишини) пасайтиради ва зичлигини оширади. D3 витамини тишларни минерализацияси учун керак.

Кальций нерв ўтказувчанлигини, мушаклар қисқаришини бошқаради ва қоннинг ивиш тизимини компонентидир.

Фармакокинетик хусусиятлари:

D3 витамини ингичка ичакда сўрилади. Кальций ингичка ичакни проксимал бўлимида ионлашган шаклда, фаол D3 витаминига қарам транспорт механизми ёрдамида сўрилади.

Қўлланилиши:

Сифатсиз овқатланиш ёки кальций ва D3 витаминига юқори талаб билан боғлиқ бўлган организмдаги кальций ва D3 витаминининг танқислиги ҳолатларида даволовчи – олдини олувчи восита сифатида қуйидагиларда қўлланади:

  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
  • Постменопаузал ва қарилик остеопорозни, остеомаляцияни (мажмуавий даволаш таркибида) олдини олиш ва даволаш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

  • Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.
  • Буйраклар фаолиятини яққол бузилиши.
  • Гиперкальциемия (қондаги кальций концентрациясини ошиқлиги – қалқонсимон бези олди безларининг фаолияти кучайган шахсларда).
  • Гиперкальциурия (сийдикда кальций концентрациясини юқорилиги).
  • Сийдик тош касаллиги (кальций тошларини ҳосил бўлиши).
  • Декальцийловчи ўсмалар (меланома, суяк метастазлари, саркоидоз).
  • Иммобилизация билан боғлиқ бўлган остеопороз.
  • Ўпка туберкулёзи (фаол шакли).
  • Болалик ёши.

Қўллаш усули ва дозалари:

Қўллаш олдидан шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ичга. Олдини олиш воситаси сифатида катталарга кунига 1-2 таблеткадан буюрилади. Кальций сўрилишини ошириш учун таблеткани нордон ичимлик (апельсин ёки лимон шарбати) билан ичиш яхшироқ.

Остеопорозни курсли олдини олиш учун кунига 2 таблеткадан, биттаси эрталаб ва биттаси кечқурун, асосан овқатланиш вақтида қабул қилинади.

Остеопорозни даволаш учун курс ва дозалаш шифокор тавсиясига мос равишда.

Ножўя таъсирлари:

Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Меъда-ичак йўлларининг дисфункцияси (қабзиятлар, диарея, метеоризм, кўнгил айнаши, қорин оғриғи) кузатилиши мумкин.

Узоқ қабул қилиш ҳолида қонда ва сийдикда кальций миқдорини ошиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

  • Буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда эҳтиёткорлик билан қўлланади;
  • Даволаш даврида доимо сийдик билан кальций чиқарилишини ва плазмада кальций ва креатинин концентрациясини назорат қилиш керак (7,5 ммоль/сут (300 мг/сут) ошиқ кальциурия пайдо бўлган ҳолда, дозани камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак);
  • Дозани ошиб кетишидан сақланиш учун бошқа манбалардан қўшимча D3 витамини тушишини ҳисобга олиш керак. Кальций ва D3 витамини сақловчи витамин комплекслари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
  • Кекса одамларда кальцийга бўлган талаб 1,5 г/сут, D3 витаминига 500-1000 ХБ/сут ташкил қилади.

Дозани ошириб юбориш:

Гиперкальциемия, ва/ёки гиперкальциурия, анорексия, кўнгил айнаши, қусиш, бош айланиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, ўткир ва сурункали доза ошириб юборилишининг симптомларидир. Бундай ҳолларда препарат қабул қилишни тўхтатиш тавсия этилади. Организмга катта миқдорда суюқлик киритиш ва кальцийнинг миқдори чекланган парҳезга риоя қилиш керак. Дозани ошириб юбориш симптомлари пайдо бœлганида шифокорга мурожаат қилиш керак. Ҳомиладорлик даврида дозани ошириб юбориш болани рухий ва жисмоний ривожланишини бузилишига олиб келиши мумкин. Са2++ ва D3 витамини кўкрак сутига ўтади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш

Кальций ва Д витаминига бўлган талаб ҳомиладорликда ва лактация даврида ошади. Препарат қабул қилишда организмга кальций ва D3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш ва доимий тиббий назоратни амалга ошириш керак.

Ҳомилага заҳарли таъсиридан сақланиш учун суткада 1500 мг дан ортиқ калий ва 600 ХБ дан ортиқ D витамини қабул қилиш тавсия этилмайди. Кальций ва D витамини кўкрак сутига ўтади.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

  • D3 витаминини фаоллиги уни бир вақтда фенитоин ёки барбитуратлар билан қабул қилганда пасайиши мумкин.
  • Юрак гликозидлари билан бир вақтда даволанишда ЭКГ ва клиник ҳолатни назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидлари таъсирини кучайтиради.
  • Препарат тетрациклин гуруҳи антибиотиклари, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа салицилатлар, сульфаниламидлар, бета-адреноблокаторлар ва билвосита антикоагулянтларни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини секинлаштиради. Шунинг муносабати билан препаратни бошқа дори воситаларини қабулидан 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш тавсия этилади.
  • Колестирамин, минерал ёки ўсимлик мойи асосидаги сурги воситалари D3 витаминининг сўрилишини пасайтириши мумкин.
  • Тиазидлар гуруҳи диуретикларни бир вақтда қўллаш гиперкальциемия пайдо бўлиши хавфини оширади.

Чиқарилиш шакли

20, 50 ва 1000 таблеткадан ПВД флаконларда, 1 флакон қўллаш йўриқномаси билан картон қутида.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

15ºС дан 30ºС гача ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Ишлаб чиўарувчи:

Darou Pakhsh Pharmaceutical Mfg.Co – Эрон

"Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы




Все новости компании:
Прегнагон. Инструкция по применению (информация для врачей)

Лораксим 500 и Лораксим 1000. Инструкция по применению (информация для врачей)

Амписул 1,5 и Амписул 3. Инструкция по применению (информация для врачей)

Имипенил. Инструкция по применению (информация для врачей)

СИЛАДЕФ.ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

Силадеф. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

АМИКАЦИН. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

АМИКАЦИН. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

Кодацет®10. Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

АМИТРИПТИЛИН (AMITRIPTILINUM)... 

АМИТРИПТИЛИН (Amitriptyline)... 

Коризан Детский. (информация для врачей)

БЕТАКОРТАЛ (Betacortal)- "Pharm Abidi Int"... 

БЕТАКОРТАЛ (Betacortal)- "Pharm Abidi Int" (информация для врачей)

Меразол (Омепразол) (информация для врачей)

Меразол. (Омепразол) (информация для врачей)

Метилпреднизолон. Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома... 

Метилпреднизолон. Инструкция по медицинскому применению (информация для врачей)

Ферирон. Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

Ферирон®. (информация для врачей)

АМИТРИПТИЛИН (Amitriptyline) - Инструкция по применению лекарственного препарата (информация для врачей)

Беплекс - "Pharm Abidi Int" ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

Беплекс - "Pharm Abidi Int" (информация для врачей)

Просмотров: 2049
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma Hamkor". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "GISinfo".
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «GISinfo»; 2013. Все права защищены.