Семинары и конференции 2017
Предельные фиксированные цены на лек. средс.
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
18.09.2014

ЛОРАТЕКС® ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

"Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОРАТЕКС®

LORATEX

 

Препаратнинг савдо номи:  Лоратекс®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): лоратадин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка сақлайди:

Фаол модда: лоратадин - 10 мг

Ёрдамчи моддалар: лактоз моногидрати, маккажўхори крахмали (Амидон), микрокристаллик целлюлоза (Авицел РН = 101), магний стеарати.

Таърифи: оқ, думалоқ, четлари қия ва рискали ясси таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиаллергик восита.

Фармакологик хусусиятлари

Антиаллергик воситалар Н1 рецепторлари орқали гистамин чақирувчи аксарият физиологик самараларни камайтирувчи ёки олдини олувчи, Н1 гистамин рецепторларининг қайтувчан рақобатли антагонистидир. Улар гистаминни ажралиб чиқишини олдини олмайди ва ажралиб чиқиб бўлган гистаминни боғлаб олмайди. Антигистамин таъсири нафас, қон томир ва меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларининг спазмини сусайтириш, капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиришни ўз ичига олади, бу эсашишни, яллиғланиш оқибатидаги гиперемия ва қичишишни камайишига, шунингдек гистамин томонидан чақирилган сўлак ва кўз ёши безларининг гиперсекрециясини камайишига (сўлак оқиши ва кўз ёшини оқишини сусайишига) олиб келади. Лоратекс® - периферик Н1 рецепторларига танлаб таъсир қилувчи ва седатив таъсир кўрсатмайдиган, иккинчи авлод антигистамин препаратидир.

Лоратекс® енгил бронходилатацияни чақиради, шунингдек астмаси бўлган пациентларда гистамин чақирган бронхоспазмни блоклайди. У шунингдек жисмоний зўриқиш ва гипервентилляция оқибатида чақирилган бронхоспазмни хам камайтиради.

Фармакокинетикаси

Лоратекс® меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Ичга қабул қилинганидан кейин плазмадаги концентрациясининг чўққисига тахминан 1 соат ўтгач эришилади. Таъсир чўққисининг вақти – 4-6 соат. Овқат қабул қилиш лоратадинни сўрилишини 40% га ва унинг фаол метаболитларини сўрилишини 15% га кучайтиради. Лоратадин жигарнинг цитохром Р-450 тизимида метаболизмга учрайди ва фаол метаболитлар ҳосил бўлади. Асосий метаболит декарбоэтоксилоратадин антигистамн фаолликни намоён этади. Чиқарилиши - лоратадиннинг ярим чиқарилиш даври 3 соатдан 20 соатгачани (ўртача 8,4 соатни) ташкил қилади, декарбоэтоксилоратадиннинг эса – 8,8 соатдан 92 соатгачани (ўртача 28 соатни) ташкил қилади. Лоратадин плазма оқсиллари билан 98% га боғланади; декарбоэтоксилоратадин эса, бироз сустроқ боғланади. Лоратадиннинг умумий дозасини тахминан 80% 10 кундан кейин сийдик ва аҳлат билан метаболитлар кўринишида чиқарилади. Умумий дозанинг 27% конъюгацияланган ҳолда 24 соатдан кейин сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши.

Лоратекс® 6 ёш ва ундан ошган пациентларда мавсумий аллергик ринитларнинг симптомларини бартараф этиш ва сурункали идиопатик эшакемини даволаш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари.

Катталар ва ўсмирлар учун одатдаги доза:  ичга, 1 таблеткадан кунига бир марта.

Болалар учун одлатдаги доза

12 ёш ва ундан катта болалар: ичга, 1 таблеткадан кунига бир марта.

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: ичга, ½ таблеткадан кунига бир марта.

Кексалар учун одатдаги доза: ичга, 1 таблеткадан кунига бир марта.

Ножўя таъсирлари

Бу ножўя таъсирлар шифокор диққатига муҳтождир: Кам ва жуда кам учрайдиган ножўя таъсирлар - қон томонидан реакция (клиник жиҳатдан томоқда оғриқ ва тана ҳароратини ошиши, ғайри табиий қон оқиши ёки қон талашларни пайдо бўлиши, ғайри табиий толиқиш ёки ҳолсизлик билан намоён бўлади).

Бундай ножўя таъсирлар, фақат агар улар узоқ давом этса ёки беморларга катта ташвиш туғдирган ҳолдагина шифокор диққатига мухтождир.

Кам ва жуда кам учрайдиган ножўя таъсирлар - уйқучанлик, бронхиал шиллиқни қуйилиши, иштаҳани кучайиши ёки вазнни ортиши, кўриш хиралашиши ёки кўришни бошқа ўзгаришлари, аралашиб қолишлар, даҳшатли тушлар кўриш, қўзғалиш, асабийлик, таъсирчанлик, сийишни қийинлашиши ёки оғриқ билан кечиши, бош айланиши, оғизни, бурунни ёки томоқни қуриши, тахикардия, парадоксал реакциялар, фотосезувчанлик, қулоқ шанғиллаши ёки жаранглаши, тери тошмалари, меъдада дискомфорт ёки оғриқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Лоратекс® ни бу препаратга ёки ушбу дори шаклининг ингредиентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. 2 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Замбуруғга қарши азол синфидаги воситалар (флуконазол, итраконазол, кетоконазол, миконазол) - лоратадин билан бирга қўлланганида, унинг (шу жумладан метаболитларнинг) плазмадаги миқдори ошиши мумкин.

Циметидин - лоратадин билан бирга қўлланганида лоратадиннинг плазма миқдори сезиларли  равишда ошади.

Макролид-антибиотиклар (азитромицин, кларитромицин, эритромицин, тролеандомицин) - лоратадин билан бирга қўлланганида, лоратадиннинг (шу жумладан метаболитларнинг) плазмадаги миқдорини ошишига олиб келади.

Махсус кўрсатмалар

Антигистамин дориларидан биронтасига юқори сезувчанлиги бўлган беморлар, бошқаларига ҳам ўта сезувчан бўлишлари мумкин. Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) бўлган беморларга кичик бошланғич дозани (10 мг дан кунора) бериш кўзда тутилади. Кекса пациентлар катталар учун одатдаги дозага сезгирроқ бўладилар.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Б тоифа - ҳомиладор аёлларда адекват ва яхши назорат қилинган тадқиқотлар ўтказилмаган. Лоратекс® ҳомиладор аёлларда фақат жуда зарур бўлган ҳоллардагина қўлланиши мумкин.

Эмизиш

Лоратадин ва унинг метаболити декарбоэтоксилоратадин кўкрак сутига ўтади ва унинг сутдаги концентрацияси плазмадаги даражаси билан бир хил. Она учун препаратни қабул қилинишининг муҳимлигини ҳисобга олиб, эмизишни тўхтатиш ёки препаратни бекор қилишдан бирини танлаш керак. Эмизикли оналарга лоратадинни буюришда шифокор ўзига хос эҳтиёткорликни намоён этиши лозим.

Қуйида санаб ўтилган ҳар қандай ножўя самаралари ҳолида шифокорга хабар беринг:

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агарда доза ошириб юборилишининг қуйидаги симптомлари пайдо бўлса, дарҳол шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилинг: қовушмаслик ва беқарорлик, тиришишлар, оғир уйқучанлик, оғиз, бурун ва томоқни қуриши; ҳушдан кетиш; қон қуйилишлар ёки юзни қизариши; галлюцинациялар (кўриш, эшитиш галлюцинациялари ёки айни шу ерда бўлмаслик ҳисси); қисқа нафас ёки нафас олишни қийинлашиши, уйқуни бузилиши.

Чиқарилиш шакли  

10 таблетка блистерда; 1, 2 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, тахминан 30оС ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

«Dr. Abidi Pharmaceutical Laboratories», Dr. Abidi Ave. Km 8 Karaj Makhsoos Rd. Теҳрон – Эрон

 "Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы




Все новости компании:
Прегнагон. Инструкция по применению (информация для врачей)

Лораксим 500 и Лораксим 1000. Инструкция по применению (информация для врачей)

Амписул 1,5 и Амписул 3. Инструкция по применению (информация для врачей)

Имипенил. Инструкция по применению (информация для врачей)

СИЛАДЕФ.ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

Силадеф. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

АМИКАЦИН. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

АМИКАЦИН. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

Кодацет®10. Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

АМИТРИПТИЛИН (AMITRIPTILINUM)... 

АМИТРИПТИЛИН (Amitriptyline)... 

Коризан Детский. (информация для врачей)

БЕТАКОРТАЛ (Betacortal)- "Pharm Abidi Int"... 

БЕТАКОРТАЛ (Betacortal)- "Pharm Abidi Int" (информация для врачей)

Меразол (Омепразол) (информация для врачей)

Меразол. (Омепразол) (информация для врачей)

Метилпреднизолон. Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома... 

Метилпреднизолон. Инструкция по медицинскому применению (информация для врачей)

Ферирон. Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

Ферирон®. (информация для врачей)

АМИТРИПТИЛИН (Amitriptyline) - Инструкция по применению лекарственного препарата (информация для врачей)

Беплекс - "Pharm Abidi Int" ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

Беплекс - "Pharm Abidi Int" (информация для врачей)

Просмотров: 1767
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma Hamkor". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "GISinfo".
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «GISinfo»; 2013. Все права защищены.