13 июня, 2019 г. 19:27

ПРОСТОРАЛ. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОСТОРАЛ

PROSTORAL

 

Препаратнинг савдо номи: Просторал

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Соябон Зимолюбка (Chimaphila umbellate)                       75,0 мг;

Темир пикрати (Ferrum picricum)                                      30,0 мг;

Дарахтсимон Гортензия (Hydrangea arborescens)            30,0 мг;

Бахмал Парейра (Chondrodendron tomentosum)               50,0 мг;

Майда тишли Пальма сабали (Sabal serrulata)                  60,0 мг;

Панжасимон Шпорник (Staphysagria macrocarpa)           75,0 мг;

Ғарб Туяси (Thuja occidentalis)                                           80,0 мг;

ёрдамчи моддалар: сут-қандли асос (лактоза) етарли миқдорда.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланмаган ва бир томонида ВР белгиси бўлган сариқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: простата бези касалликларида қўлланадиган восита.

АТХ коди: G04CX.

Фармакологик ҳусусиятлари

Соябон Зимолюбка: простата безининг патологик катталашиши ва таъсирланишида, простата безининг ўткир оғриқли яллиғланишида кўрсатилган.

Темир пикрати: простата безини қариликдаги гипертрофисида кўрсатилган.

Дарахтсимон Гортензия: простата безининг гипертрофиясида сийдикни чиқариш қийинлашганида кўрсатилган.

Бахмал Парейра: сийдик йўллари касалликлари, буйрак санчиғи, простата безининг касалликлари ва қовуқни катарида кўрсатилган.

Майда тишли Пальма сабали: простата бези катталашганида, сийдикни чиқариш қийинлашганида, сийдик таносил тизими аъзолари таъирланганида кўрсатилган.

Панжасимон Шпорник: простата безининг касалликларида, сийиш фаолияти тез-тез кузатилганида, сийгандан кейинги қистовлар ва оғриқда кўрсатилган.

Ғарб Туяси: бўйин соҳасида оғриқ ва ачишиш кузатилганида кўрсатилган.

Қўлланилиши

Простата безини патологик катталашиши ва оғриқ билан кечувчи яллиғланганишига қарши самарали восита. Простата безини катталашиши оқибатида сийдик чиқариш фаолияти бузилишини бартараф қилади.

Қўллаш усули ва дозалари

1 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади.

Ичга сув билан бирга қабул қилинади. Симптомларни енгиллашиши 5-7 кундан сўнг кузатилади, аммо даволаш курси простата безини ҳавфсиз гиперплазияси ва унга ёндош симптомлари бутунлай бартараф бўлгунича 2 ой давом эттириш тавсия этилади.

Ножўя самаралари

Ҳозирги вақтгача препаратнинг ножўя самаралари юзасидан маълумотлар йўқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳозирги вақтгача препаратни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар юзасидан маълумотлар йўқ.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача препаратнинг ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қабул қилишда махсус кўрсатмалар мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида ушбу препаратнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлигини тасдиқлайдиган маълумотлар етарли даражада эмас. Шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўратилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатиш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

15 таблеткадан 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Салқин, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

«Бхаргава Фитолаб Пвт. Лтд.»

E-1216, Фейз-1, Экстеншин, Гхатал,

Бхивади Индастриал Эрия, Бхивади (Радж.) Ҳиндистон

E-mail: bhargava.uzbekistan@gmail.com

Website : www.bhargavaphytolab.com

 



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором