13 июня, 2019 г. 19:27

«Занжабил асалли» занжабил экстракти ичимлигининг ҳомиладорликда фойдаси қандай?

Кўпчилик аёлларда ҳомиладорлик вақтида токсикоз ривожланади. Бу эса биринчи навбатда организмда юз берадиган гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ. Ҳомиладаги бола моддалар алмашинуви маҳсулотларини ажратиб чиқариши, йўлдош эса 16 ҳафтагача аёл организмини улардан етарли ҳимоя қила олмаслиги туфайли, бўлажак онанинг кўнгли айнийди, деган фикрлар ҳам бор.

Ҳомиладорликнинг биринчи ярмида кечадиган токсикоз хавфли эмас. Аммо баъзан аёлни ҳолдан тойдиради. Аёлни нафақат кўнгил айниши ва ҳидларга чидай олмаслик, балки қусиш ҳам безовта қилади. Бу даврда таом қанчалик жирканиш уйғотмасин, ҳомиладор аёл албатта овқатланиши зарур. Бундай ҳолларда шифокорлар бўлажак боланинг соғлиги учун хавфсиз бўлган ўсимлик препаратларини буюришади.

«Занжабил асалли» занжабил экстракти ичимлиги токсикозда кўнгил айнишини тўхтатади, бу эса уни эрталаб қабул қилинадиган жуда зарур ичимликка айлантиради. Занжабил экстракти ичимлиги ҳомиладорликнинг биринчи ярмида токсикознинг одатдаги симптомлари – кўнгил айниши, қусиш, ортиқча сўлак ажралиши, бош айланишини йўқотишга ёрдам беради. Бундан ташқари, занжабил экстракти ичимлиги ҳомиладор аёлнинг иштаҳасини очиб, меъда-ичак йўлидаги ёқимсиз ҳолатларни, яъни, газ ҳосил бўлиши, ич кетиши, овқатлангандан сўнг ўзини оғир ҳис этишни бартараф этади.

Занжабил таркибига А витамини, В гуруҳи витаминлари ва аминокислоталар, шунингдек, минераллар (темир, калий, фосфор, рух ва магний) киради. Занжабил организмнинг овқат ҳазм қилиш, қон айланиш, нерв, нафас олиш, ажратиш, иммун, репродуктив тизимларига яхши таъсир қилади. У моддалар алмашинувини тезлаштиради, артериал босимни пасайтиради, токсинлар ва холестеринни чиқаради, шунингдек, оғриққа, яллиғланишга ва бактерияларга қарши таъсирга эга.

Ҳомиладорлик нерв тизимига ҳам таъсир кўрсатади. Аёллар сабабсиз ташвиш, қўрқинч ҳис этиши, асабийлашиб, ҳатто тажовузкор, йиғлоқи ва лоқайд бўлиб қолишлари мумкин. Руҳий ҳолатни мустаҳкамлаш, кайфиятни яхшилаш учун ҳам, ҳомиладор аёл занжабил экстракти ичимлигини қабул қилиши мумкин.

Занжабил ичимлиги анъанага кўра фақат ҳомиладорликнинг биринчи ярмида қабул қилинади, аммо иккинчи ярмида занжабилга эҳтиёт бўлиб ёндашиш керак, чунки у артериал босимни ошириб юбориши мумкин.

Занжабил асалли экстрактини қўллаш усули:

1 саше пакетча 100 мл қайнаган сувда эритилиб, эрта саҳарда токсикоз вақтида ичилади.

Қарши кўрсатмалар ва ножўя таъсирлари:

Меъёрга риоя қилинса, ҳеч қандай ножўя таъсирлар чақирмайди.

Занжабил экстракти компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.

Ҳомиладорликда Занжабил экстракти ичимлигини фақат шифокор буюриши бўйича ёки у билан маслаҳатлашиб қабул қилиш мумкин.

«Занжабил асалли» ичимлиги ҳомиладор аёлларда шамоллаш ва гриппнинг олдини олиш учун табиий хавфсиз миллий маҳсулотдир.

«Занжабил асалли» табиий маҳсулоти ҳомиладорликнинг биринчи ярмида токсикознинг олдини олиш учун аъло восита ҳисобланади. «Занжабил асалли» ичимлиги 10 та саше солинган қулай ўрамда чиқарилади. Препарат шаҳар дорихоналарида сотилади.

Zanjabil ekstrakti asal bilan Qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnoma

Мурожаат учун телефон:+99890 999-39-88



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором