Семинары и конференции 2017
Предельные фиксированные цены на лек. средс.
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
20.12.2016

FARMASEVTIKA FAOLIYATI BILAN SHUG'ULLANUVCHI XO'JALIK YURITUVCHI SUB'EKTLAR VA ISTE'MOLCHILAR DIQQATIGA!

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости медицины и фармацевтики

Маълумки, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 2647-сонли Қарори (кейинги ўринларда матнда “Қарор”) қабул қилинган бўлиб, унга кўра, 2017 йил 1 январдан бошлаб дори воситалари улгуржи ва чакана сотиш нархларини шакллантириш, уларга риоя этмаганлик учун жавобгарлик нормаларини ва назорат қилиш механизмларини кучайтириш бўйича ҳамда бошқа бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ 4848-сони Фармонига асосан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик – тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланган.

Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга фармацевтика фаолиятини амалга оширишда тегишли қонун ҳужжатларида қўйилган қуйидаги асосий талабларга риоя этишни сўраб мурожаат қилинди.

1. Фармацевтика фаолияти билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида, лицензия ва лицензия битимида кўрсатилган фаолият йўналиши ҳамда манзилларда амалга ошириш.

2. Четдан (импорт ҳисобига) олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи
ва чакана сотиш (2017 йил 1 январдан бошлаб) – уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан (база нархидан) 15 фоиздан ва чакана савдо учун улгуржи нархидан (харид нархидан) 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда реализация қилиш.

3. Қарорнинг 1-иловасида қайд этилган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари (167 ном) ва тиббиёт буюмларини (22 ном) белгиланган нархларда сотиш.

4. Қуйидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш:

- Ўзбекистон Республикаси “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларига;

- “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомга;

- “Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга (ВМ 22.12.2014 й. 352-сонли қарори;

- Республикада дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига;

- “Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати”га (76 номдаги. АВ рўйхат рақами 2846, 2016 йил 6 декабр);

- Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги Низом талабларига;

- Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (АВ рўйхат рақами 2106, 2010 йил 25 май);

- Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг сақлаш, бериб юбориш, сотиш, тарқатиш, ҳисобга олиш шартлари тўғрисидаги Низомга (АВ рўйхат рақами 1090, 2001 йил 29 декабр);

- Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари Рўйхатига;

- Тиббий буюмлар Рўйхатига (АВ рўйхат рақами 2809, 2016 йил 12 июль);

- Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишга жойланадиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидаларга (АВ рўйхат рақами 1129, 2002 йил 18 апрел).

5. Қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш (қадоқлаш, тайёрлаш), харид қилиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва сотиш, импорт ёки экспорт қилиш тақиқланади:

- сифатсиз, қалбакилаштирилган;

- Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган;

- Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини;

- яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган;

- мувофиқлик сертификати, давлат тилидаги тиббий қўллаш йўриқномасига
эга бўлмаган;

- кирим ҳужжатига эга бўлмаган;

- Тайёрлашга рухсат этилган дори воситалари рўйхатига киритилмаган.

6. Дорихоналар, омборхоналар, ишлаб чиқариш объектлари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, СанПин талабларига жавоб бериши керак.

7. Дорихоналарда:

- кириш қисмида юридик шахснинг номи, юридик манзили, иш тартиби акс эттирилган пешлавха бўлиши;

- савдо залида харидорларга кўринарли жойга“Истеъмолчилар бурчаги”, унда: лицензия ва лицензия битими нусхаси, ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати ҳамда уларнинг белгиланган нархи, барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати, “Шикоят ва таклифлар китоби”, чакана савдо қоидалари, истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқларидан кўчирма ва бошқа маълумотлар жойлаштирилади;

- савдо залига, хусусан витринага қўйилган дори воситалари (шифокор рецептисиз бериладиган) ва тиббий буюмларда белгиланган тартибда расмийлаштирилган нархнома (дорихона номи, маҳсулот тўлиқ номи, чакана нархи) бўлиши шарт;

- сотувчи-провизор/фармацевт тўғрисида маълумот (бирка) бўлиши;

- қонун ҳужжатларига зид равишда дори воситалари, хусусан шифокор рецепти асосида сотиладиган дори воситалари рекламасини жойлаштирилишига ҳамда дорихонада турли реклама материалларини/буюмларини ва дори воситаларининг бепул намуналарини тарқатилишига йўл қўйилмайди.

8. Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Хусусан:

- дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибини бузганлик, яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган товарларни реализация қилганлик, истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни, жумладан рецепт асосида бериладиган дори воситаларини реклама қилганлик – монополияга қарши давлат органи томонидан тегишли тартибда (ВМ 12.10.2005 йилдаги 225-сонли, 28.10.2010 йилдаги 239-сонли қарорлари, МЖТК 178, 178-1, 165-1-моддалар) иш қўзғатилишига ва чора кўрилишига ҳамда иш материалларини судларга ва лицензияловчи органга юборилишига;

- нарх белгилаш (чекланган устамаларни қўллаш) тартибига, ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархларига, дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг минимал рўйхатига риоя қилмаганлик, шунингдек сифатсиз, шу жумладан яроқлилик муддати ўтган, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилганлик – лицензия шартларини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан лицензияни амал қилишини тугатиш тўғрисида ҳудудий хўжалик судларига даъво аризалари киритилишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3-моддасида – сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлиги учун ва 190-моддасида фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун тегишли жавобгарликлар белгиланган.

9. Таъминотчи ва улгуржи савдо корхоналари томонидан маҳсулот етказиб беришда/шартнома тузишда қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар ва асоссиз талаблар амалга оширилганда, шунингдек, назорат қилувчи органлар, маҳаллий ҳокимлик, идоралар ёки нодавлат жамоат ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувлар содир этилганда тегишли тартибда ҳуқуқни мухофаза қилиш, адлия органларига ва судга мурожаат қилишингиз мумкин.

10. Устамаларни қўлланилиши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан Давлат рақобат қўмитасига (тел: 259-22-25, 259-22-48, 259-21-52) ёки унинг ҳудудий органларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Фаррух МАДАМИНОВ

Давлат рақобат қўмитаси Реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бош мутахасиси



Просмотров: 920
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma Hamkor". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "GISinfo".
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «GISinfo»; 2013. Все права защищены.