Семинары и конференции 2017
Предельные фиксированные цены на лек. средс.
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
15.09.2014

Метилпреднизолон. Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома

"Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Информация о рецептурных препаратах  »  "Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли
Информация на русском языке: Русский:  

Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома

Метилпреднизолон

 

Халқаро патентланмаган номи: метилпреднизолон ацетати.

Дори шакли: инъекция учун суспензия.

Таркиби: 1 мл ҳажмли ҳар бир ампула 40 мг/мл метилпреднизолон ацетати сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: глюкокортикоид.

Таърифи: оқ, бир хил суспензия.

Фармакологик таъсири: ўта яққол ва давомли яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва иммунодепрессив фаолликка эга бўлган синтетик глюкокортикоид. Препарат таъсирида яллиғланиш ўчоғи яқинидаги иммунофаол хўжайраларнинг миқдори камаяди; вазодилятация камаяди, фагоцитозни бостиришлиши, лизосомалар мембранасини барқарорлаши кузатилади, простагландинларнинг ишлаб чиқарилиши камаяди. Препарат минимал минералокортикоид хусусияга эга. Катаболик таъсир кўрсатади. Тўқималар томонидан глюкозани ютилишини пасайтиради, бу гипергликемия ва глюкозурияга олиб келиши мумкин. Метилпреднизолон ацетати қўллаш препаратнинг ёғ алмашинувига таъсири туфайли, ёғ тўпламларинини қайта тақсимланишига олиб келади. Препаратни давомли қўллаш остеопороз чақириши мумкин. Препарат йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболланади. Метаболитлари, асосан сийдик билан глюкуронидлар, сульфатлар ва конъюгирланмаган бирикмалар кўринишида чиқарилади. Гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг бостирилиш давомийлиги 4-8 суткани ташкил қилади. Препаратни бўғим бўшлиғидан тизимли қон оқимига тушиши тахминан 7 сутка давомида сақланади.

Қўлланилиши: мушак ичига қўллаш учун: буйрак усти безлари фаолиятининг бирламчи, иккиламчи ва ўткир етишмовчилиги; буйрак усти безларининг туғма гипоплазияси; гиперкальцемия (ўсма касалликлари оқибатидаги); йирингсиз тиреоидит; адреногенитал синдром; ревматик касалликларни зўрайишини, шу жумладан ревматоид артрит, ўткир ревматик эндокардит, остеоартроз, бурсит, тендосиновит, ўткир подагрик артрит, псориатик артрит, анкилозловчи спондилитни мажмуавий даволаш таркибида; ўткир тери касалликлари, шу жумладан пўрсилдоқ яра, кўпшаклли эритема, эксфолиатив дерматит, буллёз герпесшаклли дерматит, себореяли дерматит, оғир псориаз; одатдаги даволаш билан даволаб бўлмайдиган оғир аллергик касалликлар, бронхиал астма, оғир контактли дерматит, оғир атопик дерматит, зардоб касаллиги; кўзларнинг шикастланиши билан кечувчи оғир аллергик ва яллиғланиш жараёнлари, шу жумладан иритлар, иридоциклитлар, диффуз орқа увеити, кўрув нерви неврити, шох парда четининг аллергик яралари, кератит; регионар энтерит ва ярали колитнинг зўрайиш босқичини мажмуавий даволаш такркибида; нафас аъзоларининг касалликлари, шу жумладан симптоматик саркоидоз, бериллиоз, ўчоқли ёки диссеминирланган ўпка туберкулёзи (туберкулёзга қарши кимёвий даволаш билан бир вақтда), Леффлер синдроми (бошқа даволашнинг самараси бўлмаганида); гематологик касалликлар: орттирилган (аутоиммун) гемолитик анемия, катталарда иккиламчи тромбоцитопения, эритробластопения (эритроцитар анемия), туғма (эритроид) гипопластик анемия, лимфома ва лейкозларни полиатив даволаш.

Синовиал суюқлик ёки юмшоқ тўқималарга юболиш учун: синосит, ревматоид артрит, подагрик артрит, эпикондилит, носпецифик тендосиновит, псттравматик остеоартрозларни ўткир даврида ёрдамчи даволаш.

Патологик ўчоқларга юбориш учун: коллоид чандиқлар, ясси темираткидаги маҳаллий гипертрофик, инфильтратив ва яллиғланиш ўчоқларига, псориатик тугунчаларга, ҳалқасимон гранулемаларда, оддий нейродермитда, дискоидли қизил югирикда, диабетик липоид некробиозда, уяли алопецияда.  

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: ўта юқори сезувчанлик, бактериал ёки вирусли касалликлар, тизимли замбуруғли касалликлар, фаол туберкулёз, яширин туберкулёз, ОИТС, ичак анастомози (яқин анамнездаги), юрак етишмовчилиги ёки гипертензия, жигар ёки буйраклар фаолиятини бузилиши, эзофагит, гастрит, ўткир ёки яширин пептик яра, қандли диабет, миастения, глаукома, оғир остеопороз, гипотиреоз, рухий бузилишлар, полиомиелит (бульбар-энцефалик шаклларидан ташқари), лимфомалар, БЦЖ билан эмлашдан кейин, вакцинация даври.

Бўғим ичига қўллаш учун –  илгари ўтказилган артропластика, қон ивишини бузилиши, бўғим ички синиши, периартикуляр инфекцион жараён (шу жумладан анамнездаги); юқумли касалликлар, бўғим олди остеопорози, бўғимда яллиғланиш белгиларининг мавжуд эмаслиги (“кукуқ” бўғим, масалан, синовитсиз остеопорозда), яққол суяк деструкцияси ва бўғимнинг деформацияси (бўғим ёриғининг кескин торайиши, анкилоз), артритнинг якуни суфатида бўғимнинг нотурғунлиги, бўғимларни шакллантирувчи суяклар эпифизларининг асептик некрози.

Янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс синдромни олдини олиш учун – амнионит, бачадондан қон кетиши, онанинг юкумли касалликлари, йўлдош етишмовчилиги, ҳомила пардасини муддатидан олдин ёрилиши.

Чала туғилган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври: I уч ойлигида она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланади. Ҳомиладорлик даврида давомли қўллаш ҳомиланинг ўсишини бузилишига олиб келади. II-III уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Даволаш вақтида эмизиш тўхтатилади.

Дориларнинг ўзаро таъсири: Барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида метилпреднизолоннинг самараси пасайиши мумкин; НЯҚВ билан қўлланганида МИЙнинг эрозив-ярали шикастланиш хавфи ошади; перорал антикоагулянтлар, гепарин билан – антикоагулянт таъсири ошади ёки камаяди; салицилатлар билан – салицилатларнинг таъсири камайиши мумкин; тиазид диуретиклар, фуросемид билан – гипокалиемия потенцияланиши мумкин; глибенкламид, метформин, инсулинлар билан – гипогликемик воситаларнинг самараси пасаяди; кетоконазол, итраконазол билан – қон плазмасидаги метилпреднизолоннинг концентрацияси ошади; метатрексат билан – иммунодепресив таъсирнинг синергизми кузатилади; неостигмин, пиридостигмин билан – миастеник криз ривожланиши мумкин; панкуроний билан – нерв-мушак блокадаси камаяди; сальбутамол билан – сальбутамолнинг потенциал токсиклиги ва самарадорлиги ошади; рифампицин билан – метилпреднизолоннинг клиренси ошади.

Фенитоин, фенобарбитал билан бир вақтда қўлланганида метилпреднизолоннинг клиренси ошади ва унинг самарадорлиги камаяди; циклоспорин билан – циклоспонир ва метилпреднизолоннинг метаболизмини ингибирланиши; эритромицин билан – метилпреднизолоннинг метаболизмини ингибирланиш эҳтимоли мавжуд.

Ножўя таъсирлари: Иценко-Кушинг синдроми, гипергликемия, глюкозурия, буйрак усти безлар пўстлоғини фаолиятининг сусайиши, ҳайз кўриш циклининг бузилиши, болаларда ўсишни орқада қолиши, калийни йўқотилиши, манфий азот баланси, гипокалиемик алкалоз, карбонсувларга толерантликни пасайиши, панкреатит, эзофагит, меъда-ичак йўлларининг қон кетиши билан бирга кузатиладиган эрозив-ярали шикастланишлари, димланган юрак етишмовчилиги, гипотения, артериал гипертензия, стероид миопатия, остеопороз, орқа субкапсуляр катаракта, кўз ички босимининг ошиши, бош оғриғи, бош суяги ички босимини ошиши, миячанинг сохта ўсмаси, рухий бузилишлар, тиришишлар, терининг юпқалашиши ва мўртлашиши, регенерацияни ёмонлашиши, петехиялар, экхимозлар, гипер- ёки гипопигментация, стероид акне, кандидозлар, эшакеми, анафилактик шок, юқумли касалликларга қаршиликнинг пасайиши.

Эҳтиёткорлик чоралари ва махсус кўрсатмалар: Давомли қўлланганида гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг фаолиятини, қон зардобидаги глюкоза миқдорини назорат қилиш ва офтальмологик текширувларни ўтказиш керак. Оғир юқумли касалликларда қўллаш фақат махсус даволаш фонида мумкин. Метилпреднизолонни иммунодепрессив дозаларда қабул қилаётган пациентлар, сувчечак ва қизамиқ бўлган беморлар билан мулоқат хавфи ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Юрак-томир тизимининг касалликларида, эндокрин касалликларида, оғир сурнкали жигар ёки буйрак етишмовчилигида, семизликда (III-IV даражали) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Бошқа инъекцион эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди.

Болаларнинг ўсиш даврида фақат мутлоқ кўрсатмалар ва шифокорнинг ўта синчков назорати остида қўллаш мумкин.

Метилпреднизолон ацетатнинг суспензияларини интратекал юбориш мумкин эмас.

Дозалари ва қабул қилиш шароити: мушак ичига, бўғим ичига, периартикуляр, интрабурсал, юмшоқ тўқималарга, патолигик ўчоққа. Дельтасимон мушакка юболишга йўл қўймаслик керак, чунки бундай холатда тери ости ёғ клетчаткасида атрофиянинг ривожланиш хавфи юқоридир. Дозалаш тартиби – шихсий, кўрсатмаларга, даволаш схемасига, пациентнинг ёшига, клиник ҳолатга боғлиқ.

Маҳаллий самарага эришиш учун: ревматоид артритда ёки остеоартрозда бўғим ичига юбориш учун доза бўғимнинг ўлчамига ва касалликнинг оғирлигига боғлиқ, зарурати бўлганида инъекцияни 1-5 ҳафта ва ундан кўпроқ оралиқда такрорлаш мумкин. Катта бўғимга: 20-80 мг; ўрта бўғимга: 10-40 мг. Инъекция синовиал (бўғим олди) бўшлиғига қилиниши керак. Тендинит ва тендосиновитда препатрат пай қинига  юборилади. Пай қинларининг кисталарида – бевосита кисталарга юборилади. Доза шахсий танланади (4-30 мг). Такрорий инъекциярал қилиш мумкин.

Тери касалликларида: 20-60 мг бевосита ўчоққа. Катта ўчоқларда дозани (20-40 мг) бир қанча локал инъекцияларга тақсимлаш мумкин. Катта дозалар юборилганида ўчоқни оқариши ва қипиқланиши пайдо бўлиши мумкин. Даволаш курси 1-4 инъекцияни ташкил қилади, интерваллар шахсий белгиланади. Тизимли самарага эришиш учун қўллаш: доза кассалликнинг характерига боғлиқ. Давомли самарани олиш учун препаратнинг ҳафталик дозасини (7 га кўпайтирилган суткалик доза) бир марта мушак ичига юборилади. Болаларга препаратнинг дозаси тана вазни ва ёшига мос равишда камайтирилади, бироқ у касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Препрат бир неча кун давомида қўлланганида уни бекор қилишни аста-секин амалга ошириш керак. Агарда сурункали касалликларда спонтан ремиссия даври юзага келса, даволашни тўхтатиш керак. Андрогенитал синдромда: ҳар 2 ҳафтада 40 мг дан мушак ичига. Ревматоид артритда: ҳар ҳафта 40-102 мг дан мушак ичига. Тери касалликларида: ҳар ҳафта 40-120 мг дан мушак ичига, 1-4 ҳафта давомида. Сурункали контакт дерматитида такрорий инъекцияларни 5-10 кунлик интерваллар билан қилиш мумкин. Себореяли дерматитда: ҳар ҳафта 80 мг дан. Бронхиал астмада: 80-120 мг дан мушак ичига, самараси 6-48 соатдан кейин кузатилади ва бир неча кундан 14 кунгача сақланади. Аллергик ринитда: 50-120  мг дан мушак ичига, самараси 6 соатдан кейин кузатилади ва бир неча кундан 3 ҳафтагача сақланади.

Ўрами: 1 мл дан 1, 3 ёки 5 ампула қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити: 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин. Болалардан ҳимоя қилинсин.  

Яроқлилик муддати: 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин!

Дорихонадан бериш тартиби: шифокор рецепти бўйича.

 

Ишлаб чиқарувчи: Aburaihan Pharmaceutical Co., Эрон

“Фарм Абиди Инт” Ўзбекистон буюртмаси бўйича.

 


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы




Все новости компании:
Прегнагон. Инструкция по применению (информация для врачей)

Лораксим 500 и Лораксим 1000. Инструкция по применению (информация для врачей)

Амписул 1,5 и Амписул 3. Инструкция по применению (информация для врачей)

Имипенил. Инструкция по применению (информация для врачей)

СИЛАДЕФ.ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

Силадеф. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

АМИКАЦИН. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

АМИКАЦИН. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

Кодацет®10. Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

АМИТРИПТИЛИН (AMITRIPTILINUM)... 

АМИТРИПТИЛИН (Amitriptyline)... 

Коризан Детский. (информация для врачей)

БЕТАКОРТАЛ (Betacortal)- "Pharm Abidi Int"... 

БЕТАКОРТАЛ (Betacortal)- "Pharm Abidi Int" (информация для врачей)

Меразол (Омепразол) (информация для врачей)

Меразол. (Омепразол) (информация для врачей)

Метилпреднизолон. Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома... 

Метилпреднизолон. Инструкция по медицинскому применению (информация для врачей)

Ферирон. Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

Ферирон®. (информация для врачей)

АМИТРИПТИЛИН (Amitriptyline) - Инструкция по применению лекарственного препарата (информация для врачей)

Беплекс - "Pharm Abidi Int" ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

Беплекс - "Pharm Abidi Int" (информация для врачей)

Просмотров: 2841
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma Hamkor". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "GISinfo".
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; Моб:(99890)3288941; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «GISinfo»; 2013. Все права защищены.