АРТРИКС. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

13 Июня, 2019 г. 19:27

АРТРИКС. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРТРИКС

ARTRIKS

 

Препаратнинг савдо номи: Артрикс

Таъсир этувчи модда (ХПН): Глюкозамин, хондроитин сульфати

Дори шакли: Капсулалари

Таркиби:

фаол модда: глюкозамин гидрохлориди - 250 мг, хондроитин сульфати – 200 мг.

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тўқималар трофикасини ва регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита.

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи хондроитин сульфати ва глюкозамин гидрохлориди билан таъминланади.

Хондроитин юқори молекуляр (м.м. 20000-30000) мукополисахарид бўлиб, анча миқдорда бириктирувчи тўқималарнинг, ҳар хил турларида айниқса тоғай тўқимасида сақланади (тоғай матриксини ҳосил бўлиши учун қўшимча субстрат бўлиб хизмат қилади).

Шунингдек хондроитин:

- тоғай тўқимасининг фосфор-кальций алмашинувига таъсир этади;

- суяк тўқимасининг резорбциясини секинлаштиради ва кальций йўқотилишини камайтиради, суяк тўқимасининг тикланиш жараёнларини тезлаштиради;

- тоғай тўқимасининг дегенерация жараёнини тормозлайди, бўғим тоғайининг регенерация жараёнларини рағбатлантиради, бўғим ҳалтаси, бўғимларнинг тоғай юзаларини тикланишига ёрдам беради;

- синовиал суюқликнинг қовушқоқлигини таъминлайди, бириктирувчи тўқиманинг сиқилишига тўсқинлик қилади ва бўғим юзаларининг ўзига хос мойловчиси ролини ўйнайди;

- остеоартритни зўрайишини секинлаштиради, унинг симптомларини енгиллаштиради, НЯҚВ га эҳтиёжни камайтиради;

- гиалин тўқимасида модда алмашинувини нормаллаштиради, гиалуронни ҳосил бўлишини, протеогликанлар ва II тур коллагенлар синтезини рағбатлантиради;

- гиалуронни ферментатив парчаланишидан, шу жумладан бириктирувчи тўқимани емирилишига олиб келувчи лизосомал ферментлар томонидан парчаланишидан ҳимоя қилади.

Глюкозамин - протеогликанлар ва гликозаминогликанлар таркибига кирувчи эндоген моддадир:

- бўғим қобиқлари, бўғим ички суюқлиги ва тоғай тўқимаси учун қурувчи материали ҳисобланган протеогликанлар, гиалурон ва хондроитинсульфат кислоталари ва бошқа моддаларнинг синтезини фаоллаштиради, тоғай матриксини ишлаб чиқарилишини кучайтиради;

- суяк тўқимасида кальцийни йиғилишини меъёрлаштиради;

- тоғайни кимёвий, шу жумладан НЯҚВ ва глюкокортикоидлар томонидан чақирилган шикастланишлардан носпецифик ҳимояни таъминлайди;

- ўртача яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади;

- мунтазам қўлланганида бўғимларда, умуртқа поғонасида ва умуртқа поғонаси олди юмшоқ тўқималарда дегенератив жараёнларнинг ривожланишини секинлаштиради.

Глюкозамин ва хондроитиннинг мажмуаси бириктирувчи тўқиманинг биосинтезида иштирок этади, тоғайни бузилиш жараёнларини олдини олади ва тоғай тўқимасини регенерациясини рағбатлантиради.

Икки компонентнинг ўзаро таъсири натижасида регенерацияловчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи самара таъминланади, бу бўғимларнинг ҳаракатчанлигини яхшилайди. Мунтазам қабул қилиш НЯҚВ ни қабул қилишга эҳтиёжни камайтиради, бу эса пациентларнинг турмуш сифатини яхшиланишини англатади.

Барқарор даволаш самарасига камида 6 ой давомида қабул қилинганида эришилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида 90% меъда – ичак йўлларидан (МИЙ) сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига - 3-4 соатдан сўнг, синовиал суюқлигида - 4-5 соатдан сўнг эришилади. Синовиал суюқликка нисбатан биокиришаолишлиги: хондроитин учун - 13%, глюкозамин учун эса - 25% (жигар орқали «биринчи ўтиш» самараси намоён бўлади). Тўқималарда тақсимланишида энг катта концентрациялари жигарда, буйракда ва бўғим тоғайида аниқланади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 30% суяк ва мушак тўқимасида айланиб юради. Т1/2 - 6-8 соат. Асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда, қисман аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Глюкозамин ва хондроитиннинг мажмуаси болалар, катталар ва кекса шахсларда бўғим тоғайи тўқималарининг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари билан кечадиган таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари ва бошқа ҳолатларни мажмуавий даволаш учун тавсия қилинади.

Қўйидагиларда қўлланади:

- I-III даражали бирламчи ва иккиламчи остеоартроз, остепороз, пародонтопатиялар;

- елка-курак периартрити; остеохондроз, спондилез, тизза қопқоғининг хондромаляцияси;

- синишлар (суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун);

- бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга ичга қабул қиладилар, даволашни бошида - 2 капсуладан суткада 2-4 марта, бир ой даволанишдан сўнг дозани 2 капсуладан суткада 1-2 мартагача камайтириш мумкин. Оптимал даволаш тартибини шифокор белгилайди. Қабул қилиш давомийлиги 1,5-3 ой. Барқарор даволаш самарасига камида 6 ой қабул қилинганида эришилади.

Ножўя таъсирлари

Дозани ошириб юборилишида ёки препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанликда кузатилиши мумкин: МИЙ фаолиятини бузилиши (кўнгил айниши, эпигастрияда оғриқ, метеоризм, диарея/қабзият), бош айланиши, тери аллергик реакциялари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига шахсий юқори сезувчанлик (аллергик реакциялар), фенилкетонурия, буйракларнинг фаолиятини яққол бузилишлари. 15 ёшгача 15 ёшгача бўлган болалар ёши.  

Ҳомиладорликда ва эмизишда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Мажмуавий қўлланганида тетрациклинларни МИЙ дан сўрилишини кучайтиради, пенициллинлар ва хлорамфениколни сўрилишини эса сусайтиради. НЯҚВ ва глюкокортикоидлар билан мутаносиб. Қабул қилиш фонида ностероид яллиғланишга қарши воситаларга эҳтиёж камаяди.

Махсус кўрсатмалар

Артрикс препаратини қабул қилиш юқори диққатни ва тез психомотор реакцияларни талаб этувчи ишларни бажаришда  пациентнинг қобилиятига таъсир қилмайди.

Шифокор томонидан тавсия этилган доза оширилмасин. Пародонтопатиянинг турли шаклларида даволаш курсини камида 3 ой давом эттириш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Таърифланмаган ва эҳтимоли кам. Дозани ошириб юбориш ҳолларида симптоматик даволаш, меъдани ювиш тавсия қилинади.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар. 10 та капсуладан контур-уяли ўрамда поливинилхлорид пленкали ва альюмин фольгали ўрамларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

«ATM PHARM» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Ш.Руставели кўч. 45/1.

тел +(998-71) 291-18-97, 291-23-63.

E-mail: info@atmpharm.uz. Вэб-сайт: www.atmpharm.uz



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором