БИНАФИН. Қўллаш бўйича йўриқнома

13 Июня, 2019 г. 19:28

БИНАФИН. Қўллаш бўйича йўриқнома

Қўллаш бўйича йўриқнома 

БИНАФИН

BINAFIN

Препаратнинг савдо номи: Бинафин

Таъсир этувчи модда (ХПН): тербинафин

Дори шакли: 1% крем

Кимёвий номи: [(Е)-N-(6,6-диметил-2гептен-4-инил)-N-метил-1-нафталинметанамина гидрохлориди.

Таркиби:

1г крем фаол модда сифатида 10 мг тербинафин гидрохлориди сақлайди ва ёрдамчи моддалар % ҳисобида масса буйича: кетомакрогол 1000, кетостерил спирти, оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин, изопропилмиристат,бензил спирти, натрий нордон фосфати, тозаланган сув  сақлайди.

Таърифи: юмшоқ консистенцияли оқ  гомоген крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши восита

АТХ коди: [D01AE15]. 

Фармакологик хусусиятлари

Бинафин 1% крем дори шаклида – маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препарат. Тербинафин – бинафинни фаол моддаси аллиламин бўлиб, замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга. Бинафин дерматофитларга, моғор ва айрим диморф замбуруғларга нисбатан фунгицид таъсир кўрсатади. Ачитқисимон замбуруғларга нисбатан фаоллиги уларни турига қараб фунгицид ёки фунгистатик бўлиши мумкин.

Бинафин замбуруғларда бўлаётган эргостерол биосинтезини эрта босқичларида бузади. Бу эргостерол танқислигига олиб келади ва скваленни хужайра ичида тўпланишига, бу замбуруғ хужайрасини ўлимини чақиради. Бинафин таъсири замбуруғ хужайрасини мембранасида жойлашган скваленэпоксидаза ферментини ингибирлаши йўли билан амалга оширилади. Бу фермент цитохром Р450 тизимига мансуб эмас. Бинафин гормонлар ва бошқа дори воситаларини метаболизмига таъсир қилмайди.

 Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўллаганда кремни 5% дан камроғи сўрилади, шундай қилиб, препаратни тизимли таъсири минимал. 

Қўлланилиши

Trichophyton каби дерматофитлар чақирган терини замбуруғли инфекциялари (масалан, T.rubrum, T.mentagrophytes, T.verrucosum, T.violaceum, T.interdigitale, T.tonsurans, T.gipseum), Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum. Терини ачитқили инфекциялари, асосан Candida тури чақирган (масалан, Candida albicans).

Турли рангли лишай (Pityriasis versicolor) Pityrosporum orbiculare чақирган (шунингдек Malasseria furfur номи билан маълум бўлган). 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар

Бинафинни терига суткада бир ёки икки марта қўйиш мумкин. Крем қўйишдан олдин шикастланган жойларни тозалаш ва қуритиш керак. Крем терини шикастланган жойларига ва  атрофига  юпқа  қават  қилиб   қўйилади  ва бироз ишқаланади.  Қазғоқланиш билан бирга 

кечувчи инфекцияларда (сут безлари остида, бармоқлар орасида, думбалар орасида, чов соҳасида), крем қўйилган жойни дока билан ёпиш мумкин, айниқса тунга.

Даволанишнинг ўртача давомийлиги:

Тана, болдирлар дерматомикози: бир ҳафта, кунига бир марта.

Оёқ панжалари дерматомикози: бир ҳафта, кунига бир марта.

Тери кандидози: 1-2 ҳафта, кунига 1 ёки 2 марта.

Қайталанувчи лишай: 2 ҳафта кунига 1 ёки 2 марта.

Клиник кўринишларини яққоллиги одатда даволанишнинг биринчи кунларида камаяди. Мунтазам даволанмаган ҳолда ёки уни муддатидан олдин тўхтатилганида, инфекцияни қайталаниш хавфи бор.

Агарда икки ҳафта даволангандан кейин яхшиланиш белгилари кузатилмаган ҳолда, ташхис верификациясини ўтказиш лозим.

Препаратни кекса ёшдаги шахсларда қўллаш

Кекса ёшдаги шахслар учун препарат дозасини ўзгартириш талаб қилиниши ёки уларда нисбатан ёшроқ пациентлардагидан фарқ қилувчи ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин деб гумон қилишга ҳеч қандай асос йўқ.

Препаратни болаларда қўллаш

12 ёшгача бўлган болаларда ушбу препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

 Ножўя таъсири

Препарат қўйилган жойда кам ҳолларда қизариш, қичиш ёки ачишиш ҳисси аниқланган, бироқ бу кўринишлар камдан-кам даволанишни тўхтатиш кераклигига олиб келган. Бу юқорида айтилган белгиларни аллергик реакциялардан ажратиш керак, масалан, эшакеми, у кам пайдо бўлади, бироқ улар пайдо бўлганида даволанишни тўхтатиш керак 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бинафин ёки крем таркибига кирувчи ҳар қандай бошқа компонентга бўлган юқори сезувчанлик. 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтда дорилар билан ўзаро таъсири номаълум. 

Махсус кўрсатмалар

Эҳтиёткорлик чоралари

Бинафин креми фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш

Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат жуда қатъий кўрсатгичлар бўйича ва агарда потенциал даволовчи самараси мумкин бўлган хавфдан устун бўлганда қўллаш керак.

Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. 

Автомобиль ҳайдаш ва механизмларда ишлаш қобилиятига таъсири

Хозирги кунгача дори воситасининг автомобиль ҳайдаш ва механизмларда ишлаш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

Дозани ошириб юбориш

Бинафин дозасини ошириб юбориш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган. Агарда препарат тасодифан ичга қабул қилинса, бунда бинафин таблеткаларини дозасини ошириб юборилганидаги ножўя таъсирлар ривожланишини кутиш мумкин: кўнгил айнаши, иштаҳани бузилиши, қоринни юқори қисмида оғриқлар, диарея.

 Чиқарилиш шакли

10 граммдан ёпиқ ламинатланган тубаларда  оқ пластмасса қопқоғи билан бирга. 1 тубадан  қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

Сақлаш шароити.

Қуруқ жойда, 20 дан 30оС гача бўлган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. 

Дорихоналардан бериш тартиби.

Рецептсиз берилади. 

Яроқлилик муддати.

3 йил.

Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.

 Ишлаб чиқарувчи.

Шрея Лайф Саенсиз Пвт. Лтд., Хиндистон

Шрея Хаус, 301/А, Переира Хил Роуд, Андери (Ист.), Мумбай – 400 099 



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором