Жиғилдон қайнашида макбул ёрдамчи

13 Июня, 2019 г. 19:27

Жиғилдон қайнашида макбул ёрдамчи

Маълумотларга қараганда, ер юзидаги аксарият одамлар, эркаклар ҳамда  аёлларда, жиғилдон қайнаши кузатилади. Кўп холларда  бу вақтинчалик безовта қилса, баъзиларда эса доимий тарзда кузатилади.

Жигилдон қайнаши – бу томоқда ёки туш суягини ортида ачишиш ҳиссидир. Бу ҳиссиёт билан доимий тўқнашган одамлар ундан бутунлай кутилмоқчи бўладиларку, лекин кўпинча уддалай олишмайди. Сабаби эса бу ҳолатни келиб чиқишини билмасликдан иборатдир. Жиғилдон қайнашининг сабаби нима?

Жиғилдон қайнаши – ошқозон шираси қизилунгачнинг пастки қисмига таъсир этишидан келиб чиқади. Ошқозон шираси қизилунгачни шиллиқ қаватига қўзғатувчи таъсир этиб, ачишиш ҳиссини чақиради.

Жигилдон қайнаши ошқозон ичак тракти (ОИТ) касалликларини белгиси бўлиши мумкин. Масалан диафрагмани қизилунгач тешигини чуррасида, рефлюкс-эзофагитда, ошқозон ва ўн икки ичак яра касаллигида кузатилади.

Жиғилдон қайнаши пайдо бўлишини сабаби баъзи дори воситаларни (масалан, аспиринни ёки бошка ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларни) қабулидир.

Кўпинча жиғилдон қайнаши керагидан ортиқча ейишда, ўткир ва углеводли таомларни истеъмол қилишдан келиб чиқади. Агар сиз ёғли ёки кўп қовурилган таомни, янги ёпилган нон еганингизда, ўта ширин чой ичканингизда жигилдон кайнаса – бу овкат сабабли келиб чиққан вақтинчалик ҳолатдир.

Кўп омиллар жигилдон қайнашини кучайтиради. У кўпинча овкатдан кейин энгашганда ва горизонтал ҳолатда, қоринни сиқиб қўядиган тор ва ноқулай кийим кийганда пайдо бўдади. Стресс ҳам жиғилдон қайнашини чақирадиган омил ҳисобланади. Жигилдон кайнашини қуйидаги омиллар ҳам чақиради:

–Сигаретларни чекиш

–Кофе ва кофеин сақлайдиган ичимликлар

–Алкогол

–Цитрусли мевалар

–Помидорлар ва томат

–Шоколад

–Ёгли ва ўткир таомлар

–Пиёз

–Ортиқча вазн.

Кўпчилик бу ҳолатни қадимги ҳалқ воситалари билан бартараф қилишга ҳаракат қилишади. Жиғилдон қайнаши билан азобланадиган одамлар сода эритмаси, сут ёки картошкани шираси, сабзини истеъмол қилишади. Лекин бу воситалар киска вактли самарага эга.

Бу ҳолатда ошқозон ширасини ишлаб чиқарилишини тўҳтатадиган дори воситалари самарали натижага эгадир. Масалан, "Гедеон Рихтер" фармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган – Квамател мини дори воситаси. Бу дори восита касалликнинг сабабига таъсир этади, чунки ўз ичида ошқозон кислотасини ишлаб чиқарилишини тўхтатадиган модда – фамотидинни сақлайди. Натижада ошқозон шираси кислоталиги пасайиб, жиғилдон қайнаши йўқолади. Дори воситани сўрилиши овқат қабули билан боғлиқ эмас, давомийлиги эса 12 соатгача чўзилади. Шунингдек, Квамател мини ошқозондаги бир қатор муаммоларни ечишга ишлатил са бўлади. У нафақат жигилдон кайнашини, балки оғирлик ҳиссини, кекиришни, керагидан ортиқча ейишдаги ноҳуш сезгини йўқотади.

Квамател мини рецептсиз сотилади, шунинг учун уни дориҳоналардан сотиб олса бўлади. Лекин тез- тез учраб турадиган жигилдон қайнашида ўзингизни даволамай, шифокор билан маслаҳатлашингиз мақсадга мувофиқдир, чунки юқори кислоталик турли ошқозон ичак тракти касалликлари белгиси бўлиши мумкин.

Жиғилдон қайнаши олдини олиш учун ҳаёт тарзини ўзгартиришингиз керак. Профилактикани асосий усуллари куйидагилардан иборат:

–Овқатни ётишдан 2-3 соат олдин қабул қилинг.

–Керагидан ортиқча еманг.

–Оксилларни куп, ёгларни эса кам миқдорда истеъмол қилинг.

–Тор кййимни кийманг ва белингизни камар билан тортиб қўйманг.

–Жигилдон кайнашини чақирадиган озик овқатларни истеъмол қилманг. Маълумки, бйзнинг организмни стресс, кучли эмоциялар ва қайгуришларга ўта таъсирчанлигини оқибатлардан бири – жигилдон қайнашидир. Шунинг учун биз сизга кун бўйи яҳши кайфият ва оптимизмни саклаб туришни тавсия этамиз.  Саломат булинг!

Махсулот сертификатланган

КВАМАТЕЛ МИНИ. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Представительство "Gedeon Richter" (Венгрия)



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором