КАНЕФРОН® Н. Драже. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

13 Июня, 2019 г. 19:27

КАНЕФРОН® Н. Драже. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАНЕФРОН® Н

CANEPHRON®N

 Препаратнинг савдо номи: Канефрон® H

Дори шакли: драже

Таркиби: 

1 драже қуйидаги ўсимликларнинг майдаланган дори хомашёсини (кукунини) сақлайди:

Тиллабош  ўти (Centaurii herba)                                                    18 мг

Доривор любисток илдизи  (Levistici radix)                                18 мг

Розмарин барглари  (Rosmarini folia)                                           18 мг

Қўшимча ингредиентлар:

Ядроси: лактоза моногидрати, магний стеарати, маис крахмали, повидон К25, сувсиз коллоид кремний диоксиди.

Драже қобиғи: кальций карбонат, кастор ёғи, глюкоза сиропи, темир III оксиди, маис крахмали, декстрин, монтан гликоль муми, повидон К30, рибофлавин Е101, шеллак, сахароза, тальк, титан диоксиди.

Таърифи: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, силлиқ юзали, зарғалдоқ рангли дражелар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: урологик касалликларни даволаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: G04ВХ

Фармакологик хусусиятлари

Препарат яллиғланишга қарши, антиоксидант, спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи таъсирларга эга. Дори воситасининг ўсимликлардан бўлган компонентлари антибактериал ва сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Келтирилмаган.

Қўлланилиши

Дори воситаси қовуқнинг ўткир ва сурункали инфекцияларини (циститни) стандарт ва комплекс даволашда қўлланади.

Препарат пиелонефрит, гломерулонефрит, интерстициал нефритни комплекс даволашда; сийдик тошларининг ҳосил бўлишини олдини олувчи восита сифатида (шунингдек сийдик тошлари олиб ташлаганидан кейин ҳам) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш

Пациентлар

Бир марталик доза

Кунлик доза

Катталар ва ўсмирлар 12 ёшдан бошлаб

2 драже

6 драже

Мактаб ёшидаги болалар

1 драже

3 драже

Қўллаш усули

Бир марталик доза эрталаб, пешинда ва кечқурун қабул қилинсин.

Дражени чайнамасдан, суюқлик билан қабул қилиш керак.

Препарат яхши ўзлаштирилгани туфайли, уни узоқ вақт давомида даволаш учун қўллаш мумкин. Ирригацион терапия:  кўп миқдордаги сув билан бирга қабул қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тошма, терини қичишиши), меъда­ичак бузилишлари (кўнгил айниши, енгил диарея) бўлиши мумкин.

Аллергик реакцияларнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши биланоқ препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

-    препаратнинг компонентларига, соябонгуллилар оиласига оид бошқа ўсимликларга (масалан, анис, укропга), анетолга (яъни, эфир мойларининг компонентларига масалан, анис, укроп мойига) юқори сезувчанлик;

-    меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасининг ўткир даври;

-    1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антибактериал воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин ва мақсадга мувофиқдир.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳозирги вақтда маълум эмас.

Махсус кўрсатмалар

Буйракнинг яллиғланиш касалликларига ва/ ёки буйрак фаолиятини бузилишларига шубха қилинганда препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашиш керак. Бундан ташқари, буйрак ёки юрак етишмовчилиги билан хасталанган пациентлар учун истеъмол қилинадиган суюқликнинг  керакли миқдори шифокор томонидан белгиланиши керак.

Агар препаратни қабул қилиш вақтида юқори ҳарорат, спазмлар, сийдикда қоннинг мавжудлиги, бовул қилишда бузилишлар ёки ўткир сийдик тутилиши каби шикоятлар бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ушбу дори воситаси глюкоза, сахароза ва лактоза сақлайди. Глюкоза, сахароза ва лактозани ўзлаштираолмасликда Канефрон® Н драже дори воситасини фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг қўллаш мумкин.

Дори воситаси транспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Канефрон® Н ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ ва ҳавф­фойда нисбатини баҳолагандан сўнг, қўллаш бўйича йўриқномасига қатъий риоя қилган ҳолда қўллаш мумкин.

Қандли диабети бўлган беморларга  изоҳ:

Бир дражеда сақланувчи ўзлаштириладиган карбонсувлар тахминан 0,02  «нон бирлиги» ни ташкил қилади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги пайтга келиб, дозани оширилиб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Даволаш сиптоматик.

Чиқарилиш шакли  

Драже: ҳар бир блистерда 20 дражедан.

Ўрам ўлчами: 60 ва 120 драже.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Ишлаб чиқарувчи

БИОНОРИКА СЕ

Кершенштайнерштрассе 11­15,

92318 Ноймаркт

Телефон: 09181 231­90

Телефакс: 09181 231­265

Представительство "Bionorica"

 



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором