Коризан таблеткалари

13 Июня, 2019 г. 19:27

Коризан таблеткалари

Коризан таблеткалари

 

Катталарни шамоллашга қарши

 

Ҳар бир таблетка сақлайди:

Ацетаминфен (парацетамол) 325 мг

Фенилефрингидрохлорид 5 мг

Хлорфенирамин малеат 2 мг

Қўлланилиши.

Шамоллаш, грипп (инфлюэнц), тумов, аксириш, шиллиқ парда яллиғланиши, ёшланиш, синузитлар каби аломатларни бартараф қилиш учун, ҳамда енгил бош оғриқлар, иситма чиқиши ва аллергияга қарши.

Қўлланилиш дозалари:

Катталар учун:

Ҳар 4 соатда иккита таблеткадан истеъмол қилинади (қўлланилади) (суткада 12 та таблеткадан ошиқ қўлланилмасин).

Болаларга 6 ёшдан 12 ёшгача:

Ҳар 4 соатда битта таблеткадан (суткада 6 та таблеткадан ошиқ қўлланилмасин).

6 ёшдан кичик болаларга тавсия этилмайди.

Қўлланилиши мумкин бўлмаган холатлар:

Кучли астма, юрак-қон томир касалликлари, диабет, артериал босими ошиб кетганда, сийдик чиқариш қийинлашганда, глаукомада, буйрак, жигар, қалқонсимон бези касалликдарида, простата бези катталашганда.

Ҳомиладорлик ва лактация пайтда:

Бу давр пайтида препаратни фақат шифокор назорати остида қўлланилиши мумкин:

Дори шакли:

100 ва 20 таблеткалар ўрамда

 

 

Доктор Абиди фармацевтик лабораториялари ИРИ

Тегеран, Иран



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором