МАСТОДИНОН® ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

13 Июня, 2019 г. 19:27

МАСТОДИНОН® ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МАСТОДИНОН®

MASTODYNON®

 

Препаратнинг савдо номи: Мастодинон®

Дори шакли: гомеопатик таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка  қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Agnus castus Ø (Авраам дарахти)                                                  162 мг

Caulophyllum thalictroides D4 (василисткали Стеблелист)         81,0 мг

Cyclamen D4 (Алп бинафшаси)                                                     81,0 мг

Ignatia D6 (Кучала игнация дарахти)                                           81,0 мг

Iris D2 (турли хил рангли Гулсапсар)                                          162,0 мг

Lilium tigrinum D3 (йўл-йўл Лилия)                                              81,0 мг

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, магний стеарати.

Таърифи:

Думалоқ шаклли, ясси юзали, оч жигарранг рангли таблеткалар, бироз пигментацияга йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Гинекологик касалликларни даволаш учун бошқа препаратлар

АТХ код: G02CX

Фармакологик хусусиятлари:

In vitro  тадқиқотларда Agnus castus дан тайёрланган экстракт, пролактин ажралиб чиқарилишини камайтириши тасдиқланган. Пролактин ажралишига ингибирловчи таъсири ҳайвонларда ўтказилган текширувларда ҳам тасдиқланган. Agnus castus экстрактини қўлланганида аёлларда пролактин миқдори бироз ошган, шунингдек стресс оқибатидаги ошган пролактин миқдорининг (“яширин гиперпролактинемия” деб номланади) камайишини бир қанча клиник текширувлар кўрсатди.

Дофаминэргик таъсирини намоён бўлиш жойи гипофизнинг лактотроф ҳужайралари ҳисобланишини in vitro тадқиқотлари кўрсатди. Agnus castus экстрактида бициклик дитерпенлар пролактин миқдорини камайтирувчи таъсир кўрсатадиган воситалар гуруҳи эканлиги деб белгиланган. Ушбу моддалар одам дофаминнинг 2-кичик гуруҳи рецепторлари билан боғланади ва каламушлар гипофизининг ҳужайра культурасида дозага боғлиқ ҳолда пролактин ажралишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Таърифланмаган.

Қўлланилиши

Қуйидаги ҳолатларни мажмуавий даволашда симптоматик восита сифатида:

- ҳайз олди синдроми (мастодиниялар, сут безларининг таранглашиши, руҳий лабиллик, қабзиятлар, шишлар, бош оғриғи/мигрен);

- мастопатиялар;

- ҳайз циклини бузилиши ва/ёки сариқ тана етишмовчилиги чақирган бепуштликда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш

Пациентлар

Бир марталик доза

Кундузги доза

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга

1 таблетка

2 таблетка

Қўллаш усули

Бир таблеткадан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун), кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик (масалан, стаканда сув) билан қабул қилинади. Препаратни бошқа суюқликлар билан бир вақтда қўллаш мумкин. Даволашнинг оптимал самарасига эришиш учун, Мастодинон® ни камида 3 ой шу жумладан ҳайз кўриш вақтида қўллаш тавсия этилади. Агар 3 ой қўллангандан кейин симптомлар сақланса, у ҳолда шифокор билан мастлаҳашиш керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: юзни шиши, ҳансираш, ютишни қийинлашиши қайд қилинган. Аллергик тери реакциялари (тошма ва эшакеми), бош оғриғи, бош айланиши, акне, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, меъдада оғриқ) каби пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакцияларнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.

Эслатма: гомеопатик препаратни қўллаш мавжуд бўлган шикоятларни вақтинчалик ёмонлашишига олиб келиши мумкин (дастлабки ёмонлашиш). Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур!

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик. Препаратни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳайвонларда ўтказилган текширишларда сут ишлаб чиқарилишини камайиши аниқланган. 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Vitex agnus-cactus допамин ва аёллар жинсий гормонларининг ишлаб чиқарилишига стимулловчи таъсир этиш эҳтимоли мумкинлиги сабабли, шу таъсирга эга препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг терапевтик таъсир самарасини тўлиқ истисно қилиб бўлмайди.

Умумий эслатма: носоғлом турмуш тарзи, шунингдек таъсирловчи моддалар ва стимуляторларни (масалан кофе) истеъмол қилиш, гомеопатик воситаларни таъсирига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қўшимча дори препаратларини қабул қилишда, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Махсус кўрсатмалар

Эстрогенга-боғлиқ хавфли ўсмалар билан касалланган пациентлар, препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

Допамин ёки аёллар жинсий гормонларини ишлаб чиқарилишига таъсир қиладиган дори воситаларини  қабул қилаётган пациентлар Мастодинон® таблеткасини қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

Препаратни қўллаш вақтида симптомлар кучайса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Мастодинон® таблеткасининг таъсир механизми гормонал мувозанатни гармонизациясини ўз ичига олади, бунга 3 ойгача муддат талаб этилади. Бу даврда ҳайз кўриш циклини бузилишлари бўлиши мумкин. Гипофизар бузилишлари бўлган пациентлар, препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиши лозим. Агар Сизда бирон-бир қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан аввал шифокорга мурожаат қилинг.

Тавсия этилган дозаларда препарат транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини камайтирмайди.

Қандли диабети бўлган беморлар учун маълумот: препаратнинг бир марталик дозаси ўртача  0,02 “нон бирлиги” (НБ) сақлайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши меъда-ичак бузилишларига олиб келиши мумкин ёки лактозани ўзлаштираолмайдиган шахсларда сурги таъсирини кўрсатиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли  

20 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 та блистерлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Ишлаб чиқаручи

БИОНОРИКА СЕ

Кершенштайнерштрассе 11-15,

92318 НОЙМАРКТ

тел: 09181 231-90

тел: 09181 2312-65



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором