Тезкор контрацепция, ёки ҳаётни башорат қилиб бўлмайди!

13 Июня, 2019 г. 19:27

Тезкор контрацепция, ёки ҳаётни башорат қилиб бўлмайди!

Репродуктив  фаолият билан боғлиқ тиббий ва психологик муаммолар, аёллар ва эркаклар орасида тенгсиз тақсимланади: туядек улуши аёлларнинг зиммасига тушади. Хеч кимга сир эмас, исталмаган ҳомиладорлик - бу айрим жуфтликлар учун жиддий муаммодир. Шу кунгача кўпчилик аёллар ушбу вазиятдан чиқиш бирдан бир йўли – бу ҳомилани сунъий тўҳтатиш деб ишонишади. Улар, аборт ва унинг ножўя асоратларини олдини олиш мақсадида тезкор контрацепция воситаларидан фойдаланиш  имконияти борлигини  билишмайди. 

Тезкор контрацепция – бу турли сабабларга кўра бошқа усуллардан нотуғри ёки умуман фойдаланил-маганда исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш усулидир.

Тезкор контрацепцияни бошқача қилиб – кечиктириб бўлмайдиган, авария ҳолатидаги, шошилинч, жинсий алоқадан кейин, «кейинги тонг» контрацепцияси деб аталади. Бу номларни барчаси, исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш чораларни кечиктириб бўлмаслигини англатади: тезкор контрацепция усуллари ҳимояланмаган жинсий алоқадан сўнг қанча тез қўлланилса, шунча самарали  бўлади.

Тезкор контрацепциянинг механизм таъсири овуляция жараёнини узайтириш ёки пасайтириш, уруғланиш  жараёнини бузиш, уруғланган туҳум хужайрани ҳаракатланиши ва уни бачадон шиллиқ қаватига ёпишишига тўсқинлик қилиш.

Тезкор контрацепцияни қўллаш мумкин бўлган холатлар: режали  контрацепция воситалари турли  сабабларга кўра қўлланилмаган бўлса, ёки самарали бўлмаса – (презерватив йиртилиши), бачадон ичи спирали экспульсиясида (чиқиб кетишида), ичиладиган контрацептивларни мунтазам қабул қилмаганда.

Ҳозирги вақтда тезкор контрацепцияни  самарали усулларидан бири бу гестагенларни қўлланилишидир (фақат прогестин таблеткалари).

Ўзбекистонда «Гедеон Рихтер» фармацевтик кампаниясини  томонидан  ўз ичида левоноргестрел (1,5 мг) сақлайдиган – Эскапел дори  воситаси  мавжуд.

Исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш учун 1,5 мг левоноргестрелни ўз ичида сақлайдиган Эскапел таблеткасини 72 соат ичида бир маротаба қабул қилиш тавсия этилади. Эскапел бачадон шиллиқ қаватини ўзгаришини чақиради, бу эса уруғланган туҳумҳужайрани ёпишишига тўсқинлик туғдиради. Ундан ташқари Эскапел бачадон найларини кисқариш фаолиятини камайтиради, натижада уруғланган туҳумҳужайрани харакати бузилади. Бошқа гестагенлар  каби Эскапелни таркибидаги левоноргестрел овуляцияни олдини олади.

Эскапелни ҳимояланмаган жинсий алоқадан сўнг 72 соат ичида қўллаш лозим.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, тезкор гормонал контрацепция – бу исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш учун бир маротабали усул. Доимий қўлланилишга тавсия этилмайди.

 Шундай қилиб, Эскапел – исталмаган хомиладорлик ва абортни олдини олиш учун тезкор контрацепция таблеткаси. Контрацепцияни эсда тутинг ва соғлигингиз ҳақида қайғуринг!

Ножўя таъсирлари мавжуд. Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором