13 июня, 2019 г. 19:27

“Петровакс Фарм»” ИИЧБ Ўзбекистонда Лонгидаза препарати сотилиши бошланганлигини эълон қилади

Петровакс Фарм» ИИЧБ Ўзбекистонда  Лонгидаза препарати сотилиши бошланганлигини эълон қилади 

 

6 июль, Москва шаҳри, 2015 йил

 

2015 йилнинг июнь ойида “Петровакс Фарм” ИИЧБ Ўзбекистонга етказиб бериладиган маҳсулотлар линейкасини кенгайтирди ва 2014 йил якунлари бўйича пул ифодасида Россия бозорнинг 90,1% ни (халқаро патентланмаган номи: Гиалуронидаза) эгаллаган ҳолда ўз сегментида сўзсиз етакчи бўлган Лонгидаза препаратини илк марта экспорт қилди[1].

 

Юқори даражадаги исботланган самарадорликка эга бўлган Лонгидаза ферментли препарати бириктирувчи тўқималар гиперплазиясининг олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун мўлжалланган ва бепуштлик, эркаклар ва аёлларнинг репродуктив соҳасидаги долзарб муаммо ҳисобланган  касалликлар, куйишлар, чандиқли деформациялар терапиясида  катта талабга эга. У гинекология, урология, дерматовенерология, отоларингология, пульмонология, жарроҳлик ва косметологияда қўлланилади.

 

«Петровакс Фарм» ИИЧБ президенти Елена Архангельская қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: «Компаниямиз Ўзбекистон бозорига кирган вақтдан бошлаб маҳсулотлар экспорти ҳажми 5 марта ортди[2]. Шу билан биргаликда биз ривожланиш учун янада кенгроқ истиқболларни кўрмоқдамиз, чунки биз учун Ўзбекистон бизни жалб этувчи юқори экспорт салоҳиятли бозордир. Ўзбекистонлик беморлари учун ҳаммабоп бўладиган яна бир ўзига хос замонавий препаратни сотувга чиқара олганлигимиз жуда муҳимдир, кўпгина аёлларга эса бу препарат оналик қувончини татиб кўришга ёрдам беради. Маркетинг стратегияси доирасида биз муҳим илмий-амалий анжуманларда иштирок этишни, тиббиёт ҳамжамияти билан ўзаро ҳамкорлик қилишни, профиль мутахассислари учун ўқув дастурларини ташкиллаштиришни режалаштиряпмиз».

 

“Петровакс” компанияси Ўзбекистонга фармацевтика маҳсулотларини олиб келишни Полиоксидоний препаратини экспорт қилган ҳолда 2010 йилда амалга ошира бошлади. Бу препарат профиль мутахассислари ўртасида тез орада ўзини кўрсатди ва ҳозирги вақтда ҳам тиббиёт амалиётида кенг қўлланилмоқда. 2014 йил натижаларига кўра компания экспортининг умумий ҳажмидаги Ўзбекистонга препаратларни етказиб беришнинг улуши натурал кўринишда 35% ни ташкил қилди[3]. Истиқболда компания Полиоксидоний ва Лонгидазадан ташқари гриппга қарши Гриппол плюс вакцинасини ҳам экспорт қилишни режалаштирмоқда.

 

Ҳом ашёвий бўлмаган маҳсулотларнинг юқори технологияли экспортини географик жиҳатдан кенгайтириш ва кучайтириш «Петровакс Фарм» компаниясининг стратегик йўналишларидан биридир. Компания жаҳон бозорида ишлаш учун бир қатор жиддий рақобат афзалликлари: инновацион маҳсулотларнинг ўзига хос ва талабга эга бўлган портфели, GMP халқаро стандатлари бўйича замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришга эга. «Петровакс Фарм» компанияси янги препаратларни ишлаб чиқиш ва яратишга фаол тарзда сармояларни киритмоқда.

 

Ҳозирги кунда компания ўз маҳсулотларини МДҲ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари: Словакия, Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Молдавия бозорларига етказиб бермоқда. “Петровакс” компанияси бошқа минтақаларга ўз маҳсулотларини етказиб беришни ҳам режалаштирмоқда: хусусан Эронга препаратларни етказиб бериш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда, Кубада рўйхатдан ўтказиш ишлари ўтказилмоқда, Жанубий Америка бозорига чиқиш режалари ишлаб чиқилмоқда.

 

Компания ҳақида қисқача маълумот

 


[1] DSM Group томонидан ўтказилган Россия фармацевтика бозорининг ойлик чакана аудити маълумотларига кўра Лонгидаза препарати 2014 йил якунлари бўйича фармацевтика бозоридаги пул ифодасида (препаратнинг дорихоналардаги сотишлар сегменти, касалхоналар томонидан харидлар ва имтиёзли дори таъминоти бўйича умумий сотилиши) ўз фармакологик гуруҳидаги бозорнинг 90,1% ни эгаллади.

[2] «Петровакс Фарм ИИЧБ» МЧЖ маълумотларига кўра.

[3] «Петровакс Фарм ИИЧБ» МЧЖ маълумотларига кўра.



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором