Асоратсиз севги

Севги - бу ҳар бир одамнинг баҳтини ажралмас қисмидир.

Асоратсиз севги




http://static.apteka.uz/news/gedeon/eskapel.jpg" alt="" width="170" height="134">


Севги - бу ҳар бир одамнинг баҳтини ажралмас  қисмидир. Айни  шу сабабли  бизнинг сайёрамизда ҳаёт мавжуд.  Аммо бола туғилиши ҳар доим режали ҳам исталган бўлмаслиги мумкин. Исталмаган хомиладорлик ва у билан боғлиқ абортни олдини олиш учун тезкор контрацепция ҳақида билиш фойдалидир.



ҚАРОРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ УЧУН 72 СОАТ



Бизнинг дориҳоналаримизда замонавий контрацепция воситалари кўплигига қарамасдан, тезкор  контрацепцияга талаб ўта долзарблигича қоляпти.



Албатта, контрацепция самараси жуфтлик танлаган сақланиш усулига боғлиқ. Лекин, кўза кунда синмайди, кунида синади дегандек…. –  контрацептив таблеткани ичиш эсингиздан чиқиши, ёки ичиш тартибида адашшингиз, тўсиқ усули панд бериши мумкин… Баъзилар эса контрацепция тўғрисида …дан «кейин» эслаб қолишади. Нима қилиш керак? Омадга ишонишми? Афсуски, кўпчилик айнан шундай қилишади, статистика бўйича абортларнинг юқори сонлари ҳам шундан келиб чиқади! Шу каби ҳолатларни бартараф қилиш учун тезкор ёки шошилинч контрацепция ишлаб чиқарилган.



ЭСКАПЕЛНИ ТАҚДИМ ЭТАМИЗ



Бизнинг дориҳоналарда «Гедеон Рихтер» Венгрия фармацевтик компанияси томонидан тезкор контрацепция учун ишлаб чиқарилган – Эскапел дори воситаси бор. У ўзида  1,5мг левоноргестрелни сақлайди ва химояланмаган жинсий алоқадан сўнг бир маротаба биринчи 72 соат ичида қўлланилади. Эскапел овуляцияни тўҳтатади, сперматозоидларни жонсизлантиради ва эндометрийда ўзгаришлар чақириб уруғланган туҳум ҳужайранинг ёпишишига тўсқинлик қилади.  Хомиладорликни олдини олиш учун   ҳимояланмаган жинсий алоқадан сўнг биринчи 72 соат ичида биттагина таблеткани қабул қилиш етарлидир. 



ЭСКАПЕЛ  ТЎҒРИСИДА БЕШ САВОЛ



1 Эскапел қандай вазиятларда қулланилади?



- ҳимояланмаган жинсий алоқада  биринчи 72 соат ичида.



- режали  контрацепция таблеткаларини кетма кет икки кун ичилмаганда.



-    тўсиқ усули панд берганда.



- спермицид таблеткаси тўлиқ эримаганда.



-    кеч  тўҳтатилган жинсий алоқада.



http://static.apteka.uz/news/gedeon/eskapel2.jpg" alt="" width="238" height="429">2   Эскапелни қўллаш қоидалари



Эскапел таблеткасини ҳайз циклини исталган кунида овқатдан катъий назар қўллаш мумкин. Эскапелдан кейин навбатдаги ҳайзгача бўлган жинсий алоқаларга таблеткани самараси тарқалмайди. Шунинг учун кейинги ҳайзгача контрацепцияни тўсқинлик усулларини қўллаш мақсадга мувоффиқдир.



3  Эмизикли  аёлларга



Эмизикли аёлларга Эскапелни қуйидагича қўллаш мумкин: болани эмизиб бўлиб, таблеткани ичиш керак, 6 соатдан сўнг эса болани яна эмизса бўлади.



4 Эскапелни қабулидан сўнг қачон ҳайз келиши мумкин?



Кўпчилик аёлларда Эскапел ҳайз циклини ўзгартирмайди. Баъзи ҳолларда Эскапел қўлланилганда ҳайз циклини бузилишлари кузатилиши мумкин. Ҳайз циклини ўзгариши +/- 7 кундан кўп бўлмайди.



5 Эскапелни қабули вақтида қайси белгиларга аҳамият бермасангиз бўлади?



Эскапелни қабулидан сўнг бош оғриғи, ҳолсизлик, кўкрак безларини таранглашиши кузатилиши мумкин. Улар бир кундан сўнг маҳсус давосиз ўтиб кетади.



Бу дори воситани режали контрацепция сифатида қўллаш мумкин эмас. Мунтазам жинсий ҳаётда режали контрацепция усулларини қўллаш мақсадга мувоффиқдир.



Тезкор контрацепция  химояланмаган жинсий алоқадан сўнг исталмаган хомиладорлик ва у билан боғлиқ абортни олдини олиш учун зарур бўлган усулдир.



Ножўя таъсирлари мавжуд. Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.


http://apteka.uz/org/20227" target="_blank">Представительство http://apteka.uz/org/20227" target="_blank">"Gedeon Richter" (Венгрия)



Оставить комментарий

Оценка:
              
Текст

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором