Жозибали тери бу – афсона эмас

«Куриозин» гели бу – хуснбузар ва чандиқсиз тоза тери кафолати!

http://static.apteka.uz/news/gedeon/kuriozin04.jpg" alt="" width="181" height="132">"Ўсмирлар хуснбузарлари" муаммоси ҳаммага таниш.
Ўсмир даврида бу оддий ҳолат. Кўзгуга қараб қизлар ва ўғил болалар қаттиқ азоб чекишади, йирингли тугунчаларни сиқиб ташлашга шошилишади ва нати-жада инфекция қўшилиб тери аҳволи кескин ёмонлашади ва бутун умрга  чуқур тортилган чандиқлар қолади. Баъзи одамларда 30 ёшгача  хам хуснбузарлар сақланиши мумкин.

Хуснбузарлар қаерда пайдо бўлади?
Хуснбузарлар ёғ безлари бор жойда пайдо бўлади. Ёғ безлари кўп жойлашган соҳалар бу юз териси, кўкрак тепа қисми ва кураклар соҳасидир. Кафт ва товон соҳа-ларидан ташқари, хуснбузарлар бошқа жойларда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Хуснбузарлар нимага пайдо бўлади?
Хуснбузарлар ёғ безлари фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқади. Бир томондан бу жараён теридан кўп ёғ ишлаб чиқилишига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан ёғ безларининг чиқиш жойлари косметик воситалар, чанг ёки бошқа моддалар билан ёпилиб кетганлиги сабаб бўлади.
Тери ёғининг кўп микдорда чиқишига қуйидаги омиллар киради:
– физиологик жараёнга хос бўлган 12-24 ёшдаги ёғ безлари фаолли-гининг кўпайиши;
– себореяда ёки наслий омиллар сабабли тери ёғи кўп микдорда чиқиши;
– кортикостероидлар, тутқаноққа ва силга қарши дори воситалари, шунингдек, таркибида йод, хлор, бром саклайдиган дори воситалари ва витаминларнинг, (айниқса – В1, В2, В6, B12, D2) узоқ вакт давомида кўлланилиши;
– эркак жинсий гормонлари миқдорини кўпайтирадиган эндокрин касалликлар, (масалан тухумдон поликистози);
– тухумдон ва буйракусти безлари-нинг ўсмалари.
Ёғ безлари чиқиш жойининг беркилиб қолишига таркибида ланолин, вазелин, зайтун ёғи ва бошқа моддаларни сақлайдиган косметик воситалар сабаб бўлади.

http://static.apteka.uz/news/gedeon/kuriozin03.jpg" alt="" width="258" height="325">Нима қилиш керак?
Аввалам бор: хуснбузар тошма-ларга касаллик деб қараш керак. Уни даволаш лозим. Оддий лосьон ёки одеколон ёрдам бермайди.
Машҳур фармацевтик компания "Гедеон Рихтер" лаборатория-ларида «Куриозин» гел ишлаб чиқарилган. Ушбу восита оғирлиги  енгилдан ўртача даражагача бўлган хуснбузар тошмаларнинг ҳамма турларини махаллий даволаш учун қўлланади.
«Куриозин» гел :
• Хуснбузар тошмаларни бартараф қилади.
• Яллиғланишга қарши, антибак-териал ва яраларни тез битказиш таъсирларига  эга.
•  Тез сўрилиб, терида билинмайди.
• Ёзда хам қўлланилиши мумкин, терида доғлар пайдо бўлмайди.
• Косметик воситалар билан мос келади.

Бундан қандай фойдаланса бўлади?
Қўлланилиши жуда осон! Кунига икки маротаба: эрталаб ва кечқурун. Сув билан ювиниб «Куриозин» гелни юзга юпқа суртиш керак (керак бўлса, кўкрак ва курак соҳаларига ҳам).
«Куриозин» гели ичидаги цинк гиалуронати тери шикастларини яқин масофадан кўринмайдиган даража-да битказади. Даволашни юзда чандиқлар пайдо бўлганда эмас, балки биринчи хуснбузарлар пайдо бўлганда бошлаш керак.

«Куриозин» гели бу – хуснбузар ва чандиқсиз тоза тери кафолати!


Ножўя таъсирлари мавжуд. Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.


http://apteka.uz/org/20227.html" target="_blank">"Gedeon Richter" Представительство (Венгрия)



Оставить комментарий

Оценка:
              
Текст

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором