Оёқларингизнинг жозибали саломатлиги

Бугун биз терини замбуруғларидан энг кенг тарқалган оёқ кафти микозлари тўғрисида сўз юритмоқчимиз.

Оёқларингизнинг жозибали саломатлиги




http://static.apteka.uz/news/gedeon/terbizil4.jpg" alt="" width="171" height="209">


Бугун биз терини замбуруғларидан энг кенг тарқалган оёқ кафти микозлари тўғрисида сўз юритмоқчимиз. Замбуруғли касалликларни (микозларни) тарқатувчи микроорганизмлар – бу табиатда кенг тарқалган ва кўпинча одам организмида яшайдиган замбуруғлардир. Зарарланиш бемордан ёки замбуруғ моддаларини ўзида сақлаб турадиган буюмлардан бўлади. Хавф гурухига бассейнлар ва жамоат душларига кўп борадиган ва шахсий гигиенага риоя қилмайдиган одамлар ва спортсменлар киради.



САБАБЛАР



Оёқ кафти микозларини паразитик замбуруғларни бир неча турлари чақиради. Бу микроорганизмлар бассейнлар ва ҳаммомлар полида, ҳамда спорт комплекслардаги жамоа душларида  кўп  миқдорда сақланиб туради. Бундай жойларда яланг оёқ юрган одамлар зарарланишга мойил бўлишади.



Оёқ гигиенасига риоя қилмаслик: пайпоқлар ва пойафзални нам оёқга кийиш, ифлос пайпоқларни қайта кийиш, пойафзални кийишдан кейин уни етарлича шамоллатмаслик – замбуруғни ўсишига мойиллик туғдиради. Иммун тизимини  пасайтирадиган касалликлар ҳам микозлар ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу касалликларга қуйидагилар киради:



•Модда алмашинуви бузилишлари, айниқса қандли диабет, семириш, эндокрино-патиялар;



•Куп терлаш билан кечадиган нейро-циркулятор дистония;



•Оёқлар қон айланишининг бузилишлари, аллергик васкулитлар;



•Бирламчи ва иккиламчи иммунодефицит ҳолатлар (ОИДС, Даун синдроми, антибиотиклар, кортикостероидлар ва цито-статиклар билан узок муддат  даволаниш);



•сурункали интоксикациялар (алкоголизм, наркомания).



БЕЛГИЛАР



Оёқ кафти микозлари турлича намоён бўлади. Кўпинча бармоқлараро терини бурмалари, оёқ кафти юзи ва товонлар шикастланади. Замбуруғли касал-ликларни биринчи белгилари бў – ёриқлар, оғриқли ва қичидиган пуфакчалар, терини дағаллашиб қадоқлар пайдо бўлишидир. Кейинчалик зарарланган тери юмшаб, оқариш бошлайди ва палаҳса ҳолатда шўралайди. Баъзида эса, бактериал инфицирланиш ҳисобига, пуфакчалар йиринглаб ярачаларга ўтиб кетади.



Қичишиш ва ачишиш ҳисси микозларнинг доимий белгиларидир, кўпинча беморлар оёқдан тарқалаётган ноҳуш ҳидга ҳам шикоят қилишади.



Агар сиз ўзингизда санаб ўтилган белгиларни кўрсангиз, Гедеон Рихтер компанияси томонидан ишлаб чиқарилган - Тербизил креми - сизга ёрдам беради. Бу замбуруғга қарши дори восита тери, бошнинг сочли қисми ва оёқ кафти замбуруғли касалликларни даволайди.



http://static.apteka.uz/news/gedeon/terbizil6.jpg" alt="" width="300" height="443">Тербизилнинг фаол таъсир қилувчи моддаси – тербинафиндир. Терини шикастлайдиган замбуруғларга таъсир этади.



Тербизил (тербинафин) замбуруғ ҳужайраси ўсишини секинлаштиради, ферментларга таъсир этиб, унга керакли моддаларни ҳосил қилишни тўҳтатади. Замбуруғ ҳужайралар керакли модаларни танқислигига чидаолмай парчаланади. Шундай қилиб, Тербизил креми замбуруғ ҳужайраларни йўқ қилади.



Касалликнинг клиник белгилари қўлланиш кунидан бошлаб бир ҳафта ичида йўқолади, икки ҳафта ичида эса замбуруғдан ҳалос қилади.



Тербизил креми осон қўлланилади - тозаланган терига кунига 1 ёки 2 маротаба юлка суртилади. Тербизил креми дори-ҳоналарда шифокор рецептисиз сотилади.



Тирноқлар ва бошқа аъзолар шикастланганда шифокор дерматолог маслаҳатини олиш мақсадга мувоффиқдир, ташҳислашдан сўнг у Сизга тизимли ёки комбинирлашган терапияни тавсия этади.



Касалликни олдини олиш, уни даволашдан афзалроқдир. Бунинг  учун бир қатор профилактик қоидаларга риоя қилишингиз зарур:



1. яланг оёқ юрманг, айниқса жамоат бассейн ва душларда



2. ҳар куни оёқларингизни ювиб, бармоқлараро терини яҳшилаб қуритинг ва тоза пайпоқлар кийинг,



3. пойафзални кийишдан олдин  уни мунтазам шамоллатинг



4. бассейнда сузишдан олдин ва ундан сўнг албатта душ қабул қилинг, сувдан чиқкандан сўнг дарҳол резинали шиппакни кийинг.



5. ўзингизни сочиқларингиз, ички кийимингиз ва мочалкадан фойдаланинг.



Вақтида бошланган даволаш ва шаҳсий гигиенага риоя қилиш замбуруғдан қутилишингизга ёрдам беради.



Саломат бўлинг!



Ножўя таъсирлари мавжуд. Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.


http://apteka.uz/org/20227" target="_blank">Представительство http://apteka.uz/org/20227" target="_blank">"Gedeon Richter" (Венгрия)



Оставить комментарий

Оценка:
              
Текст

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором