ПЕНЗИТАЛ ОШҚОЗОНИНГИЗ АЗИЯТ ЧЕКМАСИН!

Нотўғри  овқатланиш натижасида келиб чиқадиган  муаммолар кўпчиликка яхши таниш.

https://static.apteka.uz/news/Shreya/penzital.jpg" alt="" width="400" height="238">Нотўғри  овқатланиш натижасида келиб чиқадиган  муаммолар кўпчиликка яхши таниш. Замонавий турмуш тарзида тўғри ва хилма хил овқатланишга ҳар доим ҳам риоя қилиб бўлмайди, шу сабабли ҳатто соғлом одамларда ҳам  овқатни ҳазм қилишда айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин.


 Меҳмондорчиликда ҳаддан зиёд кўп овқатланиш оқибатида кузатиладиган ошқозондаги оғирлик, кўнги айниши, қорин шиши ва ундаги оғриқлар – бу ошқозон ости бези фаолиятида нуқсонлар пайдо бўлганлигининг белгисидир. Ошқозон ости бези, инсулиндан ташқари, овқатни ҳазм қилувчи  ферментларни ҳам ишлаб чиқаради. Бу ферментлар  ёғлар, оқсиллар ва углеводларни  ҳазм қилишга ёрдам беради. Биз қанчалик кўп овқат истеъмол  қилсак, ошқозон ости бези зиммасга шунчалик кўп  оғирлик тушади.


Ҳазм қилиш функциялари  бузилишининг асосий сабаблари:


–      номунтазам овқатланиш, кўп овқат ейиш


–      ёғли ва қовурилган овқатларни, ўткир зираворларни кўп истеъмол қилиш


–      хизмат сафарлари, дам олиш ва экзотик саёҳатлар пайтида ноодатий овқатлар истеъмол қилиш


–      алькоголли ичимликларни кўп истеъмол қилиш


–      ошқозон ости бези, ошқозон, йўғон ичак, ўт пуфагининг сурункали хасталиклари; ушбу органларда жарроҳлик амалиётлари амалга оширилгани


–      тишларни протезлаш, стационарда  жарроҳлик амалиётидан кейинги давр


–      ёшга боғлиқ муаммолар: ёш болалар вазнининг сустлик билан ошиб бориши ва кекса ёшда овқатни ҳазм қилиш фаоллигининг камайиши


 Овқатни ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоларни қандай бартараф этиш мумкин?


 –      Овқатни ҳазм органларининг сурункали хасталиклари бўлмаган тақдирда овқатланиш тартибга риоя қилиш ва бир неча кун давомида ошқозон ости бези ферментлари етишмовчилиги тақчиллигининг ўрнини босувчи  панкреатин препаратини қабул қилишнинг ўзи етарли.


–      Мунтазам равишда овқатланишга ҳаракат қилинг. Шакар, ширинликлар, пишириқлар истеъмол қилишни чекланг. 1-2 ҳафта давомида  ёғли овқатлар, тузламалар, ёғли қайнатма шўрва, асал, мураббо, шоколад ва кофе истеъмол қилманг. Алькоголли ичимликларни ёдингиздан чиқаринг! Айниқса ётишдан олдин кўп овқат еманг!


–      Агарда кўп ва мазали овқатланиш одатидан воз кеча олмасангиз, доимо ёнингизда  фермент препаратлари, хусусан, ПЕНЗИТАЛ олиб юринг. Унинг таркибига кирувчи  компонентлар ошқозон ости бези  функцияларини тартибга солади: липаза ёғларни, амилаза – углеводларни, проеаза – оқсилларни  ҳазм қилишга ёрдам беради.


 Бунинг натижасида:


–      кўп овқат ейиш натижасида пайдо бўладиган ёқимсиз туйғулардан,


–      ошқозондаги оғирлик туйғусидан, қорин шиши ва ундаги оғриқдан  халос бўласиз.


Препарат сурункали панкреатит касаллигини даволашда яхши самара беради.


Овқатни ҳазм қилиш пайтидаги нохуш ҳолатларда  қуйидагиларни истеъмол қилиш фойдали:


–      Пиширилган, димланган сабзовотлар


–      Гуручли, гречка, сули ёрмасидан пиширилган бўтқалар, қайнатилган вермишель


–      Янги творог, кефир, буғда пиширилган қуймоқ


–      Ёғсиз  гўшт ва балиқ, буғда пиширилган котлетлар


–      Бир кун олдин ёпилган  нон, крекерлар


–      Қуруқ мевалардан тайёрланган компотлар, мева шарбатлари


–      Ачииқ бўлмаган сутли чой


–      Тайёр овқатга қўшиладиган тузланмаган сарёғ (1 ч.қ.), ўсимлик ёғи (2 ч.қ.)


ЎзР Гастроэнтерология маркази томонидан маъқулланган


 ПЕНЗИТАЛ ОШҚОЗОНИНГИЗ АЗИЯТ ЧЕКМАСИН!


Панкреатин


ПЕНЗИТАЛ


 –      ошқозон ости бези ферментлари мажмуаси


–      овқатни ҳазм қилишни тартибга солишга ёрдам беради  липаза – 6000 ЕД, амилаза – 4500 ЕД, протеаза- 300 ЕД


ОВҚАТНИ ҲАЗМ ҚИЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ!


 Мазкур ахборот нашри ШРЕЯ ЛАЙФ САЕНСИЗ компанияси томонидан тайёрланган



Оставить комментарий

Оценка:
              
Текст

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором