СИНУПРЕТ® ФОРТЕ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА


СИНУПРЕТ® ФОРТЕ


SINUPRET FORTE


Препаратнинг савдо номи: Синупрет® Форте


Дори шакли: драже.


Таркиби:


1 драже қуйидаги фаол моддалар сақлайди:


Gentianae radix (гажак ўт илдизи)              12 мг


Primulae flos (наврўзгул гуллари)              36 мг


Rumicis herba (шовул ўти)                          36 мг


Sambusi flos (маржон гули)                        36 мг


Verbenae herba (тизимгул ўти)                   36 мг


Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тозаланган сув, лактоза моногидрати, желатин, сорбитол, стеарин кислотаси, кальций карбонати, глюкоза сиропи, магний оксиди, маккажўхори крахмали, декстрин, гликолли тоғ муми, асосий бутилланган метакрилат сополимер, канакунжут мойи, сахароза, шеллак, тальк, титан диоксиди, индиго-кармин (алюмин) (Е132), рибофлавин (Е101).


Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинган препарат.


АТХ коди: R05Х


Фармакологик хусусиятлари


Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат.


Фармакологик хусусиятлари препаратнинг таркибига кирувчи биологик фаол моддаларга боғлиқдир. Синупрет® Форте секретолитик, секретомотор, шунингдек яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Шу сабабли, препарат буруннинг ёндош бўшлиқларидан ва юқори нафас йўлларидан шиллиқ секретни чиқарилишига ёрдам беради. Шу билан бирга препарат антивирус ва антибактериал ҳусусиятларига эга ва инфекцияларда ёрдам беради.


Фармакокинетикаси


Препаратнинг барча фаол моддалари ҳақида маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, фармакокинетикаси ва биологик кираолишлиги бўйича тадқиқот маълумотлари йўқ.


Қўлланилиши


Ёпишқоқ секрет ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали синуситлар.


Қўллаш усули ва дозалари


Буруннинг ёндош бўшлиқларини яллиғланиш касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган препарат.


Ичга қўллаш учун.


Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: 1 дражедан бир кунда 3 марта.


Дражени бутунлигича, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан (масалан, стакан сув) ютиш керак. Синупрет® Форте дражесини қабул қилиш 7-14 кундан ошмаслиги керак.


Агар симптомлар сақланиб қолса ёки вақти-вақти билан қайталанса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.


Ножўя таъсирлари


Меъда–ичак бузилишлари (масалан, қоринда оғриқ, кўнгил айниши) кам намоён бўлади.


Айрим ҳолларда терида тошма, қичишиш каби тери аллергик реакциялари кузатилиши мумкин. Шунингдек, Квинке шиши, ҳансираш, юзни шиши каби аллергик реакциялар ҳам юзага келиши мумкин.


Ножўя самаралар пайдо бўлганида Синупрет® Форте дражеларини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.


Илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.


Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар


Препаратнинг фаол ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.


Керакли маълумотларни йўқлиги сабабли, препаратни 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.


Дориларнинг ўзаро таъсири


Бошқа антибактериал дори воситалари билан мажмуада ишлатилиши мумкин.


Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳозирги пайтгача маълум эмас.


Махсус кўрсатмалар


Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Синупрет® Форте дори воситасини фақат шифокор буйруғи билан қўллаш мумкин.


Глюкоза, лактоза, сахароза ёки сорбитолни ўзлаштираолмасликда Синупрет® Форте дори воситасини фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина қўллаш мумкин.


Препарат тавсия қилинган дозаларда қабул қилинганида автомобилни бошқариш ва юқори диққатни талаб қилувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.


Қандли диабети бўлган беморлар учун маълумот: препаратнинг бир марталик дозаси ўртача 0,03 “нон бирлиги” ни (НБ) сақлайди.


Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.


Дозани ошириб юборилиши


Агар Сиз препаратни катта дозада қабул қилган бўлсангиз, керакли чораларни кўриш учун шифокорингизга мурожаат қилинг. Ножўя таъсирларнинг кучли кўриниши бўлиши мумкин.


Чиқарилиш шакли  


Ҳар бирида 20 ёки 25 дражедан блистерлар. Ўрам ўлчами: 20, 50 ёки 100 драже.


Сақлаш шароити


30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.


Яроқлилик муддати


3 йил.


Дорихоналардан бериш тартиби


Шифокор рецептисиз.


Ишлаб чиқарувчи


БИОНОРИКА СЕ



Оставить комментарий

Оценка:
              
Текст

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором