Семинары и конференции 2019
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
22.10.2013

ЙЎРИҚНОМА. Лордестин, парда қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг

Публикации  »  Инструкции
Информация на русском языке: Русский:  

Лордестин, парда қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг

дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Савдо номи: Лордестин (Lordestin)

Халқаро патентланмаган номи: дезлоратадин (desloratadin)

Дори шакли: парда қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир парда қобиқ билан қопланган таблетка сақлайди:

Таъсир қилувчи модда:

дезлоратадин 5 мг (5,788 мг дезлоратадин гемисульфати кўринишида)

Ёрдамчи моддалар:

Ядро: микрокристаллик целлюлоза, кальций гидрофосфат дегидрати, қайта желатинланган крахмал, коллоид кремний диоксиди (аэросил), магний стеарати.

Парда қобиқ: Опадрай АМВ сариқ 80W22099 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), тальк, лецитин (сояли), хинолин сариғи бўёвчиси (Е104) асосидаги алюмин лаки, ксантин камеди, темир II оксиди (Е172), индигокармин бўёвчиси асосидаги алюмин лаки (Е132)).

Таърифи

Думалоқ, сариқ рангли, иккиёқлама қабариқ, парда қобиқ билан қопланган таблеткалар. Синдирилганда таблетканинг ранги – оқ ёки деярли оқ.

Фармакотерапевтик гуруҳи: аллергияга қарши восита – Н1-гистамин рецепторларининг блокатори.

АТХ Коди:  R06AX27

Фармакологик хусусиятлари

Н1-гистамин рецепторларининг блокатори, лоратадиннинг бирламчи фаол метаболитидир. Семиз хужайралардан лейкотриен С4 ва гистаминни ажралиб чиқишини бостиради. Аллергик реакцияларни ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Аллергияга қарши, қичишишга қарши ва экссудацияга қарши таъсирга эга. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималарнинг шишини ривожланишини олдини олади. Амалда седатив самарага эга эмас ва терапевтик дозаларда қабул қилинганида психомотор реакцияларнинг тезлигига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Препарат ичга қабул қилинганидан кейин дезлоратадин меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) яхши сўрилади, бунда дезлоратадиннинг қон плазмасида аниқланадиган концентрацияларига 30 минут давомида эришилади. 5 мг ёки 7,5 мг дозада бир марта қабул қилингандан кейин максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 3 соатдан (2 - 6 соат) кейин эришилади. Дезлоратадиннинг биокираолишлиги (5 мг дан 20 мг гача дозалар диапозонида) дозага пропорционал.

Тақсимланиши

Дезлоратадиннинг плазма оқсиллари билан боғланиши 83-87% ни, 3-гидроксидезлоратадинни эса – 85-89% ни ташкил қилади. Суткада 1 марта 5 мг дан 20 мг гача дозада 14 кун давомида қўлланганида дезлоратадинни клиник аҳамиятли кумуляцияси аниқланмаган. Овқатни бир вақтда қабул қилиш ёки грейпфрут шарбатини бир вақтда истеъмол қилиш дезлоратадиннинг биокираолишлиги ва тақсимланишига (7,5 мг дозада суткада 1 марта қабул қилинганда) таъсир қилмайди. Гемато-энцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ўтмайди.

Метаболизми ва чиқарилиши

Жигарда 3-гидроксидезлоратадингача жадал метаболизмга учрайди, сўнгра у глюкуронланади. Дезлоратадиннинг метаболизмини асосий йўли – гидроксилланишдир. CYP3A4 ва CYP2D6 изоферментларининг ингибитори ҳисобланмайди ва Р-гликопротеиннинг ингибитори ёки субстрати эмас. Дезлоратадин организмдан глюкуронид бирикма кўринишида ва оз миқдорда ўзгармаган ҳолда (буйраклар орқали – 2% дан камроғи ва ичак орқали 7% дан камроғи) чиқарилади. Яримчиқарилиш даври дезлоратадин ва 3-гидроксидезлоратадин учун 20 - 30 соатни (ўртача - 27 соат) ташкил қилади.

Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ). Дезлоратадиннинг Cmax ва «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) (соғлом кўнгиллилардаги маълумотларга нисбатан) мувофиқ 1,2 дан 1,7 мартагача ва 1,9 дан 2,5 мартагача ошади. 3-гидроксидезлоратадиннинг концентрацияси бироз ўзгаради. Дезлоратадин ва 3-гидроксидезлоратадиннинг плазма оқсиллари билан боғланиши СБЕ да ўзгармайди. Дезлоратадин ва 3-гидроксидезлоратадин гемодиализда ёмон чиқарилади.

Жигар етишмовчилиги. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда AUC соғлом кўнгиллилардаги маълумотларга қараганда 2,4 марта ошади. Дезлоратадиннинг умумий клиренси енгил, ўртача ва оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда перорал қабул қилинганида (соғлом кўнгиллилардаги маълумотларга нисбатан) мувофиқ 37%, 36% ва 28% ошади. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дезлоратадиннинг яримчиқарилиш даврини ошиши аниқланади.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда 3-гидроксидезлоратадиннинг Cmax ва AUC жигар фаолияти нормал бўлган соғлом одамлардаги маълумотлардан фарқ қилмайди.

Қўлланилиши

- Мавсумий аллергик ринит (қуйидаги симптомларни бартараф қилиш учун: аксириш, ринорея, қичишиш, шиш, бурунни битиши; кўзларни қичишиши, кўз ёшини оқиши, кўзларни қизариши, танглай соҳасида қичишиш);

- сурункали идиопатик эшакеми (терини қичишиши ва тошма). 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

-                ҳомиладорлик;

-                лактация даври;

-                препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

-                12 ёшгача бўлган болалар.

Эҳтиёткорлик билан: оғир буйрак етишмовчилиги.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.

Дезлоратадиннинг кўкрак сутига чиқарилиши туфайли, препаратни лактация (эмизиш) даврида қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга препарат 5 мг дозада (1 таблетка) буюрилади.

Таблеткаларни сутканинг айнан бир вақтида, овқат қабул қилишдан қатъий назар, оз миқдордаги сув билан қабул қилиш тавсия қилинади. Таблеткани чайнамасдан, бутунлигича ютиш керак.

Сурункали буйрак етишмовчилигида ва жигар етишмовчилигида дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади: бошланғич доза 5 мг ни (фармакокинетикасининг маълумотларига мувофиқ) кунора қабул қилиш тавсия қилинади. Сурункали буйрак етишмовчилиги ва жигар етишмовчилиги бўлган болаларда, маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли  дозалаш бўйича тавсиялар йўқ.

Ножўя таъсири

Энг кўп учрайдиган ножўя самаралари: 1,2% – чарчоқлик, 8% - оғизни қуриши, 0,6% - бош оғриғи.

Постмаркетинг текширишларнинг маълумотлари бўйича ножўя самаралари: бош айланиши, тахикардия, юрак уриши, қорин оғриғи, диспепсия (шу жумладан кўнгил айниши, қусиш, диарея), гипербилирубинемия, “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши, гепатит, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик шок), дисменорея, кучли чарчоқлик, миалгия, галлюцинациялар, психомотор гиперреактивлик, уйқусизлик, уйқучанлик.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида уйқучанлик аниқланади. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, симптоматик даволаш. Препарат гемодиализ йўли билан чиқарилмайди. Перитонеал диализнинг самарадорлиги аниқланмаган.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Кетоконазол, эритромицин, азитромицин, флуоксетин ва циметидин билан бирга қўлланганида плазмада дезлоратадиннинг концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгаришлари аниқланмаган. Лордестин этанолнинг психомотор фаолиятга сусайтирувчи таъсирини кучайтирмайди.

Махсус кўрсатмалар

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Тавсия қилинган дозаларда қўлланганида Лордестиннинг автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири аниқланмаган.

Бироқ, пациентларда уйқучанлик аниқланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, марказий нерв тизими томонидан ножўя самаралари пайдо бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади.

Чиқарилиш шакли

Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг.

10 таблеткадан ПВХ/ПЭ/ПВДХ плёнка ва босма лакланган алюмин фольга блистерда.

1 ёки 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

+150С дан +250С гача ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Яроқлилик муддати тугагач қўлланмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы



Просмотров: 2323
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz 18+
Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Amedia Online Group"
Адрес: 100005, Узбекистан, г. Ташкент, ул. С. Азимова 68

E-mail: info@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
© ООО «Norma»; 2019. Все права защищены.