Препаратнинг савдо номи:
Линекс® для детей
Таъсир этувчи модда (ХПН):
Bifidobacterium animalis subsp. lactis
Дори шакли:
ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун
Таркиби:
1,5 г кукун сақловчи битта саше қуйидагиларни сақлайди:
Таърифи:
Оқдан бироз сарғиш ранглигача бўлган кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
диареяга қарши, ичаклар яллиғланишига қарши/микробларга қарши препаратлар, диареяга қарши микроорганизмлар.
АТХ коди: A07FA
Линекс® для детей Bifidobacterium animalis subsp. lactis селекцияланган бифидобактериялар сақлайди. Бифидобактериялар одам ичагининг нормал микрофлораси таркибига киради. Эмизикли чақалоқларнинг микрофлораси асосан бу бактериялардан ташкил топган ва улар болаларда эрта эмизикли даврда муҳим роль ўйнайди деб ҳисобланади.
Bifidobacterium animalis subsp. Lactis нинг ҳимоя ва даволаш хусусиятлари бир неча таъсир механизмлари билан тушунтирилади.
Bifidobacterium animalis subsp. lactis бифидобактериялари патоген бактериялар ўсишини қуйидагича бостиради:
Улар шунингдек иммун тизими ривожланишини рағбатлантиради.
Эмизикли болаларда ичак микрофлораси дисбаланси (вирусли ёки бактериал меъда-ичак йўллари инфекцияси (масалан ротавирус), кенг таъсир доирасига эга антибиотиклар билан даволаш, химиотерапия чақирган) ёки доимий ичак микрофлорасини ривожланишини секинлашиши меъда-ичак бузилишлари (санчиқлар, метеоризм, диарея ва қабзият каби) ва атопик дерматит чақириши мумкин.
Bifidobacterium animalis subsp. lactis ни мунтазам қабул қилиш ичакнинг нормал микрофлорасини бузилишлари сабабли юзага келувчи овқат ҳазм қилишни ўртача оғирликдаги бузилишлари (айниқса диарея) нинг тез-тезлиги ва даражасини самарали пасайтиради ва ичакни мунтазам бўшалишини тутиб туради. Препарат шунингдек атопик дерматит профилактикаси учун ва ичак иммун тизимини шаклланиши ва фаолият кўрсатишини тутиб туриш учун ишлатилиши мумкин.
Bifidobacterium animalis subsp. lactis бифидобактериялари меъда-ичак йўлларида маҳаллий таъсир кўрсатади; ичга қабул қилингандан кейин сўрилиши кузатилмайди. Шунинг учун классик фармакокинетик тадқиқотларни қўллаб бўлмайди. Bifidobacterium animalis subsp. lactis нинг меъда кислотаси ва сафрога чидамлилиги штаммларни меъда ва ўн икки бармоқ ичак орқали ўтганда кўп миқдорда яшаб қолиш имконини беради. Штамм ичак шиллиғига адгезия қилиш қобилиятига эга. МИЙ да жойлашувчи бошқа микроорганизмлар каби Bifidobacterium animalis subsp. lactis перистальтика ва дефекация жараёнида аста-секин чиқарилади.
Bifidobacterium animalis subsp. lactis бифидобактерияларга умумқабул қилинган хавфсиз воситалари статуси берилган (GRAS). Хавфсизлик фармакологияси, такрорий дозалар токсиклиги, генотоксиклик ва канцероген потенциали бўйича стандарт тадқиқотларда олинган клиник олди маълумотлари одам учун хавфни аниқламаган. Репродуктив токсиклик бўйича маълумотлар йўқ.
Линекс® для детей эмизикли ёшдаги болалар ва 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланади.
Линекс® для детей қуйидагиларда қўлланиши мумкин:
Саше ичидагиси сув, шарбат, сут ёки болалар озуқаси билан аралаштирилади.
Иссиқ ичимликлар билан аралаштирилмасин!
Линекс® для детей ни симптомлар сақлангунча қабул қилиш мумкин.
Линекс® для детей препаратини қўллаганда қуйидаги нохуш самаралар ривожланиши мумкин. Уларнинг тез-тезлиги қуйидагича белгиланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 - < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000 - < 1/100), кам холларда (≥ 1/10000 - < 1/1000), жуда кам холларда (< 1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди).
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Жуда кам холларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа бактериялар каби бифидобактериялар антибиотикларга сезгир. Шунинг учун Линекс® для детей ни антибиотик қабул қилгандан кейин камида 3 соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади.
Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак, агар болада қуйидагилар кузатилса:
6 ёшдан кичик болалардаги диареяни шифокор кузатуви остида даволаш керак.
Ҳар қандай диареяни даволаганда суюқлик ва электролитлар ўрнини тўлдириш муҳим.
Линекс® для детей фақат болалар учун мўлжалланган.
Ҳомиладорлик вақтида Bifidobacterium animalis subsp. lactis сақловчи препаратларни қабул қилганда нохуш самаралар ҳақида хабар берилмаган. Ҳомиладорлик ва эмизиш давридаги диареяни даволашни шифокор кузатуви остида олиб бориш керак.
Қўллаб бўлмайди. Препарат болалар учун мўлжалланган.
Дозани ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.
1,5 г кукун алюмин сашеларда. 10 сашедан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Болалар ололмайдиган жойда, оригинал ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецептсиз берилади.
Лек д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения.
Лек д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения.
«Сандоз Фармасьютикалз д. д.» Ваколатхонаси, 100015, Тошкент ш., Ойбек кўч., 24 уй.
Телефон: +99878-147-03-35
Эл. почта манзили: adverse.event.uzbekistan@sandoz.com
«Сандоз Фармасьютикалз д. д.» Ваколатхонаси, 100015, Тошкент ш., Ойбек кўч., 24 уй.
Телефон: +99878-147-03-35
Эл. почта манзили: info.uz@sandoz.com