Семинары и конференции 2018
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
11.08.2018

АМБРОКСОЛ-SD. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

"Sharq Darmon" ООО

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМБРОКСОЛ-SD

AMBROXOLUM-SD  

Препаратнинг савдо номи: Амброксол-SD

Таъсир этувчи модда (ХПН): Амброксол гидрохлориди

Дори шакли: Таблетка

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Амброксол гидрохлориди - 30 мг.

Ёрдамчи моддалар: сут қанда (лактоза), картошка крахмали, кальций стеарати, аэросил.

Таърифи: Оқ рангли, думалоқ шаклли, ясси юзали, фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05CВ06

Фармакологик хусусиятлари

Амброксол-SD таблеткаларининг таъсир этувчи моддаси - нафас йўлларининг безларининг секрециясини оширувчи амброксол гидрохлориди ҳисобланади. Амброксол-SD ўпка сурфактантини ишлаб чиқарилишини кучайтиради ва цилиар фаолликни рағбатлантиради, бунинг натижасида шиллиқни ажралиши ва уни чиқарилиши (мукоцилиар клиренс) осонлашади. Мукоцилиар клиренсни яхшиланиши клиник-фармакологик тадқиқотлари вақтида исботланган. Суюқлик секрециясини фаоллашуви ва мукоцилиар клиренсни ошиши шиллиқни чиқарилишини осонлаштиради ва йўтални камайтиради. Амброксол гидрохлоридининг маҳаллий оғриқсизлантирувчи самараси қуён кўзи моделида кузатилган бўлиб, уни натрий каналларни блоклаш хусусияти орқали тушунтириш мумкин. In vitro шароитидаги тадқиқотлар амброксол гидрохлориди нейронлардаги натрий каналларини блоклашини кўрсатган; блокловчи боғланиш қайтувчан ва концентрацияга боғлиқ бўлган. In vitro шароитидаги тадқиқотларида амброксол гидрохлоридини қондан цитокинларни ажралишини ва мононуклеар ва полиморф нуклеар ҳужайраларни тўқималар билан боғланишини аҳамиятли даражада камайтириши аниқланган. Фарингит билан хасталанган пациентларни жалб қилиш билан ўтказилган клиник синовлар натижасида амброксолни қўлланганда томоқдаги оғриқ ва қизаришни сезиларли даражада камайиши исботлаган. Оғриқни тез камайишига олиб келувчи ва бурун бўшлиғи қулоқ соҳаси ва нафас олишда трахеядаги дискомфорт оғриғи билан боғлиқ бу фармакологик хусусиятларнинг юқори нафас йўлларини даволашда амброксолнинг самарадорлигини ўрганиш бўйича олиб борилган клиник тадқиқотлардаги симптомларни ёрдамчи кузатилишда олинган маълумотларга мос келади. Амброксол гидрохлоридини қўллангандан кейин бронх-ўпка секретида ва балғамда антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин)нинг концентрациялари ошади.

Фармакокинетикаси

Амброксол гидрохлоридини сўрилиши тез ва етарли даражада тўлиқ бўлиб, дозалар терапевтик диапазонида бир чизиқли характерга эга. Тезда ажраладиган дори шаклида қабул қилинганда қон плазмасидаги максимал концентрацияга 1-2,5 соатдан кейин эришилади. Перорал қабул қилинганда амброксол гидрохлоридини қондан тўқимага тақсимланиши тез ва кескин ифодаланган бўлиб, ўпкада фаол модданинг юқори концентрацияси ҳосил бўлади. Қон плазмасида терапевтик диапазонда препаратнинг тахминан 90% оқсиллар билан боғланган. Перорал қабул қилингандан кейин дозанинг тахминан 30% тизимолди метаболизми натижасида чиқарилади. Амброксол гидрохлориди айрим кам даражадаги метаболитлардан ташқари жигарда глюкуронизация ва дибромантранил кислотасига қадар парчаланиш (тахминан дозани 10%), йўли билан метаболизмга учрайди. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 10 соатни ташкил қилади. Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда амброксол гидрохлоридини чиқарилиши камайган, бу унинг қон плазмасидаги даражасини 1,3-2 марта ошишига олиб келади. Амброксол гидрохлоридининг терапевтик диапазонини етарли даражада кенглиги туфайли дозага тузатиш киритиш керак эмас. Пациентнинг ёши ва жинси амброксол гидрохлоридининг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди, шунинг учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Овқатни қабул қилиш амброксол гидрохлоридининг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

Қўлланилиши

Бронхиал секрецияни бузилишлари ва шиллиқни силжишини сусайиши билан боғлиқ ўткир ва сурункали бронхопульмонал касалликларда симптоматик даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан суткада 3 марта қўлланади. Терапевтик самара 2 таблеткадан суткада 2 марта қўлланганда кучайиши мумкин. Ўткир касалликларда, агар амброксолни қабул қилинишига қарамай, симптомлар йўқолмаса ва/ёки кучайса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Препаратни овқатни қабул қилишдан қатъий назар қўллаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими ва тери томонидан: анафилактик реакциялар, шу жумладан, анафилактик шок, ангионевротик шиш, тери тошмаси, эшакеми, қичишиш ва бошқа аллергик реакциялар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жиғилдон қайнаши, сўлак оқиши, қабзият, кўнгил айниши, қусиш, диарея,  диспепсия, қоринда оғриқ.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: дизурия.

Умумий бузилишлар: шиллиқ қават томонидан ўта юқори сезувчанлик реакциялари, ҳансираш, иситма, ринорея, нафас йўлларини қуриши.

Терини оғир шикастланишлари: амброксол каби муколитик воситаларни қўлланиши билан боғлиқ Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми ҳақида жуда кам хабар қилинган. Асосан уларни асосий касалликни оғир кечиши ёки бир вақтда бошқа препаратни қўлаш билан тушунтириш мумкин.

Ҳар қандай ножўя реакциялар пайдо бўлганида дарҳол тиббий ёрдамга мурожат қилиш ва амброксол билан даволашни тўхтатиш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Амброксол гидрохлоридига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Кам учрайдиган наслий ҳолатларда препаратнинг ёрдамчи моддаларига номутаносиблик бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратни қабул қилиш мумкин эмас. 12 ёшгача бўлган болаларда (ушбу дори шакли учун) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори препаратлар билан клиник ножўя ўзаро таъсирлари тўғрисида хабарлар йўқ. Амброксол гидрохлоридини қўллангандан кейин бронх-ўпка секретида ва балғамда антибиотикларни (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин) концентрациялари ошади. Амброксол ва йўтални сусайтирадиган воситаларни бир вақтда қўллаш йўтал рефлексини бостириши оқибатида шиллиқни ҳаддан зиёд тўпланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бундай мажмуани фақат шифокор кутиладиган фойда ва қўллашдан бўлган хавф нисбатини синчков баҳолагандан кейин қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Терини оғир шикастланишлари: амброксол гидрохлориди каби балғам кўчирувчи воситаларни қўлланиши билан боғлиқ Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) бўйича ҳаммаси бўлиб бир қанча хабарлар тушган: асосан уларни пациентларда асосий касалликни оғир кечиши ва/ёки бир вақтда бошқа препаратни қўлланиши билан тушунтириш мумкин. Шунингдек, Стивенс-Джонсон синдромини ёки Лайелл синдромини бошланғич босқичида пациентларда иситма, зирқираш, ринит, йўтал ва томоқда оғриқ каби гриппнинг бошланиш белгиларига хос носпецифик симптомлар бўлиши мумкин. Гриппни бошланиш белгиларига хос бўлган, бундай носпецифик симптомларда йўтал ва шамоллашга қарши симптоматик даволашни қўллаш хато ҳисобланади. Шунинг учун тери ва шиллиқ қаватини янги шикастланишлари пайдо бўлганида дарҳол тиббий ёрдам учун мурожат қилиш ва амброксол гидрохлориди билан даволашни тўхтатиш керак. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар амброксол гидрохлоридини фақат шифокорнинг маслаҳатидан кейин қабул қилишлари мумкин. Таблетка лактаза сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза танқислиги ёки глюкоза ва галактозани сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак. Амброксол шиллиқни ажралишини секрециясини кучайтириши мумкинлиги туфайли, препаратни бронхиал моторикани бузилишида ва шиллиқ секрециясини кучайишида (масалан, бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрайдиган касалликларда) эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим. Буйрак фаолиятини бузилишлари ёки жигарнинг оғир касалликлари бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим (хусусан қўллашлар ўртасидаги интервални узайтириш ёки дозани камайтириш лозим). Жигарда ҳосил бўладиган метаболитларни тўпланиб қолиши, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кузатилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Амброксол гидрохлориди йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратни ҳомиладорликни кечишига, эмбрион/ҳомилани ривожланишига, туғруққа ёки туғруқдан кейинги ривожланишга бевосита ёки билвосита таъсирларини аниқламаган.

Амброксол гидрохлоридининг клиник тадқиқоти натижасида препаратни ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан кейин қўлланганда ҳомилага бирон-бир зарарли таъсири борлиги аниқланмаган. Шунга қарамай, ҳомиладорлик вақтида дориларни қабул қилиш бўйича одатий чораларга риоя қилиш керак. Айниқса ҳомиладорликни I уч ойлигида Амброксолни қўллаш тавсия қилинмайди.

Амброксол гидрохлориди кўкрак сутига киради, шунинг учун уни эмизиш вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.

Болалар. Болаларга 12 ёшдан бошлаб қўлланади.12 ёшгача бўлган болаларга амброксолни бошқа дори шаклида қўллаш тавсия қилинади.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Бугунги кунда одамларда дозани ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабарлар йўқ. Дори дозасини ошириб юборилишидаги ва/ёки хато қўллангандаги симптомлар тўғрисидаги маълум бўлган якка хабарлардан амброксолни тавсия қилинган дозалардаги ножўя таъсирларига мос келади ва симпотамитик даволашни талаб қилади.

Чиқарилиш шакли  

Таблеткалар 30 мг дан, 10 таблеткадан контур уяли ўрамларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

«SHARQ DARMON» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўч., 35А

Тел: +99871 295-08-57


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы





Все новости компании:
АЦИКЛОВИР SD. Инструкция по применению (информация для врачей)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА КОТРИСЕП (информация для врачей)

КОТРИСЕП. Инструкция по применению (информация для врачей)

БИСОРОЛ SD ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

БИСОРОЛ SD Инструкция по применению (информация для врачей)

ЦИПРО-SD Инструкция по применению (информация для врачей)

КАРДИО АСС. Инструкция по применению (информация для врачей)

ЗИТРО SD БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

ЗИТРО SD. Инструкция по применению (информация для врачей)

АЦИКЛОВИР SD (информация для врачей)

Просмотров: 96
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz 18+
Сайт разработан ООО "Norma". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Учредитель: ООО "Norma"
Гл.редактор: Мустафина А.М.
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
© ООО «Norma»; 2018. Все права защищены.