Семинары и конференции 2019
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
25.08.2018

«БИФОЛАК®-МАГНИЙ» - Магний, витамин В₆ ва фойдали бактериялар битта прпаратда

"Neomed Prod" ЧП

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

Ўзбекистонда янгилик.

Магний, витамин В ва фойдали бактериялар битта прпаратда

Юрак-қон томир касалликлари Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичининг асосий сабаби ҳисобланади. Тиббиёт статистикаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 50%дан ортиқ ўлим ҳолатлари юрак-қон томир касалликлари туфайли юзага келади. Айникса бу касалликларга кекса ёшдаги шахслар мойил. Шу билан бирга ёш ва ҳаракатчадан одамларда ҳам муаммолар оз эмас. Улар учун стресслар ва асабий тарангликлар, шунингдек кучли нерв қўзғалувчанлик муаммолари долзарб ҳисобланади. Буларнинг барчаси замонавий ҳаётнинг зўриқтирувчи мароми натижасидир.

Сизга юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш ва стрессларга қарши тура олишга кўмаклашувчи янги замонавий «БИФОЛАК®-МАГНИЙ» препаратни тақдим этамиз. Бу препарат ўз таркибида Германияда ишлаб чиқарилган магний ва витамин В₆, шунингдек фойдали бактериялар сақлайди. Келинг, бу препарат қай тарзда Сизнинг саломатлигингизни яхшилашга ёрдам беришини аниқлаштирамиз.

Магний мушакларни, шу жумладан юрак мушакларини бўшаштиради. Баъзи юрак касаалликлари юрак уриб кетиши, спазмлар, шунингдек юрак мушакларининг юқори қўзғалувчанлиги билан намоён бўлади. Бу кўпинча магний етишмовчилиги туфайли юзага келади. Гап шундаки, организмда кальций мушакларнинг қисқаришига магний эса бўшашишига жавоб беради. «БИФОЛАК®-МАГНИЙ» ни қабул қилиш организмда магний миқдорини тўлдиришга қўмаклашади ва шу орқали юрак мушагининг қўзғалувчанлигини камайтиради. Бироқ шуни ёдда тутингки, магний препаратларини фақат мутахассис билан маслаҳатлашгач қабул қилиш лозим. Ҳар қандай юрак патологиясида ҳам магний препаратларини қабул қилиш тавсия қилинавермайди.

Магний нерв қўзғалувчанлигини камайтиришга кўмаклашади. Магний марказий нерв тизими ва бош миядаги махсус рецепторларни блоклаш ҳисобига нерв ўтказувчи йўллар қўзғалувчанлигини пасайтиради. Бунинг эвазига стресслар ва нерв қўзғалувчанлигининг камайиши юзага келади.

Бундан ташқари магний, ҳомиладорларда магнийга бўлган эхтиёжни қондириш ва бачадон тонусини пасайтириш учун тавсия этилади. Ҳомиладорлик вақтида магнийга бўлган талаб ортади. Бу бачадон массасининг ортиши, йулдош ва қон умумий массасининг ўсиши, шунингдек организмда магний миқдори камайишини рағбатлантирувчи эстероген гормони миқдорининг ўсиши билан боғлиқ.

Шунингдек магний нерв қўзғалувчанлигини камайтириш ва бўшаштириш ҳисобига ҳайз олди синдроми “нохуш” белгиларининг намоён бўлишини камайишига кўмаклашади. Қолаверса, «БИФОЛАК®-МАГНИЙ» ни қабул қилиш организмда эстероген сақловчи орал контрацептивларни қабул қилиш фонида кўп юзага келувчи магний танқислигини бартараф этишга ёрдам беради.

«БИФОЛАК®-МАГНИЙ» ни қабул қилиш сабаблари:

! Препаратдаги магнийнинг юқори концентрацияси: «БИФОЛАК®-МАГНИЙ» препаратининг ҳар бир гаммида 450мг магний цитрат сақланади. Соф магнийга ўтказилганда бу ҳар бир граммда тахминан 64мг магний ионларидир. Бу концентрация одамнинг физиологик эхтиёжларига тўлиқ мос келади ва у организм учун мутлақо хавфсиз. Концентрациянинг юқорилиги Сизнинг даволовчи шифокорингизга препаратни қабул қилиш курсини бошқа магний препаратларига қараганда қисқартиш имконини беради;

! «БИФОЛАК®-МАГНИЙ» биоактив магний ва витамин В. Магнийга биоактивликни препарат таркибида сақланувчи фойдали бактериялар беради. Ўзиниг ичак саломатлигини яхшилаш хусусияти ҳисобига, нафақат препаратдаги магний ва витамин В₆, балки дорилар ёки овқатдаги фойдали моддаларнинг сўрилиши ҳам кучаяди;

! «БИФОЛАК®-МАГНИЙ» таркибида фойдали бактериялар тутиши хисобига нормал хазм ва ич келишини таъминлаш имконини беради. Бу айникса кекса ёшдаги инсонлар ва ҳомиладорлар учун муҳим. Чунки 50 ёшдан катта инсонлар организмида кўплаб жараёнлар жумладан овқат ҳазм қилиш жараёнлари секинлашади, ич келиши бузулади. Хомиладорлар учун эса барча фойдали моддалар (оқсиллар, ёғлар, углеводлар)нинг организмга тушиши муҳим.

Препарат таркибига кирувчи магний ва витамин В нинг Германияда ишлаб чиқарилганлиги препаратнинг юқори самарадорлиги ва хавфсизлигини кафолатлайди. Препарат замонавий ускуналар ёрдамида ишлаб чиқаралади. Препаратнинг сифати ва хавфсизлиги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг аккредитацияланган лабораториясида ўтказилади.

Шу тариқа, «БИФОЛАК®-МАГНИЙ» қабул қилиш орқали Сиз бу препаратдан уч томонлама фойда оласиз. Биринчидан, бу магний ва витамин В₆ дан бўладиган фойда, иккинчидан, шифокор томонидан тайинланган бошқа препаратларининг ичакларда сўрилишини яхшилашдан олинадиган фойда, учинчидан эса бу овқат ҳазм қилиш ва ич келишини яхшилаш ҳисобига ичак саломатлиги учун бўладиган фойда.

 «БИФОЛАК®-МАГНИЙ» ҳақидаги батафсил маълумотни www.neomed.uz  сайтларида кўришингиз.


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы





Все новости компании:
Функциональные нарушения желудочно - кишечного тракта у детей раннего возраста... 

ImmunoComplex® - КРЕПКИЙ ИММУНИТЕТ МАЛЫШАМ и ВЗРОСЛЫМ... 

"BIFOLAK ®-NEO" - полезные бактерии с первых дней!... 

Пищевая аллергия у детей и методы ее коррекции... 

Спокойный животик – счастливый ребёнок.... 

Юрак - қон томир хасталикларига чалинган беморлар ва уни олдини олиш учун гиполипедимик диета... 

«БИФОЛАК®-МАГНИЙ». Бачадон тонусидаги хомиладор аёлларга тавсиялар... 

Тройная сила КАЛЬЦИЯ для детей, беременных и лиц старше 50 лет. ... 

Укрепи иммунитет «ImmunoComplex®»!... 

«Бифолак-Магний» c Витамин В6 ... 

ИММУНИТЕТНИ КЎТАРИШНИ КОМПЛЕКС ЕЧИМИ... 

Что нужно, чтобы постоянно был нормальный стул?... 

«БИФОЛАК®-МАГНИЙ» -Магний, витамин В₆ и полезные бактерии в одном препарате... 

«BIFOLAK®-Active» для здоровья кишечника на каждый день... 

«Bifolak®-Цинкум» для нормализации микрофлоры кишечника на фоне энтеросорбентов с последующей заместительной терапией... 

Зачем и кому нужно принимать «Calciy Triactive®D3»?... 

«BIFOLAK®-Active» ичак саломатлиги учун... 

«БИФОЛАК®-МАГНИЙ» - Магний, витамин В₆ ва фойдали бактериялар битта прпаратда... 

Просмотров: 246
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz 18+
Сайт разработан ООО "Norma". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Учредитель: ООО "Norma"
Гл.редактор: Мустафина А.М.
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
© ООО «Norma»; 2018. Все права защищены.