Семинары и конференции 2018
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
20.01.2018

ФЛУКОНАЗОЛ-SD. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

"Sharq Darmon" ООО

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЛУКОНАЗОЛ-SD
FLUCONAZOLUM-SD

Препаратнинг савдо номи: Флуконазол-SD

Таъсир этувчи модда (ХПН): Флуконазол

Чиқарилиш шакли: Капсулалар

Таркиби:

Фаол модда: Флуконазол 50 мг ва 150 мг.

Ёрдамчи моддалар: сут қанди, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, картошка крахмали, натрий крахмал гликоляти.

Таърифи:

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши восита.   

АТХкоди: J02AC01

Фармакологик хусусиятлари

Замбуруғларга қарши препарат, триазол ҳосиласи. Таъсир механизми замбуруғ ҳужайрасининг цитохром Р450 га боғлиқ 14α-деметилаза ферментини яққол ингибиция қилиш ва бунинг оқибатида замбуруғнинг ҳужайра деворини асосий компоненти - эргостеролнинг синтезини бостирилиши билан боғлиқ. Candida spp., Microsporum spp. Trichoptyton spp. Cryptococcus neoformans, Blastomyces dermatitides. Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum ларга нисбатан юқори фаол.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, унинг биокираолишлиги 90% ни ташкил қилади. Ичга, оч қоринга 150 мг қабул қилингандан кейин максимал концентрацияси (Сmах), плазмадаги миқдорининг 90% ни ташкил қилади. Овқат билан бирга қабул қилиш препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди.

Плазмадаги концентрацияси қабул қилингандан сўнг 0,5-1,5 соатдан кейин чўққисига етади, флуконазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси дозага тўғри пропорционалдир. Мувозанат концентрациясининг (Css) 90% даражасига даволашнинг 4-5 кунида эришилади (суткада 1 марта қабул қилинганида).

Одатдаги суткалик дозадан 2 марта юқори бўлган зарб дозани (биринчи куни) юбориш, иккинчи кунга келиб, 90% га мос келувчи Css даражасига эришиш имконини беради. Табиий тақсимланиш хажми (Vd) организмдаги сувнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши- 11-12% ни ташкил қилади.

Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши киради. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хил. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори, унинг плазмадаги даражасининг 80% ни ташкил қилади.

Шох қаватда, эпидермисда, дермада ва тер суюқлигида зардобдагига қараганда юқори концентрацияларга эришилади. Флуконазол асосан буйрак орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чикарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир. Периферик қонда флуконазолнинг метаболитлари аниқланмаган.

Қўлланилиши

-    криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва шу инфекциянинг бошқа соҳаларда жойлашган турлари (шу жумладан, ўпка, тери), ҳам иммунитети меъёрида бўлган беморларда, ҳам иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда (шу жумладан ОИТС бўлган беморларда, аъзоларни кўчириб ўтказишда): препарат ОИТС бўлган беморларда криптококкли инфекцияни олдини олиш учун ишлатилиши мумкин;

-     тарқалган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари). Даволаш хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимидаги беморларда, цитостатик ёки иммуносупрессив даволаш курсларини ўтаётган беморларда, шунингдек кандидозни ривожланишига олиб келувчи бошқа омиллар бўлганида ҳам ўтказилиши мумкин;

-    шиллиқ қаватларнинг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози (шу жумладан, тиш протезларини тақиш билан боғлиқ оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач, кандидози инвазив бўлмаган бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тери кандидозлари: ОИТС ли беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш;

-    генитал кандидоз: қин кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи), қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш мақсадида профилактик қўллаш (йилига 3 ва ундан кўп ҳолларда): кандидозли баланит;

-    цитостатиклар билан химотерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш;

-    тери микозлари, шу жумладан оёқ панжаси, тана, чов соҳаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикозлар ва тери кандидозида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Флуконазолнинг суткалик дозаси замбуруғли инфекциянинг табиатига ва оғирлик даражасига боғлиқдир. Вагинал кандидозларни даволаш учун кўпгина ҳолларда бир марталик перорал доза етарли ҳисобланади. Касалликнинг бошқа шаклларини даволаш учун замбуруғли инфекциянинг фаол боскичларини йўқолишини клиник ва лаборатор тасдиқлангангунига қадар препаратни кўп маротаба қўллашни талаб этади.

Капсулаларни ичга чайнамасдан, сув ёки бошқа ҳар қандай суюқликлар билан бирга қабул қилинади.

Катталарга криптококкли менингитда ва бошқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра эса, даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларда даволаш давомийлиги микологик текширишлар билан тасдиқланган клиник самарага боғлик; криптококкли менингитда одатда камида 6-8 хафта давом эттирилади.

Кандидемияда, диссеминацияланган кандидоз ва бошқа инвазив кандидозли инфекцияларда доза одатда биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса 200 мг ни ташкил қилади. Клиник самарадорлиги етарли бўлмаганида препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.

Орофарингеал кандидозда препарат ўртача 50-100 мг дан суткада 1 марта буюрилади: даволаш давомийлиги 7-14 кун. Иммунитети яққол пасайган беморларда зарурати бўлганида даволаш янада узоқроқ давом этиши мумкин.

Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида, флуконазол одатда 50 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида, протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалари билан бирга буюрилади.

Кандидознинг бошқа соҳаларда жойлашган турларида (генитал кандидозидан ташкари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикастланишида, кандидурияда, тери ва шиллиқ қаватларининг кандидозида, даволаш давомийлиги 14-30 кун бўлганида, самарали доза суткада ўртача 50-100 мг ни ташкил килади.

ОИТС ли беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилганидан кейин, препаратни 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюриш мумкин.

Қин кандидозида флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада қабул қилинади. Қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш учун препаратни 150 мг дозада бир ойда 1 марта қўллаш мумкин. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади; у 4 дан 12 ойгача ўзгариб туради. Айрим беморларга кўпроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин. Candida чақирган баланитда флуконазол ичга 150 мг дозада бир марта буюрилади. Кандидозни олдини олиш учун флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси замбуруғли инфекциянинг ривожланиш даражасига қараб, 50-400 мг дан суткада 1 мартани ташкил қилади. Тарқалган инфекциянинг юқори хавфи бўлганида, масалан кутилаётган яққол ёки узоқ; муддат давомида бўлган нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қиладиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропенияни пайдо бўлишдан бир неча кун олдин буюрилади. Нейтрофилларнинг сони 1000/мкл дан кўпроқга ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давомида давом эттирилади.

Тери микозларида, оёқ панжаси, чов соҳаси микозлари, тери кандидозларида тавсия қилинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил килади, бироқ оёқ панжасининг микозларида янада узоқроқ (6 ҳафтагача) даволаш талаб қилиниши мумкин.

Кепакланувчи темираткида тавсия қилинадиган доза 2 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта - 300 мг ни ташкил қилади. Айрим беморларга ҳафтасига 300 мг учинчи доза талаб қилиниши мумкин, айни пайтда, қатор холларда 300-400 мг ни бир марта қабул қилиш етарли бўлади.

Даволашнинг муқобил тартиби - 2-4 ҳафта давомида 50 мг дан кунига 1 марта қўллашдир. Онихомикозда тавсия қилинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ташкил қилади. Даволашни инфекцияланган тирноқни алмашинувигача (инфекцияланмаган тирноқ ўсгунича) давом эттириш лозим. Қўл ва оёқ панжаларининг бармоқларида тирноқларни қайта ўсиши учун нормада мувофиқ равишда 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади.

Болаларда катталардагига ўхшаш инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда препаратни катталардагидан юқори суткалик дозада қўллаш мумкин эмас. Флуконазол ҳар куни суткада 1 марта қўлланади.

Шиллиқ каватларининг кандидозида флуконазолнинг тавсия килинадиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозани буюриш мумкин.

Тарқалган кандидозни ёки криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади. Иммунитети пасайган болаларда, инфекциянинг ривожланиш хавфи цитотоксик химотерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, препарат кучайган нейтропениянинг яққоллиги ва давомийлигини сақланишига қараб, суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг оғирлигининг даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал боғлиқлик билан бир хил) камайтирилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятининг бузилишлари бўлмаганида препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя килиш лозим.

Препаратни буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Препарат кўп марта қўлланганда креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан ортиқ бўлганида препарат ўртача дозада кўлланади. КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлса, аввал 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозада юбориш лозим, сўнгра тавсия қилинадиган дозанинг 50% ни ташкил қилувчи дозаси қўлланади. Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси гемодиализнинг хар бир сеансидан кейин қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, кам ҳолларда - жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гепатит, гепатонекроз, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши).

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда - тиришишлар.

Қон яритиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда - лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз.                                                                                                                                    ’

Юрак-қон томир тизими томонидан:QT интервали давомийлигини ошиши: қоринчаларнинг хилпиллаши, липиллаши.

Аллергик реакциялар:тери тошмаси, кам ҳолларда - хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелла синдроми), анафилактоид реакциялар.

Бошқалар:кам ҳолларда - буйрак фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Терфенадин ёки астемизолни (флуконазолни суткада 400 мг ва ундан ортиқ дозада доимий қабул қилиш фонида) ёки QT интервалини узайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш.

Препаратга ёки тузилиши бўйича азол  бирикмаларига яқин препаратларга юқори сезувчанлик.

1 ёшгача бўлган болалар.

Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, потенциал гепатотоксик дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, алкоголизм, кўп сонли хавф омиллари бўлган пациентлардаги проаритмоген ҳолатлар (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмияларни чақирувчи дори воситаларни бир вақтда қабул қилиш).

Препаратни ҳомиладорларда, агар тахмин қилинаётган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган оғир ёки ҳаёт учун хавф туғдирувчи замбуруғли инфекцияларнинг шаклларидан ташқари ҳолларда, қўллаш максадга мувофиқ эмас. Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрациясидагидек бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Флуконазол варфарин билан қўлланганида протромбин вақти ошади, ўртача 12% га ошиши аниқланган. Шунинг учун препаратни кумарин антикоагулянтлари билан бирга қабул қилаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб текшириш лозим. Бир вақтда қўлланганда флуконазол перорал гипогликемик воситалар - сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг плазмадан Т½ ярим чикарилиш даврини оширади. Флуконазол ва перорал гипогликемик воситаларни бирга қўллашга рухсат берилади, аммо бундай ҳолларда гипогликемия ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўллаш фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини клиник аҳамиятли даражагача ўсиши билан кечиши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллаш зарурати туғилганида, фенитоинни қон плазмасида терапевтик концентрациясини таъминлаш мақсадида, унинг дозасига тузатиш киритиш туғрилаш билан бирга концентрациясини мониторинг қилиш керак. Флуконазолнинг ва рифампицинни бир вақтда қўлланиши флуконазолнинг “концентрация — вақт” (AUC) эгри чизиғи остидаги майдонни 25% га пасайишига ва флуконазолнинг плазмадан Т1/2 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун рифампицинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда флуконазолнинг дозасини ошириш тавсия қилинади.

Флуконазол олаётган пациентларда қонда циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки флуконазол ва циклоспоринни буйраги кўчириб ўтказилган беморларда қўлланганда флуконазолни суткада 200 мг дозада қабул қилиш қон плазмасида циклоспориннинг концентрациясини аста-секин ошишига олиб келади. Теофиллинни юқори дозаларда қабул қилаётган ёки теофиллин интоксикациясини ривожланиш эҳтимоли бўлган беморлар теофиллиннинг дозасини ошириб юборилишини эрта аниқлаш мақсадида кузатув остида бўлишлари керак, чунки флуконазолни бир вақтда қабул қилиш плазмада теофиллиннинг клиренсини ўртача тезлигини камайишига олиб келади. Флуконазол ва терфенадин, цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардиясининг пароксизми (“пируэт” типидаги аритмия) ҳоллари таърифланган.

Флуконазол ва рифабутинни, рифабутиннинг зардобдаги даражасини ошиши билан кечувчи, ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор. Флуконазол ва рифабутин бир вақтда қўлланганида увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни бир вақтда қабул қилаётган беморларни синчиклаб кузатиш керак.

Флуконазол ва зидовудиннннг мажмуасини қабул қилаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу зидовудинни унинг метаболитига айланишини пасайиши билан юз беради.

Мидозолам билан бир вақтда қўлланганида психомотор самараларнинг хавфи ошади, такролимус билан - нефротоксиклик хавфи ошади.

Махсус кўрсатмалар

Флуконазолни қўлланиши кам ҳолларда, асосан жиддий ёндош касалликлари бўлган беморларда жигарнинг токсик ўзгаришлари билан, шу жумладан ўлим билан якунланган. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралар бўлган ҳолларда, уларни умумий суткалик дозасига, даволаш давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчан бўлган: унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Жигарнинг флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш лозим. ОИТС бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига кўпроқ мойил бўладилар. Юза жойлашган замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган ҳолларда ва у флуконазол билан аниқ боғлиқ деб баҳоланганида препаратни бекор қилиш лозим. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида синчиклаб кузатиш ва буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак.

Буйрак фаолияти бузилиши беморларда препарат бир марта қўлланганда дозага тузатиш киритиш тўғирлаш талаб қилинмайди. Такрор қўлланганда КК қараб мўлжалланади. Агар КК минутига 50 мл дан кўп бўлса, дозага тузатиш киритиш керак бўлмайди; КК минутига 11 дан 20 мл гача бўлганда одатдаги дозани 33% 72 соат интервал билан қабул қилинади; КК минутига 21 дан 40 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг ярми, 48 соат интервал билан қабул қилинади. Диализда бўлган беморларда, диализнинг ҳар бир сеансидан сўнг бир доза қабул қилинади.

Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р 450 цитохром тизими орқали метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни клиник - гематологик ремиссия пайдо бўлгунигача давом эттириш керак, чунки уни барвақт тўхтатилиши қайталанишларга олиб келиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

8,2 г препарат қабул қилинганида галлюцинация ва параноидал ҳатти - ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоллар таърифланган. Бемор шифохонага ётқизилган ва унинг ҳолати 48 соат ичида меъёрлашган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, диурезни кўпайтиришни таъминлаш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак. 3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди.

Чиқарилиш шакли

Флуконазол 50 мг ва 150 мг.

50 мг дозали 4 ёки 7 капсуладан ва 150 мг дозали 1 капсуладан ПВХ дан контур - уяли ўрамларда блистерда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Флуконазол 50 мг рецепт бўйича.

Флуконазол 150 мг рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

«SHARQ DARMON» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўч., 35А

тел: +99893 1840090. E.mail: sharq-darmon@mail.ru


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы





Все новости компании:
АЦИКЛОВИР SD. Инструкция по применению (информация для врачей)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА КОТРИСЕП (информация для врачей)

КОТРИСЕП. Инструкция по применению (информация для врачей)

БИСОРОЛ SD ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

БИСОРОЛ SD Инструкция по применению (информация для врачей)

ЦИПРО-SD Инструкция по применению (информация для врачей)

КАРДИО АСС. Инструкция по применению (информация для врачей)

ЗИТРО SD БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

ЗИТРО SD. Инструкция по применению (информация для врачей)

АЦИКЛОВИР SD (информация для врачей)

Просмотров: 705
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz 18+
Сайт разработан ООО "Norma". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Учредитель: ООО "Norma"
Гл.редактор: Мустафина А.М.
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
© ООО «Norma»; 2018. Все права защищены.