Семинары и конференции 2018
Предельные фиксированные цены на лек. средс.
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
06.12.2017

ФЛУСТОП. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

"Sharq Darmon" ООО

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЛУСТОП

FLUSTOP

 

Препаратнинг савдо номи:  Флустоп

Таъсир этувчи моддалар: парацетамол, кофеин, фенилэфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати.

Чиқарилиш шакли: таблеткалар

Таркиби:

Фаол моддалар:

парацетамол                                                 - 500 мг,

кофеин                                                          - 30 мг,

фенилэфрин гидрохлориди                                    - 5 мг,

хлорфенирамин малеати                             - 2 мг.

Ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, повидон, пропиленгликоль, маккажўхори крахмали, метилпарабен, пропилпарабен, сариқ қуёш шафақи бўёвчиси, тальк, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

Таърифи: думалоқ, ясси, бир томонида рискали тўқ сариқдан оч тўқ-сариқ  ранглигача бўлган, доғлари бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўткир респиратор касаллик (ЎРК) симптомларини бартараф қилиш учун воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ таъсир кўрсатувчи мажмуавий препаратдир.

Парацетамол  асосан марказий нерв тизимидаги простагландинлар синтезини тормозлаши ва камроқ даражада оғриқ импульслари ҳосил бўлишини блоклаш йўли орқали оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Периферик таъсири ҳам простагландинлар синтезини тормозланиши ёки  оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатланишига сезувчанлигига маъсул бўлган моддалар синтезини ёки  таъсирини сусайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Кофеин парацетамолнинг оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради, бош мия қон томирларининг тонусини оширади, юрак ишини рағбатлантиради, спазмолитик таъсир кўрсатади. Препарат шунингдек орқа миянинг рефлектор кўзғалувчанлигини оширади, нафас ва томирларни ҳаракатлантирувчи марказларини қўзғатади. Унинг таъсирида мия томирлари, айниқса улар кенгайганида тораяди, эрготаминнинг сўрилиши ҳам яхшиланади. Тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради, меъданинг секретор фаолиятини оширади.

Фенилэфрин гидрохлориди нафас йўлларининг шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларини рағбатлантириб, уларнинг томирларини торайишини чақиради; бу эса яллиғланиш натижасидаги бурун йўллари шиллиқ қаватининг шишини вақтинчалик камайтиради; юракнинг b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларнинг торайишини чақиради ва артериал босимни оширади; кўз қорачиғини кенгайтиради ва глаукомада кўз ички босимни пасайтириши мумкин.

Хлорфенирамин малеати аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, у гистаминнинг улар орқали амалга ошириладиган таъсирини (тўқималарнинг шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошиши) олдини олади, аммо улар ривожланган бўлса, унинг самарасини йўқотмайди. Буруннинг битишини, тумовни ва акса уришни қўшимча камайишини таъминлайди.

Умуман препарат антигистамин, оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва шишга   қарши таъсир кўрсатади.

 

Фармакокинетикаси

Парацетамол

Сўрилиши - ичга қабул қилинганидан кейин, ичакнинг юқори қисмида тўлиқ ва тез сўрилади, углеводларни кўп миқдорда сақловчи овқат қабул қилинганида эса – секин сўрилади. Одатдаги оғриқни қолдирувчи дозада оқсиллар билан кам боғланади. Препарат дозасининг тахминан 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Плазмада чўққи  концетрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соатни ташкил этади, буйрак етишмовчилигида ўзгармайди, аммо жигар касалликларида ва доза ошириб юборилганда, чақалоқларда ва кексаларда узайиши мумкин. Организмдан буйрак орқали чиқарилади.

Кофеин

Ичга қабул қилинганидан кейин кофеин тез ва деярли тўлиқ сўрилади ва унинг биокираолишлиги тахминан мутлоққа тенг. Сmax га 30-40 минутдан  кейин эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 30 дан 40% гача ўзгариб туради, тақсимланиш ҳажми эса, 0,52–1,06 л/кг ни ташкил қилади. Кофеин барча аъзолар ва тўқималар бўйлаб тақсимланади, гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали тез ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 4,1-5,7 соатни ташкил қилади. Кофеин ва унинг метаболитлари асосан буйрак орқали чиқарилади, қабул қилинган дозанинг 86% сийдикда аниқланади.

Фенилэфрин гидрохлориди

Сўрилиши - ичга қабул қилинганида моноаминооксидаза томонидан меъдада парчаланиши туфайли ва жигардан биринчи ўтиш самараси ҳисобига биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда кечади. Организмдан буйрак орқали чиқарилади.

Хлорфенирамин малеати

Сўрилиши - ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракларда кечади. Ярим чиқарилиш даври 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйрак орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Симптоматик даволаш:

-          тумов, бурун битиши (унинг шиллиқ қаватини шиши оқибатида), бош оғриғи ва иситма билан кечувчи грипп ва шамоллаш касалликлари;

-          юқори нафас йўлларининг аллергик касалликлари;

-          буруннинг ёндош бўшлиқларини яллиғланишида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта, 3 кун давомида. 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: ½  таблеткадан кунига 3 марта. Тавсия этилган дозалар оширилмасин.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат жиддий ножўя самаралар чақирмайди. Уйқучанлик, шиллиқ қаватларни зичлашиши, (кўпинча доза ошириб юборилганида намоён бўлади), кўришни хиралашиши, ҳаяжонланиш, сийишни қийинлашиши ва оғриқлилиги, бош айланиши, оғиз, бурун ёки томоқни қуриши, бош оғриғи, иштаҳани пасайиши, юрак уришини хис қилиш, қулоқларни шанғиллаши, меъдада дискомфорт ёки оғриқ, тери аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

Препарат узоқ қўлланганида нефротоксик ва гепатотоксик таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бронхиал астма, сийишни қийинлашиши, қовуқ бўйнининг обструкцияси, простата безининг гипертрофияси, коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, гипертониянинг оғир шакли, юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, глаукома, жигар (шу жумладан вирусли гепатит), буйрак фаолиятини бузилишлари, қалқонсимон безининг гиперфунцияси (гипертиреоз), психозлар, алкоголизм ва препаратнинг компонентларига юқори  сезувчанлик, эмизиш, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Билвосита антикоагулянтлар, антигистамин препаратлар, ингаляцион наркоз воситалари, антигипертензив препаратлар, перорал b-адреноблоклаторлар, марказий нерв тизимининг стимуляторлари, доксапрам, ностероид яллиғланишга қарши воситалари, шунингдек жигар учун токсик бўлган бошқа дори воситалари препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайтиради. Препарат ухлатувчи ва наркотик воситаларнинг таъсирини сусайтиради.

Антигистамин воситалар билан бирга қўлланганида препарат буруннинг битишини очилишини, тумовни, акса уришни қўшимча камайишини таъминлайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатиш керак.

Спортчиларни ушбу препаратни допинга қарши тестга ижобий реакция чақириш  қобилиятига эга эканлиги тўғрисида огоҳлантириш лозим. 6 ёшдан кичик болаларга шифокорнинг кўрсатмасисиз тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорликда қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни оз миқдори кўкрак сути билан чиқарилади. Шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Агар препаратни қабул қилишга қарамай, касаллик симптомлари 3 кун давомида ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Даволаниш даврида препарат уйқучанлик ва карахтлик чақириши мумкин, шунинг учун автомобилни ҳайдаш ёки бошқа юқори диққатни талаб этадиган фаолият билан шуғулланиш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, бурун шиллиқ қаватини зичлашиши, ҳаяжонланиш, мушакларни тортилиши (ҳатто тиришишлар), марказий нерв тизими фаолиятини сусайиши, уйқучанлик, кома. Чуқур тинчланиш ёки кома,         кўп терлаш, гипотония ва шок билан кечиши мумкин. Жигар некрози натижасида ўлим юз бериши мумкин.

Даволаш: қусишни чақириш, агар ўз-ўзидан юз берган бўлса ҳам. Шундан  кейин препаратнинг сўрилишини камайтириш учун фаоллаштирилган кўмир ва сурги воситалари сув билан бирга берилади. Ичга N-ацетилцистеин (парацетамол билан заҳарланишдаги махсус антидот) ва фентоламин (фенилэфриннинг антагонисти) буюрилади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи:

МЧЖ  «Sharq Darmon», Тошкент ш., Бектемир тумани, Х. Байқаро кўч. 35 А уй, тел: +99871 295-08-57. E.mail: sharq-darmon@mail.ru


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы




Все новости компании:
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА КОТРИСЕП (информация для врачей)

БИСОРОЛ SD ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

БИСОРОЛ SD Инструкция по применению (информация для врачей)

ЦИПРО-SD Инструкция по применению (информация для врачей)

КАРДИО АСС. Инструкция по применению (информация для врачей)

ЗИТРО SD БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

ЗИТРО SD. Инструкция по применению (информация для врачей)

АЦИКЛОВИР SD (информация для врачей)

АЦИКЛОВИР SD. Инструкция по применению (информация для врачей)

Просмотров: 453
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Учредитель: ООО "Norma"
Гл.редактор: Мустафина А.М.
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «Norma»; 2018. Все права защищены.