Семинары и конференции 2018
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
06.01.2018

КАЛЬЦИЙ Д3 SD. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

"Sharq Darmon" ООО

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЙ Д3 SD

CALCIUM D3 SD

 

Препаратнинг савдо номи: Кальций Д3

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): кальций карбонати ва холекальциферол (Д3 витамин)

Дори шакли: чайналадиган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:  кальций карбонати - 1250,0 мг (500 мг кальцийга эквивалент), Д3 витамини (холекальциферол) 0,005 мг;

ёрдамчи моддалар: сорбитол, повидон, изомальт, аспартам, мевали ароматизатор, магния стеарати.

Таърифи: ғадир будир ғоваксимон юзали овал шаклли, бир томонида SD ёзуви ва рискаси бўлган, оқ рангдан крем тусли оқ ранггача бўлган, ўзига хос хушбўй ҳидли чайналадиган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

ATX коди: А12АХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат. Организмда кальций ва Д3 витамини танқислигини тўлдириб, суяк тўқимасини резорбциясини (сўрилиб кетишини) сусайтиради ва зичлигини оширади, тишларни минерализацияси учун зарур.

Кальций нервларда импульс ўтказувчанлигини, мушак қисқаришларини бошқаришда иштирок этади ва қон ивиш тизимининг асосий компоненти ҳисобланади.

Д3 витамини (холекальциферол) кальцийни ичакда сўрилишини оширади.

Кальций ва Д3 витаминини қўллаш, суяк тўқимаси резорбциясини ошишини рағбатлантирувчиси бўлган паратиреоид гормонини ишлаб чиқарилишини ошишга тўсқинлик қилади.

 

Фармакокинетикаси

Д3 витамини ингичка ичакда сўрилади.

Кальций ионлашган шаклда ингичка ичакнинг проксимал бўлимида Д-витаминига боғлиқ фаол транспорт механизми орқали сўрилади.

 

Қўлланилиши

Даволаш–профилактика воситаси сифатида қуйидагиларда қўлланади:

- остеопорозни (шу жумладан, менопауза, сенил, стероид, идиопатик остеопорозни) ва унинг асоратларини (суякларни синишларини) олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун;

- организмдаги кальций ва Д3 витаминининг, уларни овқат билан етарли даражада тушмаслиги оқибатидаги танқислигини тўлдириш учун;

- ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, ҳамда жадал ўсиш давридаги болалар (3 ёшдан бошлаб) ва ўсмирларда организмнинг кальций ва Д3 витаминига бўлган эҳтиёж ошганида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга суткада 2 таблеткадан (эрталаб ва кечқурун), асосан овқатланиш вақтида буюрилади.

3 дан 12 ёшгача бўлган болалар учун дозалаш тартиби шахсий равишда белгиланади.

Таблеткани чайнаш ёки бутунлигича ютиб, қабул  қилиш мумкин. Кальцийни сўрилишини ошириш учун таблеткани нордон ичимлик (апельсин ёки лимон шарбати) билан қабул қилган афзалроқ.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қоринда оғриқлар бўлиши мумкин.

Модда алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – гиперкальциемия, гиперкальциурия.

Аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик (лактозани ўзлаштираолмаслик, лактоза танқислиги, глюкозо-галактоз мальабсорбция);

- буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;

- гиперкальциемия ва гиперкальциурия;

- сийдик-тош касаллиги (кальций тошларини ҳосил бўлиши);

- декальцийловчи ўсмалар (миелома, суяк метастазалари, саркоидоз);

- остеопороз (иммобилизация билан боғлиқ бўлган);

- ўпка туберкулези (фаол шакли);

- 3 ёшгача бўлган болаларда (таблетка кўринишида) қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликда препаратнинг суткалик дозаси 1500 мг кальций ва 600 ХБ Д3 витаминидан ошмаслиги керак.

Д витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сути билан ажралиб чиқиши мумкин, шунинг учун она ва болаларга бошқа манбалардан кальций ва Д3 витаминининг қўшимча равишда тушишини ҳисобга олиш ва доимий тиббий назоратни амалга ошириш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

- фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида Д3 витаминининг фаоллиги сусайиши мумкин;

- юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида ЭКГ ва клиник ҳолатларни назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларининг таъсирини кучайтириши мумкин;

- препарат тетрациклинларнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини ошириши мумкин, шунинг учун препарат ва тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларини қабул қилишлари орасидаги интервал камида 3 соатни ташкил қилиш керак;

- бисфосфонатлар ёки натрий фториди билан бир вақтда қўлланганида, уларни сўрилиши пасайиши мумкин, шунинг учун препаратни ушбу дори воситаларидан камида 2 соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади;

- глюкокортикостероидлар кальцийни сўрилишни камайтиради, шунинг учун глюкокортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда препаратнинг дозасини ошириш талаб қилиниши мумкин;

- колестирамин ёки минерал ёки ўсимлик мойи асосидаги сурги воситалари билан бир вақтда қўлланганида Д3 витаминини сўрилиши пасайиши мумкин;

- тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида кальцийни буйрак найчаларидан қайта сўрилишини ошиши оқибатида гиперкальциемияни ривожланиш хавфи ошади. Фуросемид ва бошқа «ҳалқали» диуретиклар эса, аксинча, кальцийни буйрак орқали чиқарилишини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда ва остеопорози бўлган иммобилизация қилинган беморларда гиперкальциемияни ривожланиш хавфи сабабли эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш вақтида кальцийни сийдик билан чиқарилишини, кальций ва креатининнинг плазмадаги концентрациясини доимо назорат қилиш керак (суткада 7,5 ммольдан (суткада 300 мг) дан юқори кальциурия юз берган бўлган ҳолларда дозани ҳисобга олиш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак).

Дозани ошириб юборишдан сақланиш учун Д3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш зарур. Кальций ва Д3 витаминини сақлаган витаминли мажмуалар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Кекса одамларда кальцийга бўлган суткалик эҳтиёж 1,5 г ни, Д3 витаминига бўлган суткалик эҳтиёж – 500-1000 ҲБ ни ташкил қилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш белгилари аникланганда шифокорга мурожаат килинг.

Симптомлари: анорексия, чанқоқ, полиурия, кўнгил айниши, қусиш, гиперкальциурия, гиперкальциемия, гиперкреатиниемия.

Даволаш: препаратни дарҳол бекор қилиш керак. Организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш, «ҳалқали» диуретикларни (масалан, фуросемидни), ГКС, кальцитонин, бисфосфонатларни қўллаш тавсия қилинади.

 

Чиқарилиш шакли

Чайналадиган таблеткалар. 10 таблеткадан ПВХ ли контур-уяли ўрамга жойланади.  

30, 50 ёки 100 таблеткадан флаконда.

1, 2, 3, 5 ёки 10 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йуриқномаси билан бирга қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи:

«SHARQ DARMON» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Бектемир тумани, Х.Байқаро кўч., 35А

Тел: +99893 184 00 90

 


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы





Все новости компании:
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА КОТРИСЕП (информация для врачей)

БИСОРОЛ SD ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

БИСОРОЛ SD Инструкция по применению (информация для врачей)

ЦИПРО-SD Инструкция по применению (информация для врачей)

КАРДИО АСС. Инструкция по применению (информация для врачей)

ЗИТРО SD БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

ЗИТРО SD. Инструкция по применению (информация для врачей)

АЦИКЛОВИР SD (информация для врачей)

АЦИКЛОВИР SD. Инструкция по применению (информация для врачей)

Просмотров: 649
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz
Сайт разработан ООО "Norma". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Учредитель: ООО "Norma"
Гл.редактор: Мустафина А.М.
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
© ООО «Norma»; 2018. Все права защищены.