Семинары и конференции 2019
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
25.12.2018

Қўллаш бўйича йўриқнома Риниколд бронхо

"Shreya Life Sаinsis Farmatsevtika" ИП ООО

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

Қўллаш бўйича йўриқнома

Риниколд бронхо

Rinicold broncho

 

Препаратнинг савдо номи: Риниколд Бронхо

Дори шакли: сироп

Таркиби:

10 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

амброксол гидрохлориди                           15.00 мг;

хлорфенамин малеати                                 2,00 мг;

фенилэфрин гидрохлориди                                   5,00 мг;

гвайфенезин                                                 100,00 мг;

ёрдамчи моддалар: 4000,00 мг сахароза, 18,00 мг метилпарагидроксибензоат, 2,00 мг пропилпарагидроксибензоат, 2,00 мг динатрий эдетати, 1000,00 мг 70% ли сорбитол эритмаси, 2000,00 мг глицерин (глицерол), 1500,00 мг пропиленгликоль, 1,00 мг ментол, 2,00 мг лимон кислотаси, 5,00 мг натрий цитрати, 0,03 мл қовун ҳушбўйи, 0,66 мг зарғалдоқ-сариқ бўёвчиси, тозаланган сув q.s. 10мл гача.

Таърифи: оч-зарғалдоқдан то зарғалдоқ ранглигача бўлган ўзига хос ҳидли қуюқ эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: балғам кўчирувчи муколитик восита.

АТХ коди: R05CB10

Фармакологик хусусиятлари

Риниколд Бронхо-сиропи - мажмуавий препарат бўлиб, унинг таркибига кирувчи гвайфенезин ва амброксол бронхиал секретининг қовушқоқлигини камайтиради ва балғам кўчишини енгиллаштиради. Хлорфенамин малеати аллергияга қарши таъсир кўрсатади: кўзни ёшланишини, кўз ва бурун қичишини бартараф қилади. Фенилэфрин гидрохлориди қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади, нафас йўлларининг юқори бўлимлари ва ёндош бўшлиқларнинг шиллиқ қаватларини шиши ва гиперемиясини камайтиради.

 Қўлланилиши

Қийин ажраладиган қовушқоқ балғамли йўтал билан кечувчи «шамоллаш» касалликлари, грипп ва ЎРВИларни симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллаш олдидан чайқатиш лозим!

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга тавсия этиладиган доза: 20 мл (4 чой қошиқ) дан кунига 3 марта.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия этиладиган доза:

10 мл (2 чой қошиқ) дан кунига 2-3 марта.

Препаратни қабул қилишни кун давомида бир хил тақсимлаш керак.

Ножўя таъсирлари

Артериал босимни кўтарилиши, тахикардия, бош оғриғи, уйқучанлик, бош айланиши, шиллиқ қаватларнинг қуруқлиги, иштаҳани ёмонлашиши, сийишни қийинлашиши, тошма, қичишиш ва Квинке шиши кўринишидаги аллергик реакциялар; кўнгил айниши, қусиш, қабзият, эпигастрал соҳасида оғриқлар, юқори қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, мидриаз, аккомодацияни фалажи, кўз ичи босимини ошиши феохромоцитома кузатилиши мумкин.

Болаларда қўзғалувчанлик, безовталик ва таъсирчанлик пайдо бўлиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларда онгни чалкашиши ёки таъсирчанлик кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик, Риниколд Бронхо таркибига кирувчи моддалар сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш, трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, бета-адреноблокаторлар билан бир вақтда қабул қилиш, турли этиологияли тиришишлар, коронар артерияларининг яққол атеросклерози, артериал гипертензия, қандли диабет, тиреотоксикоз, феохромцитома, ёпиқ бурчакли глаукома, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, простата безининг аденомаси, глюкоза-6-фосфатдегидрогенеза ферментининг танқислиги, лактация даври, болалик ёшида (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Буйрак ва/ёки жигар етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат седатив воситалар, этанолнинг таъсирини кучайтиради. Антидепрессантлар, фенотиазин ҳосилалари (хлорпромазин, трифлуоперазин, левомепромазин), паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар билан бирга қўллаш, сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади; глюкокортикостероидлар (преднизолон, дексаметазон, триамцинолон) билан глаукома ривожланиши хавфини оширади. Хлорамфенамин моноаминооксидаза ингибиторлари (ниаламид), фуразолидон билан бир вақтда қўлланганида гипертоник кризга, қўзғалувчанлик, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўллаш уларнинг симпатомиметик таъсирини оширади, галотан билан қоринчалар аритмияси хавфини оширади, гуанетидин билан унинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у ўз навбатида, фенилэфриннинг альфа-адреностимулловчи фаоллигини кучайтиради.

Амброксол ва гвайфенезинни йўталга қарши дори воситалари билан бир вақтда қўллаш балғамни қийин кўчишига олиб келади.

Махсус кўрсатмалар

Шифокорнинг буюришсиз препаратни 7 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.

Сийдик пушти рангга бўялиши мумкин.

Балғам концентрацияси эҳтимоли туфайли препаратни заиф йўталнинг рефлекси ёки мукоцилиар транспорти бузилган беморларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.

Даволаниш вақтида етарли миқдордаги суюқлик ичиш тавсия этилади.

Гвайфенезин препаратнинг бир қисми бўлиб, гвайфенезин   метаболитларининг рангга таъсири туфайли, сийдикда 5- гидроксииндолсирка и винилилбодом кислоталарни аниқлашда нотўғри ижобий натижалар бериши мумкин (гвайфенезинни қабул қилиш ушбу тест учун сийдик тўплашдан 48 соат олдин тўхтатилади).

Транспорт воситаларини, механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсири.

Препаратни қўллаётганда, психомотор таъсирларнинг юқори концентрацияси ва тезлигини талаб қиладиган потенциал ҳавфли фаолиятни, хайдаш ва машқ қилишдан эҳтиет бўлишингиз керак.

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя самараларининг яққоллигини кучайиши. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, сурги воситалари (вазелин мойи, тузли сургилар) ни қабул қилиш; симптоматик даволаш. Яққол бузилишларда шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Чиқарилиш шакли

Йўталга қарши сироп.

Бирламчи: 100 мл дан очиш назорати бўлган, бураладиган метал қопқоқ билан беркитилган тўқ шиша флаконларда.

Иккиламчи: бир флакондан қўллаш бўйича қўриқномаси билан бирга картон қутида.

 Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

“Шрея Лайф Саенсиз Пвт. Лтд”. Ҳиндистон.

Шрея Хаус, 301/А, Переира Хил Роуд,

Андери (Ист.), Мумбай – 400099, Ҳиндистон.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

MChJ “Shreya Layf Sainsis Farmatsevtika” XK,

Ўзбекистон Республикаси, 100096, Тошкент ш., Муқимий кўчаси, 178-уй.,

Tel./Fax: (99871)241-73-04, 241-74-04, 

E-mail: shreya@shreyalife.uz, www.shreyalife.uz

 


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы





Все новости компании:
Просмотров: 68
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz 18+
Сайт разработан ООО "Norma". Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Norma".
Учредитель: ООО "Norma"
Гл.редактор: Мустафина А.М.
Адрес: 100105, Узбекистан, г. Ташкент, ул. Таллимарджон, 1/1
Тел.: (998 71) 283-39-26; факс: (998 71) 283-39-23
E-mail: info@apteka.uz , admin@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
© ООО «Norma»; 2018. Все права защищены.