13 июня, 2019 г. 19:27

ТРИАЛГИН ОҒРИҚНИ ТЎХТАТАДИ

ТРИАЛГИН ОҒРИҚНИ ТЎХТАТАДИ

 Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Парацетамол, пропифеназон, кофеин.

Чиқарилиш шакли: таблеткалар, 10 таблеткадан контур-уялиўрамда.  

Бир таблетканинг таркиби:

Таъсир этувчи моддалар:

Парацетомол – 250 мг; пропифеназон – 150 мг; кофеин – 30 мг.

Ёрдамчи моддалар:

Крахмал – 125 мг, желатин – 3 мг, поливинил пирролидон 30 – 5 мг, тозаланган тальк – 5 мг, магний стеарати – 5 мг, дикальций фосфати – 45 мг, натрий крахмал гликолияти – 5 мг, кремний сувсиз коллоид икки оксиди – 2 мг.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аналгетиклар–антипиретиклар.

Фармакологик ҳусусиятлари

Мажмуавий препарат. Таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг самараларига боғлиқ.

Парацетамол ва пропифеназон  оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз  яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Таъсир механизми простагландинлар синтезини ингибирлаш қобилияти ва гипоталамусдаги терморегуляция марказига таъсири билан  боғлиқ.

Кофеин бош мия пўстлоғида қўзғалиш жараёнларини рағбатлантиради. Юрак-томир тизимига яққол таъсир кўрсатади (юрак қисқаришларининг кучи ва сонини оширади, гипотензияда артериал босимини (АД) оширади) ва препаратнинг бошқа компонентларини оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Парацетамол ичакнинг юқори қисмларида тез сўрилади. Қабул қилинганидан кейин плазмадаги максимал концентрациясига (Сmax) 30-60 минутдан сўнг эришилади. Жигар даметоболизмга учрайди. Сульфатлар ва глюкуронидлар кўринишида сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т½) 2 соатни ташкил қилади.

Пропифеназон тез сўрилади, плазмадаги максимал концентрациясига Сmax 30 минутдан сўнг эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Т½ 1-1,5 соатни ташкил қилади. Сийдик билан чиқарилади. Парацетамол билан қўшилганида уни чиқарилиш вақти 40% га ошади, буаҳамиятли даражада ижобий рол ўйнайди, чунки сутка давомида препаратни қабул қилишлар сонини камайтириш имконини беради.

Кофеин тез ва 100% сўрилади. Плазмадаги Cmaxга қабул қилинганидан кейин 15-45 минутдан сўнг эришилади. Кофеин препаратнинг қолган компонентларини сўрилишини яхшилаши исботланган. Организмнинг барча тўқималарига осон киради. Жигарда метоболизмга учрайди. Организмдан Т1/2 тахминан 3 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши 

Препарат турли генезли енгил ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдромларида (бош ва тиш оғриғи, мигрен, невралгия, миалгия, ишиас, альгодисменорея, операциядан  ва жароҳатлардан кейинги ҳолатлар) буюрилади; препарат иситмани туширувчи восита сифатида шамоллаш ва бошқа инфекцион–яллиғланиш касалликларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни етарли миқдордаги суюқлик билан, овқатдан кейин қабул қилган афзал. Катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.

Максимал суткалик доза – 6 таблетка. Болалар учун бир марталик доза ёшга боғлиқ: 5-10 ёшга - ½ таблетка; 10 ёшдан катталарга - 1 таблетка. Қабул қилишлар сони- суткада 1-3 марта. Даволаш курсининг давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак.

 

 

"Nika Pharm" ДХО Фирма производитель

www.nikapharm.uz



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором