Семинары и конференции 2019
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
31.07.2015

УРОЛЕСАН. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА. Сироп

"Arterium" Представительство

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Публикации  »  Новости  »  Новости Фармацевтических и Медицинских компаний
Информация на русском языке: Русский:  

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УРОЛЕСАН

UROLESAN

 

Препаратнинг савдо номи: Уролесан (Urolesan)

Чиқарилиш шакли: Сироп. 90 мл дан банка ёки флаконда; 180 мл дан флаконларда, шприц-дозатор билан бирга қутига жойланган.

Таркиби:

100 мл сироп сақлайди:

Фаол моддалар: 0,419 г қарағай мойи, 0,105 г қалампир ялпиз мойи, 1,204 г (1:1) ёввойи сабзи мевасининг суюқ экстракти, 1,726 г (1:1) оддий қулмоқ қуббаларининг суюқ экстракти, 1,195 г (1:1) тоғрайҳон ўтининг суюқ экстракти;

Ёрдамчи моддалар: полисорбат-80; лимон кислотаси моногидрати; сорбин кислотаси; қанд сиропи; динатрий эдетати, тозаланган сув.

Таърифи: Кўкимтир тусли оч-сариқ рангли, ўзига хос ҳидли суюклик. Товланишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи. урологияда қўлланадиган воситалар.

АТХ коди:  G04B X

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат. Уролесан препаратини ташкил қилувчилари сийдик чиқариш йўллари ва буйракларнинг яллиғланиш кўринишларини камайтиради, буйраклар ва жигарни қон билан таъминланишини кучайишига ёрдам беради, диуретик, антибактериал, ўт-сафро ҳайдовчи таъсир кўрсатади, сийдикда ҳимоя коллоидини ҳосил қилади ва юқори сийдик йўллари ва ўт-сафро қопининг силлиқ мушакларининг тонусини меъёрлаштиради.

Уролесан мочевинанинг ва хлоридларнинг чиқарилишини оширади, қовуқдан ва буйраклардан майда конкрементларни ва қумни чиқарилишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Препарат яхши сўрилади, унинг таъсири 20-30 минутдан кейин бошланади ва 4-5 соат давом этади. Максимал самара 1-2 соатдан кейин бошланади. Овқат ҳазм қилиш йўллари ва буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Сийдик-чиқариш йўллари ва буйракларнинг ўткир ва сурункали инфекциялари (циститлар ва пиелонефритлар); сийдик-тош касаллиги ва сийдик-кислотали диатез (конкрементларни, улар олиб ташланганидан кейин ҳосил бўлишини олдини олиш); сурункали холециститлар (шу жумладан калькулез), ўт-сафро йўлларининг дискинезияси, ўт-тош касаллиги.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, овқатдан олдин қабул қилинади.

Катталар учун дозалари: 1 чой қошиқдан (5 мл) сироп суткада 3 марта. Ўткир ҳолатларда (шу жумладан буйрак ва жигар санчиқларида даволаш курсининг давомийлиги 5 кундан 7 кунгачани, сурункали ҳолатларда 7 кундан 1 ойгачани ташкил қилади. Буйрак ва жигар санчиқлари пайда бўлганида бир марталик дозани бир марта 2 чой қошиққача (10 мл) ошириш мумкин, сўнгра кейинги қабулда одатдаги бир марталик дозага қайтилади (5 мл).

Болалар учун тавсия қилинадиган дозалари: 1-2 ёш – 1-2 мл дан суткада 3 марта; 2-7 ёш – 2-4 мл суткада 3 марта, 7-14 ёш - 4-5 мл дан суткада 3 марта. Дозалаш шприц-дозатор ёрдамида ўтказилади.

Ножўя таъсирлари

Уролесан одатда яхши ўзлаштирилади. Препарат қўлланганида:

- овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш);

- аллергик реакциялар: қичишиш ҳисси, юзни қизариши, тери тошмаси, ангионевротик шиш (томоқни қирилиши ҳисси, нафасни қийинлашиши, юзни, тилни шиши);

- марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бошни айланиши, умумий ҳолсизлик;

- юрак-томир тизими томонидан: артериал гипертензия, гипотензия кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

-          Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

-          гастритлар, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўрганилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Конкрементларнинг диаметри 3 мм дан ошган ҳолда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Қандли диабети бўлган пациентлар, шунингдек қонда глюкозанинг юқори миқдори бўлган пациентлар, Уролесанни қабул қилишда эҳтиёт бўлишлари керак (препаратнинг таркибига қанд сиропи киради).

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш ўрганилмаган.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Ўрганилмаган.

Болалар. 1 ёшгача бўлган болаларда препарат қўлланмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишида кўнгил айниши, бош айланиши бўлиши мумкин.

Даволаш: кўп илиқ суюқлик ичиш, тинчлик, фаоллаштирилган кўмир, атропин сульфати (0,0005-0,001 г).

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 80С дан 15°С дан ҳароратда. Очилганидан кейин 80С дан 150С гача ҳароратда 28 суткадан кўп бўлмаган муддатгача сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 Ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили.

“Галичфарм” АЖ, Украина, 79024, Львов ш., Опрышковская кўч., 6/8.

"Артериум" Представительство (Украина)


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы





Все новости компании:
ТИОТРИАЗОЛИН ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

ТИОТРИАЗОЛИН ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА  (информация для врачей)

СОННАТ® ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА  (информация для врачей)

НЕЙРОКСОН ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

КАСАРК ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА  (информация для врачей)

АЗИМЕД® ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА (информация для врачей)

СОННАТ® ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

НЕЙРОКСОН. Раствор для перорального применения. (информация для врачей)

НЕЙРОКСОН. Раствор для инъекций. (информация для врачей)

КАСАРК. ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

АЗИМЕД® ИНСТРУКЦИЯ ПО ПРИМЕНЕНИЮ (информация для врачей)

L-ЛИЗИНА ЭСЦИНАТ (информация для врачей)

Просмотров: 3824
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz 18+
Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Amedia Online Group"
Адрес: 100005, Узбекистан, г. Ташкент, ул. С. Азимова 68
Телефон для размещения рекламы: (998 97) 707-72-64
E-mail: info@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
© ООО «Norma»; 2019. Все права защищены.