13 июня, 2019 г. 19:28

USAID, ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ВА ЎЗБЕКИСТОН НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ МИЛЛИЙ АССОЦИАЦИЯСИ АҲОЛИНИНГ ЗАИФ ҚАТЛАМЛАРИ ОРАСИДА СИЛНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШДА ҲАМКОРЛИКДА ОЛИБ БОРИЛГАН ИШЛАР ЮТУҚЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШДИ

USAID, ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ВА ЎЗБЕКИСТОН НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ МИЛЛИЙ АССОЦИАЦИЯСИ АҲОЛИНИНГ ЗАИФ ҚАТЛАМЛАРИ ОРАСИДА СИЛНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШДА ҲАМКОРЛИКДА ОЛИБ БОРИЛГАН ИШЛАР ЮТУҚЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШДИ

Тошкент, 2016 й., 9 сентябр АҚШнинг ҳалқаро тараққиёт агентлиги (USAID) (USAID) Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги (ЎзССВ) ва фтизиатрия ва пульманология бўйича ихтисослашган Республика илмий-амалий тиббий маркази (ФПИРИАТМ) билан ҳамкорликда аҳолининг заиф қатламлари орасида силни олдини олиш ва даволашда USAIDнинг силга қарши кураш дастури фаолиятини муҳокама қилиш учун икки кунлик ишчи учрашув ўтказдилар. Йиғилиш мақсади - USAIDнинг силга қарши кураш  дастурининг тажрибаси ва ютуқлари билан алмашиш, ва шу билан бирга Бухоро, Қашқадарё, Навои ва Хоразм вилоятлари аҳолисининг заиф қатламлари билан ишлаш учун USAID ташкил этган мультидисциплинар командалар (МДК) шифокорлари ва аутрич-ходимлари дуч келаётган қийинчиликларни муҳокама қилиш.

Ишчи учрашувда ЎзССВ, ФПИРИАТМ, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА), USAID ва Бухоро, Қашқадарё, Навои ҳамда Хоразм вилоятларининг МДК ходимлари иштирок этди.

МДК координаторлари USAIDнинг силга қарши кураш дастури доирасида 2015-2016 й. аҳолининг заиф қатламлари билан олиб борилган фаолият ютуқларини презентацияларини тақдим этдилар ва силнинг олдини олиш ва даволашдаги муаммоларни ечиш ҳамда амбулатор даволанишдаги сил беморларга кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби соҳаларда ўз тажрибалари билан алмашдилар.

 USAIDнинг силга қарши кураш дастури регионал мутахассиси Жамиля Исмоилованинг айтишича, МДК иши - аҳолининг заиф қатламлари орасида силнинг олдини олиш фаолиятидаинновацион ёндашув. МДК шифокорлари ва аутрич-ходимлари аҳолининг заиф қатламларининг турли сабабларга кўра сифатли ва барвақт тиббий ёрдам олишни билмайдиган  вакиллари билан бевосита ишлайдилар. МДК вакиллари улар орасида тушунтириш-ахборот ишларини олиб боради ва беморларнинг онгли равишда тушуниб, тўғри қарор қабул қилган ҳолда силга текширувдан ўтишга ва даволанишни тўла курсини олишида  қўллаб-қувватлайди. МДК ходимлари томонидан даволанишга содиқликни оширишга йўналтирилган ижтимоий ва руҳан қўллаб-қувватлаш беморларнинг силдан тўлиқ даволанишига олиб келмоқда.          

Учрашув қатнашчилари дастурга киритилган вилоятларидаги эпидемиологик вазият тўғрисида ахборот олдилар  ва силга қарши ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилиб олдилар. USAID ва ЎзННТМА ҳамкорлиги доирасида ўтказилаётган йиғилишнинг энг муҳим қисмларидан бири бу нодавлат нотижорат ташкилотларини аҳолининг заиф қатламлари вакилларини сил касаллиги, унинг олдини олиш, ташҳис қўйиш ва даволаш бўйича хабардорлигини оширишда иштирок этиши бўлди. Бу эса ўз навбатида сифатли тиббий хизмат олишда энг муҳим омиллардан биридир.  Кичик гуруҳларда ишлаш орқали, МДК ходимлари сил беморларида даволанишга содиқликни шакллантириш масалаларида ўз билим ва кўникмалари билан фикр алмашиниб олдилар.

 Ўтказилган учрашув натижасида аҳолининг заиф қатламлари билан ишлаш, уларга тиббий,ижтимоий ҳамда руҳан ёрдам кўрсатиш, ННТ билан янада самаралироқ ҳамкорлик қилиш бўйича муайян ёндашувларнинг аниқ механизми ишлаб чиқилди. Бундай ёндашувлар сил билан ҳар томонлама курашишда қўл келади.

USAIDнинг силга қарши кураш дастури Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий силга қарши дастурни бажаришда ва аҳоли, шу жумладан унинг ижтимоий заиф гуруҳлари орасида ташҳис қўйиш, даволаш ва силни олдини олишни янада самарали ва мавжуд услубларини тадбиқ этишда қўллаб-қувватламоқда. USAIDнинг силга қарши кураш дастурининг асосий мақсади - мамлакатда сил касаллиги оқибатларини камайтириш ва силнинг дориларга кўп чидамли шаклларини ривожланишини олдини олиш. Дастур кенг кўламли тиббий масалаларни, соғлиқни сақлаш соҳасининг инсоний ва институционал потенциалини ошириш, ташкилотлараро ҳамкорлик ва координацияни мустаҳкамлаш ҳамда электрон база маълумотларидан фойдаланишни кенгайтириш каби масалаларни ўз ичига олади. USAID Ўзбекистон ҳукуматини сил касаллиги оқибатларини камайтиришга қаратилган умумий бюджети $7.6 млн бўлган беш йиллик силга қарши кураш дастури ёрдамида қўллаб-қувватламоқда.



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором