13 июня, 2019 г. 19:27

USAID ВА ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ СИЛ БЕМОРЛАРНИ АМБУЛАТОР ШАРОИТДА ДАВОЛАШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР

USAID ВА ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИКНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ СИЛ БЕМОРЛАРНИ АМБУЛАТОР ШАРОИТДА ДАВОЛАШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР 

Тошкент, 2016 й., 9 август - АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги (USAID)  Ўзбекистон соғликни сақлаш вазирлиги (ЎЗССВ) ҳамда фтизиатрия ва пульманология бўйича ихтисослашган Республика илмий-амалий маркази (ФвПИРИАМ) билан ҳамкорликда «Давра суҳбат» шаклида учрашув ўтказдилар ва Навоий, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида сил беморларни пациентга йўналтирилган даволаш тадбиқ этилганлиги тараққиётини муҳокама қилдилар.

«Давра суҳбат» ишида Ўз ССВ, Ички ишлар вазирлигининг жазо ижро этиш Бош бошқармаси, ФвПИРИАМ, DOTS РМ, СПИДга қарши кураш Республика Маркази, вилоят соғликни сақлаш бошқармаларининг Санитария-эпидемиологик назорати давлат марказлари ва Навоий, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг силга қарши кураш вилоят муассасалари вакиллари, USAID, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), ҳамда Глобал жамғармасининг ОИТС, сил ва малярияга қарши («Сил» таркибий қисми)  кураш дастури лойиҳасини амалга ошириш Гуруҳи мутахассислари иштирок этдилар.

Тадбир давомида қатнашчилар сил беморларни, шу жумладан силнинг дори-дармонга нисбатан турғун шаклларили беморларни 2014-2015 йилларда амбулатор даволаш натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси бўйича ахборот олдилар.  Ўзбекистон соғликни сақлаш вазирлиги ЖССТ тавсияларига мувофиқ амбулатор шароитда силга қарши даволашни биринчи кундан тадбиқ этмоқда. Ўзбекистонда сил беморларга, жу жумладан силнинг турғун шакли билан зарарланганларга амбулатор даволашни қўллашда Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон республикаси пилот лойиҳаларида ижобий тажриба мавжуд.

Ўтказилган учрашув натижасида амбулатор шароитда даволанаётган сил беморларни, шу жумладан силнинг турғун шаклларини ва сил/ОИВ бирикган инфекцияни даволашни такомиллаштиришга қаратилган тавсия ва кейинги қадамлар ишлаб чиқилди ва улар ЎзР ССВ № 383 буйруғининг сил беморларни амбулатор даволаш Йўриқномасига киритилади.

USAIDнинг Ўзбекистондаги директори Жон Риордан айтишича, 2015 йилдан бери USAIDнинг силга қарши кураш дастури доирасида 1500 соғликни сақлаш ходимлари ЖССТнинг «Силни тўхтатиш» стратегиясини амалга ошириш бўйича билим олдилар. Дастурнинг пилот вилоятларида тўрт юз ўн олтита сил беморлари ва яна қирқ олтита силнинг кўп сонли дори-дармонга турғун шаклли сил беморлари амбулатор даволанаяптилар - бу лойиҳа бошланишидан илгариги ҳолатга нисбатан тўрт баробар кўп.

Ушбу инфекцион, лекин давоси бор касални фақат биргаликда енгиш мумкин деб, таъкидлади ФвПИРИАМ директори Наргиза Парпиева. Бугунги кунниг ўзидаёқ силни ва унинг кўп сонли дори-дармонга турғун шаклларини амбулатор даволаш ижобий натижалар бермоқда.

 USAID УзССВга силга қарши Миллий дастурни бажаришда ва аҳоли, жумладан унинг заиф гуруҳларида силга ташҳис қўйиш, даволаш, уни олдини олишда  янада самарали услубларни тадбиқ этишда кўллаб-қувватламоқда.

USAIDнинг силга қарши кураш дастурининг асосий мақсади - мамлакатда силнинг оқибатлари оғирлигини камайтириш ва унинг кўп учрайдиган дори-дармонга турғун шаклларини ривожланишини олдини олиш. Дастур кенг кўламли тиббий масалаларни, яъни соғлиқни сақлаш соҳасининг инсоний ва институционал потенциалини ошириш, ташкилотлараро ҳамкорлик ва координацияни мустаҳкамлаш ҳамда электрон база маълумотларидан самарали фойдаланишни кенгайтириш каби масалаларни қамраб олади. USAID Ўзбекистон ҳукуматини силга қарши курашда умумий бюджети $7.6 млн бўлган беш йиллик силга қарши кураш дастури ёрдамида қўллаб-қувватламоқда.



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором