Семинары и конференции 2019
Спортивная медицина
Мед.товары на экспорт
Новости
Полезные статьи
Будь здоров!
Объявления
Отзывы и пожелания
Медицинские печатные издания
Вход в личный кабинет
Логин:
Пароль:
18.05.2017

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ДОКСИЦИКЛИН

"Dentafill Plyus" ЧП Фирма производитель

Общая информация | Прайс-лист | Новости компании | Схема проезда | Фотогалерея

Публикации  »  Информация о рецептурных препаратах  »  ООО «Torimed Pharm» Фирма-производитель. Рецептурный отдел
Информация на русском языке: Русский:  

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОКСИЦИКЛИН

DOXYCYCLINЕ

Препаратнинг савдо номи:  Доксициклин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Доксициклин

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Доксициклин хиклат (100 мг доксициклинга эквивалент).

Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати.

Таърифи: Думалоқ, икки томони қавариқ, сариқ ёки сариқ-яшил тусли таблеткалар. Таблетканинг юзасида тўқ доғлари бўлишига ва мармарликка йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Кенг таъсир доирасига эга антибиотик.

АТХ коди: J01AA02

Фармакологик хусусиятлари

Доксициклин кенг антимикроб таъсир доирасига эга.

Препарат граммусбат микроорганизмлар – Staphylococcus spp. (шу жумладан Staphylococcus aureus, жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарувчи штаммлари), Streptococcus spp. (шу жумладан Streptococcus pneumoniae), Listeria monocytogenes, Bacillus anthracis, Clostridium spp., Actinomyces israeli; грамманфий микроорганизмлар – Bordetella pertussis, Escherichia coli, Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp., Shigella spp., Yersinia spp., Vibrio cholerae, Neisseria gonorrhoeae ларга нисбатан фаол. Rickettsia spp., Borrelia burgdorferi, Treponema spp., Chlamydia spp., Mycoplasma spp., айрим содда ҳайвонлар (шу жумладан Plasmodium falciparum, Entamoeba histolytica) доксициклинга сезгирдирлар

Haemophilus influenzae (91-96%) ва ҳужайра ичидаги патогенлар доксициклинга жуда сезгирдирлар.

Тетрациклин қаторининг бошқа антибиотикларига нисбатан, ичак флорасини камроқ сусайтиради, тўлиқроқ сўрилиши ва узоқроқ таъсир давомийлиги билан ажралиб туради. Антибактериал фаоллик даражаси бўйича табиий тетрациклинлардан устун туради. Ҳужайра ичига кириб, ҳужайра ичида жойлашган қўзғатувчиларни кўпайишини бостиради.

Доксициклинга чидамли микроорганизмлар: Pseudomonas aeruginosa, Proteus spp., Serratia spp., Bacteroides fragilis нинг кўпчилик штаммлари, замбуруғлар, вируслар.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши – тез ва юқори (тахминан 100%). Овқат қабул қилиш доксициклиннинг сўрилишига аҳамиятли таъсир қилмайди. Липидларда юқори эриш даражасига ва кальций ионлари билан боғланишга нисбатан суст яқинликка эга.

100 мг перорал қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга эришиш вақти – 2,5 соат, максимал концентрация – 2,5 мк/мл, қабул қилинганидан сўнг 24 соатдан кейин – 1,25 мкг/мл. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 80–93%.

Аъзолар ва тўқималарга яхши киради: ичга қабул қилинганидан сўнг 30-45 минутдан кейин жигар, буйраклар, ўпка, талоқ, суяклар, тишлар, простата бези, кўз тўқималари, плеврал ва асцитик суюқликлар, сафро, синовиал экссудатда, гаймор ва пешона бўшлиқларида аниқланади. Орқа-мия суюқлигига ёмон киради (плазмадаги даражасининг 10-20%). Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, она сутида аниқланади. Тақсимланиш ҳажми – 0,7 л/кг.

Жигарда 30-60% метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври – 10-16 соат (асосан – 12-14 соат, ўртача – 16,3 соат). Қайта юборилишларда препарат тўпланиши мумкин. Ретикулоэндотелиал тизими ва суяк тўқимасида тўпланади. Суяклар ва тишларда кальций билан эримайдиган комплексларни ҳосил қилади.

Сафро билан чиқарилади, у ерда юқори концентрацияси аниқланади. Ичак-жигар рециркуляциясига дучор бўлади, аҳлат массалари билан чиқарилади (20-60%); қабул қилинган дозанинг 40% буйраклар орқали 72 соат ичида (улардан 20-50% ўзгармаган ҳолда) чиқарилади, оғир сурункали буйрак етишмовчилигида - фақат 1-5%. Буйрак фаолияти бузилган ёки азотемияли беморларда меъда-ичак секрецияси муҳим чиқарув йўли бўлиб ҳисобланади.

Қўлланилиши

Доксициклинга сезгир қўзғатувчилар томонидан чақирилган инфекцион касалликлар: нафас йўлларининг инфекциялари (фарингит, ўткир ва сурункали бронхит, трахеит, бронхопневмония, бўлаклар пневмонияси, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси); ЛОР-аъзолари инфекциялари (отит, тонзиллит, синусит ва бошқалар); сийдик-таносил тизими инфекциялари (цистит, пиелонефрит, простатит, уретрит, уретроцистит, урогенитал микоплазмоз, эндометрит, эндоцервицит, ўткир орхиэпидидимит; гонорея); ўт чиқариш йўллари ва меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (холецистит, холангит, гастроэнтероколит, бактериал дизентерия); тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (флегмоналар, абсцесслар, фурункулез, панарициялар, инфекцияланган куйишлар, жароҳатлар, ҳуснбузар тошма ва бошқалар); сифилис, фрамбезия, иерсиниоз, легионеллез, риккетсиоз, турли соҳалардаги хламидиоз (шу жумладан простатит ва проктит), Ку исистмаси, қояли тоғларнинг доғли иситмаси, тиф (шу жумладан тошмали, канали қайтар), Лайм касаллиги (боррелиоз) (I босқич), бацилляр ва амебали дизентерия, туляремия, вабо, актиномикоз, безгак; мажмуавий даволаш таркибида - лептоспироз, трахома, пситтакоз, орнитоз, гранулоцитар эрлихиоз; кўкйўтал, бруцеллез, остеомиелит; сепсис, нимўткир септик эндокардит, перитонит.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, катталар ва тана вазни 45 кг дан юқори бўлган 8 ёшдан ошган болаларда ўртача суткалик доза - биринчи куни 0,2 г (2 қабулга бўлинади – 0,1 г дан суткада 2 марта), кейинчалик суткада 0,1 г дан (1-2 қабулда). Сурункали инфекцияларда (айниқса сийдик чиқариш тизимининг) - суткада 200 мг дан даволашнинг бутун даври давомида.

Гонореяни даволашда қуйидаги схемаларнинг бири бўйича буюрилади: ўткир асоратланмаган уретрит – курс дозаси 0,5 г (1 қабулда – 0,3 г; кейинчалик 2 қабулда - 0,1 г дан 6 соатлик интервал билан) ёки суткада 0,1 г дан тўлиқ тузалгунча (аёлларда) ёки 0,1 г дан кунига 2 марта 7 кун давомида (эркакларда); гонореянинг асоратланган шаклларида курс дозаси – 0,8-0,9 г, у 6-7 қабул қилишга тақсимланади (0,3 г - 1 қабул қилишга, сўнгра 5 соатлик интервал билан кейинги 5-6 қабулга буюрилади).

Сифилисни даволашда – суткада 0,3 г дан камида 10 кун давомида буюрилади.

Сийдик чиқариш каналининг, бачадон бўйни ва тўғри ичакнинг Chlamydia trachomatis чақирган асоратланмаган инфекцияларда 0,1 г дан суткада 2 марта, камида 7 кун давомида буюрилади.

Эркак жинсий аъзоларининг инфекцияларида – 0,1 г дан суткада 2 марта, 4 ҳафтагача вақт давомида.

Хлорохинга чидамли безгакни даволаш – суткада 0,2 г дан 7 кун давомида (шизонтацид дори воситалари – хинин билан бирга); безгакни олдини олиш – 0,1 г дан суткада 1 марта, сафардан 1-2 кун олдин, сўнгра сафар вақтида ҳар куни ва қайтгандан кейин 4 ҳафта давомида; 8 ёшдан ошган болаларга - 2 мг/кг суткада 1 марта.

«Саёҳатчилар» диареясида (олдини олиш) – сафарнинг биринчи куни 0,2 г (1 қабулга ёки 0,1 г дан суткада 2 марта), кейинчалик 0,1 г дан суткада 1 марта ҳудудда бўлишнинг ҳамма даври давомида (3 ҳафтадан кўп эмас).

Лептоспирозни даволаш – 0,1 г дан ичга суткада 2 марта, 7 кун давомида; лептоспирозни олдини олиш – 0,2 г ҳафтада 1 марта, ноқулай туманда бўлган вақт давомида ва 0,2 г сафарнинг охирида.

Тиббий абортдан кейинги инфекцияларни олдини олиш – 0,1 г дан абортдан 1 соат олдин ва ундан кейин 30 минут ўтгач - 0,2 г қабул қилинади.

Хуснбузар тошмасида – суткада 0,1 г, курс – 6-12 ҳафта буюрилади.

Катталар учун максимал суткалик дозалари - суткада 0,3 г гача ёки оғир гонококкли инфекцияларда суткада 0,6 г гача 5 кун давомида.

8-12 ёшли, тана вазни 45 кг гача бўлган болаларда ўртача суткалик доза – биринчи куни 4 мг/кг, кейин - кунига 2 мг/кг (1-2 қабулда).

Инфекциянинг оғир кечишида ҳар 12 соатда 4 мг/кг дан буюрилади.

Оғир жигар етишмовчилиги бўлганида доксициклиннинг суткалик дозасини камайтириш талаб қилинади, чунки бунда уни организмда аста-секин тўпланиши юз беради (гепатотоксик таъсирининг хавфи).

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: бош мия ички босимини хавфсиз ошиши (иштаҳани пасайиши, қусиш, бош оғриғи, кўриш нерви дискининг шиши), марказий нерв тизимига токсик таъсири (бош айланиши ёки нотурғунлик).

Эшитиш аъзолари томонидан: қулоқларни шанғиллаши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, шишлар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қабзият ёки диарея, глоссит, дисфагия, эзофагит (шу жумладан эрозив), гастрит, меъда ва 12-бармоқ ичакнинг яраланиши, энтероколит (стафилококкларнинг резистент штаммларини пролиферацияси ҳисобига).

Аллергик реакциялар: макулопапулез тошма, терини қичишиши, тери гиперемияси, ангионевротик шиш, анафилактоид реакциялар, дори оқибатидаги қизил югирик, Стивенс-Джонсон синдроми.

Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, нейтропения, эозинофилия, порфирия.

Бошқалар: сариқлик, гепатит (кам ҳолларда), артралгия, миалгия, фотосенсибилизация, суперинфекция; тиш эмалини муқим ўзгариши, аногенитал соҳада яллиғланиш. Кандидоз (вагинит, глоссит, стоматит, проктит), дисбактериоз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Доксициклинни тетрациклинларга юқори сезувчанликда, порфирияда, оғир жигар етишмовчилигида, ҳомиладорлик, лактация даврида (даволаниш даврида эмизишдан воз кечиш керак), 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар фаолиятини бузилиши, лейкопения.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алюминий, магний, кальций сақловчи антацидлар, темир препаратлари, натрий гидрокарбонати, магний сақловчи сурги воситалари, колестерамин ва колестипол сўрилишини пасайтиради, шунинг учун уларни қўллаш 3 соатлик интервал билан бўлиниши керак.

Ичак микрофлорасини бостирилиши туфайли протромбин индексини пасайтиради, бу билвосита антикоагулянтларнинг дозасини тўғрилашни талаб қилади.

Ҳужайра девори синтезини бузадиган бактерицид антибиотиклар (пенициллинлар, цефалоспоринларни) билан бирга қўшилганида, охиргиларининг самарадорлиги пасаяди.

Контрацепциянинг ишончлилигини пасайтиради ва эстроген сақловчи перорал контрацептивларни қабул қилиш фонида «шиддатли» қон кетишлари сонини оширади.

Этанол, барбитуратлар, рифампицин, карбамазепин, фенитоин ва бошқа микросомал оксидланишни рағбатлантирувчилари, доксициклиннинг метаболизмини тезлаштириб, унинг плазмадаги концентрациясини пасайтиради.

Ретинол билан  бир вақтда қўллаш бош мия ички босимини ошишига олиб келади.

Махсус кўрсатмалар

Автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири: пациентлар юқори диққатни, тезкор руҳий ва ҳаракат реакциясини талаб этувчи барча фаолият турларидан сақланишлари керак.

Маҳаллий қўзғатувчанлик таъсирини (эзофагит, гастрит, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини яраланишини) олдини олиш учун кундузги вақтларда катта миқдордаги суюқлик билан, овқат ёки сут билан қабул қилиш тавсия қилинади.

Фотосенсибилизацияни ривожланиш хавфи туфайли, даволаниш вақтида ва ундан кейин 4-5 кун давомида инсоляцияни чеклаш лозим.

Узоқ вақт қўлланганда жигар фаолиятини, қон яратиш аъзоларини назорат қилиш лозим.

Сифилиснинг кўринишларини ниқоблаши мумкин, шу боисдан микст-инфекция юз бериши мумкин бўлса, 4 ой мобайнида серологик тахлилни ҳар ой ўтказиш лозим.

Барча тетрациклинлар ҳар қандай суяк ҳосил қилувчи тўқималарда Са2+ билан барқарор комплекслар ҳосил қилади. Шу туфайли, тишларни ривожланиш даврида қабул қилиш тишларни сариқ-кулранг-жигарранг рангга узоқ вақт бўялишига, шунингдек эмални гипоплазиясига сабаб бўлиши мумкин.

Катехоламинларнинг сийдикдаги даражасини флуоресцент усул билан аниқлашда, уларнинг даражасини сохта ошиши кузатилиши мумкин.

Доксициклинни узоқ муддат олган пациентларда қалқонсимон без биоптати текширилганда, унинг фаолияти ўзгармаган бўлиб, микропрепаратларда тўқималар тўқ-жигаррангга бўялиб қолиши мумкин.

Тадқиқотларда доксициклин ҳомилани ривожланишига токсик таъсир кўрсатиши мумкинлиги (скелетни ривожланишини кечиктириши) – тоғайда металлопротеазаларни (коллаген ва протеогликанларнинг деградациясини катализловчи ферментларни) блоклаши, деформацияловчи остеоартрозда шикастланишларни камайишига олиб келиши аниқланган.

Ушбу дори шаклини 8 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлар: ножўя самарларнинг яққоллигини кучайиши,  гепатотоксиклик.

Даволаш: дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилиш, препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш ўтказиш (специфик антидоти йўқ), ҳаётий муҳим аъзоларнинг фаолиятини тутиб туриш керак.

Чиқарилиш шакли  

Таблеткалар 100 мг дан. 10, 20, 30 ва 50 та таблетка поливинилхлоридли қобиқли  контур-уяли ўрамларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан  ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи:

«Torimed Pharm» МЧЖ,

Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўч., 1-уй, тел.: 218-67-45.

E–mail: torimedpharm@mail.ru


Товар сертифицирован. Услуги лицензированы





Все новости компании:
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ЦЕФОПЕРАЗОН + СУЛЬБАКТАМ... 

ПРОЦЕФУМ инструкция по применению (информация для врачей)

ҚЎЛЛАШ ЙЎРИҚНОМАСИ ЦЕФАТОКСИМ (информация для врачей)

ЦЕФАТОКСИМ инструкция по применению (информация для врачей)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА МАГНИЯ СУЛЬФАТ (информация для врачей)

АНАЛЬГИН Қўллаш бўйича йўриқнома (информация для врачей)

МАГНИЯ СУЛЬФАТ инструкция по применению (информация для врачей)

АНАЛЬГИН инструкция по применению (информация для врачей)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА НАТРИЙ ХЛОРИД (информация для врачей)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА МЕТРОНИДАЗОЛ (информация для врачей)

Инструкция по применению НАТРИЙ ХЛОРИД (информация для врачей)

Инструкция по применению МЕТРОНИДАЗОЛ (информация для врачей)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ГЛЮКОЗА (информация для врачей)

Инструкция по применению ГЛЮКОЗА (информация для врачей)

Қўллаш бўйича йўриқнома АСКОРБИН КИСЛОТАСИ (информация для врачей)

Инструкция по применению АСКОРБИНОВАЯ КИСЛОТА (информация для врачей)

Қўллаш бўйича йўриқнома АМПИЦИЛЛИН+СУЛЬБАКТАМ (информация для врачей)

Инструкция по применению АМПИЦИЛЛИН+СУЛЬБАКТАМ (информация для врачей)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ЛОРИНДЕН С (информация для врачей)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА ДОКСИЦИКЛИН ... 

Инструкция по применению ЛОРИНДЕН С  (информация для врачей)

ДОКСИЦИКЛИН инструкция по применению (информация для врачей)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА Гастросидин (информация для врачей)

Инструкция по применению Гастросидин (информация для врачей)

Қўллаш бўйича йўриқнома АЗИТРОМИЦИН (информация для врачей)

Инструкция по применению АЗИТРОМИЦИН (информация для врачей)

Қўллаш бўйича йўриқнома ЭРИНИТ (информация для врачей)

Инструкция по применению ЭРИНИТ (информация для врачей)

Просмотров: 2045
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Гость_
Антибот: Антибот
- Сайт модерируется. Из комментариев удаляются бессмысленные, оскорбительные или не относящиеся к теме обсуждения.
- При написании комментария вы можете использовать теги BB-кода (BBCode).
Список поддерживаемых тегов.

Яндекс.Метрика Рейтинг@Mail.ru Gorodskidok.uz 18+
Все имущественные права на сайт принадлежат ООО "Amedia Online Group"
Адрес: 100005, Узбекистан, г. Ташкент, ул. С. Азимова 68

E-mail: info@apteka.uz
Любое копирование материалов сайта возможно только с активной гиперссылкой на www.apteka.uz
© ООО «Norma»; 2019. Все права защищены.