×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

IVF M poroshok 75me N1

Kategoriya:
- Tanosil tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Koreya
Faol modda:
менотропин
Qadoqda soni:
- 1
Ishlab chiqaruvchi:
- LG Chem, Ltd
Vakil:
- Allmed PL
ATX kodi:
- G03GA01
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

LYUTEINA tabletkalari 200mg N30 Adamed Limited Liability Company, Польша произведено: Pharmaceutical Works Adamed Pharma Joint Stock Company Polsha
9 800 s`om dan
DIANE 35 draje N21 Bayer AG, Германия произведено: Bayer Weimar GmbH & Co. KG Germaniya
99 990 s`om dan
ESMIYA tabletkalari 5mg N28 Gedeon Richter PLC Vengriya
1 027 000 s`om dan
OKSIPROGESTERONA KAPRONAT inyeksiya uchun eritma 1ml 12,5% N10 Биофарма,Фармацевтический завод, ООО Ukraina
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: менотропин – 75 ёки 150 ХБ,

ёрдамчи моддалар: D-маннитол – 20 мг, икки асосли натрий фосфати, бир асосли натрий фосфати (рН ни мувофиқлаштириш учун);

эритувчи: натрий хлоридини стерил изотоник эритмаси – 1 мл.

75 ХБ: 1, 2, 5, 10, 20 флаконда эритувчили флакон билан комплектда.

150 ХБ: 1, 2, 3, 5, 10, 20 флаконда эритувчили флакон билан комплектда.

Менотропин менопаузадан кейинги даврда аёлларнинг сийдигидан олинган, менопауза гонадотропинининг табиий тозаланган лиофилизация қилинган кукундир. Ҳар бир IVF-M флакони фаоллик нисбати тахминан 1 га тенг бўлган, фолликулаларни стимуляция қилувчи гормон (ФСГ) ва лютеинловчи гормон (ЛГ) дан таркиб топган, оқ рангли стерил ва апироген кукун сақлайди.

Аёлларда кам ҳолларда қуйидагилар кузатилиши мумкин: инъекцияда маҳаллий реакциялар, иситма, артралгия.

Эркакларда IVF-М ва IVF-C билан мажмуавий даволаш гинекомастияни чақириши мумкин.

Қон айланиш тизими: бош мия тромбози бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик

ЛГ ни юбориш ва болаларни туғма нуқсонлар билан туғилишини ўртасидаги боғлиқлик ҳозирги вақтгача аниқланмаган.

Эпидемиологик ҳисоботга мувофиқ, юракни ва оёқларни туғма нуқсонлари бўлган болаларни туққан аёллар ва назорат гуруҳи ўртасида, ҳомиладорликни эрта босқичида ЛГ/ФСГ ни қўллаш ва ЛГ частотасида аҳамиятли даражадаги фарқлар бўлган. Шунингдек янги туғилган қиз боланинг ташқи гениталийсини маскуляцияси ва янги туғилган ўғил болада гипоспадияни ривожланиши билан боғлиқ бўлган. Шунинг учун препарат фақат шифокорнинг назорати остида, даволашдан кутилган фойда ва хавф аниқлангандан сўнг, ҳомиладорликни биринчи 4 ҳафтаси давомида ишлатилиши керак.

Огоҳлантиришлар

IVF-M препаратини фақат шифокорнинг кўрсатмасига бўйича қўллаш керак.

Аёллар

IVF-M препаратини клиник жавоб реакцияси самарали бўлиши мумкин бўлмаган ҳолатларда, масалан: тухумдонлар дисгенезияси, бачадонни йўқлиги, муддатидан олдинги менопауза, бачадон найларини ёпилиб қолиши каби ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Гипотиреоз, адренокортикал етишмовчилик, гиперпролактинемия ёки гипофиз ўсмаларини мувофиқ даволашни менотропин билан даволашни бошлашдан олдин ўтказиш керак. Спермани таҳлили IVF препарати билан даволаш бошланишидан олдин ўтказилиши керак. препарат тавсия этилган дозаларда юборилганида ва даволаш назорат қилинганида тухумдонлар гиперстимуляциясини минимал даражага етказиш мумкин.

Агар IVF-C (HCG) препарати овуляцияни рағбатлантириш мақсадида параллел равишда юборилса, IVF-М препаратига нисбатан ҳаддан ташқари жавоб реакцияси одатда аҳамиятли ножўя самараларни ривожланишига олиб келмайди.

IVF-М ва IVF-C ларга нисбатан эстроген жавоб реакцияси юқори бўлганида уларни юборишни тўхтатиш керак. IVF-М ва IVF-C билан даволангандан сўнг кўп ҳомилали ҳомиладорликни юз бериш даражаси 10% ва 40% ни ташкил этади. Бироқ, кўп ҳомилали ҳомиладорликнинг кўпчилиги эгизаклар бўлган.

Ҳомиладорликни аборт билан бартараф қилиш тезлиги нормал популяцияга нисбатан юқори бўлган, аммо фертилликни бошқа муаммолари бўлган аёллардаги кўрсаткичлар билан қиёслаб бўладиган даражада бўлган. Туғма силжишларни ривожланиш тезлиги IVF-М препарати билан даволанганда ошмаган.

Эркаклар

Эркакларда ФСГ нинг даражасини юқори бўлиши тестикуляр етишмовчиликни кўрсаткичи бўлганлиги туфайли, бундай пациентлар IVF-М ва IVF-C сезувчан бўлмайдилар.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Аёллар: Бирламчи ёки иккиламчи аменорея, гипоменорея, ановулятор ҳайз кўриш цикли, туғруқдан кейинги аменорея, шу жумладан Киари-Фроммел ёки Шихан (туғруқдан кейинги гипофизар некроз) симптомлари, Аргонса дель Кастильо (аменореяли галакторея) синдромида қўлланади. Препарат фолликулаларни ўсиши ва етилишини рағбатлантиради, эстрогеннинг даражасини ошишини ва эндометрийни тез пролиферациясини чақиради, аменореяси ёки мунтазам ёки мунтазам бўлмаган ҳайз цикллари бўлган аёлларда овуляцияни рағбатлантириш учун, кейинчалик одам хорионик гонадотропинини (hCG, IVF-C) қўллаш билан бирга юборилади.

Эркаклар: Олигоспермия, азооспермия, гипогонадизм, евнухоидизмда қўлланади. IVF-М препарати эркакларда сперматогенезни рағбатлантиради, Сертоли ҳужайраларида андрогенни боғловчи оқсил синтезига таъсир қилади. IVF-М препарати IVF-C ни параллел қўллаш билан бирга гипогонадизм бўлган эркакларда сперматогенезни рағбатлантириш учун ишлатилади.

-      Тухумдонларни бирламчи етишмовчилигини акс эттирувчи фолликулаларни стимуляция қилувчи гормон (ФСГ) нинг даражасини юқори бўлиши.

-      қалқонсимон без ва буйрак усти безларини назорат қилиб бўлмайдиган етишмовчилиги.

-      гипофиз ўсмаси каби бош мияни органик шикастланишлари.

-      ҳар қандай бепуштлик ҳоллари, кўрсатмаларда кўрсатилган ановуляциядан ташқари.

-      сабаби аниқланмаган, қиндан аномал қон кетиши.

-      тухумдон кистаси ёки тухумдонларни поликистоз бўлмаган синдромида катталашиши.

-      менотропинга бирламчи ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Агар IVF-М препарати тухумдонлар фаолиятини рағбатлантирувчи гормон билан мажмуада ёки ундан кейин овуляцияни чақириш учун буюрилса, тухумдонлар ўсмаси, шишган тухумдонни ёрилиши, асцит, гидроторакс билан кечувчи Meigs синдроми каби кучли реакция ривожланиши мумкин ва бундан ташқари, қонда гормоннинг концентрацияни ошиши ёки қон ивишини ошиши оқибатида тромбоз, мия инфаркти ривожланиши мумкин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Мушак ичига ва тери остига юбориш учун мўлжалланган.

A график:

Кунига 75 ХБ ёки 150 ХБ менотропин (IVF-М) мушак ичига ёки тери остига 10 кун давомида ёки фолликулани фаоллашиш синамасига мувофиқ Graafian фолликуласи қон кетиши бошланишидан олдин юборилади.

Қин ҳамда цервикал шиллиқ экспертизасини ҳар куни   ёки кунора ва даволаш тўхтатилганида ўтказиш керак, бунда қуйидаги кўрсаткичлар фолликулани тўлиқ етилганлигини кўрсатади.

-      Қин экспертизаси: эозонофил индекс

-      Цервикал шиллиқ экспертизаси: Ferntest & Shinnbarkeit синамалари

В график:

Кунига 75 ХБ менотропин (IVF-М) биринчи 4 кун давомида мушак ичига ёки тери остига юборилади. Қиннинг шиллиқ қавати ёки цервикал шиллиқни текшириш керак. Агар фолликуланинг фаоллиги даволашнинг 4-кунидан бошлаб ошса, даволашни максимал фолликуляр фаолликка эришилгунича (А графикка қаранг) ва сўнгра одам хорионик гонадотропини (IVF-C) ни юбориш керак. Агар кутилган клиник жавоб реакцияси кузатилмаса, биринчи 4 кун давомида IVF-М нинг дозасини кунига 150 ХБ гача ошириш керак. 2500 ХБ HCG (IVF-C) препаратини IVF-М нинг охирги дозаси юборилгандан сўнг 24∼48 соатдан кейин 3 кун давомида юбориш тавсия этилади. Агар пациент аёл ҳомиладор бўлишни ҳоҳласа, унга HCG (IVF-C) ни юбориш вақтида жинсий алоқа билан шуғулланиш тавсия этилади.

А графикни алоҳида пациентни гонадотропинга сезувчанлигини аниқлаш синамаси сифатида тавсия этиш керак.

В график иқтисодий жиҳатдан фойдали, аммо фолликулаларни жавобини синчиклаб текшириш керак.

Қўллаш бўйича кўрсатмалар

Юбориш (қўллаш) учун тайёрлаш: менотропиннинг 1 флаконини ўрамнинг тўпламига кирувчи натрий хлоридининг 0,4% ли стерил эритмасини 1 мл да эритиш ва дарҳол мушак ичига (м/и) ёки тери остига (т/о) юбориш керак. Тайёрланган эритма сақланганида ўзининг фаоллигини йўқотиши мумкин. Қолган эритмани ишлатиш мумкин эмас. 

IVF M poroshok 75me N1 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA

IVF-M

 

Preparatning savdo nomi: IVF-M

Ta‘sir etuvchi modda (XPN): menotropin (odamning menopauza gonadotropini)

Dori shakli: in‘eksiya uchun eritma

Tarkibi:

Bir flakon quyidagilarni saqlaydi:

faol modda: menotropin – 75 yoki 150 XB,

yordamchi moddalar: D-mannitol – 20 mg, ikki asosli natriy fosfati, bir asosli natriy fosfati (rN ni muvofiqlashtirish uchun);

erituvchi: natriy xloridini steril izotonik eritmasi – 1 ml.

Ta‘rifi: oq yoki deyarli oq rangli liofilizasiya qilingan kukun.

Farmakoterapevtik guruhi: gipofiz, gipotalamus gormonlari va ularning analogi.

ATX kodi: G03GA05

 

Farmakologik xususiyatlari

Menotropin menopauzadan keyingi davrda ayollarning siydigidan olingan, menopauza gonadotropinining tabiiy tozalangan liofilizasiya qilingan kukundir. Har bir IVF-M flakoni faollik nisbati taxminan 1 ga teng bo‘lgan, follikulalarni stimulyasiya qiluvchi gormon (FSG) va lyuteinlovchi gormon (LG) dan tarkib topgan, oq rangli steril va apirogen kukun saqlaydi.

 

Qo‘llanilishi

Ayollar: Birlamchi yoki ikkilamchi amenoreya, gipomenoreya, anovulyator hayz ko‘rish sikli, tug‘ruqdan keyingi amenoreya, shu jumladan Kiari-Frommel yoki Shixan (tug‘ruqdan keyingi gipofizar nekroz) simptomlari, Argonsa del Kastilo (amenoreyali galaktoreya) sindromida qo‘llanadi. Preparat follikulalarni o‘sishi va yetilishini rag‘batlantiradi, estrogenning darajasini oshishini va endometriyni tez proliferasiyasini chaqiradi, amenoreyasi yoki muntazam yoki muntazam bo‘lmagan hayz sikllari bo‘lgan ayollarda ovulyasiyani rag‘batlantirish uchun, keyinchalik odam xorionik gonadotropinini (hCG, IVF-C) qo‘llash bilan birga yuboriladi.

Erkaklar: Oligospermiya, azoospermiya, gipogonadizm, yevnuxoidizmda qo‘llanadi. IVF-M preparati erkaklarda spermatogenezni rag‘batlantiradi, Sertoli hujayralarida androgenni bog‘lovchi oqsil sinteziga ta‘sir qiladi. IVF-M preparati IVF-C ni parallel qo‘llash bilan birga gipogonadizm bo‘lgan erkaklarda spermatogenezni rag‘batlantirish uchun ishlatiladi.

Qo‘llash usuli va dozalari

Mushak ichiga va teri ostiga yuborish uchun mo‘ljallangan.

A grafik:

Kuniga 75 XB yoki 150 XB menotropin (IVF-M) mushak ichiga yoki teri ostiga 10 kun davomida yoki follikulani faollashish sinamasiga muvofiq Graafian follikulasi qon ketishi boshlanishidan oldin yuboriladi.

Qin hamda servikal shilliq ekspertizasini har kuni            yoki kunora va davolash to‘xtatilganida o‘tkazish kerak, bunda quyidagi ko‘rsatkichlar follikulani to‘liq yetilganligini ko‘rsatadi.

  • Qin ekspertizasi: eozonofil indeks
  • Servikal shilliq ekspertizasi: Ferntest & Shinnbarkeit sinamalari

V grafik:

Kuniga 75 XB menotropin (IVF-M) birinchi 4 kun davomida mushak ichiga yoki teri ostiga yuboriladi. Qinning shilliq qavati yoki servikal shilliqni tekshirish kerak. Agar follikulaning faolligi davolashning 4-kunidan boshlab oshsa, davolashni maksimal follikulyar faollikka erishilgunicha (A grafikka qarang) va so‘ngra odam xorionik gonadotropini (IVF-C) ni yuborish kerak. Agar kutilgan klinik javob reaksiyasi kuzatilmasa, birinchi 4 kun davomida IVF-M ning dozasini kuniga 150 XB gacha oshirish kerak. 2500 XB HCG (IVF-C) preparatini IVF-M ning oxirgi dozasi yuborilgandan so‘ng 24∼48 soatdan keyin 3 kun davomida yuborish tavsiya etiladi. Agar pasient ayol homilador bo‘lishni hohlasa, unga HCG (IVF-C) ni yuborish vaqtida jinsiy aloqa bilan shug‘ullanish tavsiya etiladi.

A grafikni alohida pasientni gonadotropinga sezuvchanligini aniqlash sinamasi sifatida tavsiya etish kerak.

V grafik iqtisodiy jihatdan foydali, ammo follikulalarni javobini sinchiklab tekshirish kerak.

Qo‘llash bo‘yicha ko‘rsatmalar

Yuborish (qo‘llash) uchun tayyorlash: menotropinning 1 flakonini o‘ramning to‘plamiga kiruvchi natriy xloridining 0,4% li steril eritmasini 1 ml da eritish va darhol mushak ichiga (m/i) yoki teri ostiga (t/o) yuborish kerak. Tayyorlangan eritma saqlanganida o‘zining faolligini yo‘qotishi mumkin. Qolgan eritmani ishlatish mumkin emas.

 

Nojo‘ya ta‘sirlari

Ayollarda kam hollarda quyidagilar kuzatilishi mumkin: in‘eksiyada mahalliy reaksiyalar, isitma, artralgiya.

Erkaklarda IVF-M va IVF-C bilan majmuaviy davolash ginekomastiyani chaqirishi mumkin.

Qon aylanish tizimi: bosh miya trombozi bo‘lishi mumkin.

 

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

  • Tuxumdonlarni birlamchi yetishmovchiligini aks ettiruvchi follikulalarni stimulyasiya qiluvchi gormon (FSG) ning darajasini yuqori bo‘lishi.
  • qalqonsimon bez va buyrak usti bezlarini nazorat qilib bo‘lmaydigan yetishmovchiligi.
  • gipofiz o‘smasi kabi bosh miyani organik shikastlanishlari.
  • har qanday bepushtlik hollari, ko‘rsatmalarda ko‘rsatilgan anovulyasiyadan tashqari.
  • sababi aniqlanmagan, qindan anomal qon ketishi.
  • tuxumdon kistasi yoki tuxumdonlarni polikistoz bo‘lmagan sindromida kattalashishi.
  • menotropinga birlamchi o‘ta yuqori sezuvchanlikda qo‘llash mumkin emas.

 

Dorilarning o‘zaro ta‘siri

Agar IVF-M preparati tuxumdonlar faoliyatini rag‘batlantiruvchi gormon bilan majmuada yoki undan keyin ovulyasiyani chaqirish uchun buyurilsa, tuxumdonlar o‘smasi, shishgan tuxumdonni yorilishi, assit, gidrotoraks bilan kechuvchi Meigs sindromi kabi kuchli reaksiya rivojlanishi mumkin va bundan tashqari, qonda gormonning konsentrasiyani oshishi yoki qon ivishini oshishi oqibatida tromboz, miya infarkti rivojlanishi mumkin.

 

Maxsus ko‘rsatmalar

Homiladorlik

LG ni yuborish va bolalarni tug‘ma nuqsonlar bilan tug‘ilishini o‘rtasidagi bog‘liqlik hozirgi vaqtgacha aniqlanmagan.

Epidemiologik hisobotga muvofiq, yurakni va oyoqlarni tug‘ma nuqsonlari bo‘lgan bolalarni tuqqan ayollar va nazorat guruhi o‘rtasida, homiladorlikni erta bosqichida LG/FSG ni qo‘llash va LG chastotasida ahamiyatli darajadagi farqlar bo‘lgan. Shuningdek yangi tug‘ilgan qiz bolaning tashqi genitaliysini maskulyasiyasi va yangi tug‘ilgan o‘g‘il bolada gipospadiyani rivojlanishi bilan bog‘liq bo‘lgan. Shuning uchun preparat faqat shifokorning nazorati ostida, davolashdan kutilgan foyda va xavf aniqlangandan so‘ng, homiladorlikni birinchi 4 haftasi davomida ishlatilishi kerak.

Ogohlantirishlar

IVF-M preparatini faqat shifokorning ko‘rsatmasiga bo‘yicha qo‘llash kerak.

Ayollar

IVF-M preparatini klinik javob reaksiyasi samarali bo‘lishi mumkin bo‘lmagan holatlarda, masalan: tuxumdonlar disgeneziyasi, bachadonni yo‘qligi, muddatidan oldingi menopauza, bachadon naylarini yopilib qolishi kabi holatlarda qo‘llash mumkin emas.

Gipotireoz, adrenokortikal yetishmovchilik, giperprolaktinemiya yoki gipofiz o‘smalarini muvofiq davolashni menotropin bilan davolashni boshlashdan oldin o‘tkazish kerak. Spermani tahlili IVF preparati bilan davolash boshlanishidan oldin o‘tkazilishi kerak. preparat tavsiya etilgan dozalarda yuborilganida va davolash nazorat qilinganida tuxumdonlar giperstimulyasiyasini minimal darajaga yetkazish mumkin.

Agar IVF-C (HCG) preparati ovulyasiyani rag‘batlantirish maqsadida parallel ravishda yuborilsa, IVF-M preparatiga nisbatan haddan tashqari javob reaksiyasi odatda ahamiyatli nojo‘ya samaralarni rivojlanishiga olib kelmaydi.

IVF-M va IVF-C larga nisbatan estrogen javob reaksiyasi yuqori bo‘lganida ularni yuborishni to‘xtatish kerak. IVF-M va IVF-C bilan davolangandan so‘ng ko‘p homilali homiladorlikni yuz berish darajasi 10% va 40% ni tashkil etadi. Biroq, ko‘p homilali homiladorlikning ko‘pchiligi egizaklar bo‘lgan.

Homiladorlikni abort bilan bartaraf qilish tezligi normal populyasiyaga nisbatan yuqori bo‘lgan, ammo fertillikni boshqa muammolari bo‘lgan ayollardagi ko‘rsatkichlar bilan qiyoslab bo‘ladigan darajada bo‘lgan. Tug‘ma siljishlarni rivojlanish tezligi IVF-M preparati bilan davolanganda oshmagan.

Erkaklar

Erkaklarda FSG ning darajasini yuqori bo‘lishi testikulyar yetishmovchilikni ko‘rsatkichi bo‘lganligi tufayli, bunday pasientlar IVF-M va IVF-C sezuvchan bo‘lmaydilar.

Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin.

 

Chiqarilish shakli

75 XB: 1, 2, 5, 10, 20 flakonda erituvchili flakon bilan komplektda.

150 XB: 1, 2, 3, 5, 10, 20 flakonda erituvchili flakon bilan komplektda.

Saqlash sharoiti

Yorug‘likdan himoyalangan joyda, 30oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin.

Yaroqlilik muddati

3 yil.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

IVF M poroshok 75me N1 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
IVF M poroshok 75me N1 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
IVF M poroshok 75me N1 dori vositasi LG Chem, Ltd tomonidan Koreya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
IVF M poroshok 75me N1 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
IVF M poroshok 75me N1 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
MENOPUR LG poroshok 75me N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: менотропин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Ferring GmbH
IVF M poroshok 150me N1
MENOPUR FSG poroshok 75me N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: менотропин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Ferring GmbH
Ishlab chiqaruvchining dorilari
FAKTIV tabletkalari 320mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Ishlab chiqaruvchi: LG Chem, Ltd
Narh: 158 800 so'mdan Batafsil
IVF M poroshok 150me N1
IVF C poroshok 5000me N3
IVF C poroshok 5000me N1
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9