×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

RENNI tabletkalari so vkusom mentola N24

Kategoriya:
- Kislotalikning buzilishi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Germaniya
Faol modda:
Магния карбонат, Кальция карбонат
Qadoqda soni:
- 24
Ishlab chiqaruvchi:
- Bayer Consumer Care AG
Vakil:
- Bayer
ATX kodi:
- A02АX
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 33 ta dorixonasida topildi

ico 33 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Таркиби

Таъсир этувчи моддалар:

кальций карбонати                          680 мг;

оғир магний карбонати асоси         80 мг.

Ёрдамчи моддалар: сахароза, қайта желатинланган маккажўхори крахмали, картошка крахмали, тальк (Е553b), магний стеарати (Е572), енгил суюқ парафин, ментол ароматизатори, лимон ароматизатори.

12 таблеткадан перфорацияли блистерда (ПВХ/Ал).

1 ёки 2 блистердан йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.

Фармакодинамика

Дори воситаси антацид моддалар: кальций карбонати ва магний карбонатини сақлайди. Таъсир этиш принципи маҳаллий, тизимли қон оқимига таъсир этувчи моддаларни ўтишига боғлиқ эмас. Кальций карбонати нейтрализация қилувчи таъсир кўрсатади. Ушбу самара, шунингдек нейтралловчи таъсирига эга бўлган магний карбонатни қўшилиши билан кучаяди.

Фармакокинетика

Ренни ни меъда шираси билан ўзаро таъсири натижасида меъдада калий ва магнийнинг эрувчан тузлари ҳосил бўлади.

Бу бирикмалардан кальций ва магнийни сўрилиш даражаси препаратнинг дозасига ва индивидуал хусусиятига боғлиқ. Максимал сўрилиш даражаси – кальцийни 10 % ва магнийни 15-20 %. Соғлом шахсларда сўрилган кальций ва магнийнинг озгина қисми буйрак орқали чиқарилади. Буйрак фаолияти бузилганда кальций ва магнийнинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин. Ичакда эрувчан тузлардан эримайдиган бирикмалар ҳосил бўлади, улар аҳлат билан чиқарилади.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар – тошма, эшакеми, Квинке шиши ва анафилаксия.

Меъда ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, меъда фаолиятини бузилиши ва ич кетиши.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган гипермагниемия, гиперкальциемия ва алкалоз реакциялари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, бу меъда ичак йўллари томонидан симптомларни пайдо бўлишини (кўнгил айниши, қусиш, қабзият) ва мушак кучсизлигини қўзғатиши мумкин.

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: мушак кучсизлиги.

Нерв тизими томонидан: таъм билишни йўқолиши, бош оғриғи.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: азотемия.

Сут кислотали-ишқорий синдроми билан боғлиқ, ножўя реакциялар: астения ва кальциноз.

Ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Жиғилдон қайнаши ва кислотали рефлюксда қўлланилади.
Нефрокальциноз, оғир жигар етишмовчилиги, гиперкальциемия, гиперкальциурия, гипофосфатемия; фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза ёки сахароза- изомальтоза етишмовчилиги билан боғлиқ наслий касалликлар; препарат ингредиентларига юқори сезувчанлик, миастения, ичак тутилишида қўллаш мумкин эмас.

Антацидлар бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирга киришиши мумкин.

Бир вақтда қабул қилинганда, ичга қабул қилинадиган дори воситаларини МИЙ да сўрилиши пасаяди. Эҳтиёткорлик чоралари сифатида антацидларни бошқа дори воситалардан алоҳида қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Ренни ни бошқа дори воситалари: антигистамин Н2; атенолол, метопролол, пропранолол; хлорохин; циклинлар; дифлунизал; дигоксин; дифосфонатлар; фексофенадин; темир (тузлар); фторхинолонлар; натрий фторид; глюкокортикоидлар (преднизолон ва дексаметазон учун таърифланган); индометацин; кайексалат; кетоконазол; фенотиазин қатори нейролептиклар; пеницилламин; фосфатлар; тироксиндан 2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш тавсия этилади.

Тиазид диуретиклар билан бирга қабул қилинганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Сийдикни ишқорланиши ҳисобига салицилатларни буйрак экскрецияси ошади.

Бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш холларида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

25 °С дан юқори бўлмаган хароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганданг сўнг ишлатилмасин.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: бир марталик доза 1-2 таблетка, оғриқларда кунига 4 таблеткадан 8 таблеткагача. Таблеткаларни чайнаш ёки тўлиқ сўрилиб кетгунича оғизда тутиб туриш мумкин.

Кучли оғриқларда доза қисқа вақтга кунига 12 таблеткагача оширилиши мумкин.

Дори воситасини қабул қилиш давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак.

Асосан буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни юқори дозаларда узоқ вақт қўллаш, буйрак етишмовчилигига, гипермагниемия, гиперкальциемия ва алкалозга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва етарлича миқдорда суюқлик қабул қилиш керак. Дозани ошириб юборилишининг оғир ҳолларида (масалан, сут кислотали-ишқорий синдроми) шифокор билан маслаҳатлашиш керак, чунки сув балансини тиклаш учун қўшимча чоралар талаб қилиниши мумкин.

Даволаш симптоматик.

Ҳайвонлардаги тератогенез хақидаги аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Юқори дозаларда буюрилганда ва кальций карбонатини узоқ вақт юборилганда оссификация кўринишидаги аномалияларни ривожланиши аниқланган. Тавсия этилган дозаларда одамларга буюрилганда ривожланиш нуқсонларини пайдо бўлиши ёки эмбриотоксик самаралар ҳақида маълумотлар аниқланмаган. Шунга қарамай, ушбу хавфни кутилишини истисно қилиш учун дори воситасини ҳомиладор аёлларни қабул қилиши ҳоллари ҳақида маълумотлар етарлича эмас. Шунинг учун препаратни аёлларга ҳомиладорлик вақтида буюрилиши фақат мутлақ зарур бўлган холлардагина кўриб чиқилади.

Дори воситасини ҳомиладор аёлларга буюрилганда, магний тузлари диарея чақириши мумкинлигини, кальций тузларини юқори дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилинганда ички аъзолар кальцинози, шу жумладан буйрак кальцинози билан кечувчи гиперкальциемияни ривожланиш хавфи мавжуд.

Эмизиш даврида Ренни ни қўллаш бўйича тавсияларига риоя қилинган шартлардагина буюриш мумкин. Қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бир ёки ундан ортиқ қуйидаги симптомлар пайдо бўлганида пациентлар шифокорга мурожаат қилишлари керак: вазнни камайиши; ютишни қийинлашиши ёки меъда сохасида мунтазам дискомфорт; биринчи марта пайдо бўлган ёки ўзгарган овқат ҳазм бўлишини бузилиши; буйрак касалликлари (ушбу маълумот зардобдаги кальцийни даражасини мониторингини ўтказиш учун зарур).

Сахароза борлиги туфайли, препарат фруктозани ўзлаштираолмаслиги, глюкоза ва галактозани сўрилишини бузилиши, сахараза-изомальтаза етишмовчилиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Агар препаратни қабул қилган вақтда симптомлар сақланса ёки пациентнинг ҳолати ёмонлашса, текширувни ўтказиш ва даволашни буюриш учун шифокор билан маслахатлашиш керак.

Ножўя самаралар кўпроқ тиазид диуретиклар билан қўллаганда ёки сут ва сут маҳсулотларини кўп миқдорда қабул қиладиган пациентларда, айниқса узоқ вақт қўллаганда қилганда кузатилган.

Кунига 4 таблеткадан 8 таблеткагача қабул қилган ҳолларда даволаш давомийлигини максимал чеклаш керак, симптомлар йўқолгандан кейин дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш керак.

Қандли диабети бўлган беморларга кўрсатмалар: 1 таблетка 475 мг сахароза сақлайди.

RENNI tabletkalari so vkusom mentola N24 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

 

RYeNNI® (RENNIE®)

Ilova-varaqa (pasientlar uchun)

 

Xalqaro patentlanmagan nomi

Yo‘q.

Savdo nomi

Renni.

Dori shakli

Apelsin ta‘mli chaynaladigan tabletkalar.

Ta‘rifi

Oq yoki sarg‘ish-oq rangli, botiq yuzali, ikki tomonida “RENNIE” gravirovkasi bo‘lgan, apelsin hidli kvadrat tabletkalar.

Farmakoterapevtik guruhi

Antasid vositalarning boshqa majmualari. ATS kodi: A02AX

Tarkibi

Ta‘sir etuvchi moddalar:

kalsiy karbonati                          680 mg;

og‘ir magniy karbonati asosi        80 mg.

Yordamchi moddalar: saxaroza, qayta jelatinlangan makkajo‘xori kraxmali, kartoshka kraxmali, talk (Ye553b), magniy stearati (Ye572), yengil suyuq parafin, natriy saxarin (Ye954), apelsin aromatizatori.

 

Farmakologik xususiyatlari

Farmakodinamika

Dori vositasi antasid moddalar – kalsiy karbonati va magniy karbonatini saqlaydi. Ta‘sir etish prinsipi mahalliy, tizimli qon oqimiga ta‘sir etuvchi moddalarni o‘tishiga bog‘liq emas. Kalsiy karbonati neytralizasiya qiluvchi ta‘sir ko‘rsatadi. Ushbu samara, shuningdek neytrallovchi ta‘siriga ega bo‘lgan magniy karbonatni qo‘shilishi bilan kuchayadi.

Farmakokinetika

Rennini me‘da shirasi bilan o‘zaro ta‘siri natijasida me‘dada kaliy va magniyning eruvchan tuzlari hosil bo‘ladi.

Bu birikmalardan kalsiy va magniyni so‘rilish darajasi preparatning dozasiga va individual xususiyatiga bog‘liq. Maksimal so‘rilish darajasi – kalsiyni 10% va magniyni 15-20%. Sog‘lom shaxslarda so‘rilgan kalsiy va magniyning ozgina qismi buyrak orqali chiqariladi. Buyrak faoliyati buzilganda kalsiy va magniyning plazmadagi konsentrasiyasi oshishi mumkin. Ichakda eruvchan tuzlardan erimaydigan birikmalar hosil bo‘ladi, ular ahlat bilan chiqariladi.

 

Qo‘llanilishi

Jig‘ildon qaynashi va kislotali reflyuksda qo‘llaniladi.

 

Qo‘llash usuli va dozalari

Kattalar va 12 yoshdan oshgan bolalar: bir martalik doza 1-2 tabletka, og‘riqlarda kuniga 4 tabletkadan 8 tabletkagacha. Tabletkalarni chaynash yoki to‘liq so‘rilib ketgunicha og‘izda tutib turish mumkin.

Kuchli og‘riqlarda doza qisqa vaqtga kuniga 12 tabletkagacha oshirilishi mumkin.

Dori vositasini qabul qilish davomiyligi 10 kundan oshmasligi kerak.

 

Nojo‘ya ta‘sirlari

Immun tizimi tomonidan: juda kam hollarda allergik reaksiyalar – toshma, eshakemi, Kvinke shishi va anafilaksiya.

Me‘da ichak yo‘llari tomonidan: ko‘ngil aynishi, qusish, me‘da faoliyatini buzilishi va ich ketishi.

Moddalar almashinuvi va oziqlanish tomonidan: buyrak faoliyatini buzilishi bo‘lgan pasientlarda preparatni qo‘llash dozani oshirib yuborilishi bilan bog‘liq bo‘lgan gipermagniemiya, giperkalsiemiya va alkaloz reaksiyalari paydo bo‘lishiga olib kelishi mumkin, bu me‘da ichak yo‘llari tomonidan simptomlarni paydo bo‘lishini (ko‘ngil aynishi, qusish, qabziyat) va mushak kuchsizligini qo‘zg‘atishi mumkin.

Skelet-mushak va biriktiruvchi to‘qima tomonidan: mushak kuchsizligi.

Nerv tizimi tomonidan: ta‘m bilishni yo‘qolishi, bosh og‘rig‘i.

Buyrak va siydik chiqarish yo‘llari tomonidan: azotemiya.

Sut kislotali-ishqoriy sindromi bilan bog‘liq, nojo‘ya reaksiyalar: asteniya va kalsinoz.

Nojo‘ya reaksiyalar paydo bo‘lganida, shu jumladan ushbu yo‘riqnomada ko‘rsatilmagan nojo‘ya reaksiyalar paydo bo‘lgan hollarda dori vositasini qabul qilishni to‘xtatish va shifokorga murojaat qilish kerak.

 

Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar

Nefrokalsinoz, og‘ir jigar yetishmovchiligi, giperkalsiemiya, giperkalsiuriya, gipofosfatemiya; fruktozani o‘zlashtiraolmaslik, glyukoza-galaktoza yoki saxaroza- izomaltoza yetishmovchiligi bilan bog‘liq nasliy kasalliklar; preparat ingredientlariga yuqori sezuvchanlik, miasteniya, ichak tutilishida qo‘llash mumkin emas.

 

Dozani oshirib yuborilishi

Asosan buyrak faoliyatini buzilishi bo‘lgan pasientlarda preparatni yuqori dozalarda uzoq vaqt qo‘llash, buyrak yetishmovchiligiga, gipermagniemiya, giperkalsiemiya va alkalozga olib kelishi mumkin. Bunday hollarda preparatni qabul qilishni to‘xtatish va yetarlicha miqdorda suyuqlik qabul qilish kerak. Dozani oshirib yuborilishining og‘ir hollarida (masalan, sut kislotali-ishqoriy sindromi) shifokor bilan maslahatlashish kerak, chunki suv balansini tiklash uchun qo‘shimcha choralar talab qilinishi mumkin.

Davolash simptomatik.

 

Ehtiyotkorlik choralari

Bir yoki undan ortiq quyidagi simptomlar paydo bo‘lganida pasientlar shifokorga murojaat qilishlari kerak: vaznni kamayishi; yutishni qiyinlashishi yoki me‘da soxasida muntazam diskomfort; birinchi marta paydo bo‘lgan yoki o‘zgargan ovqat hazm bo‘lishini buzilishi; buyrak kasalliklari (ushbu ma‘lumot zardobdagi kalsiyni darajasini monitoringini o‘tkazish uchun zarur).

Saxaroza borligi tufayli, preparat fruktozani o‘zlashtiraolmasligi, glyukoza va galaktozani so‘rilishini buzilishi, saxaroza-izomaltoza yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarga qo‘llash mumkin emas.

Agar preparatni qabul qilgan vaqtda simptomlar saqlansa yoki pasientning holati yomonlashsa, tekshiruvni o‘tkazish va davolashni buyurish uchun shifokor bilan maslaxatlashish kerak.

Nojo‘ya samaralar ko‘proq tiazid diuretiklar bilan qo‘llaganda yoki sut va sut mahsulotlarini ko‘p miqdorda qabul qiladigan pasientlarda, ayniqsa uzoq vaqt qo‘llaganda kuzatilgan.

Kuniga 4 tabletkadan 8 tabletkagacha qabul qilgan hollarda davolash davomiyligini maksimal cheklash kerak, simptomlar yo‘qolgandan keyin dori vositasini qabul qilishni to‘xtatish kerak.

Qandli diabeti bo‘lgan bemorlarga ko‘rsatmalar: 1 tabletka 475 mg saxaroza saqlaydi.

 

Boshqa dori vositalari bilan o‘zaro ta‘siri

Antasidlar boshqa dori vositalari bilan o‘zaro ta‘sirga kirishishi mumkin.

Bir vaqtda qabul qilinganda, ichga qabul qilinadigan dori vositalarini MIY da so‘rilishi pasayadi. Ehtiyotkorlik choralari sifatida antasidlarni boshqa dori vositalardan alohida qabul qilish maqsadga muvofiqdir.

Rennini boshqa dori vositalari – antigistamin N2; atenolol, metoprolol, propranolol; xloroxin; siklinlar; diflunizal; digoksin; difosfonatlar; feksofenadin; temir (tuzlar); ftorxinolonlar; natriy ftorid; glyukokortikoidlar (prednizolon va deksametazon uchun ta‘riflangan); indometasin; kayeksalat; ketokonazol; fenotiazin qatori neyroleptiklar; penisillamin; fosfatlar; tiroksindan 2 soat oldin yoki keyin qabul qilish tavsiya etiladi.

Tiazid diuretiklar bilan birga qabul qilinganda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak.

Siydikni ishqorlanishi hisobiga salisilatlarni buyrak ekskresiyasi oshadi.

Boshqa dori vositalari bilan bir vaqtda qabul qilish hollarida shifokor bilan maslahatlashish kerak.

Homiladorlik va laktasiya

Hayvonlardagi teratogenez xaqidagi aniq ma‘lumotlar mavjud emas. Yuqori dozalarda buyurilganda va kalsiy karbonatini uzoq vaqt yuborilganda ossifikasiya ko‘rinishidagi anomaliyalarni rivojlanishi aniqlangan. Tavsiya etilgan dozalarda odamlarga buyurilganda rivojlanish nuqsonlarini paydo bo‘lishi yoki embriotoksik samaralar haqida ma‘lumotlar aniqlanmagan. Shunga qaramay, ushbu xavfni kutilishini istisno qilish uchun dori vositasini homilador ayollarni qabul qilishi hollari haqida ma‘lumotlar yetarlicha emas. Shuning uchun preparatni ayollarga homiladorlik vaqtida buyurilishi faqat mutloq zarur bo‘lgan xollardagina ko‘rib chiqiladi.

Dori vositasini homilador ayollarga buyurilganda, magniy tuzlari diareya chaqirishi mumkinligini, kalsiy tuzlarini yuqori dozalarda uzoq vaqt davomida qabul qilinganda ichki a‘zolar kalsinozi, shu jumladan buyrak kalsinozi bilan kechuvchi giperkalsiemiyani rivojlanish xavfi mavjud.

Emizish davrida Rennini qo‘llash bo‘yicha tavsiyalariga rioya qilingan shartlardagina buyurish mumkin. Qabul qilishda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak.

 

Avtomobilni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri

Avtomobilni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri haqida ma‘lumotlar yo‘q.

 

Saqlash sharoiti

25°S dan yuqori bo‘lmagan xaroratda, bolalar ololmaydigan joyda saqlansin.

 

Yaroqlilik muddati

3 yil. O‘ramda ko‘rsatilgan yaroqlilik muddati tugagandan so‘ng ishlatilmasin.

 

Chiqarilish shakli

12 tabletkadan perforasiyali blisterda (PVX/Al).

2 blisterdan ilova-varaqasi bilan birga karton qutiga joylangan.

 

Berish tartibi

Reseptsiz.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

RENNI tabletkalari so vkusom mentola N24 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
RENNI tabletkalari so vkusom mentola N24 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
RENNI tabletkalari so vkusom mentola N24 dori vositasi Bayer Consumer Care AG tomonidan Germaniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
RENNI tabletkalari so vkusom mentola N24 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
RENNI tabletkalari so vkusom mentola N24 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Analoglar
RENNI jevatelnie tabletkalari so vkusom apelsina N24
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Магния карбонат, Кальция карбонат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer Consumer Care AG
  • Vakil: Bayer
Narh: 42 400 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
BEPANTEN PLYUS krem 5% 30g N1
Narh: 140 000 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N90
KLARITIN tabletkalari 10mg N10
Narh: 33 000 so'mdan Batafsil
Narh: 126 500 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60
Narh: 111 328 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS RIBKI JEVATELNIYe PLASTINKI DLYA DETEY 120g N30
SUPRADIN KIDS MISHKI JEVATELNIYe pastilkalar N30
Narh: 70 000 so'mdan Batafsil
Narh: 207 200 so'mdan Batafsil
KALSEMIN tabletkalari N60
Narh: 56 000 so'mdan Batafsil
KALSEMIN tabletkalari N120
Narh: 70 000 so'mdan Batafsil
Narh: 86 000 so'mdan Batafsil
Narh: 49 800 so'mdan Batafsil
Narh: 145 200 so'mdan Batafsil
Narh: 89 000 so'mdan Batafsil
Narh: 179 200 so'mdan Batafsil
BEPANTEN maz 5% 100g N1
BEPANTEN maz 30g 5%
Narh: 65 000 so'mdan Batafsil
RENNI jevatelnie tabletkalari so vkusom apelsina N24
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Магния карбонат, Кальция карбонат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer Consumer Care AG
  • Vakil: Bayer
Narh: 42 400 so'mdan Batafsil
Narh: 240 000 so'mdan Batafsil
Narh: 325 000 so'mdan Batafsil
TERAFLEKS kapsulalar N120
Narh: 345 000 so'mdan Batafsil
RELIF ADVANS maz 28,4g 200mg/g
Narh: 56 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9