Otofa
Otofa chiqarilish shakllari
Otofa haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Рифампицин ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Farmakologik ta'siri
Отоларингологияда маҳаллий қўллаш учун рифампицин гуруҳи антибиотикдир. Бактерицид таъсир кўрсатади. Рифампициннинг таъсир механизми ДНК-қарам РНК-полимераза билан турғун мажмуа ҳосил бўлиши билан боғлиқ, бу бактерияларнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Ўрта қулоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини ривожланишини чақирувчи кўпгина граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан фаол.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлигини адекват ва жиддий назорат тадқиқотлари ўтказилмаган.
Агар она учун кутилаётган потенциал фойда ҳомила ва бола учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан ошса, препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.Dozani oshirib yuborilishi
Тизимли қон оқимига сўрилиш даражаси паст бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.
Maxsus ko‘rsatmalari
Қулоқ томчиларини қўллашдан аввал қулоққа совуқ суюқликни тушиши билан боғлиқ бўлган нохуш ҳислардан сақланиш мақсадида флаконни қўлда ушлаб туриб, иситиш тавсия этилади.
Препаратни кийимлар билан мулоқатда бўлишидан сақлаш лозим, чунки эритма матода доғларни қолдириши мумкин.
Маҳаллий реакциялар: ноғора пардани пушти рангга бўялиши (отоскопияда кўринадиган) кузатилиши мумкин.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Катталарга: – қулоққа 5 томчидан суткада 3 марта ёки препаратни олдиндан шимдирилган докали турундани ташқи эшитиш йўлига суткада 2 марта юборилади.
Препарат ноғора бўшлиғини ювиш учун аттиксимон канюля орқали қўлланилиши мумкин.
Болаларга - қулоққа 3 томчидан суткада 3 марта ёки препаратни олдиндан шимдирилган докали турундани ташқи эшитиш йўлига суткада 2 марта юборилади.
Даволашнинг давомийлиги – 7 кундан ортиқ эмас.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: қулоқ томчилари
Таркиби (100 мл учун):
Таъсир этувчи модда:
Рифамицин натрий………….. 2,6 г, 2 000 000 ТБ га мувофиқ келади
Ёрдамчи моддалар:
Макрогол 400………………….25,000 г
Аскорбин кислотаси……….. 0,500 г
Динатрий эдетати…………… 0,012 г
Калий дисульфити…………… 0,150 г
Литий гидроксиди…………… 0,135 г
Тозаланган сув……………... 100 мл гачаDori shakli
Қулоқ томчилари 2,6%.
10 мл резина пробкали ва алюмин қопқоқли тўқ флаконда. Ҳар бир флакон пипетка ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Nojo'ya samaralari
Кам ҳолларда – терининг аллергик реакциялари: эшакеми, терини қичишиши, майда нуқтали тери томшмаси кузатилиши мумкин.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)








