13 июня, 2019 г. 19:25

АБК-ХЛОРАКТИВ воситасини даволаш-профилактика муассасаларида қўллаш бўйича УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

 "Agro Bio Kimyo" ООО Фирма производитель

"АБК-ХЛОРАКТИВ" воситасини даволаш-профилактика муассасаларида қўллаш бўйича

УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

Услубий қўлланма ишлаб чиқилди: “AГRO BIO KIMYO” МЧЖ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари билан биргаликда.  

Услубий қўлланмаларни  тузувчилар:

 УзР ССВ  ДСЭНМ  

 Бош врач ўринбосари                                                             В.Д.  Баратова 

 

 УзР ССВ ДСЭНМ

 Дезинфекция булим бошлағи                                                Т.А. Исмаилова

 МЧЖ  “AГRO BIO KIMYO”                                      

 Бош директор ўринбосари                                                     Н.Х.Эргашев   

 

Услубий қўлланма дезинфекция станциялари, ҳамда Давлат Санитария- Эпидемиология назорати марказлари, даволаш-профилактика муассасалари ходимлари ва бошқа шунга ўхшаш муассасаларда дезинфекциялаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар учун ишлаб чиқилган.

1.УМУМИЙ ҚИСМ

1.1. “АБК-ХЛОРАКТИВ” дезинфекцияловчи воситасининг таъсир этувчи  моддаси – 89 % миқдордаги дихлоризоцианур кислотанинг натрийли тузидан   (ДХИЦК  Nа-тузи)  иборат. Икки хил шаклда ишлаб чиқарилади: бири 3,0 г оғирликдаги таблеткалар бўлиб, булар эритилганда 1,5 г фаол хлор ажралиб чиқади, ҳамда иккинчиси – ганулалар (3г сиғимли ўлчов қошиқчаси) шаклида. Таблеткалар ва ганулаларда фаол хлорнинг масса улуши 50,0 % ни ташкил қилади. Таблеткалар ва ганулалар пластмассадан ишланган 0,5 кг дан 5,0 кг гача сиғимдаги идишларга қадоқланган. Ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқланган ёпиқ идишларида воситанинг яроқлилик муддати – 3 йил.  Тайёрланган ишчи эритмаларнинг яроқлилик муддати – 3 сутка.

          Восита сувда яхши эрувчан. Воситанинг сувдаги эритмалари тиниқ, бироз ялтироқ бўлиб, хлорнинг ҳиди келиб туради. Дезинфекциялаш жараёнини тозалаш билан бирга олиб бориш учун воситанинг эритмаларига даволаш-профилактика муассасаларида қўллашга рухсат этилган ювувчи воситаларни қўшиб ишлатиш мумкин. Сувли эритмалар ёғочдан, шишадан, пластмасса материаллардан ишланган жиҳозларнинг юзасини, шунингдек идишларни, тиббий буюмларни ва беморларни парваришлаш учун қўлланилувчи темир, резина ва пластмасса буюмларнинг юзасини шикастламайди.

1.2. “АБК-ХЛОРАКТИВ” воситаси гаммусбат ва гамманфий бактерияларга  (шунингдек силнинг микобактерияларига нисбатан ҳам), вирусларга (гепатитлар, полиомиелит, ОИТС-инфекцияси) ва замбуруғларнинг Кандида тури, дерматофитларга нисбатан, ҳамда ўта хавфли инфекциялар – куйдирги (шунингдек спора шаклига ҳам), ўлат, вабо қўзғатувчиларига  нисбатан антимикроб таъсирга эга.

1.3. “АБК-ХЛОРАКТИВ” воситаси ошқозонга тушганда,  ДавСТ 12.1.007-76 га кўра  ўткир токсиклик параметрлари  бўйича ўртача хавфли 3-синф моддаларга, терига тушганда – кам хавфли 4-синф моддаларга, қорин бўшлиғига киритилганда – кучсиз токсик 4-синф моддаларга тааллуқли   бўлади. Восита терига бир марта таъсир қилганда кучсиз  таъсир кўрсатади, кўз шиллиқ қаватларига эса яққол қўзғатувчи таъсир қилади. Енгил сенсибилизацияловчи хоссага эга. Аэрозоль шаклли  эритмалари  (“сепиш” усули) юқори нафас органларига қўзғатувчи таъсир кўрсатиб, ўртача хавфли 3-синф моддаларга тааллуқли.

    Фаол хлор канцинтрацияси 0,1% юқори бўлган воситанинг эритмаси нафас олиш органлари ва кўзларга қўзғатувчи  таъсир кўрсатади, қичитади.

1.4. “АБК-ХЛОРАКТИВ” дезинфекцияловчи воситаси  қуйидаги ҳолатларда  қўлланилади:

Таблетка ва ганулалардан тайёрланган эритмалар  - хона юза қисмларини, қаттиқ мебель, санитария-техника жиҳозлари, ётоқ анжомлари, идишлар, ўйинчоқларни дезинфекциялаш учун, беморларни парваришлаш учун қўлланилувчи буюмлар, йиғиштириш анжомлари, бактериал (шунингдек силдан ташқари), вирусли ва замбуруғли (кандидозлар ва дерматофитиялар) этиологияли биологик ажратмаларни (пешобдан ташқари): балғам, нажас, қон, зардоб ва б.қ.,ларни зарарсизлантиришда, даволаш-профилактика муассасалари, касаллик ўчоқлари ва санитария транспортида  мукаммал тозалаш жараёнида қўлланилади. Болалар муассасаларида якуний зарарсизлантириш; озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи автотранспортда профилактик зарасизлантиришниўтказишда, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида (мехммонхоналар, ётоқхоналар,сартарошхона,косметика ва массаж салонларида, гўзаллик салонларида, бозорларида, жамоат ҳожатхоналарида), таълим, маданият, дам олиш, спорт муассасаларида (чўмилиш масканлари, санитар назорат ўтказиш пунктларда, маданий - соғломлаштириш комплексларида, офислар, спорт комплексларида, кинотеатрлар ва б.аҳолига хизмат кўрсатиш объектларида), пенитенциар ва ижтимоий таъминот муассасаларида; мукаммал йиғиштириш тадбирларида;

-  аҳоли томонидан маиший - турмуш  мақсадларда (ёрликдаги – кўрсатмаларга қатъий амал қилган холда);

- хоналардаги юза жойларни, ички кийимлар, ётоқ анжомлари, идишлар, тиббий анжомлар (шу жумладан асбоблар), санитария-техника жиҳозлари ва тозалаш анжомларини вабо, ўлат ва куйдиргида даволаш-профилактика муассасалари ва инфикция ўчоқларида дезинфекциялаш учун қўлланилади.

- ганулалар ҳолатида  -  суюқ  ажратмаларни дезинфекциялаш учун: балғам, пешоб, нажас – пешоб аралашмаси, қусуқ моддалари, қон, зардоб, ва б.қ., шунингдек озиқ-овқат қолдиқларини бактериал (шунингдек силда ҳам), вирус этиологияли, кандидоз инфекцияларда даволаш-профилактика муассасаларида, бактериологик ва клиник лабораторияларда, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш машиналарида дезинфекциялаш учун қўлланилади.

- вабо, ўлат ва куйдиргида балғам, нажас ва зардоблардан идишларни ва буюмлар  юзасини даволаш-профилактика муассасалари ва инфекция ўчоқларида дезинфекциялаш учун қўлланилади.

 

2. ИШЧИ ЭРИТМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

2.1. “АБК-ХЛОРАКТИВ” воситасининг ишчи эритмаларини пластмасса, эмалланган ёки шиша идишларда зарур миқдорини ичимлик сувида эритиб, секин аралаштирилиш йўли билан тайёрланади .

2.2.  Ишчи эритмани тайёрлаш учун  таблеткаларнинг зарурий  миқдорини 1-жадвалда кўрсатилган ҳажмдаги ичимлик сувида эритилади.

2.3. Ювувчи-дезинфекцияловчи эритма тайёрлаш учун кўрсатилган миқдордаги воситани эритмасига  ювувчи воситадан 0,5% қушилади (5 г ювувчи воситани 1 л эритмада ёки 50 г ни 10 л эритмада эритилади).

 

1-жадвал.“АБК-ХЛОРАКТИВ” воситасининг ишчи эритмасини тайёрлаш

Фаол хлор миқдори %

Таблеткалар ёки ўлчов қошикчаси сони

Сув ҳажми (л)

0,015

1

10,0

0,03

2

10,0

0,1

7

10,0

0,2

14

10,0

0,3

20

10,0

0,5

35

10,0

 

3. “АБК-ХЛОРАКТИВ” ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШ

3.1. “АБК-ХЛОРАКТИВ” воситаси дезинфекциялаш мақсадларида ишчи эритмалар ҳолатида, ҳамда  ганулалар шаклида ушбу қўлланманинг 1.4. банди бўйича қўлланилади.

3.2. Хоналардаги юза жойлар (деворлар, пол, эшик ва б.қ.), қаттиқ мебелларни воситанинг 150 мл/м2  эритмасида ҳўлланган мато билан артилади ёки уларга гидропульт, автомакс ёрдамида 300 мл/м2  миқдорида восита эритмаси сепилади, ёки “Квазар” пуркагичи қўлланилганда 150 мл/м2  миқдорида восита эритмаси сепилади. Ювувчи восита қўшилган восита эритмаси қўлланилганда 100 мл/м2  ҳажмдаги  эритма қўлланилади. Ўта хавфли инфекциялар – вабо, ўлат ва куйдиргида 300-500 мл/м2  восита эритмаси етарли бўлади. Дезинфекциялаш тугалланганидан кейин  хона ҳўллаб тозаланади, шамоллатилади, паркет пол, силлиқланган ёғоч мебел қуруқ латта билан артилади.

3.3. Санитария-техника жиҳозларини (ванна, сув чиғаноқлари, унитазлар ва б.қ.) восита эритмасида ҳўлланган   шётка билан ёки мато билан артилади. Артиб тозаланадиган юзаларни бир марта артиш учун  керакли восита миқдори 150 мл/м2 ни ташкил қилади. Санитария-техника жиҳозларига ҳўлланиб Ишлов берилганда ишчи эритманинг зарур миқдори юзага  бир марта ишлов бериш учун пуркагичнинг турига қараб 150-300 мл/м2 ни ташкил қилади (3.2. банд). Ўта хавфли инфекциялар вабо, ўлат ва куйдиригида 300-500 мл/м2  эритма етарли бўлади. Дезинфекциялаб бўлингандан сўнг санитария-техника жиҳозлари сув билан ювилади. Резина гиламчалар восита эритмасида ҳўлланган мато билан артилади.

3.4. Ички кийимлар ёки чойшабларни бирма-бир  зарарсизлантирувчи восита эритмасига  қуруқ  оғирлиги 5л/кг нисбатда қилиб солинади. Идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилади. Зарарсизлантириб бўлгандан кейин улар ювиб, чайилади.

3.5. Идишларни (овқат қолдиқларидан тозаланган) восита эритмасига тўлиқ – 1 комплект идишга 2 л ҳисобланиб солинади.  Идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилади. Дезинфекциялаб бўлгандан кейин идишларни шётка ёки губка билан оқаётган ичимлик сувида хлор ҳиди кетгунича ювилади.

3.6. Беморларни парваришлашда қўлланилувчи буюмлар (пластмасса, резина, темир буюмлар), ўйинчоқлар восита эритмасига солинади ва қопқоғи маҳкам ёпилади;   ёки улар восита эритмасида ҳўлланган мато билан артилади. Дезинфекциялаш якунида уларни хлор ҳиди кетгунича яхшилаб ювилади.

3.7. Тиббий асбоб-анжомларни ишлатилгандан сўнг зарарсизлантиришда «АБК-ХЛОРАКТИВ» воситанинг 0.06% эритмасига 20-30 минутга тўлиқ  Бўктирилади. Асбобларнинг  каналлари ва бўшлиқлари эритма билан тўлдирилади, бунда ҳаво пуфакчалари ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак. Асбобларнинг қулфли қисмлари очиб эритмага солинади, бунда бу қулфларни эритма асбобнинг ички қисмларига яхшироқ киритилиши учун  бир неча бор очиб ёпилади. Асбоблар устида  воситанинг эритмаси камида 1 см баландликда бўлиши керак. Идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилади. Дезинфекция бўлгандан кейин тиббий асбобларни оқаётган ичимлик сувида хлор ҳиди кетгунича ювилади.

3.8. Идишга йиғилган балғамнинг устига  зарарсизлантирувчи восита қуйидаги нисбатда қуйилади: 1 ҳажм балғамга 2 ҳажм воситанинг эритмаси. Идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилади (3-жадвал). Дезинфекциялаб бўлгандан кейин чиқиндилар утилизация қилинади, идишлар эса қайта дезинфекцияланади.

3.9. Идишларга йиғилган биологик  ажратмаларни (пешоб ва балғамдан ташқари): нажас, қон, зардоб ва б.қ., лар устига  дезинфекцияловчи восита эритмаси қуйидаги нисбатда қуйилади: 1 ҳажм биологик  ажратмаларга 2 ҳажм воситанинг эритмаси. Идишнинг қопқоғи маҳкам ёпилади (5-жадвал). Дезинфекциялаб бўлгандан кейин чиқиндилар утилизация қилинади, идишлар эса қайта дезинфекциланади.

3.10. Суюқ ажратмалар (пешобдан  бошқа) –  буюмлар юзасидаги қон, зардоб ва б.қ. ларнинг устига  ганулалар  сепилади. 5 минут ўтгандан кейин, бунда суюқ  ажратмалар   ганулаларга тўлиқ  шимилиб кетиши керак, уларни алоҳида идишга ёки бир марта  ишлатилувчи халталарга эпидемиологик хавфсизликка риоя қилган холда (қўлқоплар, фартук) солинади, буюмларнинг юзаси эса қуруқ мато билан артилади. Алоҳида идишга ёки бир марталик халталарга тўпланган ганулаларни 60 минутдан кейин  утилизация қилинади. Идишларни қайта дезинфекцияланади.

3.11. Бактериал (шунингдек сил, вабо, ўлатда), вирусли ва замбуруғли (кандидоз ва дерматофитиялар) этиологияли инфекцияларда идишларга йиғилган биологик  ажратмаларнинг устига (пешобдан бошқа), ганулалар  сепилади: балғам ва нажасга 2 соатга, қон зардобига эса 4 соатга  (сепилган ганула воситани дастлаб бир марта аралаштирилганда) 1:10 нисбатда (1 ҳажм дезенфекциялаётган субстратга ганулалардан гамлар ҳисобида), ёки (1:15 нисбатда) 24 соатга (сепилган ганула восита дастлаб аралаштирилмаганда) сепилади. Куйдирги қўзғатувчилари бўлган  биологик ажратмаларга (балғам, нажас ва қон зардобини) дастлаб воситани бир марта аралаштириб 4 соатга (1 ҳажм зарарсизлантирилаётган субстратга ганулалардан гамлар ҳисобида - 1:5 нисбатда)  ва 24 соатга (уларнинг нисбати 1:10 бўлганда) сепиб қўйилади. Идишларга йиғилган биологик ажратмалар устига (пешобдан бошқа) “АВК-ХЛОРАКТИВ” ганулаларини сепиб  зарарсизлантириш тартиби 10-жадвалда қайд қилинган. Дезинфекциялаб бўлгандан кейин чиқиндилар утилизация қилинади. Идишларни қайта дезинфекцияланади.

3.12. Идишларга йиғилган пешоб, нажас-пешоб аралашмаси, қусуқ моддалари, овқат қолдиқларининг устига ганула восита сепилади ва аралаштирилади. Зарарсизлантириш тартиби 9-жадвалда қайд қилинган. Дезинфекциялаб бўлгандан кейин чиқиндилар утилизация қилинади. Идишларни қайта дезинфекцияланади.

3.13. Тозалаш анжомларини воситанинг эритмасига Бўктирилади. Дезинфекциялаш якунида улар сув билан  чайилади.

3.14. Текстиль материаллардан  (пахта тампонлар, ишлатилган боғлов материаллари, бир марталик ички кийимлар ва ётоқ анжомлари, ходимларнинг кийимлари, ниқоблар ва б.қ.) ва бошқа материаллардан (идишлар, шу жумладан лаборатория идишлари ҳам, бир марта қўлланилувчи тиббий анжомлар) ишлаб чиқарилган тиббий чиқиндиларни фаол хлор масса улуши 0,3% бўлган восита эритмасига 120 минут солиб қўйилади, кейин утилизация қилинади.

3.15. Турли объектларни восита эритмалари билан артиб, пуркаб, бўктириб, ивитиб зарарсизлантириш тартиблари 2-8 жадвалларда қайд қилинган.

           3.16.Коммунал-маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида (меҳмонхоналар,ётоқхоналар,жамоат ҳожатхоналари ва б.лар), ижтимоий таъминот муассасаларида,таълим ва маданият, пенитенциар муассасаларда, озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи автотрансопртда, умумий овқатланиш корхоналарида, савдо тармоқларида ва б.ларда профилактик зарарсизлантириш тадбирларини ўтказиш учун восита бактериал инфекцияларда тавсия қилинган зарарсизлантириш тартиблари бўйича қўлланилади (2-жадвал).

3.16.Мукаммал тозалаш жараёнида дезинфекцияловчи воситани 11-жадвалда қайд қилинган тартибда қўллаш лозим.

 

2-жадвал. «АБК-ХЛОРАКТИВ» воситаси билан турли  объектларни бактериал (силдан ташқари) этиологияли инфекцияларда дезинфекциялаш режими.

Дезинфекциялаш

объекти

Эритманинг концентра- цияси (фаол хлор бўйича),%

Дезинфекциялаш вақти,

мин.

Дезинфекциялаш усули

Хоналардаги юза жойлар,

Қаттиқ мебель*

0,015

0,03

60

30

Артилади,

ҳўлланади

 

Санитария-техника жиҳозлари*

 

 

 

 

0,03

0,06

 

120

60

15 минутлик танаф-фус билан икки марталаб артиш

15 минутлик танаффус билан икки марталаб ҳўлланади

 

 

Идишлар

Овқат қолдиқларисиз

 

0,015

 

15

 

Бўктирилади

Овқат қолдиқлари билан

0,1

120

Лаборатория идишлари

0,1

120

Бўктирилади

Ички ки-йимлар, чойшаблар

Ажратмалар билан ифлосланмаган

0,015

60

Ивитилади

Ажратмалар билан ифлосланган

0,2

120

 

Беморларни парваришлашда қўлланилувчи шиша, пластмасса, резина буюмлар

0,06

0,1

90

60

Бўктирилади

Артилади

Зангламайдиган темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий буюмлар

0,1

60

Бўктирилади

Йиғиштириш анжомлари, матолар*

0,2

120

Ивитилади

Ўйинчоқлар

0,03

60

Бўктирилади Артилади

     ●   - Дезинфекциялашни 0,5% ювувчи восита қўшиб ўтказиш мумкин.

 

3- жадвал. «АБК-ХЛОРАКТИВ» воситаси билан сил касаллигида турли объектларни дезинфекциялаш режими.

Дезинфекциялаш объектлари

Эритманинг концентрацияси (фаол хлор бўйича), %

Дезинфекциялаш вақти,

мин

Дезинфекциялаш усули

Хоналардаги юза жойлар,

қаттиқ мебель*

0,06

0,1

60

30

Артилади,

Ҳўлланади

 

Санитария-техника жиҳозлари*

 

 

 

 

0,1

0,2

 

90

60

15 минутлик танаффус билан икки марталаб артиш

15 минутлик танаффус билан икки марталаб

ҳўлланади

 

Идишлар

Овқат колдиқларисиз

0,06

30

Бўктирилади

 

Овқат қолдиқлари билан

0,3

180

Ички ки-йим, чойшаблар

Ажратмалар билан ифлосланмаган

0,06

60

 

Ивитилади

Ажратмалар билан ифлосланган

0,3

120

Беморларни парваришлаш-да қўлланилувчи шиша, пластмасса, резина буюмл

0,2

0,3

60

45

Бўктирилади

Балғамсиз туфукдонлар

0,3

120

Қопқоқли идишда Бўктирилади

Балғам

0,3

480

Устига қуйилади: 1 ҳажм балғамга 2 ҳажм эритма

Зангламайдиган темир, шиша, резина, пластмас-садан ясалган тиббий буюмлар

0,2

60

Бўктирилади

 

Йиғиштириш анжомлари, латталар*

0,3

120

Ивитилади

Ўйинчоқлар

0,06

0,1

30

15

Бўктирилади ёки артилади

Балғам

Ганулла восита

60

Устига сепилади

   ●   - Дезинфекциялашда 0,5% ювувчи восита қўшиб ўтказиш мумкин

 

4-жадвал. «АБК-ХЛОРАКТИВ» воситаси билан Кандидозлар ва дерматофитияларда турли объектларни дезинфекциялаш режими

 

Дезинфекциялаш объектлари

Эритма концен-трацияси (фаол хлор бў- йича), %

Дезинфекция-лаш вақти,мин.

 

Дезинфекциялаш усули

Кан-ди-дозда

Дерматофи-тияда

Хоналардаги юза жойлар, қаттиқ мебель*

0,06

0,1

60

30

60

30

Артилади ёки ҳўлланади

 

Санитария-техника жиҳозлари*

 

 

0,1

 

60

 

120

15 минутлик танаф-фус билан икки марталаб артиш

15 минутлик танаф-фус билан икки мар-талаб ҳўлланади

 

 

Идишлар

Овқат қолдиқлариси

 

0,06

 

30

 

-

 

Бўктирилади

 

Овқат

қолдиқлари билан

 

0,2

 

120

 

--

Ички кийим ва чойшаблар

Ажратмалар билан ифлосланмаган

0,06

60

120

Ивитилади

Ажратмалар билан ифлосланган

0,2

60

120

Ивитилади

Беморларни парваришлаш-да қўлланилувчи шиша, пластмасса, резина буюмлар

 

0,2

 

30

 

60

Бўктирилади ёки артилади

Зангламайдиган темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий буюмлар

 

0,2

 

30

 

60

 

Бўктирилади

 

Ўйинчоқлар

0,1

30

60

Бўктирилади ёки артилади

Резина гиламчалар

0.1

--

120

Артилади ёки пуркалади

Йиғиштириш анжомлари

0.2

60

120

Ивитилади

●  - Дезинфекциялашни 0,5% ювувчи восита қўшиб ўтказиш мумкин.

 

5-жадвал. «АБК-ХЛОРАКТИВ» воситаси билан вирусли  инфекцияларда турли объектларни дезинфекциялаш режими

 

Дезинфекциялаш объектлари

Эритманинг концентра-

цияси (фаол хлор бўйича), %

Дезинфекциялаш вақти,

мин.

 

Дезинфекциялаш усули

Хоналардаги юза жойлар, Қаттиқ мебель*

0,015

0,03

60

30

Артилади, ҳўлланади

 

Санитария-техника жиҳозлари*

 

 

 

 

0,03

0,06

 

120

60

15 минутлик танаф-фус билан икки мар-талаб артиш, 15 минутлик танаф-фус билан икки мар-талаб пуркаш

 

Идишлар

Овқат қолдиқларисиз

 0,015

 15

 Бўктирилади

Овқат қолдиқлари билан

 0,1

 120

Бўктирилади

Ички кийимлар, чойшаблар

Ажратмалар билан ифлосланмаган

 0,015

 60

 Пуркалади

Ажратмалар билан ифлосланган

 0,2

120

 Ивитилади

Зангламайдиган темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий буюмлар

0,06

0,1

90

60

 Бўктирилади

 

Беморларни парваришлашда қўлланилувчи шиша, пластмасса, резина буюмлар

0,06

0,1

 90

60

Бўктирилади

Биологик ажратмалар (балғам ва пешобдан бошқа): нажас,қон,зардоб ва б.к

 0,3

 360

Устига қуйилади: 1 ҳажм ажратмага 2 ҳажм эритма

Ўйинчоқлар

0,06

15

Бўктирилади ёки артилади

Йиғиштириш анжомлари

0,2

0,3

120

60

Ивитилади

●  - Дезинфекциялашни 0,5% ювувчи восита қўшиб ўтказиш мумкин.

 

6-жадвал. «АБК-ХЛОРАКТИВ» воситаси билан ўлат инфекцияларида турли объектларни дезинфекцилаш режими

 

Дезинфекциялаш объектлари

Эритманинг концентра- цияси

(фаол хлор бўйича), %

Дезинфекциялаш вақти,

мин.

 

Дезинфекциялаш усули

Хоналардаги юза жойлар, Қаттиқ мебель

0,1

60

 Пуркалади

Санитария-техника жиҳозлари

0,1

60

        Пуркалади

 

 

Идишлар

Овқат қолиқларисиз

0,06

60

Бўктирилади

Овқат қолдиқлари билан

0,2

60

Бўктирилади

Лаборатория идишлари

0,2

60

Бўктирилади

Ички кийимлар, чойшаблар

Ажратмалар билан ифлосланмаган

 

0,01

 

60

 

Ивитилади

Ажратмалар билан ифлосланган

0,2

0,3

120

60

 

Ивитилади

Беморларни парваришлашда қўлланилувчи шиша, пластмасса, резина буюмлар

 

0,2

 

60

 

Бўктирилади

Зангламайдиган темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий буюмлар

 

0,2

 

60

 

Бўктирилади

 

Йиғиштириш анжомлари, матолар

0,3

60

Ивитилади

7-жадвал. «АБК-ХЛОРАКТИВ» воситаси билан вабо касаллигида турли объектларни дезинфекцилаш режими

 

Зарарсизлантириш объектлари

Эритманинг концентра- цияси (фаол хлор бўйича), %

Дезинфекциялаш вақти,

мин.

 

Зарарсизлантириш усули

Хоналардаги юза жойлар, Қаттиқ мебель

0,1

 

 60

 

 Пуркалади

Санитария-техника жиҳозлари

0,1

60

        Пуркалади

 

 

Идишлар

Овқат қолдиқларисиз

0,06

60

Бўктирилади

Овқат қолдиқлари билан

0,2

60

Бўктирилади

Лаборатория идишлари

0,2

60

Бўктирилади

Ички кийимлар, чойшаблар

Ажратмалар билан ифлосланмага

0,1

60

Ивитилади

Ажратмалар билан ифлосланган

0,2

0,3

120

60

Ивитилади

Беморларни парваришлашда қўлланилувчи шиша, пластмасса, резина буюмлар

 

0,1

 

60

Бўктирилади

Зангламайдиган темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий буюмлар

0,1

60

Бўктирилади

 

Йиғиштириш анжомлари, латталар

0,3

60

Ивитилади

 

8-жадвал. «АБК-ХЛОРАКТИВ» воситаси билан куйдирги касаллигида  турли объектларни дезинфекциялаш режими

 Дезинфекциялаш объектлари

Эритманинг концентра- цияси

(фаол хлор бўйича), %

Дезинфекциялаш вақти, мин.

 Дезинфекциялаш усули

Хоналардаги юза жойлар, Қаттиқ мебель

3,0

 

 120

 

 Ҳўлланади

Санитария-техника жиҳозлари

3,0

120

        Ҳўлланади

 

 

Идишлар

Овқат қолдиқларисиз

2,0

1,0

90

120

Бўктирилади

Овқат қолдиқлари билан

3,0

2,0

90

120

Бўктирилади

Лаборатория идишлари

3,0

2,0

90

120

Бўктирилади

Ички кийимлар, чойшаблар

Ажратмалар билан ифлосланмаган

2,0

1,0

90

120

 

Ивитилади

Ажратмалар билан ифлосланган

0,2

0,3

120

60

Ивитилади

Беморларни парваришлашда қўлланилувчи шиша, пластмасса, резина буюмлар

3,0

120

Бўктирилади

Зангламайдиган темир, шиша, резина, пластмассадан ясалган тиббий буюмлар

 

4,0

        3,0

 

90

120

 

Бўктирилади

 

Йиғиштириш анжомлари,

матолар

3,0

120

Ивитилади

 

9-жадвал. «АБК-ХЛОРАКТИВ» (ганула) воситаси билан бактериал (шу жумладан силда ҳам), вирусли ва замбуруғ этиологияли инфекцияларда ажратмалар, овқат қолдиқларини дезинфекциялаш режими.

 

Дезинфекциялаш объектлари

Воситанинг 1 л ажратма учун зарур миқдори (г)

Дезинфекциялаш

вақти,

мин.

 

Дезинфекциялаш усули

Пешоб

5

60

Устига сепиб, аралаштирилади

Нажас-сийдик аралашмаси

50

100

120

60

Устига сепиб, аралаштирилади

Қусуқ моддалари,

овқат қолдиқлари

50

100

120

60

Устига сепиб, аралаштирилади

 

10-жадвал.Идишга йиғилган биологик суюқликлар устига (пешобдан ташқари) «АБК-ХЛОРАКТИВ» ганула воситасидан  сепиб дезинфекциялаш режими

 

 

Дезинфекциялаш

объектлари

 

 

Дезинфекциялаш

жараёни

Дезинфекциялаш вақти (соатда)  қуйидаги нисбат учун: донадор восита миқдори (г)/ зарарсизлантирилувчи биологик субстрат ҳажми (мл)

Бактериал (шунингдек сил, ўлат, вабо), вирусли ва замбуруғ (кандидозлар ва дерматофитиялар) этиологияли инфек-цияларда

 

куйдиргида

 

Нажас

Аралаштирилади

 

2 с – (1:10)

 

24 с – (1:15)

 

2 с – (1:10)

 

24 с – (1:15)

 

4 с – (1:10)

 

24 с – (1:15)

4 с – (1:5)

Аралаштирмасдан

24 с – (1:10)

 

 

Балғам

Аралаштирилади

4с – (1:5)

 

Аралаштирмасдан

24 с – (1:10)

 

Қон зардоби

Аралаштирилади

4 с – (1:5)

 

Аралаштирмасдан

24 с – (1:10)

 

 

11-жадвал.“АБК-ХЛОРАКТИВ” воситаси эритмалари  билан даволаш – профилактика муассасаларида  мукаммал тозалаш жараёнида  турли объектларни дезинфекциялаш режими.

 

Даволаш-профилактика муассасасининг йўналиши

Эритманинг концентрация-си (фаол хлор бўйича), %

Дезинфекциялаш вақти,

мин.

 

Дезинфекциялаш усули

Соматик,жарроҳлик бўлинмалари, муолажа кабинетлари,

стоматологик, акушерлик, гинекологик бўлинмалар, кабинетлар ва лабораториялар

0,015

 

 

0,03

60

 

 

30

Артилади

Силга қарши даволаш-профилактика муассасалари

0,06

0,1

60

30

Артилади

Инфекцион даволаш-профилактика муассасалари*

 

---

 

---

 

---

Тери-таносил даволаш-профилактика муассасалари

0,1

0,06

30

60

Артила

 *- инфекцияга мувофиқ режим буйича.

 

4. ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ

 4.1. Зарарсизлантирувчи восита билан хлорга нисбатан юқори сезувчанлиги  бўлган шахслар, аллергик касалликлари ва ўпкасида, ҳамда юқори нафас йўлларида  сурункали хасталиклари бўлган шахсларнинг ишлашлари мумкин эмас.

4.2. Восита  билан ишлаганда  унинг кўзларга ва терига тушишига йўл қўймаслик лозим.

4.3. Восита билан ишлаганда қўлларга албатта резина қўлқоп кийиш зарур.

4.4. Воситанинг фаол хлор масса улуши 0,015 дан 0,06% гача бўлган эритмалари билан нафас органларини ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланмасдан ишлаш мумкин.

4.5. Фаол хлор улуши 0,1% ва ундан юқори  бўлган  эритмалар билан ишлаганда нафас органларини ҳимоялаш учун В маркали патрони бўлган РУ-60М ёки РПГ-67 универсал респираторларидан фойдаланиш, кўзларга эса герметик кўзойнаклар тақиш керак.

4.6. Хоналардаги юза жойларни беморлар бўлмаганда дезинфекциялаш лозим. Дезинфекцияланиб бўлгандан кейин хонани ҳўллаб тозалаш ва хлор ҳиди йўқолгунича шамоллатиш керак.

Воситанинг  фаол хлор улуши 0,015% бўлган эритмаси билан хонадаги буюмлар юзасини беморлар бўлган вақтда ҳам дезинфекциялаш мумкин.

4.7. Идишлар, ички кийимлар, ётоқ анжомлари, ўйинчоқлар, тозалаш анжомлари ва зангламайдиган темирдан ясалган тиббий анжомларни восита эритмасига ботириб ва ивитиб дезинфекцилаш жараёнини шамоллатилувчи хонада ўтказиш тавсия қилинади, зарарсизлантирувчи эритмалар солинган идишларнинг қопқоқлари  бўлиши керак.

4.8. Воситани бошқа дори воситаларидан алоҳида, болалар қўли етмайдиган жойда, ишлаб чиқарувчининг қадоқлаш идишида маҳкам ёпилган холда сақлаш лозим.

 

5. БЕХОСДАН ЗАҲАРЛАНИШ РЎЙ БЕРГАНДА БИРИНЧИ ЁРДАМ ЧОРАЛАРИ

5.1. Хавфсизлик чораларига риоя қилинмаган холларда юқори нафас олиш йўллари зарарланиши  мумкин. Бунда шикастланган одамни ишчи хонадан тоза ҳавога ёки яхши шамоллатиладиган хонага олиб чиқилади, оғзи, бурни ва томоқлари яхшилаб чайдирилади, илитилган суюқлик ичирилади (сут ёки “Боржоми”).

5.2. Терига восита тушганда шу жойни кўп миқдорда сув билан ювилади ва юмшатувчи крем суртилади.

5.3. Восита бехосдан кўзлга тушганда  кўп миқдор сув билан ювилади ва натрий сульфациднинг 30% ли эритмасидан томизилади.

5.4. Восита эҳтиётсизлик натижасида  ошқозонга тушганда зарарланган одамга 10-20 та майдаланган фаол кўмир таблеткаларини бир неча стакан сув билан ичирилади.Зарурат бўйича шифокорга мурожаат қилинади.

 

6. ҚАДОҚЛАШ, ТАШИШ, САҚЛАНИШ ШАРОИТЛАРИ.

 6.1. Воситани намликдан  ва қуёш нурларидан ҳимояланган жойда, шунингдек иситиш тизимидан узоқда -10°С дан +40°С гача ҳароратда сақлаш лозим.

Воситани  бошқа дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан сақлаш мумкин эмас.

6.2. Воситани шундай юклар ташишга  ихтисослашган транспортда юк ташиш қоидаларига риоя қилган холда ташиш мумкин.

6.3. Донадор восита ва таблеткалар 0,5-5 кг сиғимли пластмасса идишларга қадоқланади.

 

  1. “АБК-ХЛОРАКТИВ” ВОСИТАСИНИ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ВА АНАЛИТИК УСУЛЛАРДА ТЕКШИРИШ.

7.1. “АБК-ХЛОРАКТИВ” дезинфекцияловчи воситаси қуйидаги сифат кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади: ташқи кўриниши, ранги, ҳиди,  ўртача оғирлиги ва таблеткаларнинг эриш вақти, ҳамда фаол хлорнинг масса улуши (12-жадвал).

 

12-жадвал. “АБК-ХЛОРАКТИВ” воситаси учун назорат қилинувчи кўрсаткичлар ва меъёрлар

Назорат  қилинувчи кўрсаткичлар

Таблеткалар

учун меъёрлар

Ганулалар

учун меъёрлар

Ташқи кўриниши

Таблеткалар думалоқ шаклда

Майда доначалар, бир-бирига ёпишмаган ва осон тўкилувчан

Ранги

Оқ

Оқ

Ҳиди

Хлорга хос ҳид

Хлорга хос ҳид

Ўртача оғирлиги

3,0 ± 0,2

---

Эриш вақти, мин., дан ортиқ эмас

15,0

---

Фаол хлорнинг масса улуши, %

50 ± 2,0

50 ± 2,0

 

7.2.  Намуна олиш

       Турли нуқталардан намуна олиш ДавСТ 14189-81 га асосан донадор воситалардан намуна олишга мўлжалланган зангламайдиган пўлатдан, титан ёки винипластдан ясалган намуна олиш мосламаси билан олинади. Сурилиб келаётган тайёр маҳсулот оқимидан намуна олишда юқоридаги материаллардан ясалган курак билан намуна олинади.

       Турли нуқталардан олинган намуналар тўпланиб, яхшилаб аралаштирилиб, тўпланган намуна ҳосил қилинади, ундан  квартлаш усули билан ўртача намуна тайёрланади.

       Ўртача намунанинг оғирлиги камида 0,5 кг.

       Ўртача намунани ўртасидан тенг икки қисмга  бўлинади, буларни алоҳида тоза ва қуруқ, оғзи маҳкам беркитиладиган қопқоқли (тиқинли)  шиша банкаларга солинади.

       Ҳар бир банкага қуйидаги маълумотлар ёзилган ёрлиқ ёпиштирилади:

-          маҳсулотнинг номи;

-          тўпнинг рақами;

-          намуна олинган сана;

-          намуна олган шахснинг фамилияси.

Битта банкадаги намунани ушбу техникавий шартларнинг 1.2. банди бўйича талабларга мослигини текшириш учун ишлатилади, иккинчи банкадаги намунани муҳрлаб, воситанинг яроқлилик муддати даврида ўтказилиши мумкин бўлган арбитраж текширувлари учун сақлаб қўйилади.

        “АБК-ХЛОРАКТИВ” воситасини 1кг  ва ундан кичик  идишларга қадоқланганда,  тўпланган намуна ҳосил қилиш учун умумий қадоқланган бирликдаги тўпдан 0,1% олинади, лекин олинган намуналар камида 6 қадоқланган бирликда бўлиши керак.

7.3. Ташқи кўринишини ва ҳидини аниқлаш

       Воситанинг ташқи кўринишини кўз билан кўриб аниқланади.

       Воситанинг ҳидини органолептик усул билан аниқланади.

7.4. Битта таблетканинг ўртача оғирлигини аниқлаш

       10 таблетканинг оғирлигини 0,01 г аниқликда тортиб олинади.

Битта таблетканинг ўртача оғирлигини граммларда (m) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

                                                  М

                     m   =   --------------------------

                                                 10     

М – 10 таблетканинг оғирлиги, г;      10 – тортилган таблеткалар сони;

7.5. Парчаланиш вактини аниқлаш

7.5.1. Ўлчов асбоблари, рефаоллар, идишлар:

Механик секундомер СОПпр-2а-3-000 .

Колба Кн -1-250-29/32 ТС ДавСТ 25336 бўйича.

Дистилланган сув ДавСТ 6709-72 бўйича.

            Таҳлилнинг бажарилиши:

      Восита таблеткаларининг парчаланиши +20;+25°С да термостатланган сувда аниқланади.

Ҳажми 1000 мл бўлган конуссимон колбага 500 млводопровод суви қуйилади, сўнга унга 1 дона «АБК-ХЛОРАКТИВ» таблеткаси қўшилади ва секундомер ёқилади. Парчаланиш жараёни тугаши билан секундомер кўрсатгичи паррчаланиш вақти деб ҳисобланади.

 

7.6. Битта таблеткадаги фаол хлорнинг ўртача оғирлигини аниқлаш.

7.6.1. Ускуналар, рефаоллар, эритмалар:

Бюретка 1-3-2-10-0,05 ДавСТ 29251 бўйича.

Пипеткалар 1-1-2-2- ва 1-2-2-10 ДавСТ 29227-91 бўйича.

Ўлчовли цилиндрлар 3-10, 3-50 ДавСТ 1770-74.

 Колба Кн-1-250 29/32 ДавСТ 25336-82.

Калий йод ДавСТ 4232-74 бўйича; оғирлик улуши 10% ли сувли эритма.

Сульфат кислотаси ДавСТ 4204-77; к.т., оғирлик улуши 10% ли сувли эритма.

Натрий тиосульфатининг стандарт-титрлари 0,1н. ТШ 6-09-2540-87; 0,1н.сувли эритма.

Эрувчан крахмал ДавСТ 10163-76; оғирлик улуши 0,5% ли сувли эритма.

Дистилланган сув ДавСТ 6709-72 бўйича.

7.6.2. Таҳлилнинг бажарилиши

        Ҳажми 250 мл  бўлган конуссимон колбага 5 дона таблетка (ҳовончада кукунсимон ҳолатгача майдалаган) оғирлиги 0.13 дан 0.17г ча бўлган намуна 0.0002 г аниқликда олинади. Сўнга намунага 50 мл дистилланган сув, 10 мл сульфат кислота эритмаси ва 10 мл  калий йоднинг сувли эритмасидан қўшилади. Колбани тиқин билан ёпиб, силкитиб аралаштирилади ва  қоронғи жойга 5 минут қўйилади. Ажралган йодни натрий тиосульфат эритмаси билан оч сариқ ранггача титрланади, сўнгра 0.5  мл крахмал эритмасидан қўшилади ва умуман рангсизлангунича титрланади.

7.6.3. Натижаларни қайд қилиш

      Битта таблеткадаги фаол хлорнинг граммлардаги  ўртача оғирлигини (Х) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

                                   V  х  0,003545  х  М

                     Х   =      --------------------------

                                                   m    

V – натрий тиосульфат эритмасининг  моляр концентрацияси аниқ

       (Na2S2O3·5 H2O)=0,1мол/(0,1н)  бўлган, титрлашга кетган ҳажми, мл

0,003545 – фаол хлорнинг  натрий тиосульфат эритмасининг  моляр 

        концентрацияси аниқ (Na2S2O3·5 H2O)=0,1мол/дм3 (0,1н)  бўлган  1  мл            

        эритмасига тенг оғирлиги, мг/ мл;

М – таҳлил қилинаётган таблетканинг оғирлиги, 7.4 банд бўйича тайёрланган;

m -  титрланаётган намунанинг оғирлиги , г.

       Таҳлил  натижаси сифатида 3 марта бажарилган ўлчовларнинг ўртача арифметик қиймати қабул қилинади, бунда уларнинг орасидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган абсолют  фарқ 0,1 г дан ортмаслиги керак.

 "Agro Bio Kimyo" ООО Фирма производитель



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором