13 июня, 2019 г. 19:26

АЛМАГЕЛЬ - қўллаш бўйича йўриқнома

"Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛМАГЕЛЬ®

Almagel

 

Препаратнинг савдо номи: Алмагель®

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия

Таркиби:

Фаол моддалар:

5 мл (1 ўлчов қошиқ) суспензия 218 мг алюминий оксидига мувофиқ келувчи 2,18 г алюминий гидроксиди гели, 75 мг магний оксидига мувофиқ келувчи 350 мг магний гидроксиди пастаси сақлайди.

10 мл (1 пакетча) суспензияси 436 мг алюминий оксидига мувофиқ келувчи 4,36 г алюминий гидроксиди гели, 150 мг магний оксидига мувофиқ келувчи 700 мг магний гидроксиди пастасини сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: водород пероксиди эритмаси (30%), сорбитол, гидроксиметилцеллюлоза, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, бутирилпарагидроксибензоат, натрий сахарини, пропиленгликоль, макроголь 4000, лимон мойи, 96% этил спирти, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антацид восита

АТХ коди: А02АВ 10

 

Фармакологик хусусиятлари

Алмагель – меъда ширасининг ошган кислотали муҳитини пасайтирувчи препаратдир. У ичакда деярли сўрилмайдиган ва организмга минимал миқдорда кирадиган алюминий ва магний гидроксидларининг мувозанатланган, эримайдиган гелдир. Алмагель меъданинг шиллиқ қаватига маҳаллий таъсир кўрсатади ва уни кислоталар ва бошқа зарарли моддалар ҳамда овқатнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади, шунингдек пепсиннинг фаоллигини пасайтиради. Препарат қизилўнгачда ошган кислотали муҳитни пасайтиради. Қизилўнгач, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг шиллиқ қаватига яллиғланишга қарши ва буриштирувчи таъсир кўрсатади. Ёрдамчи модда сорбитол кучсиз ел ҳайдовчи ва ўртача ўт ҳайдовчи таъсирни, шунингдек ўртача сурги самарасини намоён этади.

 

Қўлланилиши

  • Қизилўнгач, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг шиллиқ қавати касалликларида ошган кислотали муҳит ҳолатини симптоматик антацид даволаш: эзофагитлар, хиатусли чурра, ГЭРК, ўткир ва сурункали гастрит ва гастродуоденит, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, пострезекцион гастрит ва гастроанастомозит.
  • Меъда ва дуоденал бузилишларни олдини олиш (дори препаратларини қабул қилиш  билан боғлиқ бўлган таъсирловчи ва ульцероген таъсирини камайтириш).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Симптоматик антацидли даволаш

Катталарга ва 14 ёшдан катта болаларга:

5-10 мл (1-2 ўлчов қошиқ ёки 1 пакетча) дан кунига 3-4 марта буюрилади. Зарурати бўлганида бир марталик дозани 15 мл (3 ўлчов қошиғи) гача ошириш мумкин. Терапевтик самарага эришилгандан кейин суткалик дозани 5 мл (1 ўлчов қошиғи) гача камайтириш мумкин кунига 3-4 марта ёки суткада 1-2 пакетдан 2-3 ой давомида қабул қилинади.

 

Буйрак  етишмовчилиги бўлган беморларга

Буйраклар фаолияти бузилишлари бўлган беморларни даволаш вақтида, суткалик дозани камайтириш ёки касалликнинг оғирлигига қараб, қабул қилишлар орасидаги  интервални ошириш зарур.

10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга

Катталар учун дозанинг тенг ярми дозасида – 1 ўлчов қошиғи кунига 2-4 марта ёки 2 ўлчов қошиғи кунига 1-2 марта, ёки 1 пакетча кунига 1-2 марта буюрилади.

Олдини олиш учун 

5-15 мл (1-3 ўлчов қошиғи ёки 1 пакетча) дан шикастловчи таъсирга эга препаратларни қабул қилишдан 15 минут олдин буюрилади.

Тавсия этилган даволаш давомийлиги - 12 кун.

Ҳар қабул қилишдан олдин, ўрамларни чайқатиб, суспензияни гомогенлаштириш лозим.

Препарат овқат қабул қилгандан кейин 45-60 минутдан сўнг ва кечқурун уйқу олдидан қабул қилинади.

Препаратни қабул қилгандан кейин 15 минут давомида суюқликларни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Агар Сизда Алмагель жуда кучсиз ёки жуда кучли таъсир қилаётганини ҳис этсангиз, даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Ножўя таъсирлари

Ҳар қандай дори препарати каби Алмагель ҳам ножўя реакциялар чақириши мумкин, бироқ улар ҳаммада ҳам намоён бўлавермайди. 

Алмагель доза камайтирилганидан кейин ўтиб кетувчи қабзиятни чақириши мумкин.

Кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, меъда спазми, таъм сезишни ўзгариши, аллергик реакциялар ва гипермагниемия (қонда магний даражасини ошиши) кузатилиши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган ва диализдаги беморлар препаратни давомли қабул қилганларида кайфиятни ёки ақлий фаолликни ўзгариши юз бериши мумкин.

Препаратнинг юқори дозаларини қабул қилганда овқатда фосфорнинг танқислиги билан бир қаторда, қонда фосфатларнинг даражасини пасайиши туфайли, остеомаляция (суякларни юмшаб қолиши) пайдо бўлиши мумкин.

Агарда Сизда ножўя реакциялар аниқланса, илтимос Ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу, илова-варақада акс эттирилмаган ҳар қандай ножўя  реакцияларни ўз ичига олиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг таркибига кирувчи таъсир этувчи ёки бирон бир ёрдамчи компонентига аллергия (ўта юқори сезувчанлик);
  • Буйрак етишмовчилигининг оғир шакли (гипермагниемияни ва алюминийли интоксикацияни ривожланиш хавфи туфайли);

 

Махсус огоҳлантиришлар

Алмагелни қўллашдан олдин, агар Сизда қуйидагилар кузатилса, ўзингизни шифокорингиз ёки фармацевт билан гаплашинг:

-          сурункали қабзият, келиб чиқиши номаълум бўлган қоринда оғриқ ва ўткир аппендицитга шубҳа туғилганида, ярали колит, дивертикулёз, колостомия ёки илеостомия (сув-электролит мувозанати бузилишларини ривожланиш хавфини ошиши), сурункали ич кетиши, ўткир геморройда;

-          организмда кислота-ишқор мувозанатини ўзгаришида, айниқса метаболик алкалоз бўлса;

-          жигар циррозида;

-          оғир димланган юрак етишмовчилигида;

-          ҳомиладорлик токсикозида;

-          буйрак бузилишларида (қонда магний даражасини ошиш хавфи ва алюминийли интоксикация).

Алюминий нерв тўқимасида тўпланиши туфайли, алюминий сақловчи антацидларни қўллашни кекса ёшдаги пациентларда ва Альцгеймер касаллиги бўлган пациентларда, уларнинг ҳолатини ёмонлашиши мумкинлигини хавфи туфайли, кескин чеклаш лозим. Кекса ёшдаги беморлар томонидан қабул қилинганида суяклар ва бўғимларнинг мавжуд касалликлари ёмонлашиши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашда препаратни давомли қабул қилганда (кўпи билан 14 кун) доимий шифокор назорати ва магний зардобдаги даражасини кузатуви зарур.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган, сўнгги вақтларда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга хабар бериш лозим.

Алмагель ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш орасида 2 соатли интервалга риоя қилиш лозим.

Алмагель Н2-блокаторлар (циметидин, ранитидин, фамотидин), дигиталис гликозидлари, темир тузлари, литий препаратлари, хинидин, мекситилен, фенотиазин препаратлари, тетрациклин қатори антибиотиклари, ципрофлоксацин, изониазид ва кетоконазолнинг даволовчи таъсирини пасайтиради.

Ичакда эрувчи таблеткалар кўринишида таклиф этилаётган дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганда, меъда ширасининг пасайган кислотали муҳити унинг қобиғини тез бузилишига олиб келиши ва меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг таъсирланишини чақириши мумкин.

Алмагель айрим лаборатор ва функционал текширув ва тестларнинг натижаларига таъсир қилиши мумкин: у меъда секрецияси даражасини пасайтиради; технеций (Тс99) ни ишлатилиши билан ўтказиладиган тестларнинг, масалан суякларнинг сцинтографияси ва қизилўнгачни текшириш учун айрим тестларнинг натижаларини ўзгартиради, зардобдаги фосфор даражасини, зардоб ва сийдикдаги рН қийматини оширади.

Алмагелни қўллаш ва овқат, ичимликлар ва алкоголни қабул қилиш

Препаратни суюлтирилмаган ҳолатда қўллаш тавсия этилади.

Ушбу препарат билан даволаниш вақтида махсус овқатланиш тартибига риоя қилиш ёки озиқ-овқат ёки ичимликларнинг маълум турларини чеклаш зарурати ҳақида маълумотлар йўқ.

 

АЙРИМ ГУРУҲ ПАЦИЕНТЛАР УЧУН ОГОҲЛАНТИРИШЛАР

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Препарат ҳомиладорлик вақтида тавсия этилмайди, қабул қилиш зарурати бўлганида даволаш давомийлиги 5-6 кундан ошмаслиги лозим. Препаратни шифокор назорати остида қўллаш лозим.

Препаратнинг фаол моддалари кам миқдорда кўкрак сутига чиқарилиши мумкин, бироқ янги туғилган чақалоқ учун ноҳуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Эмизиш даврида кўпи билан  5-6 кун шифокор назорати остида қўллаш тавсия этилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Машинани ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига препаратнинг салбий таъсирига оид маълумотлар йўқ.

Препаратга киритилган этанол, тавсия қилинган суткалик дозалар қабул қилинганида, автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсир қилмайдиган миқдорларда сақланади.

Ёрдамчи моддалар тўғрисида маълумот

Агар сизнинг шифокорингиз Сизда айрим қандларни ўзлаштирмаслик борлигини Сизга айтган бўлса, ушбу маҳсулотни қўллашдан олдин ўзингизнинг шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Суспензия аллергик реакциялар (секинлашаган тури бўлиши мумкин) ва жуда кам ҳолларда – бронхоспазмни чақирувчи парагидроксибензоат сақлайди.

Алмагель® 2,5 ум. % этанол (алкоголь) сақлайди, 5 мл дозада 98,1 мг этанол бор (2,5 мл пиво ва 1 мл винога эквивалент) ёки 10 мл дозада 196,2 мг этанол (2 мл вино ва 5 мл пиво) ёки 15 мл дозада 294,3 мг этанол (7,5 мл пиво ва 3 мл винога эквивалент бўлган). Алкоголизм билан касалланган кишиларга қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия этилган дозадан ортиқ дозани бир марта қабул қилинганда, қабзият, метеоризм, металл таъмини ҳис этишдан ташқари, одатда бошқа белгилар кузатилмайди.

Юқори дозалар давомли қабул қилинганида буйракларда тошларни ҳосил бўлиши, оғир қабзиятни пайдо бўлиши, енгил уйқучанлик, қонда магний даражасини ошиши кузатилиши мумкин. Шунингдек метаболик алкалоз (организмда кислота-ишқор мувозанатини бузилиши) нинг белгилари: кайфиятни ёки ақлий фаолликни ўзгариши, мушакларда жимирлаш ёки оғриқ, асабийлик ва тез толиқиш, нафасни секинлашиши, нохуш таъмни ҳис этиш кузатилиши мумкин.

Бундай ҳолларда дарҳол организмдан медикаментни чиқариб юбориш бўйича тезкор чораларни кўриш лозим - қусишни чақириш, меъдани ювиш, фаолаштирилган кўмир қабул қилиш керак.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари пайдо бўлганида, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Агар Сиз Алмагелни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз

Агар Сиз бир қабулни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни кейинги мунтазам қабул қилиш вақти келганида, дозани оширмай қабул қилинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш билан боғлиқ қандайдир  қўшимча саволлар туғилган бўлса, ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

Чиқарилиш шакли  

170 мл дан шиша флаконларда ёки полиэтилентерефталалат флаконларда; 200 мл дан шиша флаконларда ёки полиэтилентерефталалат флаконларда. Бир флакон ўлчов қошиғи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

10 мл дан пакетчалар кўп қаватли фольгада. 10 ёки 20 пакетчалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда!

Музлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати

2 (икки) йил.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг сўнгги кунига мос келади.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 "Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)

 



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором