13 июня, 2019 г. 19:26

ALMAGEL A. ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

"Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛМАГЕЛЬ® А

ALMAGEL A

Препаратнинг савдо номи: Алмагель® А

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия

Таркиби:

Фаол моддалар:  

5 мл (1 ўлчов қошиқ) суспензия 218 мг алюминий оксидига мувофиқ келувчи 2,18 г алюминий гидроксиди гели, 75 мг магний оксидига мувофиқ келувчи 350 мг магний гидроксиди пастаси, бензокаин 109 мг сақлайди.

10 мл (1 пакетча) суспензия 436 мг алюминий оксидига мувофиқ келувчи 4,36 г алюминий гидроксиди гели, 150 мг магний оксидига мувофиқ келувчи 700 мг магний гидроксиди пастаси, бензокаин 218 мг сақлайди

Ёрдамчи моддалар: водород пероксиди эритмаси (30%), сорбитол, гидроксиметилцеллюлоза, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, бутирилпарагидроксибензоат, натрий сахарини, пропиленгликоль, макрогол 4000, лимон мойи, этил спирти (96%), тозаланган сув.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли суспензия. Сақланганида суспензиянинг юзасига тиниқ суюқлик қавати ажралиб чиқиши мумкин. Кучли чайқатилганида бир хил суспензия тикланади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антацид воситалар

АТХ коди: А02АВ10

Фармакологик хусусиятлари

Алмагель А – меъда ширасининг ошган кислотали муҳитини пасайтирувчи ва айрим меъда-ичак касалликларида оғриқни енгиллаштирувчи препаратдир. У алюминий ва магний гидроксидларининг мувозанатланган, эримайдиган гели бўлиб, ичакда деярли сўрилмайди ва организмга минимал миқдорларда тушади.

Препарат бензокаин (анестезин) сақлайди, у маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситадир. Алмагель А меъданинг шиллиқ қаватига маҳаллий таъсир кўрсатади ва уни хлорид кислотаси ва бошқа зарарли моддалар ва овқатнинг шиллиқ қаватга таъсирловчи таъсиридан ҳимоя қилади, шунингдек пепсиннинг фаоллигини пасайтиради. Препарат қизилўнгачда ошган кислотали муҳитни пасайтиради. Бензокаин оғриқни пасайтиради ва енгиллаштиради. Қизилўнгач, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг шиллиқ қаватига яллиғланишга қарши ва цитопротектив таъсир кўрсатади.

Ёрдамчи модда сорбитол кучсиз ел ҳайдовчи ва ўртача ўт ҳайдовчи таъсирни, хамда ўртача сурги самарасини намоён этади.

Қўлланилиши

Оғриқ, кўнгил айниши ва қусиш билан кечувчи яллиғланиш ва эрозив касалликларни қисқа муддатли симптоматик даволаш; қизилўнгач, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг шиллиқ қаватининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши ёки бошқа бузилишларида қўлланади.

Тўғри қўллаш тўғрисида маълумот

Қўллаш усули ва дозалари

Алмагель®А ни ҳар доим шифокор кўрсатмасига биноан қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишончингиз комил бўлмаса, шифокор ёки фармацевтдан сўранг.

Одатдаги доза қуйидагича:

Катталарга:

5-10 мл (1-2 ўлчов қошиқ) дан кунига 3-4 марта овқатдан 10-15 минут олдин.

Даволашнинг максимал давомийлиги 6-7 кунни ташкил қилади, сўнгра Алмагель билан даволашга ўтилади.

Уни қабул қилингандан кейин 15 минут давомида суюқликлар қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Ҳар бир қабул қилишдан олдин флаконни чайқатиб, суспензияни гомогенлаштириш лозим.

Агар Сиз Алмагель А ҳаддан ташқари кучсиз ёки ҳаддан ташқари кучли деб ўйласангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ножўя таъсирлари

Барча дори препаратлари каби Алмагель А ножўя реакциялар чақириши мумкин, гарчи у ҳаммада ҳам намоён бўлмаса ҳам.

Алмагель®А доза камайтирилганидан кейин ўтиб кетувчи қабзиятни чақириши мумкин.

Кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, меъда спазми, таъм сезишни ўзгариши, аллергик реакциялар ва гипермагниемия (қонда магний даражасини ошиши) кузатилиши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган ва диализдаги беморлар препаратни давомли қабул қилганларида кайфиятни ёки ақлий фаолликни ўзгариши юз бериши мумкин.

Препаратнинг юқори дозаларини қабул қилганда овқатда фосфорнинг танқислиги билан бир қаторда, қонда фосфатларнинг даражасини пасайиши туфайли, остеомаляция (суякларни юмшаб қолиши) пайдо бўлиши мумкин.

Агар Сизда ножўя реакциялар кузатилса, илтимос, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу бу қўллаш бўйича йўриқномада акс эттирилмаган барча ноҳуш реакцияларни ўз ичига олади.

Дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин керакли бўлган маълумотлар

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Алмагель А қуйидаги ҳолатларда қўлланилмайди:

-          препаратнинг таъсир этувчи ёки бошқа компонентларидан ҳар қандайига ўта юқори сезувчанлик;

-          Буйрак етишмовчилигининг оғир шакли (гипермагниемия ва алюминийли интоксикациянинг ривожланишини хавфи туфайли);

-          Болаларга буюрилмайди, чунки метгемоглобинемиянинг (гемоглобинни ўзгариши) ривожланишини хавфи мавжуд;

-          Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Махсус огоҳлантиришлар

Алмагель А ни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг, агар Сизда қуйидагилар бўлса:

-          одатдаги оғир даражали қабзият, номаълум этиологияли қорин оғриғи ва ўткир аппендицит, ярали колит, дивертикулезга гумон бўлса, колостомия ёки илеостомия (сув-электролит мувозанатини бузилишининг юқори хавфи), сурункали ич кетиши, ўткир геморрой;

-          организмда кислота-ишқор мувозанатини ўзгариши ва энг асосийси метаболик ацидоз;

-          жигар циррози ёки жигарнинг бошқа касаллиги;

-          оғир даражали димланган юрак етишмовчилиги;

-          ҳомиладорлар токсикози;

-          буйрак фаолиятини бузилишлари (қонда магний миқдорини ошиши ва алюминли интоксикация хавфи);

-          тутқаноқ.

Алюминий нерв тўқимасида концентрацияланиши сабабли, алюминий сақловчи антацидларни кекса ёшли ва Альцгеймер касаллиги бўлган беморларда қўллашни чеклаш керак. Кекса ёшли беморлар томонидан қабул қилинганда суяк ва бўғимларнинг мавжуд касалликлари ёмонлашиши мумкин.

Аллергик реакциялар – катта бўлмаган тошма, қичишиш, юзни шиши, нафас олишни қийинлашиши пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Маҳсулотни қабул қилганда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва тилни увишиши ва анестезияси кузатилади. Бу ўтувчан ҳолат бўлиб, безовта бўлиш учун асос бўлмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз қандайдир бошқа дори препаратларни қабул қилаётган, сўнги вақтда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишингиз мумкин бўлса, бу ҳақда шифокорга  хабар беринг!

Бошқа дори воситалар билан бир вақтда даволанганда, уларни Алмагель®А ни қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш лозим.

Алмагель®А меъда ширасининг кислотали муҳитини камайтиради, бу эса бир вақтда қабул қилинганда кўп сонли дори воситаларнинг таъсирига таъсир қилиши мумкин.

Алмагель®А Н2-блокаторлар (циметидин, ранитидин, фамотидин), дигиталис гликозидлари, темир тузлари, литий препаратлари, хинидин, мекситилен, фенотиазин препаратлари, тетрациклин қатори антибиотиклари, ципрофлоксацин, изониазид ва кетоконазолнинг даволовчи таъсирини пасайтиради.

Алмагель®А сульфонамидларнинг даволовчи самарасини камайтиради, шунинг учун бундай препаратлар билан даволаш ўтказилганда уни қабул қилиш мумкин эмас.

Ичакда эрувчан таблеткалар кўринишида таклиф этилаётган дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганда, меъда ширасининг пасайган кислотали муҳити, унинг қобиғини тез бузилишига олиб келиши ва меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг таъсирланишини чақириши мумкин.

Алмагель®А айрим лаборатор ва функционал текширув ва синамаларнинг натижаларига таъсир қилиши мумкин; у меъда секрецияси даражасини пасайтиради ва шундай қилиб, унинг кислоталилигини аниқлаш учун функционал текширишларнинг натижаларини ўзгартиради; технеций (Тс99) ни ишлатилиши билан ўтказиладиган тестларнинг, масалан суякларнинг сцинтографияси ва қизилўнгачни текшириш учун айрим тестларнинг натижаларини ўзгартиради, зардобдаги фосфор даражасини, зардобдаги ва сийдикдаги рН қийматини оширади.

Алмагель А ни қўллаш ва овқат, ичимлик ва алкоголни қабул қилиш

Препаратни суюлтирмасдан қабул қилиш тавсия этилади. Алмагель А билан даволаш вақтида бензокаиннинг маҳаллий оғриқни қолдирувчи таъсирини сусайиши мумкинлиги сабабли, алкогол ва кислоталар (лимон шарбати, сирка ва бошқалар) ни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Пациентларнинг баъзи гуруҳлари учун огоҳлантиришлар

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ўзингизни ҳомиладор деб ўйласангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирсангиз, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Алмагель®А ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида буюрилмайди, чунки у бензокаин сақлайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири

Машинани ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига препаратнинг салбий таъсирига оид маълумотлар йўқ.

Препаратга киритилган этанол, тавсия қилинган суткалик дозалар қабул қилинганида, автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсир қилмайдиган миқдорларда сақланади.

Ёрдамчи моддалар тўғрисида маълумот

Агар шифокор Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, бу маҳсулотни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Суспензия парагидросибензоатларни сақлайди, улар аллергик реакция (эҳтимол секинлашган турдаги) ва жуда кам ҳолларда – бронхоспазм чақириши маълум.

Алмагель®А 2,5 об.% этанол сақлайди, яъни 5 мл да 98,1 мг этанол (2,5 мл пива ва 1 мл винога эквивалент) ёки 10 мл дозада 196,2 мг этанол (2 мл вино ва 5 мл пивага эквивалент). Бу алкоголизми бўлган шахсларга зарарлидир.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар Сиз тавсия этилган дозадан юқорироқ дозани қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Тавсия этилган дозадан ортиқ дозани бир марта қабул қилинганда, қабзият, метеоризм (ичакда газни ҳосил бўлишини ошиши), металл таъмини ҳис этиш ва препаратда бензокаинни борлиги туфайли ютганда сезувчанликни йўқолишидан ташқари, одатда бошқа белгилар кузатилмайди.

Юқорироқ дозалар давомли қабул қилинганида ютишни бузилиши (тез-тез тиқилиб қолиш), буйракларда тошларни ҳосил бўлиши, оғир даражали қабзият, енгил уйқучанлик, қонда магнийнинг даражасини ошиши кузатилиши мумкин. Шунингдек метаболик алкалоз (организмда кислота-ишқор мувозанатини бузилиши) нинг белгилари: кайфиятни ёки ақлий фаолликни ўзгариши, мушакларда жимирлаш ёки оғриқ, асабийлик ва тез толиқиш, нафасни секинлашиши, нохуш таъм ҳис этишлар кузатилиши мумкин.

Дарҳол организмдан медикаментни чиқариб юбориш бўйича тезкор чораларни кўриш лозим: қусишни чақириш, меъдани ювиш, фаолаштирилган кўмир қабул қилиш керак.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Агар Сиз Алмагель®А ни қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз.

Агар Сиз Алмагель®А нини навбатдаги қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, уни кейинги мунтазам қабул қилиш вақти келганда, шундай қилиб дозани оширмай қабул қилинг,

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, илтимос, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Чиқарилиш шакли  

170 мл дан суспензия шиша флаконларда ёки полиэтилентерефталат флаконларда; 200 мл дан суспензия шиша флаконларда ёки полиэтилентерефталат флаконларда. Бир флакон ўлчов қошиғи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

10 мл дан кўп қаватли фольга пакетчаларда. 10 ёки 20 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда!

Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

2 (икки) йил.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг сўнгги кунига тўғри келади.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили

Балканфарма-Троян АД, Болгария,

5600, Троян ш., “Крайречна” кўч. № 1.

Тел.: (+ 359) 0670 68 104

Факс: (+ 359) 0670 62 610

"Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором