"Euromedex" Представительство (Франция)
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Алопекси 2%
Миноксидил
Сиртга қўллаш учун эритма
Препаратни ишлатишни бошлашдан олдин ушбу йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.
У сизни даволашга тааллуқли муҳим маълумотни сақлайди.
Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Ушбу йўриқномада:
Алопекси 2% тери эритмаси
Фаол компонент: Миноксидил ……………………………2 г 100 мл да
Бошқа ингредиентлар: 96% этанол, пропилен гликоль, дистилланган сув.
1. АЛОПЕКСИ 2% ТЕРИ ЭРИТМАСИ НИМА ВА ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРДА ҚЎЛЛАНАДИ?
АЛОПЕКСИ 2% тери эритмаси хам эркак, хам аёлларда ўртача андрогенетик алопецияни даволаш учун тавсия қилинган. У соч тўкилишини тўхтатади ва сочни ўсишини рағбатлантиради.
2. АЛОПЕКСИ 2% ТЕРИ ЭРИТМАСИНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН.
Алопекси 2% тери эритмасини ишлатманг, агар:
ШУБҲА ТУҒИЛГАНИДА МАСЛАҲАТ ОЛИШ УЧУН ШИФОКОР ЁКИ ФАРМАЦЕВТГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.
АЛОПЕКСИ 2% тери эритмасини қўллаш бўйича махсус кўрсатмалар:
Юрак томонидан қандайдир патологиялар бўлган ҳолларда, агар улар хатто илгари бўлган бўлса хам, шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.
Миноксидилни қуйидагиларда ишлатманг:
Агар Сиз тавсия қилинган дозага ва қўллаш усулига амал қилмасангиз, миноксидилни марказий қон оқимига тушиши кўпайиши мумкин ва кўкракда оғриқ, артериал босимни пасайиши, тахикардия (юрак қисқаришларини тезлашиши), ҳолсизлик ёки бош айланиши ҳисси, тўсатдан тана вазнини тушунтириб бўлмайдиган ошиши, қўл ва оёқларни шиши каби ножўя таъсирларни намоён бўлишига олиб келиши мумкин.
Санаб ўтилган симптомлардан биронтаси пайдо бўлганида даволашни тўхтатинг ва ўзингизнинг шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
ДОРИ ВОСИТАСИНИ БОЛАЛАР ОЛАОЛМАЙДИГАН ЖОЙДА САҚЛАНГ.
Ютилмасин.
Ҳидламанг.
Қўллаш вақтидаги эҳтиёткорлик чоралари
Кўзга, жароҳатга, шиллиқ қаватига тушганида, эритма этил спиртини сақлагани туфайли, таъсирланиш, ачишиш ҳиссини чақириши мумкин: яхшилаб сув оқими остида ювиш керак.
Ишлов берилган бош терисини қуёш нурларидан ҳимоя қилиш керак (шляпа кийиб юриш тавсия қилинади).
Ушбу дори воситаси пропиленгликоль сақлайди ва у терини таъсирланишига сабаб бўлиши мумкин.
Бошқа дори воситаларини ишлатилиши:
Дори воситаларнинг ўзаро таъсирларига йўл қўймаслик учун, агар Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтни огоҳлантиринг.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангин ёки эмизсангиз:
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик вақтида миноксидилни қўллашдан сақланган афзал.
Эмизиш
Шунингдек, эмизиш даврида ҳам миноксидилни қўллашдан сақланиш керак.
Специфик самарага эга бўлган ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль.
3. АЛОПЕКСИ 2% ТЕРИ ЭРИТМАСИ ҚАНДАЙ ИШЛАТИЛАДИ
Дозалаш:
Одатий дозалаш: 1 мл эритмани шикастланган соҳанинг марказидан бошлаб, бош терисига кунига 2 марта суртиб ишқаланади.
Ишлов бериладиган соҳанинг майдонидан қатъий назар, суткалик доза 2 мл дан ошмаслиги керак.
Препаратни бармоғингизнинг юмшоқ қисми билан бутун шикастланган соҳа бўйлаб тақсимланг.
Эритмани қўллашдан олдин ва кейин қўлларингизни яхшилаб ювинг.
Препаратни суртишдан олдин бош териси мутлақо қуруқлигига ишонч ҳосил қилинг.
Суртиш усули:
Комплектга мувофиқ: ўлчов пипеткаси ёки аппликатор.
Ўлчов пипеткаси:
Ўлчов пипеткаси 1 мл эритмани шикастланган соҳанинг бутун юзаси бўйлаб аниқ тақсимлашга имкон беради.
Спрейли аппликатор:
Ушбу усул эритмани унча катта бўлмаган соҳаларга ёки соч остига қўйишга тўғри келади.
|
1. Аппликаторни помпага кийдиринг: аппликаторнинг тепа қисмини босганда помпанинг асосини қаттиқ ушлаб туринг.
|
|
2. Флаконнинг қопқогини бураб ечинг ва олиб ташланг: оқ ҳимоя халқаси флаконда қолиши лозим
|
|
3. Аппликаторли помпани флаконга кийгизинг ва яхшилаб бураб ёпинг.
|
|
4. Помпани мустаҳкамланг: аппликатор фойдаланишга тайёр.
|
|
5. Эритмани суртиш: спрейни ишлов бериладиган соҳанинг марказига ёки сочнинг остига йўналтиринг, бир марта босинг ва эритмани бармоқларингиз ёрдамида тарқатинг 1 мл эритмани суртиш учун муолажани 6 марта такрорланг.
|
Даволашга бўлган пациентнинг жавобини кўринишлари ва яққоллиги индивидуалдир.
Натижа ўша заҳоти намоён бўлмайди: сочларни тўкилишини тўхташи ва/ёки сочларни ўсишини бошланиши даволашдан кейин бирмунча вақтдан (3-4 ойдан) сўнг намоён бўлиши мумкин.
Эритмани беҳосдан ютиб юбориш, миноксидилнинг кардиоваскуляр таъсири билан боғлиқ ножўя таъсирларни чақириши мумкин..
ШИФОКОР БИЛАН ИЛОЖИ БОРИЧА ТЕЗРОҚ МАСЛАҲАТЛАШИНГ.
Агар Сиз Алопекси 2% тери эритмасини керагидан ортиқ ишлатган бўлсангиз
Артериал босимни пасайиши ва юрак қисқаришлари сонини ошиши қайд этилиши мумкин. Агар Сиз Алопекси 2% тери эритмасини кўпроқ ишлатиб қўйсангиз, ёки Сиз ёки Сизнинг фарзандингиз беҳосдан уни ичиб юборсангиз, маҳаллий токсикологик марказ ёки Сизнинг даволовчи шифокор билан дарҳол боғланинг.
Агар Сиз Алопекси 2% тери эритмасини ишлатишни унутган бўлсангиз
Кейинчалик дозани оширманг.
Одатдаги қўллашни қайтадан бошланг: 1 аппликация эрталаб ва 1 эса, кечқурун.
4. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАР
Бошқа дори препаратлари каби, АЛОПЕКСИ 2%, тери эритмаси хам ножўя самараларни чақириши мумкин.
Юқорида келтирилган ҳолатлардан биронтаси кузатилса, даволашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
ЎЗИНГИЗНИНГ ДАВОЛОВЧИ ШИФОКОРИНГИЗГА ЁКИ ФАРМАЦЕВТГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ ВА УШБУ ЙЎРИҚНОМАДА КЎРСАТИЛМАГАН ҲАР ҚАНДАЙ НОҲУШ САМАРАНИ ДАВОЛОВЧИ ШИФОКОРИНГИЗГА ЁКИ ФАРМАЦЕВТГА ТАЪРИФЛАБ БЕРИНГ.
5. АЛОПЕКСИ 2% ТЕРИ ЭРИТМАСИНИ САҚЛАШ ШАРОИТЛАРИ
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Ушбу препарат учун аниқ бир сақлаш шароитлари талаб этилмайди.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.
Препаратни оқава сувларга тшкиш ва уй чиқиндилари билан бирга ташлаш мумкин эмас. Қўллашга яроқсиз бўлган препаратдан қандай қутилишни фармацевтдан аниқланг. Ушбу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
6. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ
Алопекси 2% тери эритмаси нима сақлайди
Фаол модда:
100 мл тери эритмасида Миноксидил 2 г
Ёрдамчи моддалар:
γ-Циклодекстрин, пропиленгликоль, этанол 96%, тозаланган сув.
Алопекси 2% тери эритмасини кўриниши ва унинг чиқарилиш шакли
Ушбу препарат терига суртиш учун қўлланадиган эритмадир; флакон 15 мл, 30 мл ёки 60 мл суюқлик сақлайди.
Лицензиянинг эгаси:
PIERRE FABRE MEDICAMENT PRODUCTION
Юридик манзили: 42, плас Абель Ганс 92100 Булонь, Франция
Ишлаб чиқарувчи: PIERRE FABRE MEDICAMENT PRODUCTION
Юридик манзили: 42, плас Абель Ганс 92100 Булонь, Франция
"Euromedex" Представительство (Франция)