13 июня, 2019 г. 19:25

АНТИСЕПТИН воситадан дезинфекция мақсадида фойдаланиш учун УСЛУБИЙ ҚУЛЛАНМА

"Agro Bio Kimyo" ООО Фирма производитель

УСЛУБИЙ ҚУЛЛАНМА

 «АНТИСЕПТИН» воситадан дезинфекция  мақсадида фойдаланиш учун

TSh 64-19783536-05:2008

Услубий қўлланмадан довалаш-профилактик муассасаларининг, дезинфикция станцияларининг, Давлат санитария эпидемиология марказларининг ва дезинфикция иши билан шуғулланадиган кархоналарнинг ҳодимлари фойдаланиши мумкин.

Авторлар:

В .Ж. Баратова

РесДСЭНМ бош шифокори муовини.

 

З. Д. Сайлиева

РесДСЭНМ эпидемиолог-дезинфекционист шифокори.

 

Ш.С. Сирожжиддинов

РесДСЭНМ таксикология лабораторияси мудири.

 

Р. М. Маткаримова

РесДСЭНМ  санитария-гигиена лабораторияси мудири.

 

С. К. Алиева

РесДСЭНМ  бактериология лабораторияси мудири.

 

Л. Т. Ли

РесДСЭНМ бактериолог- шифокори.

 

1.Умумий маълумотлар

1.1.  “Антисептин” воситаси ишлатишга тайёр холатдаги, ўзига ҳос этил спирт ҳидли оч-кўк рангли тиниқ суюқлик. Воситанинг таъсир этувчи моддаси сифатида 2 турли моддалар кокобензилдиметиламмоний хлорид- 0,075% ва N,N-Bis (3-аминопропил)  додециламин 0,075%, этил спирт – 53%,  ва бошқа функциянал компанентлар киради.

Восита  0,1 л, 0,5 л, 1,0 л ва  3,0 л. 5,0 л полиэтилен идишларда сақланади.

Восита ишлаб чиқарилган санадан бошлаб очилмаган идишда сақланиш муддати 5-йил.

1.2. “Антисептин” воситаси грамманфий ва граммусбат бактериаларга (ҳам шу жумладан шифохонанинг ички ҳавфли инфекцияларни қузғатувчи, туберкулёз микобактрияси), вирусларга (гепатитлар ва ВИЧ инфекциялари ҳам шу жумладан) ва Кандида турли замбуруғларга нисбатан антимикроб таъсир этиш хусусиятига эга.

1.3.  . Организмга таъсир этиш хусусиятига кўра “Антисептин” воситаси   ГОСТ 12.1.2007 – 76 га асосан меъдага тушганида ва терига таъсир этишидан 4-синф кам ҳавфли бирикмаларга киритилади. Махаллий-таъсирчанлик, тери-резорбтивлик ва сенсибилизацион хусусиятлари воситасини тери қопламларига қайта таъсир эттирилишда кузатилмаган. Кўзнинг шиллиқ пардасида кучсиз ривожланган таъсирланиш чиқаради.

1.4.  “Антисептин” воситаси майдони кичик булган хона юзаларини, қаттиқ жихозларни – мебелларни, техника асбоб-ускуналари ва бошқа жихозларини, чуқур ва тор бўлган ишлов бериш юзалари кам вақт давомида қуримоқ, ва зарарли микроблардан тозалаш учун, бактериал инфекциялар (сил ҳам шу жумладан), вирусли (гепатитлар ва ВИЧ инфекциялари ҳам шу жумладан) ва замбуруғли (кандидозлар ҳам шу жумладан) этиологияга мансуб касалликларнинг даволаш – профилактик муассасаларидаги (тиббий лабораториялар ҳам шу жумладан) асбоб ва жиғозларни дезинфекциялаш учун.

1.    Воситани қўллаш.

3.1    “Антисептин” воситаси турли хил материалларидан қилинган юзаларини  зарарсизлантириш учун ишлатиш мумкин, бу рўйхатдан спирт таъсирида бузиладиган юзаларини (лак билан, плексиглаз ва сифатсиз бўёқлар билан қопланган) чиқариш керак.

3.1     Восита эритмасини юзалар устидан бир текисликда  пуркагич юрдамида 30 см. масофадан сепиб увитилади. Майдони 10 м2 кам бўлмаган хоналар юзалари учун сарфлаш нормаси 50 мл/м2. Зарарсизлантириш майдонининг, умумий майдонга ўзаро нисбати 1:10 бўлиши керак.

3.1   Дезинфекциялаш тартиби  №1 жадвалида кўрсатилган.

Антисептин” воситасининг юзалар учун зарарсизлантириш режимлари.

Зарарсизлантириш

объектлари

Инфекция

турлари

Зарарсизлантириш вакти

Зарарсизлантириш усули

Хона юзалари, қаттиқ жихозлар – мебеллар, техника асбоб-ускуналари ва бошқа жихозлар.

Бактериал инфекциялар (туберкулездан бошқа)

 

3 мин

 

Артиш ва сепиш

Туберкулез

10 мин

Артиш ва сепиш

Вирус инфекциялари ( гепатитлар ва ВИЧ инфекциялари ҳам шу жумладан)

 

10 мин

 

Артиш ва сепиш

Замбуруғли инфекциялар (кандидозлар ҳам шу жумладан)

 

10 мин

 

Артиш ва сепиш

 

3.    Ҳавфсизлик тадбирлари.

3.1. “Антисептин”  воситасини услубий қўлланмага асосланган ҳолда ишлатилиши шарт.    3.2. Факат юзалар учун ишлатиш мумкин.

3.3. Жароҳатланган яралар ва шиллиқ пардага суртилмасин..

3.4. Кўзга тушишидан сақланинг!

3.5. Енгил алангаланувчи! Очиқ олов билан ёнма-ён бўлишига йўл қуйилмайди.    Чекилмасин!

3.6. Восита ишлаб чиқарувчининг ёпиқ идишларида ҳарорат 00С дан плюс +300С гача бўлган, болалар тегмайдиган, иситиш асбобларидан узоқ ва қуёш нурларидан химояланган жойларда сақланади. 

3.7. Яроқлик муддатидан ўтганида ишлатилмасин.

3.8. Суюлтирилмаган холатта канализацияга ва балиқ хужалик кўлларига тўкилмасин.

4. Фавқулотда заҳарланганда биринчи тез ёрдам бериш тадбирлари.

4.1. Восита фовқулотда терига тушса тезда уни оқар сувда ювилади.

Восита фовқулотда кўзга тушса тезда  тоза оқар сувда 10-15 минт давомида ювиш ва 30 % натрий сульфацил (альбуцид) эритмасини томизиш керак.

4.2. Восита фовқулотда меъдага тушса 10-20 та активланган кумирнинг таблеткалари майдаланиб, бир неча стакан сув билан ичилади.

 

5. ФИЗИК-КИМИЁВИЙ ВА АНАЛЕТИК УСУЛЛАРДА СИФАТИНИ ТЕКШИРИШ .

5.1.  Физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича   “АНТИСЕПТИН”    Дезинфекциялаш воситаси – сифат кўрсаткичлари:   ташқи кўриниши ва ҳидини, 200С даги зичлиги, этил спиртининг ва кокобензилдиметиламмоний хлорид ва  N,N-Bis (3-аминопропил)  додециламинларнинг масса улушлирини аникланади. Жадвалда келтирилган талаблар ва меъёрларга мувофиқ  бўлиши шарт.    

Кўрсаткичлар номи

Меъёрлар

1.

Ташқи кўриниши

Тиниқ оч кук рангли суюқлик

2.

Хиди

Этил спирти ва эфир ёғигага хос

3.

Зичлиги 200С да g/cm3

0,856±0,006

4.

Этил спиртининг масса улуши %

53±2

5.

кокобензелдиметиламмоний хлорид ва N,N-Bis (3-аминопропил)  додециламинларнинг масса улуши %

0,15±0,01

 

  5.1.   Ташқи кўриниши ва ҳидини аниқлаш.

Воситанинг ташқи кўриниши кўз билан чамалаб кўрилади. Бунинг учун ички диаметри 30-32 мм ли рангсиз шишадан ясалган пробиркани ярмисигача восита кўйилиб ўтгич ёруғликда кўрилади.

Ҳиди ҳидлаб куриб баҳоланади .

5.2.            200С даги зичлигини аниқлаш.

200С даги зичличиги ГОСТ 18995-1 “Кимёвий суюқ махсулотларни зичлигини аниқлаш усули” бўйича аникланади.

5.3.    Этил спиртинтнг масса улушини аниклаш

5.3.1.     Этил спиртини масса улушини аниқлаш учун иккита анализ усули кўлланилади.

5.3.2.    Биринчи синов усули-ГОСТ 3639-79  бўйича “сув-спирт эритмаларидаги этил спиртининг концентрациясини аниқлаш усули” алкоголеметрик жадвал бўйича зичлигини аниклаш.

5.3.3 Арбитраж сифатида пастда келтиритган ГЖХ усули қўлланилиши мумкин.              

5.3.3.1. Ускуна. Реактивлар

Лаборатория газавой хроматография аланга- ионизацияланган детекторли (ПИД). Узунлиги 2.5 m ва ички диаметри 2 mm  ли шиша хроматограф колонка. Насадка- 15% карбовакса 1500 N-AW-DMCS (0,2-0,315 mm фракцияда) умумий фойдаланиш учун 2 синф аниқлигидаги ГОСТ 24104   бўйича  200 g гача улчайдиган лаборатория тарозиси.

МШ-10 турдаги микрошприц

ГОСТ 427-75 бўйича металл улчов ленийкаси.

Балонда сиқилган газ ҳолатдаги техник азот ГОСТ 9293 бўйича,.

Балонда сиқилган техникавий водород ГОСТ 3020 бўйича ёки СГС-2 водород сестимали генераторидан.

Баллонда сиқилган ҳаво ГОСТ 17433 бўйича ёки компрессордан.

Пробколар билан герметик ёпиловчи пеницилин шиша идишлари.

эталон  х.т. хроматография учун, аналитик стандарт.

Дистирланган сув ГОСТ 6709 бўйича.

5.3.3.2.  Улчовларни бажариш учун тайёргарлик.

Колонкани тулдириш умумий қабул қилинган усул билан бажаралади.

хроматографни ишчи холатга чиқиш учун “хроматографни ўрнатиш ва ишлатиш йўриқномаси асосида бажарилади”.

5.3.3.3.   Хроматографлаш шартлари

Газ-юборгич тезлиги---------------------40 ± 10 сm3/min

Водород тезлиги----------------------------40 ± 10 сm3/min

Ҳаво тезлиги---------------------------------40 ± 100 сm3/min

Термостат колонкаси ҳарорати-------------600С

Детекторни ҳарорати--------------------------1400С

Буғлаткични  ҳарорати-----------------------1600С

Киритиладиган намуна ҳажми----------- 1,5 ml

Диаграмма лентаси харакат тезлиги-----6 mm/min

Этил спиртини ушлаб қолиш вақти------4 ± 1

Аттеньюровлаш коэфициентини танлаб олганда, хроматография диаграммаси пиклари шкаланинг 50-80% ни ташкил килиши керак.

5.3.3.4   Стандарт эритмани тайерлаш.

Герметик қопқоқлик пеницилин шиша идишга аниқлиги 0,0002г гача  аналитик стандарт этил спирти ва дистирланган сув миқдорлари тортиб олинади, этил спирти концентрацияси 70% атрофида сув-спиртли эритмаси олингунча.

Тортмалар вазни улчанади ва умумий процентда стандарт эритмадаги этил спиртининг микдори ҳисобланади.

5.3.3.5   Анализнини бажарилиши.

АНТИСЕПТИН ва стандарт эритма камида уч марта хроматографланади ва хроматографик пикларининг юзалари ҳисобланади.

АНТИСЕПТИН воситаси хроматаграмма турлари 2-илова бўйича утказилади.

 

5.3.3.6  атижаларни хисоблаш.

Этил спиртининг массавий улуши% (Y ) формула бўйича ҳисобланади:

                                      Ccт  S х

                           Y=  ----------------------

                                      Scт

Бунда Сст- стандарт эритмасидаги спирт концентрацияси , % (масса)

S х  - тикшириладиган восита хроматограммасидаги спиртни пиклари юзаси

Scт - стандарт эритманинг хроматограммасидаги спиртни пиклари юзас

 

5.4 Кокобензилдиметиламмоний хлорид ва N,N Биз (3-аминопропил)  дидициламинларни ларни умумий  масса улушини аниқлаш.

5.4.1. Ускуналар, реактивлар, эритмалар.

 - ГОСТ 24104-88 бўйича 2- синф. 0,0002 г аниқликда 200 г гача ўлчайдиган лаборатория тарозилари;

 -Бюретка 1-1-2-25-0,1,  ГОСТ 29251-91 бўйича;

-Улчов колбаси 2-100-2 ГОСТ 1770-74 бўйича.

    -Колба Кн – 1-250-29/32, ГОСТ 25336-82 бўйича шлифланган қопқоқ билан;

   -Пипеткалар 4(5)-1-1, 2-1-5 ГОСТ 1770-74 бўйича.

   -Цилиндрлар 1-25, 1-50, 1-100, ГОСТ 1770-74 бўйича.

- Натрий додецилсульфат ТУ 6-09-64-75 бўйича.

- Цетилперидин хлорид 1 малекула сувли  асосий моддаси 99 % бўлган “МЕРК”    (Германия) фирмасида ишлаб чиқарилган ёки шу синфга кирувчи аналоги; 0,004 н сувдаги эритмаси

 -Эозин Н ТУ 6-09-183-75 бўйича

   - метил кўки ТУ 6-09-29-78 бўйича.

   -сирка кислота ГОСТ 61-75 бўйича

- Этил спирт ректификованный техничиский ГОСТ бўйича 18300-87 бўйича.

-Хлороформ ГОСТ 20015-88 бўйича

-Сульфат кислота ГОСТ 4204-77 бўйича.

-Дистилланган сув ГОСТ 6709-72 бўйича.

 

5.4.2.Анализга тайёрлаш.

5.4.2.1. 0,004 н. натрий додецилсульфатни сувдаги эритмасини тайёрлаш:

0,0115 натрий додецильсулфат ҳажми 100смўлчов колбосига дистилланган сув  қуйиб эритилади ва  ҳажмини сув билан белгигача етказилади.

5.4.2.2. Аралаш индикаторни тайёрлаш.

1-эритма: улчов цилиндрида 0,11 г. Эозин Н 2 смсувда эритилади, 0,5 см3 сирка кислота қўшилади, ҳажми этил спирти билан 40 см3 га етказилади ва аралаштирилади.

2-эритма 0,008 г. метил кўкини 17см3 сувда эритилади ва оз-оздан 3,0 см3 концентрацияланган сульфат кислотаси қуйиб аралаштирилади ва совутилади.

Аралаш индикатор эритмасини тайёрлаш 1-эритма ва 2-эритма 4:1 ҳажмий нисбатда 3 кун муддат ичида фойдаланиш учун кам миқдорда тайёрланади. Олинган эритма қора шишали склянкада – 3 кунгача сақланади.

 

5.4.2.3. Натрий додецилсульфат эритмасининг туғрилаш коэффицинтини аниқлаш;

0,004 н. цетилперидин хлорид эритмасини тайёрлаш учун 0,143 г. 1 малекула сувли цетилперидин хлоридни сиғими 100 сm3 бўлган улчов колбасида дистилланган сув билан эритилиб тайёрланади (эритма 100 см3 ли улчов колбасида тайёрланади), 0,004 н. натрий додецилсульфат эритмасини туғрилаш коэффициенти икки фазали титрлаш орқали аниқланади.

Индикатор, цетилперид хлорид, натрий додецилсульфат ва анализ  қилинадиган препаратларни  эритмаларини тайёрлаш:

10 сm3 натрий додецилсульфат эритмасига  15  сm3  хлороформ, 2см3  аралаш индикатор ва 30 см3 сувқўшилади. Колба қапқоғи билан ёпилиб чайқатилади. Ҳосил бўлган икки фазали системани цетилпиридид хлорид эритмаси билан ёпиқ пробкали колбада қаттиқ вақти-вақти билан чайқатилиб пастки яшил рангли хлороформли қавати оч пушти ранга ўзгаргунича титрланади. Титрлаш охирида юқориги сувли қавати кук рангга ўзгаради.

 

5.4.3 Анализни ўтказилиши.

    Анализ қилинаётган “ЭКСТРА-ДЕЗ” воситасидан 0,0002 г. гача аниқликда 0,08 г. дан 0,13 г. гача ўлчаб олиниб 100 см3  ўлчов калбасига қуйилади ва ҳажмини дистилланган сув билан белгигача етказалади.

Цилиндр кўринишидаги конуссимон колбага 5 сm3 натрий додецилсульфат эритмасига, 15 сm3 хлороформни, 2сm3 аралаш индикаторни ва  30 сm3 дистилланган сув қуйилади билгигача етказилади.

Олинган икки фазали система анализ қилиш учун олинган “ЭКСТРА-ДЕЗ” воситаси пробаси    қопқоғи ёпилиб вақти-вақти билан қаттиқ чайқатилиб пастки хлороформли қавати оч пушти ранга ўтгунича титрланади. Титрлаш охирида юқориги сувли қавати кўк рангга ўзгаради

5.4.4. Натижаларни ҳисоблаш.

Кокобензилдиметиламмоний хлоридни масса улуши (%) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Х = 0,00141хVxKx100x100____

                 mxV1

Бунда- 0,00141- Кокобензилдиметиламмоний хлоридни масса улуши, 1 сm3  натрий додецилсульфат этитмасининг концентрацияси  С (С12Н254Nа)= 0,004 mol/dmга мос келувчи (0,004н) g,

V – титрлашда сарфланган натрий додецилсульфат эритмасининг концентрацияси С(C12 H25 SO4 Na)=0,004 mol/dm3 г туғри 5см3.

К – натрий додецилсульфат эритмасининг концентрацияси C (C12 H25 SO4 Na) = 0,004 mol /

dm 3 г тенг бўлган тўғрилаш коэффициенти;

100 – тортманинг суюлтирилиши;

V1 – титрлашга сарфланган“АНТИСЕПТИН” воситаси эритмасини ҳажми см3;

m – анализ қилинаётган намунанинг массаси, г.

Анализ натижалари деб, 3-х анализдан ўртача арифметик кўрсаткич олиниб, улар орасидаги фарқланиш меъёри 1,0 % дан ошиб кетмаслиги керак.

Руҳсат этилган ижобий анализ  натижалари чегараланиши ±2,5 % ишонч эҳтимоллиги 0,95.

 

5.5.  N,N Биз (3-аминопропил)  дидециламинни масса улушини аниқлаш.

5.5.1. . Ускуналар, реактивлар, эритмалар.

 - ГОСТ 24104-88 бўйича 2- синф. 0,0002 г аниқликда 200 г гача ўлчайдиган лаборатория тарозилари;

 -Бюретка 1-1-2-25-0,1,  ГОСТ 29251-91 бўйича;

    -Колба Кн – 1-250-29/32, ГОСТ 25336-82 бўйича шлифланган қопқоқ билан;

     Изопропил спирти марка х.ч. ТУ 2632-015-1129058-95.

     Сувда эривчан (индикатор) ТУ 6-09-3719-74; 100см3 изопропил спиртидаги 0,2 г эритмаси.

Хлорид кислота 0,2 н изопропил спиртдаги.

 

5.5.2 Анализни ўтказилиши.

    Анализ қилинаётган “АНТИСНПТИН” воситасидан 0,0002 г. гача аниқликда 0,20 г. дан 0,35г. гача ўлчаб олиниб 100 смизопропил спирти, 1 см3 бромфенол куки индикатори эритмаси  қушилади ва хлорид кислота эритмаси билан титрланади изопропонолда фиолитовий рангдан кук ранга уткунча.

 

5.5.3. Натижаларни ҳисоблаш.

N,N Биз (3-аминопропил)  дидециламинни масса улуши (%) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

 

Х = 0,020хVxKx100x100____

                 mxV1

Бунда- 0,020- N,N Биз (3-аминопропил)  додециламинни масса улуши, 1 сm3  хлорид кислота эритмасининг  концентрацияси  С (Hl)= 0,2 mol/dm3 (0, 2 н)га мос келувчи 

V – титрлашда сарфланган хлорид кислота эритмасининг концентрацияси С (Hl)= 0,2 mol/dm3 (0, 2 н)  га мос келувчи 

К – хлорид кислота эритмасининг концентрацияси С (Hl)= 0,2 mol/dm3 (0, 2 н)га тенг бўлган тўғрилаш коэффициенти;

100 – тортманинг суюлтирилиши;

V1 – титрлашга сарфланган“АНТИСЕПТИН” воситаси эритмасини ҳажми см3;

m – анализ қилинаётган намунанинг массаси, г.

Анализ натижалари деб, 3-х анализдан ўртача арифметик кўрсаткич олиниб, улар орасидаги фарқланиш меъёри 1,5 % дан ошиб кетмаслиги керак.

Руҳсат этилган ижобий анализ  натижалари чегараланиши ±2,0 % ишонч эҳтимоллиги 0,95.

 "Agro Bio Kimyo" ООО Фирма производитель



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором