"Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)
ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БИСАКОДИЛ 5 мг
ичакда эрувчи, қобиқ билан қопланган таблеткалар
ТАРКИБИ
Ичакда эрувчи бир таблеткадаги таъсир қилувчи модда: бисакодил 5 мг
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, буғдой крахмали, коллоид кремний диоксиди, тальк, магний стеарати, желатин, плёнка қобиқ (метакрил кислотаси – этилакрилат сополимери 1:1, тальк, титан диоксиди, макрогол 6000, хинолин сариғи 70 Е 104).
ДОРИ ШАКЛИ: ичакда эрувчи, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
ТАЪСИРИ
Бисакодил ични юмшатувчи дори воситаси бўлиб, йўғон ичакнинг шиллиқ қаватига тўғридан-тўғри таъсир қилиши натижасида ични сурувчи таъсир кўрсатади. Ичак ферментлари томонидан парчаланади ва ичакнинг ҳаракатини, шунингдек йўғон ичакнинг бўшлиғида суюқлик ва элекролитларни тўпланишини рағбатлантириб, шу билан уни бўшалишини рағбатлантиради.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Бисакодил қабзиятни қисқа муддатли даволаш учун ва зарурати бўлганида гемморой, орқа чиқарув соҳасидаги оқмалар ва ёриқлар бўлганида ич бўшалишини (дефекацияни) енгиллатиш учун қўлланади.
ДОРИ ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН ЗАРУР БЎЛГАН АХБОРОТ
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Бисакодил қуйидагиларда қўлланмайди:
МАХСУС ОГОҲЛАНТИРИШЛАР
Бу дори воситасини қўллашда қуйидагиларни кўзда тутинг:
Бу препартни узоқ вақт қўллаш, шунингдек ҳар куни ишлатиш мумкин эмас.
Агарда айниқса шикоятлар давом этса, ва ҳолат яхшиланмаса, эҳтиёткорлик билан қабзиятнинг сабабини аниқлаш мумкин.
Препарат болаларда фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади.
БОШҚА ДОРИ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ ВА ЎЗАРО ТАЪСИРНИНГ БОШҚА КЎРИНИШЛАРИ
Илтимос, Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётганингиз ёки яқинда қабул қилганингиз ҳақида, хатто агарда улар Сизга буюрилмаган бўлса ҳам, даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
Бисакодил ва диуретиклар (сийдикни чиқарилишини кучайтирувчи дорилар) ва/ёки адренокортикостероидларнинг юқори дозаларини қўллаш организмда туз мувозанатини бузилиши хавфини ошириши мумкин.
Бу туз мувозанатини бузилиши, бир томондан юрак гликозидларга (юрак етишмовчилигини даволаш учун дориларга) юқори сезувчанликни чақириши мумкин.
АЙРИМ ГУРУҲ ПАЦИЕНТЛАР УЧУН ОГОҲЛАНТИРИШЛАР
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Қандай-бўлмасин дори воситасини қўллашдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Препаратни қўллашнинг хавфсизлиги бўйича етарли маълумотларни йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида дори воситасини қўллаш тавсия қилинмайди.
Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири
Автомобилни бошқариш ёки техника билан ишлаш каби диққатни жамлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятларни амалга оширишга нохуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Бисакодилни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш
Бу препарат билан даволаш вақтида овқат ёки ичимликларнинг маълум турларини қабул қилишни чеклаш ёки ўзига хос овқатланиш тартибига риоя қилишнинг зарурати ҳақида маълумотлар йўқ. Қабзиятни енгиллаштириш учун, ичакни бўшалишини рағбатлантирадиган толаларга бой овқат, мевалар ва сабзавотларни ҳар куни қабул қилиш тавсия қилинади.
Ёрдамчи моддалари ҳақида маълумотлар
Дори воситаси буғдой крахмалини сақлайди ва буғдойга аллергияси бўлган одамлар учун (целиакияда фарқ қиладиган) туғдириши мумкин, шунинг учун улар қабул қилишлари керак эмас.
Агарда шифокор Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик бор деган бўлса, бу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг, чунки у лактоза сақлайди.
ПРЕПАРАТНИ ТЎҒРИ ҚЎЛЛАНИШИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Бисакодилни ҳамиша ушбу варақанинг кўрсатмасига аниқ риоя қилган ҳолда қабул қилинг. 10 ёшдан кичик болаларда препарат фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади. Агарда Сиз нимагадир ишонч ҳосил қилмаган бўлсангиз, шифокор ёки фармацевтдан сўранг. Тавсия қилинган дозалари қуйидагилар.
Қабзият
Таблеткаларни уйқудан олдин қабул қилиш тавсия қилинади. Даволашнинг давомийлиги – 8-10 кун. Препаратни ҳар куни қабул қилиш мумкин эмас.
Болаларда таблеткаларни эрталабки қабулини бисакодил сақловчи шамчаларга ўзгартиришни ўйлаб кўриш тавсия қилинади.
Агар Сизда Бисакодилнинг самараси етарли эмас ёки кутилгандан юқори таассуротини ўйғотса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ
Агарда Сиз Бисакодилни одатдагидан ортиқ дозада қабул қилган бўлсангиз ич кетиши, қорин соҳасида оғриқ ва спазмлар пайдо бўлиши, туз мувозанатини бузилиши, шунингдек қонда калийни пасайиши мумкин.
Юқори дозаларни узоқ вақт қабул қилиш сурунакали ич кетиши, қорин оғриғи, қонда калийнинг даражасини пасайишига, буйрак усти безлари фаолиятини ошишига, буйрак–тош касаллигига олиб келиши мумкин. Гипокалиемия натижасида мушакларнинг кучсизлиги ва буйракларни шикастланиш ҳоллари таърифланган.
Даволаш: меъдани ювиш, қусишни қўзғатиш, сув-туз дисбалансини тўғрилаш, симптоматик воситалар. Даволаш шифохона шароитида ўтказилади.
Дозани ошириб юборилишининг симптомлари пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Агарда Сиз Бисакодил қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз
Агарда Сиз бир дозани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, эслаган заҳоти қабул қилинг. Ўтказиб юборилганини компенсация қилиш учун иккиланган дозада қабул қилманг. Навбатдаги дозани одатдаги вақтда қабул қилинг.
Агар Сизда бу препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган қандайдир қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
НОЖЎЯ РЕАКЦИЯЛАРИ
Ҳар қандай дори препарати каби Бисакодил ҳам ножўя реакциялар чақириши мумкин, гарчи улар ҳаммада намоён бўлмаса ҳам.
Қорин соҳасида ноқулайлик, қорин оғриғи, ич кетиши бўлиши мумкин.
Аллергик реакциялар, шу жумладан, ангионевротик шиш (юз, кўзлар, лаблар ва бўйиннинг юмшоқ тўқималари шиши) ва анафилактик реакциялар (оғир аллергик реакциялар) ҳақида маълумотлар бор.
Агарда қандайдир ножўя реакциялари жиддийлашса, ёки Сизда ушбу илова-варақада таърифланмаган қандайдир ножўя реакциялар кузатилса, бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
ЎРАМИ
Ўрамида 30 таблетка.
САҚЛАШ ШАРОИТИ
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
3 (уч) йил.
Бисакодил ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин!
ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ
Рецептсиз.
Болаларда препарат фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади.
"Актавис" ("Actavis International Limited") Представительство (Мальта)