«DENTAFILL» фармацевтик компаниялар гуруҳи ўз ишлаб чиқариш салоҳиятини дори воситаларини тайёрлаш соҳасидаги сўнгги муҳандислик ишланмаларига қаратиб

13 Июня, 2019 г. 19:28

«DENTAFILL» фармацевтик компаниялар гуруҳи ўз ишлаб чиқариш салоҳиятини дори воситаларини тайёрлаш соҳасидаги сўнгги муҳандислик ишланмаларига қаратиб

 

 

«DENTAFILL» фармацевтик компаниялар гуруҳи ўз ишлаб чиқариш салоҳиятини дори воситаларини тайёрлаш соҳасидаги сўнгги муҳандислик ишланмаларига қаратиб,  истеъмолчиларга юқори сифатли, савдо белгиси билан ҳимояланган, cифат андозаларига жавоб берувчи маҳсулот таклиф этмоқда. 

 

Компаниянинг юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган цехлари таблеткалар, капсулалар, гален препаратлар, инъекцион ва инфузион  эритмалар шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш бўйича замонавий мажмуадан иборат. Шунингдек қуруқ ҳолатдаги  антибиотиклар, суртмалар, суппозиторийлар, сироплар, суспензиялар, суюқ дорилар, шунингдек тиш пастаси ва тиббий буюмлар (қўпқоплар) ҳам тайёрланади.

Компания бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар эътирофига сазовор бўлган. Ширкат тизимида   2010 йилдаISO 9001:2008 халқаро сифат менежменти стандарти жорий этилган бўлиб, у махсус сертификат билан тасдиқланган. Маҳсулотлар, ходимлар ва атроф муҳит хавфсизлигини таъминловчи энг янги технологиялардан фойдаланган ширкат Тегишли Ишлаб чиқариш Амалиёти бўйича халқаро дастур  (GMP)га мувофиқ дори воситаларини ишлаб чиқаради.

 «DENTAFILL» компанияси доимо фармакология соҳасида аҳоли эҳтиёжларини самарали ва хавфсиз тарзда таъминлаш имконини берувчи  янги ечимларни жорий этишга интилади.

Ҳозирги вақтда ўз стратегик мақсадини амалга оширар экан, компания, Ўзбекистон Республикаси фармацевтика саноати ривожига ҳисса қўшиб, нафақат маҳаллий, балки халқаро бозорни ҳам юқори сифатли ва мақбул маҳсулот билан таъминламоқда. 

Ижтимоий масъулият тамойили ширкат  стратегиясининг ажралмас қисмини ташкил этади.

"Dentafill Plyus" ЧП Фирма производитель



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором