«DENTAFILL» фармацевтик компанияси илғор, шиддат билан ривожланиб бораётган маҳаллий корхоналар сирасига киради.

13 Июня, 2019 г. 19:28

«DENTAFILL» фармацевтик компанияси илғор, шиддат билан ривожланиб бораётган маҳаллий корхоналар сирасига киради.

DENTAFILL PLYUS» компанияси мамлакатимизда шакллантирилган қулай ишбилармонлик муҳитидан фойдаланган ҳолда 2007 йилда ташкил этилган. Ширкат ўз фаолиятида истиқболли йўналишларга сармоялар киритиш, ишлаб чиқариш қувватларини замонга мос модернизациялаш ҳамда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратади. Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинлари билан самарали ҳамкорлик олиб бораётган компания маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, шунингдек ишлаб чиқарувчилар ўртасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйишга муваффақ бўлди.  Бугунги кунда DENTAFILL компаниялар гуруҳи   «DENTAFILL PLYUS», «TORIMED PHARM» и «PHARMA PACK» каби йирик фармацевтик тузилмаларни бирлаштиради ва дори воситалари ҳамда тиббий анжомларни ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистоннинг етакчи концерни ҳисобланади.

«DENTAFILL» фармацевтик компанияси илғор, шиддат билан ривожланиб бораётган маҳаллий корхоналар сирасига киради. 

Компания стратегияси узоқ муддатли, барқарор тараққиётга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги уч тамойилга асосланади:

  •  Тадқиқотлар ва ишланмалар соҳасида инновацияларни имкон қадар кенгроқ қўллаш,
  •  Аҳолини мақбул нархлардаги янги ва энг самарали дори воситалари билан таъминлаш,
  •  Бизнес юритиш усулларини такомиллаштириш.

Компаниянинг устивор мақсадларидан бири самарали дори воситаларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларга сармоя киритишдан иборат. Хусусан,  2010-2017 йилларда ширкат томонидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига киритилган51 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестициялар ўзлаштирилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси фармацевтик саноатининг энг илғор пешқадамларидан бири бўлган   «DENTAFILL» компанияси 22 та фармакологик гуруҳга мансуб бўлган барча терапевтик йўналишдаги 150 дан ортиқ дори воситаларини ишлаб чиқаради.

Компанияда энг замонавий асбоб ускуналар ва юқори малакали мутахасислар билан таъминланган замонавий лаборатория ишлаб турибди.

Янги фармацевтик маҳсулотларни ўзлаштириш, шунингдек ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш корхонанинг молиявий тушумлари кўпайишига хизмат қилмоқда. Шунинг баробарида Россия, Ҳиндистон, Хитой, Германия, Швейцария ва бошқа мамлакатларнинг етакчи фармацевтик компаниялари билан муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилган.  Бу ўз навбатида ширкат томонидан ишлаб чиқарилаётган,   чет элникидан қолишмайдиган махсулотларнинг юқори сифатини таъминлашга хизмат қилмоқда.

 Компания шиори: «Одамлар саломатлигини яхшилаш орқалигина уларни янада бахтлироқ қилиш мумкин»

 

Прайс-лист «DENTAFILL PLYUS»

Прайс-лист «TORIMED PHARM»

Прайс-лист «PHARMA PACK»

"Dentafill Plyus" ЧП Фирма производитель



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором