13 июня, 2019 г. 19:26

Jurabek Laboratories– сифат бўйича талаб даражасидаги ишлаб чиқариш шартларига мос

Jurabek Laboratories– сифат бўйича талаб даражасидаги ишлаб чиқариш шартларига мос

2013 йил август ойида Jurabek Laboratories ишлаб чиқариш корхонаси Германиянинг DQSGmbH компания ситомонидан ISO 9001 ҳамда GMP-EU директивасининг халқаро стандартлари бўйича ўтказилган инспекцион аудитдан муввафақиятли ўтди.     

Аудит якунлари бўйича компания фаолияти халқаро GMP-EU талаб даражасидаги ишлаб чиқариш шартларига мос экани тасдиқланди.

Шунингдек, 2013 йил сентябрь ойида Jurabek Laboratories заводи GMP-EU  талаб даражасидаги ишлаб чиқариш шартларига мослиги юзасидан Молдова Республикасининг Дори Воситаларини Сифат Назорати бўйича Агентлик вакиллари томонидан ўтказилган текширув бўйича ижобий хулосалар олди.  

Jurabek Laboratories корхнасида - сифат бош мезон.

Дори воситаларини ишлаб чиқаришда барча зарур вакатъий талабларга риоя қилиш мақсадида Jurabek Laboratories ҚКсида сифатни назорат қилиш тизими ишлаб чиқилиб, унинг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилган. Шу аснода Jurabek Laboratories нинг маҳсулотлари халқаро GMP талаблари асосида дори воситаларини ишлаб чиқаришга нисбатан белгиланган шартларга тўлиқ жавоб берадиган шароитда ишлаб чиқарилади.  

Мазкур стандартларга жавоб бериш ва уларни қўллаш Jurabek Laboratories корхонасида юқори сифатли дори воситаларини ишлаб чиқариш жараёнинг яхши ташкил этилгани ҳамда доимий такомиллаштириб бориладиган сифат менеджменти тизимининг самарали фаолияти натижасида амалга оширилишини намоён этади. 



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором