13 июня, 2019 г. 19:27

КИДФЛЕЙМ. Қўллаш бўйича йўриқнома

Қўллаш бўйича йўриқнома

КИДФЛЕЙМ

KIDFLAME

 Препаратнинг савдо номи: Кидфлейм

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Оддий Зирк (Berbris vulgaris)                                  75,0 мг;

Кантарис (Cantharis)                                              75,0 мг;

Тукли Диоскорея (Dioscorea villosa)                         25,0 мг;

Петрушка (Petroselinum crispum)                             25,0 мг;

Маккажўхори попуги (Stigmata maydis)                   40,0 мг;

Ғарб Туяси (Thuja occidentalis)                               20,0 мг;

Оддий арчагул (Uva Ursi)                                       20,0 мг;

Версикария коммунис (Vesicaria communalis)            20,0 мг

вспомогательные вещества: сут-қандли асос (лактоза) етарли даражада

Таърифи: крем-оқ рангли, думалоқ, ўртасида бўлиш учун чизиғи ва бир томонида ВР белгиси бўлган, қобиқ билан қопланмаган ясси таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: асосан нефрология ва урологияда қўлланадиган восита.

АТХ коди: GO4BX

Фармакологик ҳусусиятлари

Оддий зирк: буйраклар ва қовуқ соҳасидаги оғриқлар, буйрак ва қовуқ тошларида қўллаш кўрсатилган.

Кантарис: буйраклар ва қовуқда қонли сийдикни ажралиши, буйраклар соҳасида ачишиш ва сийдик ажралишини оғриқ билан кечувчи оғриқли яллиғланишида қўллаш кўрсатилган.

Тукли Диоскорея:, буйрак ва қовуқ тошлари оқибатида чақирилган, буйраклар ва қовуқ соҳасида оғриқларда қўллаш кўрсатилган.

Петрушка: гонореяда, сийдик чиқариш каналидан оқ рангли ажралмалар ажралишида, жадал қичишишда, сийишга, тўсатдан ривожланган, чидаб бўлмайдиган қистовларда қўллаш кўрсатилган.

Маккажўхори попуги: буйрак ва ўт-сафро конкрементларида, буйракларни оғриқли яллиғланишида, шунингдек сийдикда қон ва қизил рангли қум бўлганида қўллаш кўрсатилган.

Ғарб Туяси: ўзининг бактерияларга қарши ҳусусиятлари туфайли, гонореяда ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларида самаралидир.

Оддий арчагул: сийишга тез-тез қистовларда, қонли сийдик ажралишида, буйраклар ва қовуқ соҳасидаги оғриқ, сийдик чиқариш йўллари инфекцияларида қўллаш кўрсатилган.

Версикария коммунис: гонорея, буйраклар ва қовуқдаги тошлар туфайли, буйраклар ва қовуқ соҳасидаги оғриқли яллиғланиш, шунингдек қонли сийдик ажралишида қўллаш кўрсатилган.

Қўлланилиши

Буйраклар ва қовуқни яллиғланиш касалликлари (цистит) мажмуавий даволашда, буйрак тош ва ўт тош касаллигини даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1/2 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади.

Ичга сув билан бирга қабул қилинади. Симптомларни енгиллашиши 5-10 кун давомида кузатилади, аммо касалликни симптомлари бутунлай бартараф бўлиши учун даволаш курсини 3 ой давом эттириш тавсия этилади.

Ножўя самаралари

Ҳозирги вақтгача препаратнинг ножўя таъсирлари юзасидан хабарлар берилмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳозирги вақтгача препаратни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари юзасидан хабарлар берилмаган.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача препаратнинг ўзаро таъсири юзасидан хабарлар берилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қабул қилишда махсус кўрсатмалар мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида ушбу препаратнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлигини тасдиқлайдиган маълумотлар етарли даражада эмас. Шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўратилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатиш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан хабарлар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

15 таблеткадан 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Салқин, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

«Бхаргава Фитолаб Пвт. Лтд.»

E-1216, Фейз-1, Экстеншин, Гхатал,

Бхивади Индастриал Эрия, Бхивади (Радж.) Ҳиндистон

E-mail: bhargava.uzbekistan@gmail.com

Website : www.bhargavaphytolab.com

 



Оставить отзыв
Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш комментарий будет опубликован после проверки модератором